EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркия: экологик ва барқарор туризм тажрибаси

Бугунги кунда сайёҳлар орасида масъулиятли ва экологик саёҳат тамойилларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Туркия глобал барқарор туризм стандартлари асосида сертификатланган меҳмонхоналари, манзарали велосипед ва пиёда йўлаклари ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган “Яшил рўйхат” лойиҳалари билан экотуризм йўналишида етакчилик қилмоқда. Бой биологик хилма-хиллик, тарихий Cиттаслоw шаҳарлари ва миллий ошхона анъаналари саёҳатчиларга табиат билан уйғунликда бетакрор ва мазмунли таассуротларни ваъда қилмоқда.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний уланишлар ва қарздорлик: Назорат тадбирлари кучайтирилмоқда

Жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда 6 447 та ноқонуний ҳолат аниқланиб, тизимга 103,4 млрд сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди (шундан 22,3 млрд сўми қопланди).

Шунингдек, мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида 68,7 минг нафар истеъмолчи устидан судларга 196,8 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди ва 20 минг нафар жисмоний ҳамда юридик шахс тармоқдан вақтинча узилди.

Кўрилган кескин чоралар натижасида дебитор қарздорлик ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 252 млрд сўмга (31 фоизга) камайди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, сув ва оқова тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш қонунчиликда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий тўлов тизимлари ишлаб турибди.


«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича 2026 йил якунигача тегишли чора-тадбирлар белгиланган.
Агар сизда сув тизимидаги ноқонуний уланиш ҳолатлари бўйича маълумотлар бўлса, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг 55 503-10-55 махсус ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки расмий Телеграм гуруҳига ёзиб хабар беришингиз мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
"Ислом цивилизацияси мероси — инсониятнинг умумий маънавий бойлиги" – Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг президентга мурожаати

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ислом цивилизацияси I халқаро форуми якунлари бўйича дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий-маърифий ва маданий муассасалар раҳбарлари, вазирлар, муфтийлар, таниқли олимлар ҳамда экспертлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига мурожаат йўллади. Унда форумнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги ташаббуслари, шунингдек, халқаро илмий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим таклифлар ўз ифодасини топган.


👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида қоидабузарликлар аниқланган қурилишда ишлар тўхтатилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли турар жой объектида ўтказилган назорат тадбири давомида бир қатор жиддий қоидабузарликлар аниқланди.

Ўрганишлар натижасида қурилиш материалларини сақлаш қоидалари бузилгани, қурилиш майдони ҳамда унинг атрофи тез ёнувчан чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди.

Шунингдек, объектнинг бир нечта қисмларида темир-бетон ўзаклар лойиҳа талабларига зид ва сифатсиз бажарилгани қайд этилди.

Аниқланган қоидабузарликлар сабабли объектдаги барча қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди. Масъул шахсларга камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди. Лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган қурилиш қисмларини бузиш ишлари бошланди.

Пойтахт ҳудудида қурилиш объектларида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Самарқандда транспорт соҳасида «Миллий саноат занжири» кўргазмаси ўтказилади

Жорий йил 15–16 июл кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Sof Expo кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган йирик «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда тармоқнинг етакчи корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Мазкур платформа йирик давлат ва корпоратив буюртмачиларнинг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтиришга хизмат қилади. Бунинг амалий исботи сифатида, май ойида Оҳангаронда ўтган илк кўргазма якунлари бўйича 2,7 триллион сўмлик келишувлар имзоланиб, қарийб 1 миллиард долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш лойиҳалари шакллантирилган эди.

Навбатдаги кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачилари ўзларининг харид эҳтиёжларини тақдим этса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, бутловчи қисмлари ва технологик ечимларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбир доирасида давлат харидлари, логистика ва инвестициялар йўналишида B2B ва B2G форматидаги муҳим учрашувлар ўтказилади.

Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган бўлиб, ташриф буюрувчилар махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

⏱️ Рўйхатдан ўтиш

🗓 Сана: 2026 йил 15-16 июл.
📍 Жойлашув: Самарқанд вилояти Жомбой тумани Sof Expo маркази.
📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Марказий банк: Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг маълум қилишича, йирик миқдордаги P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига беришни назарда тутувчи норма Конституциянинг 41-моддасига зид ҳисобланади.

Регуляторга кўра, ушбу ташаббус банк сири тўғрисидаги қонун талабларига ҳам мос келмайди. Марказий банк бу ҳақда аввалроқ ҳам Солиқ қўмитасига расмий хулоса тақдим этган.

МБ таъкидлашича, бундай тартиб жорий этилса, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши, нақд пул муомаласи ва яширин иқтисодиёт улуши ортиши мумкин.

Шунингдек, Марказий банк мазкур лойиҳа Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, ойига 500 БҲМлик чегара нима асосда белгилангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Uludag‘ Premium Ultra: 3 мингга яқин спортчини жамлайдиган халқаро тоғ марафонига тайёргарлик бошланди

Туркиянинг Бурса шаҳрида 17–19 июль кунлари бўлиб ўтадиган 9-Uludag‘ Premium Ultra Trail халқаро тоғ марафони 25 мамлакатдан қарийб 3 минг нафар профессионал ва ҳаваскор спортчини жамлайди. Улудағнинг бетакрор табиати бағрида ўтказиладиган мусобақа иштирокчиларга мураккаб тоғ йўлакларида куч синаш билан бирга, Бурсанинг тарихий ва маданий мероси билан танишиш имконини ҳам тақдим этади.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1