EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида қоидабузарликлар аниқланган қурилишда ишлар тўхтатилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли турар жой объектида ўтказилган назорат тадбири давомида бир қатор жиддий қоидабузарликлар аниқланди.

Ўрганишлар натижасида қурилиш материалларини сақлаш қоидалари бузилгани, қурилиш майдони ҳамда унинг атрофи тез ёнувчан чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди.

Шунингдек, объектнинг бир нечта қисмларида темир-бетон ўзаклар лойиҳа талабларига зид ва сифатсиз бажарилгани қайд этилди.

Аниқланган қоидабузарликлар сабабли объектдаги барча қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди. Масъул шахсларга камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди. Лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган қурилиш қисмларини бузиш ишлари бошланди.

Пойтахт ҳудудида қурилиш объектларида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Самарқандда транспорт соҳасида «Миллий саноат занжири» кўргазмаси ўтказилади

Жорий йил 15–16 июл кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Sof Expo кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган йирик «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда тармоқнинг етакчи корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мазкур платформа йирик давлат ва корпоратив буюртмачиларнинг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтиришга хизмат қилади. Бунинг амалий исботи сифатида, май ойида Оҳангаронда ўтган илк кўргазма якунлари бўйича 2,7 триллион сўмлик келишувлар имзоланиб, қарийб 1 миллиард долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш лойиҳалари шакллантирилган эди.

Навбатдаги кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачилари ўзларининг харид эҳтиёжларини тақдим этса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, бутловчи қисмлари ва технологик ечимларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбир доирасида давлат харидлари, логистика ва инвестициялар йўналишида B2B ва B2G форматидаги муҳим учрашувлар ўтказилади.

Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган бўлиб, ташриф буюрувчилар махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

⏱️ Рўйхатдан ўтиш

🗓 Сана: 2026 йил 15-16 июл.
📍 Жойлашув: Самарқанд вилояти Жомбой тумани Sof Expo маркази.
📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Марказий банк: Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг маълум қилишича, йирик миқдордаги P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига беришни назарда тутувчи норма Конституциянинг 41-моддасига зид ҳисобланади.

Регуляторга кўра, ушбу ташаббус банк сири тўғрисидаги қонун талабларига ҳам мос келмайди. Марказий банк бу ҳақда аввалроқ ҳам Солиқ қўмитасига расмий хулоса тақдим этган.

МБ таъкидлашича, бундай тартиб жорий этилса, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши, нақд пул муомаласи ва яширин иқтисодиёт улуши ортиши мумкин.

Шунингдек, Марказий банк мазкур лойиҳа Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, ойига 500 БҲМлик чегара нима асосда белгилангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Uludag‘ Premium Ultra: 3 мингга яқин спортчини жамлайдиган халқаро тоғ марафонига тайёргарлик бошланди

Туркиянинг Бурса шаҳрида 17–19 июль кунлари бўлиб ўтадиган 9-Uludag‘ Premium Ultra Trail халқаро тоғ марафони 25 мамлакатдан қарийб 3 минг нафар профессионал ва ҳаваскор спортчини жамлайди. Улудағнинг бетакрор табиати бағрида ўтказиладиган мусобақа иштирокчиларга мураккаб тоғ йўлакларида куч синаш билан бирга, Бурсанинг тарихий ва маданий мероси билан танишиш имконини ҳам тақдим этади.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Бугун Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишади.

Шунингдек, давлат раҳбари мамлакатимизда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥8
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Манбалар маълумотига кўра, яқин вақтлар ичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш экани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥22👍2🤔1
Буғдойдан бўшаган ерларни ёққанларга 212,5 млн сўм жарима қўлланилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, буғдойдан бўшаган ер майдонларини ёқиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Ҳуқуқбузарликлар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда аэрокосмик маълумотлар орқали аниқланмоқда.

Назорат тадбирлари давомида космик суратлар таҳлили асосида 744 та ер майдонида ёнғин ҳолати қайд этилди. Текширувлар якунлари бўйича 172 нафар ҳуқуқбузарга жами 212,5 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун 652,3 миллион сўм товон ҳисобланган. Йил бошидан буён ангиз, хазон, шох-шабба ва қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ 9 821 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Президент электропоездда Тошкентдан Бекободга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига келди.

192 километрлик «Тошкент – Бекобод» темир йўл қатновида 586 нафар йўловчига мўлжалланган, олти вагонли электропоезд ҳаракатланади. Поезд соатига 120 километргача тезликда юриб, йилига 300 минг нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Электропоезд кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари, Wi-Fi, видеокузатув, электрон ахборот таблолари ҳамда велосипедлар учун махсус жойлар билан жиҳозланган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
Зўравонликдан жабрланганлар махсус марказда 6 ойгача қолиши мумкин

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилмоқда. Янги қонунга кўра, жабрланганлар махсус реабилитация ва мослаштириш марказларига 6 ойгача муддатга жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари йўқотилган биометрик паспортни қайта расмийлаштириш, туғилганлик ва никоҳ ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олишда давлат божидан озод этилади.

Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ваколатлари аниқ белгиланиб, жабрланганларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатилиши ҳам назарда тутилган. Бу ўзгаришлар уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аномал иссиқ туфайли Қорақалпоғистонда боғчалар ёпилди

Нукус шаҳри — 13 июлдан 18 июлгача;
Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлгача;
Амударё тумани — 13 июлдан 15 июлгача;
Беруний тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Тахиатош тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Шуманай тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Мўйноқ тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Қонликўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Тўрткўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача боғчалар ишламайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2