EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўй кунларини бошқа кунга белгилашингизни тавсия берамиз — мутахассис

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахасиси бугун ўтказилган брифингда Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган аномал иссиқ вақтида қандай амаллар бажариш кераклиги тўғрисида фуқароларга тавсия берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда аёлни шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитган шахс ушланди

Наманган вилоятида аёлнинг шахсий суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан манфаатдорлик кўзлаган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
ОТМларга кириш тест синовлари бошланди

14 июльдан Ўзбекистонда давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул учун тест синовлари старт олди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, имтиҳонлар 14–23 июль кунлари икки сменада ўтказилади. Абитуриентлар тест ҳудудига камида 1,5 соат олдин етиб келиши керак.

Имтиҳонга кириш учун паспорт ёки ID-карта ҳамда абитуриент рухсатномасини тақдим этиш шарт. Белгиланган вақтдан кечиккан ёки бошқа сана ёки ҳудудга келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Зангиотада солиқчи, Бувайдада эса электр таъминоти муҳандиси пора билан ушланди

ДХХ иштирокида ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги солиқ инспекцияси ходими ва Фарғона вилояти Бувайда тумани электр таъминоти корхонаси муҳандисининг коррупцияга оид жиноятлари фош этилди.

Зангиотада солиқ инспекцияси бош инспектори тадбиркорга 160 млн сўмлик жаримани бекор қилиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Унинг воситачиси пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бувайдада эса электр таъминоти корхонаси муҳандиси қуёш панеллари ўрнатувчи тадбиркордан мижозлар йўналтириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва техник шарт олиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. У 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍309🔥308
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Маданият саройида ИИВнинг 2026 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган ҳисобот матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда ахборот хизматлари ходимлари иштирок этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 95 ёшли кекса металлургга электромобиль совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 95 ёшли кекса металлург отахонни рағбатлантириб, унга электромобиль совға қилди.

Совға меҳнат фахрийсига кўп йиллик самарали меҳнати ва мамлакат саноати ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥8👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ёзги электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

13 июль куни Ўзбекистонда суткалик электр энергияси истеъмоли 278,6 млн кВт·соатга етиб, ёзги мавсум учун янги рекорд ўрнатди.

Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 281,5 млн кВт·соатни ташкил этди. Янги кўрсаткич 2025 йил 18 июлда қайд этилган аввалги рекорддан 6 млн кВт·соат ёки 2,2 фоизга юқори.

Энергетиклар маълум қилишича, юқори ҳарорат сабаб яқин кунларда истеъмол ва тизим юкламаси бўйича яна янги рекордлар қайд этилиши мумкин. Шу муносабат билан энергетика корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтган.

Айрим ҳудудларда техник носозликлар туфайли вақтинчалик электр узилишлари кузатилиши мумкин. Истеъмолчиларга эса энг юқори юклама соатларида фойдаланилмаётган электр жиҳозларини ўчириб, энергиядан тежамкор фойдаланиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаёт туманида сув сепиш ишлари олиб борилмоқда

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги Янги Дархон маҳалласида юқори ҳарорат шароитида ҳавони салқинлаштириш ва чангни камайтириш мақсадида сув сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎1
Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 2,3 мингтага камайди

2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли қисқарди. Айниқса, ёшлар, аёллар ва ишсизлар иштирокидаги жиноятлар камайган.

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда жами 14 342 та олдини олиш мумкин бўлган жиноят қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 309 тага кам.

Тоифалар кесимида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 27,7 фоизга, ёшлар иштирокидаги жиноятлар 25,7 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 6,9 фоизга, ишсиз фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар эса 30,8 фоизга камайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда ярим йилда гиёҳвандликка оид 8,6 мингдан ортиқ жиноят фош этилди

2026 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашда минглаб жиноятларни аниқлади. Натижада катта миқдорда наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди.

2026 йилнинг дастлабки олти ойида ходимлар ташаббуси билан мамлакат бўйлаб 19 755 та жиноят аниқланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга кўп.

Шу даврда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 8 653 та жиноят иши қўзғатилди. Жиноий гуруҳлар ва шахслардан 2 тонна 733 килограмм гиёҳвандлик воситаси, жумладан 52 килограммдан ортиқ синтетик модда ҳамда 2 миллион 651 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Ўзбекистонда 5 778 та маҳалла жиноятсиз ҳудуд сифатида қайд этилди

Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда 5 778 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Бу республикадаги жами маҳаллаларнинг 64 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, жиноят қайд этилган маҳаллаларнинг 2 738 таси (30,4 фоиз) “сариқ”, 476 таси (5,3 фоиз) эса “қизил” тоифага киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Сурхондарёда иссиқ кунларда оғир юк машиналари ҳаракати чекланди

Сурхондарё вилоятида ҳавонинг ўта исиши муносабати билан оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинча чеклов жорий этилди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, Термиз шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида оғир юк машиналари ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача ҳаракатлана олмайди.

Қайд этилишича, вилоятда кундузи ҳаво ҳарорати +42...+44 даража, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқори бўлмоқда. Бу вақтда асфалтбетон қопламаси ҳарорати +70...+80 даражагача кўтарилиб, йўлнинг юк кўтариш қобилияти пасаяди. Чеклов автомобиль йўлларини сақлаш мақсадида жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Навоийнинг айрим ҳудудларида давлат боғчалари вақтинча ёпилди

Навоий вилоятида аномал иссиқлар сабаб айрим ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 14–17 июль кунлари вақтинча тўхтатилди.

Чеклов Учқудуқ ва Нурота туманларидаги барча давлат боғчаларига, Томди туманидаги 2-, 4- ва 5-сонли ҳамда Конимех туманидаги 1–11 ва 13–17-сонли давлат боғчаларига тааллуқли. Ушбу муассасалар 20 июльдан одатий тартибда иш бошлайди.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, қарор болаларни ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилган аномал иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, бошқа ҳудудлардаги боғчаларда санитария-гигиена талаблари ва яратилган шароитлар ўрганилмоқда. Текширувлар натижасига кўра, қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент 95 ёшли фахрий металлургга электромобил совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 95 ёшли фахрий металлург отахонга электромобил совға қилди.

Мазкур совға меҳнат фахрийсининг мамлакат саноати ривожига қўшган кўп йиллик муносиб ҳиссаси ва фидокорона меҳнатини эътироф этиш рамзи сифатида топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут тумани прокурори ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ургут тумани прокурори ўринбосарига нисбатан порахўрлик ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахс Пастдарғом тумани прокуратурасида фаолият юритган даврида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга етказилган 2 миллиард 887 миллион сўмлик зарарни 805,9 миллион сўмга камайтириб бериш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 миллион сўм пора олган.

Шунингдек, у прокуратура томонидан МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида зарар миқдорини 150–200 миллион сўмгача камайтириш ҳамда суд органларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилиб, корхона эгасидан яна 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига оид ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Бухорода барча давлат боғчалари 15–17 июль кунлари вақтинча ёпилади

Бухоро вилоятида кутилган кучли иссиқлар муносабати билан 15–17 июль кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, қарор Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосаси асосида қабул қилинган.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20 июльдан одатий тартибда ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Президент ташрифидан сўнг Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бабаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Наримонжон Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига ташрифидан сўнг амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашдаги илк амалий ёрдам Ўзбекистондан келган”

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ИВ Шуша глобал медиа форуми доирасида ОАВ вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон билан муносабатлар қардошлик ва дўстликка асосланганини, Президент Шавкат Мирзиёев билан яқин мулоқот икки давлат ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.

Алиевнинг айтишича, Қорабоғ озод этилгач, ҳудудни тиклаш бўйича биринчи амалий ёрдам айнан Ўзбекистондан келган. Хусусан, Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан Мирзо Улуғбек номидаги замонавий мактаб қурилиб, унинг очилишида икки давлат раҳбарлари иштирок этган.

Шунингдек, Хонкенди шаҳридаги илк йирик тикувчилик фабрикаси ҳам Ўзбекистон сармояси ҳисобидан барпо этилганини қайд этди.

Алиев бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини, қиймати 500 миллион долларлик Ўзбекистон–Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармаси турли лойиҳаларни амалга ошираётганини билдирди. У, шунингдек, СОCАР компаниясининг Ўзбекистондаги газ лойиҳаларидаги иштирокини ҳам алоҳида тилга олди.

Озарбайжон президенти Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришда Президент Шавкат Мирзиёевнинг стратегик ёндашуви муҳим рол ўйнаганини таъкидлаб, Ўзбекистон халқини мамлакат эришаётган ютуқлар билан табриклади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
" Ал-Наср" футболчилари маошини ўз вақтида ололмаяптими?

Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" футбол клуби молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабабли жамоанинг айрим футболчилари июн ойи учун белгиланган маошининг бир қисмини ҳанузгача ололмаган. Бу ҳақда Арриядияҳ нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти мавжуд қарздорликни кейинчалик қоплашни режалаштирмоқда. Маблағ етишмовчилиги туфайли шартномаси якунлангач жамоани тарк этган хорватиялик ярим ҳимоячи Марсело Брозович ўрнини босадиган хорижлик футболчини излаш жараёни ҳам вақтинча тўхтатилган.

Қайд этилишича, молиявий вазиятдаги ноаниқлик сабаб клуб ҳозирча бирор номзод билан расмий музокараларни бошламаган.

Шунга қарамай, "Ал-Наср" 2025–2026 йилги мавсум якунларига кўра, 2019 йилдан буён илк бор Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгариши мумкин

Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

Унга кўра:
ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмгача бўлган фуқаро жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига иш ҳақининг 5 фоизини ўтказса, давлат қўшимча 2,5 фоиз маблағ ажратади;

ойлик иш ҳақи 7,6 млн сўмдан юқори бўлганлар учун эса ушбу миқдордан ошган қисм бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирилади;

пенсия ҳисоблашда иш ҳақи инобатга олинадиган даврни 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда кам даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилди;

2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎1🤔1