EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийнинг айрим ҳудудларида давлат боғчалари вақтинча ёпилди

Навоий вилоятида аномал иссиқлар сабаб айрим ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 14–17 июль кунлари вақтинча тўхтатилди.

Чеклов Учқудуқ ва Нурота туманларидаги барча давлат боғчаларига, Томди туманидаги 2-, 4- ва 5-сонли ҳамда Конимех туманидаги 1–11 ва 13–17-сонли давлат боғчаларига тааллуқли. Ушбу муассасалар 20 июльдан одатий тартибда иш бошлайди.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, қарор болаларни ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилган аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, бошқа ҳудудлардаги боғчаларда санитария-гигиена талаблари ва яратилган шароитлар ўрганилмоқда. Текширувлар натижасига кўра, қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 95 ёшли фахрий металлургга электромобил совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 95 ёшли фахрий металлург отахонга электромобил совға қилди.

Мазкур совға меҳнат фахрийсининг мамлакат саноати ривожига қўшган кўп йиллик муносиб ҳиссаси ва фидокорона меҳнатини эътироф этиш рамзи сифатида топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут тумани прокурори ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ургут тумани прокурори ўринбосарига нисбатан порахўрлик ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс Пастдарғом тумани прокуратурасида фаолият юритган даврида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга етказилган 2 миллиард 887 миллион сўмлик зарарни 805,9 миллион сўмга камайтириб бериш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 миллион сўм пора олган.

Шунингдек, у прокуратура томонидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида зарар миқдорини 150–200 миллион сўмгача камайтириш ҳамда суд органларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилиб, корхона эгасидан яна 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига оид ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Бухорода барча давлат боғчалари 15–17 июль кунлари вақтинча ёпилади

Бухоро вилоятида кутилган кучли иссиқлар муносабати билан 15–17 июль кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, қарор Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосаси асосида қабул қилинган.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20 июльдан одатий тартибда ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Президент ташрифидан сўнг Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бабаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Наримонжон Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига ташрифидан сўнг амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашдаги илк амалий ёрдам Ўзбекистондан келган”

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ИВ Шуша глобал медиа форуми доирасида ОАВ вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон билан муносабатлар қардошлик ва дўстликка асосланганини, Президент Шавкат Мирзиёев билан яқин мулоқот икки давлат ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.

Алиевнинг айтишича, Қорабоғ озод этилгач, ҳудудни тиклаш бўйича биринчи амалий ёрдам айнан Ўзбекистондан келган. Хусусан, Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактаб қурилиб, унинг очилишида икки давлат раҳбарлари иштирок этган.

Шунингдек, Хонкенди шаҳридаги илк йирик тикувчилик фабрикаси ҳам Ўзбекистон сармояси ҳисобидан барпо этилганини қайд этди.

Алиев бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини, қиймати 500 миллион долларлик Ўзбекистон–Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармаси турли лойиҳаларни амалга ошираётганини билдирди. У, шунингдек, СОCАР компаниясининг Ўзбекистондаги газ лойиҳаларидаги иштирокини ҳам алоҳида тилга олди.

Озарбайжон президенти Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда Президент Шавкат Мирзиёевнинг стратегик ёндашуви муҳим рол ўйнаганини таъкидлаб, Ўзбекистон халқини мамлакат эришаётган ютуқлар билан табриклади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
" Ал-Наср" футболчилари маошини ўз вақтида ололмаяптими?

Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" футбол клуби молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабабли жамоанинг айрим футболчилари июн ойи учун белгиланган маошининг бир қисмини ҳанузгача ололмаган. Бу ҳақда Арриядияҳ нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти мавжуд қарздорликни кейинчалик қоплашни режалаштирмоқда. Маблағ етишмовчилиги туфайли шартномаси якунлангач жамоани тарк этган хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович ўрнини босадиган хорижлик футболчини излаш жараёни ҳам вақтинча тўхтатилган.

Қайд этилишича, молиявий вазиятдаги ноаниқлик сабаб клуб ҳозирча бирор номзод билан расмий музокараларни бошламаган.

Шунга қарамай, "Ал-Наср" 2025–2026 йилги мавсум якунларига кўра, 2019 йилдан буён илк бор Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгариши мумкин

Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

Унга кўра:
ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмгача бўлган фуқаро жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига иш ҳақининг 5 фоизини ўтказса, давлат қўшимча 2,5 фоиз маблағ ажратади;

ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмдан юқори бўлганлар учун эса ушбу миқдордан ошган қисм бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилади;

пенсия ҳисоблашда иш ҳақи инобатга олинадиган даврни 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда кам даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилди;

2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎1🤔1
Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдириш учун Доҳага борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Доҳа шаҳрига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари маросимда иштирок этиб, Қатар раҳбарияти ва марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда пуллик парковка учун ҳақ тўламаганлар жаримага тортилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пуллик йўл бўйидаги парковкалардан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаган ҳайдовчиларни жаримага тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 128-11-модда билан тўлдирилади. Унга мувофиқ, пуллик тўхташ жойидан фойдаланганлик учун белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаслик ёки ундан бўйин товлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. Бу 1-сентябргача 824 минг сўм, ундан кейин эса 880 минг сўмни ташкил этади.

Лойиҳада қайд этилишича, тўлов амалга оширилмаганлиги автоматлаштирилган фото ва видеофиксация воситалари ҳамда ахборот тизимлари маълумотлари орқали тасдиқланиши мумкин.

Мазкур тартиб фақат давлат тасарруфидаги кўчаларда ташкил этилган йўл бўйидаги пуллик парковкалар учун амал қилади. Шлагбаум билан жиҳозланган хусусий пуллик автотураргоҳларга ушбу қоида татбиқ этилмайди.

Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 28-июлга қадар давом этади


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига келди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик маросимида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 1000 доллар пора талаб қилган мансабдорлар ушланди

Маълум бўлишича, хусусий мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг мурожаатидан сўнг ҳолат Бизнес-омбудсман, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.

Текширув давомида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг давлат-хусусий шериклик бўйича бош мутахассиси тадбиркордан аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик ва боғча фаолиятини тўхтатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.

У хизмат хонасида талаб қилинган пулнинг 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1🔥10
Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди

Санъат Шакирович Жуманиязов Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Қашқадарёда оғир юк машиналари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди

Қашқадарё вилоятида кузатилаётган жазирама иссиқ сабабли оғир юк транспорт воситалари ҳаракатига вақтинча чеклов киритилди.

Ҳаво ҳарорати 42–44°C гача, асфальт қопламаси ҳарорати эса 70–75°C гача кўтарилиши туфайли йўлларни асраш мақсадида Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида оғир юк машиналари ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача чекланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар органлари фаолиятининг ярим йиллик натижалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ички ишлар органлари фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда долзарб масалалар юзасидан таҳлилий ҳисобот тақдим этилиб, очиқлик ва халқ билан мулоқот тамойиллари асосида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларининг саволларига жавоб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Қашқадарёда омонат ва кредит маблағларини ўзлаштирган "банкир"лар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб, Кўкдала ва Муборак туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда тижорат банклари билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Китоб туманида банкнинг ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси икки нафар фуқарони юқори фоизли омонат ваъдаси билан алдаб, улардан жами 19 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўм олиб, маблағларни ўзлаштиргани аниқланди.

Кўкдала туманида эса собиқ маҳалла агенти фуқарога 60 млн сўмлик кредит ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 300 доллар ва 1 млн сўм олган, шунингдек, ажратилган кредит маблағини ҳам ўзлаштирган. Тергов давомида 2 млн сўм қайтарилди.

Муборак туманидаги ҳолатда собиқ маҳалла агенти қалбаки ҳужжатлар орқали фуқаро номига 47 млн сўм кредит расмийлаштириб, маблағни ўзлаштирган. Текширув жараёнида ушбу кредит тўлиқ банкка қопланган.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга тавсия билан чиқди

Жазирама иссиқ муносабати билан Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга ходимларнинг соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳавода ишлашини чеклаш ёки вақтинча тўхтатишни тавсия қилди.

Тавсия ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда иссиқ уриши ва бошқа хавфларнинг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланди

Бугундан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми лойиҳа киритиш босқичи бошланди.

Ташаббускор фуқаролар 3 августгача ўз лойиҳаларини Openbudget.uz порталида илгари суришлари мумкин.

Шунингдек, ташаббускорлар 3 августга қадар шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳам тақдим этишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент ва Қашқадарёда коррупция ҳолатларига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида пора олиш билан боғлиқ икки коррупциявий ҳолат фош этилди.

Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси ижара шартномасини расмийлаштириш ва қарздорликни бартараф этиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган вақтида қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида эса электр таъминоти корхонаси раҳбар ўринбосари етказилган зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5