EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Манбалар маълумотига кўра, яқин вақтлар ичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш экани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥22👍2🤔1
Буғдойдан бўшаган ерларни ёққанларга 212,5 млн сўм жарима қўлланилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, буғдойдан бўшаган ер майдонларини ёқиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Ҳуқуқбузарликлар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда аэрокосмик маълумотлар орқали аниқланмоқда.

Назорат тадбирлари давомида космик суратлар таҳлили асосида 744 та ер майдонида ёнғин ҳолати қайд этилди. Текширувлар якунлари бўйича 172 нафар ҳуқуқбузарга жами 212,5 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун 652,3 миллион сўм товон ҳисобланган. Йил бошидан буён ангиз, хазон, шох-шабба ва қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ 9 821 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Президент электропоездда Тошкентдан Бекободга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига келди.

192 километрлик «Тошкент – Бекобод» темир йўл қатновида 586 нафар йўловчига мўлжалланган, олти вагонли электропоезд ҳаракатланади. Поезд соатига 120 километргача тезликда юриб, йилига 300 минг нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Электропоезд кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари, Wi-Fi, видеокузатув, электрон ахборот таблолари ҳамда велосипедлар учун махсус жойлар билан жиҳозланган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
Зўравонликдан жабрланганлар махсус марказда 6 ойгача қолиши мумкин

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилмоқда. Янги қонунга кўра, жабрланганлар махсус реабилитация ва мослаштириш марказларига 6 ойгача муддатга жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари йўқотилган биометрик паспортни қайта расмийлаштириш, туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олишда давлат божидан озод этилади.

Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ваколатлари аниқ белгиланиб, жабрланганларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши ҳам назарда тутилган. Бу ўзгаришлар уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аномал иссиқ туфайли Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди

Нукус шаҳри — 13 июлдан 18 июлгача;
Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлгача;
Амударё тумани — 13 июлдан 15 июлгача;
Беруний тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Тахиатош тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Шуманай тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Мўйноқ тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Қонликўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Тўрткўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача боғчалар ишламайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ўзбекистон металлургия комбинатида янги мажмуани ишга туширди

Янги мажмуа металлургия соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
Самарқандда прокурор ўринбосари пора олиб қўлга тушди

Самарқанд вилояти Ургут тумани прокурори ўринбосари пора олиш билан боғлиқ жиноятда гумонланиб, қамоққа олинди.

ДХХ маълумотига кўра, у Пастдарғом тумани прокуратурасида ишлаган вақтида МЧЖнинг давлатга етказган 2 млрд 887 млн сўмлик зарарини 805,9 млн сўмга камайтириш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 млн сўм олган. Шунингдек, жиноят ишида енгил жазо тайинланишига кўмаклашиш учун яна 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Унинг ҳаракатлари ашёвий далиллар билан ҳужжатлаштирилган. Мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Аномал иссиқ туфайли Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди Нукус шаҳри — 13 июлдан 18 июлгача; Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлгача; Амударё тумани — 13 июлдан 15 июлгача; Беруний тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Тахиатош тумани — 13 июлдан 17 июлгача; Шуманай…
Ўзбекистонда ҳам аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аномал иссиқ кунларда боғчалар фаолиятини вақтинча тўхтатиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бу борада ҳокимликлар, Санэпидқўмита ва «Ўзгидромет» билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ҳар бир ҳудуддаги вазият алоҳида баҳоланиб, қарор маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Зарур ҳолларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча ёпилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда 2030 йилгача металл маҳсулотларига эҳтиёж 8 млн тоннадан ошиши кутилмоқда

Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда пўлат лист, навли прокат, қувурлар ва металл конструкцияларга талаб уч баравар ошиб, 5,5 млн тоннага етди.

Янги атом электр станцияси, Тўртинчи мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи каби йирик лойиҳалар учун қарийб 2,5 млн тонна пўлат лист ва арматура талаб этилади.

Прогнозларга кўра, янги ишлаб чиқариш қувватлари, инфратузилма ва уй-жой қурилиши ҳисобига 2030 йилга бориб мамлакатда металл маҳсулотларига йиллик эҳтиёж 8 млн тоннадан ошади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу талабни қоплаш учун зарур ишлаб чиқариш қувватлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар тайёрлаш вазифасини топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥15
Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарёда темир захиралари бўлиши мумкин

Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарёда ҳам темир захиралари мавжудлиги прогноз қилинмоқда. Президент йирик саноат лойиҳалари учун темир сифати билан бирга марганец ва ферросилиций хомашёсига эҳтиёж ҳам ортишини таъкидлади.

Мутасаддиларга сунъий интеллект ёрдамида истиқболли майдонларни таҳлил қилиб, бир ой муддатда темир ҳамда уни бойитиш учун зарур минераллар захираларини кўпайтириш бўйича геология дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ҳудуд раҳбарларига йирик тадбиркорларни ушбу ишларга жалб қилиш вазифаси қўйилди. Хусусий металлургия корхоналарини хомашё билан барқарор таъминлаш учун марказлашган импортни амалга оширадиган алоҳида компания ташкил этилиб, унга 200 млн доллар ажратилади. Импорт қилинган хомашё фақат биржа орқали сотилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥11
Келгуси беш йилда 180 млрд долларлик янги қувватлар ишга туширилади

Ўзбекистонда келгуси беш йилда 180 млрд долларлик янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши, 27 млрд долларлик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши ва 800 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиши режалаштирилган.

Бу натижасида 2030 йилга қадар металл маҳсулотларига йиллик эҳтиёж 1,5 баравар ошиб, 8 млн тоннадан ортиши кутилмоқда.

Президент мутасаддиларга мазкур эҳтиёжни қоплаш учун зарур ишлаб чиқариш қувватлари бўйича аниқ ҳисоб-китобларни тайёрлаш вазифасини қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥8😢1
Ўзбекистонда 500 минг тонна металлолом хуфиёна айланмада қолмоқда

Республика бўйича қарийб 500 минг тонна металлолом ноқонуний айланмада экани қайд этилди.

Шу муносабат билан қора металл айланмасига оид барча жараёнлар электрон платформа орқали реал вақт режимида мониторинг қилинади. Шунингдек, соғлом рақобат муҳити ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ҳукуматда алоҳида лойиҳа офиси ташкил этилади.

Мутасаддиларга бир ой ичида лойиҳа офиси фаолиятини йўлга қўйиш, 1 августдан эса «E-lom» электрон платформасини ишга тушириб, қора металл айланмасини тўлиқ назоратга олиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11🤔1
Абитуриентлар учун тест синовлари санаси эълон қилинди

2026/2027-ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовлари 14–23 июль кунлари (10 кун давомида) ўтказилади.

Тестлар ҳар куни икки сменада ташкил этилади:
▪️ 1-смена — соат 08:00 да;
▪️ 2-смена — соат 15:00 да бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қора металлургияда “технологик сакраш” вазифаси қўйилди

Президент қора металлургия соҳасида хомашё базасини кенгайтириш, импортга қарамликни камайтириш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш, янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳамда хусусий сектор билан кооперацияни кучайтиришни устувор вазифа сифатида белгилади.

Шунингдек, илмий муассасалар ва олийгоҳлар тадқиқотлари амалиётдаги муаммоларни ҳал этишга хизмат қилиши, илмий ишланмаларни молиялаштириш ва жорий қилиш учун венчур фонд ташкил этилиши маълум қилинди.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари йил охирида ҳар бир топшириқ ижроси юзасидан масъуллардан қатъий ҳисобот ва шахсий жавобгарлик талаб қилиниши ҳақида огоҳлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентга қуйув-прокатлаш мажмуаси фаолияти тақдим этилди

Президентга Қуйув-прокатлаш мажмуасининг ягона бошқарув пульти фаолияти ҳамда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥10
Бекободда “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” барпо этилади.

Парк ҳудудида қора металлар йўналишидаги R&D маркази ташкил қилиниб, янги маҳсулотлар яратиш ва уларни саноатга жорий этиш йўлга қўйилади. Шунингдек, халқаро сертификат бериш ҳуқуқига эга замонавий лаборатория ишга туширилади.

Жорий йилнинг ўзида хусусий инвесторлар иштирокида катта диаметрли қувурлар, кўтарма кранлар, фильтрлаш ускуналари каби янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланади.

Бундан ташқари, Самарқанд, Жиззах, Наманган ва Сирдарёдаги йирик металлургия корхоналари атрофида жами 100 миллион долларлик кооперация лойиҳалари дастури ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥16
Ўқишни кўчиришда сертификатлар инобатга олинади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бакалавриат йўналишларига ўқишни кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл берилади.

Қарор 2026 йил 12 июндан кучга кирган бўлиб, унинг талаблари 2026 йилги ўқишни кўчириш жараёнида тўлиқ қўлланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
ССВ жазирама муносабати билан огоҳлантириш эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати юқори бўлиши прогноз қилинмоқда. Шу муносабат билан, айниқса, сурункали касаллиги бор беморлар, кексалар, чақалоқлар ва ҳомиладор аёлларга соғлиғига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилди.

Вазирлик фуқароларга қуёшнинг энг иссиқ вақтларида имкони борича ташқарига чиқмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва шифокорлар тавсияларига амал қилишни маслаҳат берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири: дастлабки 10 кунлик натижаси

Республикамизда ўтказилаётган кенг кўламли тезкор-профилактик тадбир иккинчи босқичининг дастлабки ўн кунлиги ортда қолди.

Бу даврда ижтимоий профилактика йўналишида кўрилган тизимли чора-тадбирлар ўз самарасини берди. Жумладан, Чирчиқ шаҳрининг Амир Темур маҳалласи криминоген вазияти барқарорлаштирилиб, «қизил» тоифадан чиқарилишига эришилди.

Ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2