EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимини айблаган ҳайдовчи кейинчалик узр сўради

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими билан келишмовчилиги акс этган видеони тарқатган ҳайдовчи кейинчалик ўз қоидабузарлигини тан олиб, узр сўради.

Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Матиз автомобили ҳайдовчиси давлат рақам белгиларини қора целлофан пакет билан қасддан ёпиб ҳаракатланган. У ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилган.

Қайд этилишича, ушбу ҳайдовчи бундан 10 кун аввал ҳам давлат рақамини скотч билан ёпиб ҳаракатлангани учун огоҳлантирилган. Шунга қарамай, у қоидабузарликни яна такрорлаган.

Ҳайдовчи дастлаб ЙПХ ходимларини айблаб видео эълон қилган бўлса, кейинчалик ўз хатосини тан олган. У ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдириб, обуначиларидан узр сўраган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомобил жарима майдончасига жойлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Қамчиқ» довонида Lacetti ёниб кетди

Бугун, 11 июль куни соат 17:50 атрофида «Қамчиқ» довонидаги А-373 автомобиль йўлининг «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti русумли енгил автомобиль ёнди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида автомобиль электр тизимида қисқа туташув юзага келиб, кичик кўламли ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса вақтида автомобилда фақат ҳайдовчи бўлган. У ўз вақтида транспорт воситасини тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни қисқа муддатда бартараф этган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Apple OpenAI’ни судга берди

Apple OpenAI’ни тижорат сирларини ўғирлашда айблаб, АҚШнинг Калифорния штати Шимолий округ судига даъво аризаси киритди.

Даъвога кўра, OpenAI Apple’га ишга кириш учун мурожаат қилган номзодлардан махфий лойиҳалар тафсилотлари ҳамда қурилмалар прототипларини олиб келишни сўраган.

Шунингдек, компания собиқ ходимлардан бири ички техник ҳужжатларни ноқонуний қўлга киритишга уринганини ҳам иддао қилмоқда.

Apple яна OpenAI’ни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлари билан ишлашда махфий маълумотлардан фойдаланганликда айблаган.

Компания февраль ойидаёқ OpenAI’ни бу борада расман огоҳлантирганини, бироқ жавоб олмаганини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда яшаш учун энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди

Халқаро Нумбео платформаси эълон қилган рейтингга кўра, Тошкент Марказий Осиёда яшаш нархи энг қиммат бўлган учинчи шаҳар бўлди. Ундан юқорида Қозоғистоннинг Олмаота ва Остона шаҳарлари жойлашган.

Тадқиқотда 547 та йирик шаҳар баҳоланган. Марказий Осиё бўйича рейтинг қуйидагича шаклланган: Олмаота (409-ўрин), Остона (469), Тошкент (487), Бишкек (493) ва Душанбе (497).

Нумбео маълумотларига кўра, Тошкентнинг яшаш қиймати индекси 31,2 балл, ижара индекси 13,5 балл, озиқ-овқат индекси эса 35,2 баллни ташкил этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда тўрт кишилик оиланинг бир ойлик харажати (ижара ҳақи ҳисобга олинмаганда) ўртача 22,3 млн сўм, бир кишининг ойлик харажати эса 6,1 млн сўм атрофида баҳоланган.

Жаҳон рейтингида эса Сюрих 123,1 балл билан яшаш нархи энг қиммат шаҳар деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

АҚШ Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Мужтабо Хоманаийнинг асосий молиявий ҳамкорларидан бири ҳамда яна 13 нафар шахс ва ташкилотга нисбатан янги санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар берди.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, санкциялар Дубайда фаолият юритувчи эронлик банкир Али Ансорийга ҳам татбиқ этилган. У Эрон ҳукуматининг хориждаги молиявий активларини бошқариш ва санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашишда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, АҚШ Эрон билан боғлиқ учта валюта айирбошлаш компанияси, бир қатор “ниқоб компаниялари” ҳамда Гонконг ва БААдаги айрим фирмаларни ҳам қора рўйхатга киритган. Вашингтон бу тузилмалар орқали ҳар йили миллиардлаб долларлик молиявий операциялар амалга оширилганини таъкидламоқда.

АҚШ Давлат департаменти ушбу чоралар Эрон ҳукмрон элитасининг хорижий валютага кириш имкониятларини чеклаш ва халқаро молиявий тармоқларини заифлаштиришга қаратилганини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Ўзбекистонда 12 ва ундан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, мазкур ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.

Жарима баллари тизими йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланади. Бир йил давомида 12 балл тўплаган шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Англия қўшимча бўлимларда ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

Якунланган чорак финал баҳсида Англия қўшимча бўлимларда Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисоб 36-дақиқада норвегиялик Андреас Шелдеруп томонидан очилди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Жуд Беллингем мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда жамоалар гол ура олмади. Норвегиянинг 57-дақиқада киритган голи эса қоидабузарлик сабаб бекор қилинди.

Қўшимча бўлимнинг 93-дақиқасида дарвозабон қайтарган тўпдан унумли фойдаланган Жуд Беллингем ўзининг иккинчи голини уриб, Англияга ғалаба келтирди.

Шу тариқа Англия ярим финалга йўл олди. Энди инглизлар Аргентина — Швейцария учрашуви ғолиби билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда аёл собиқ эрини ёлланма қотил орқали ўлдиришга уринганликда ушланди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида собиқ эрини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган аёл қўлга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи жиноятни амалга ошириш учун ёлланма қотил қидирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида у қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Республикамиз ҳудудида фаолият юритган 2 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний фаолиятига барҳам берилди. Шунингдек, наркотик моддалар ва жиноятга алоқадор ашёвий далиллар мусодара қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ: Вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари Улуғбек Ташходжаев юртдошларга мурожаат қилиб, вақтинча яшаш жойи бўйича белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш зарурлигини эслатди.

Унинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча яшаш жойида ўз вақтида рўйхатдан ўтмаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу муносабат билан фуқаролардан рўйхатдан ўтиш талабларига амал қилиш сўралди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2
41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобили тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган 41 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди.

Янги атамалар давлат идоралари, расмий ҳужжатлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа соҳаларда ягона терминологияни таъминлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1
Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилади

Кучли жазирама сабаб Қорақалпоғистоннинг бир қатор ҳудудларида боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилади. Чекловлар 13 июлдан бошлаб амал қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, кучли иссиқ туфайли Нукус шаҳри ҳамда 8 та тумандаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 13 июлдан бошлаб вақтинча ёпилади.

Маълум қилинишича, мазкур қарор болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида санитария хизмати тавсиялари асосида қабул қилинган. Шунингдек, ота-оналарга фарзандларини куннинг энг иссиқ пайтларида очиқ ҳавода узоқ вақт қолдирмаслик тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Каттақўрғонда 2 ёшли боланинг қорнидан 4 та магнит олиб ташланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали маълум қилишича, Каттақўрғонда 2 ёшли боланинг қорнидан 4 та магнит бўлаги жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.

Маълум бўлишича, магнитлар ичак деворини тешиб, жиддий шикаст етказган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин чиққани айтилмоқда

12 июль куни соат 14:45 да Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг 10-қаватида ёнғин содир бўлди.

Қутқарувчилар воқеа жойига 4 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни соат 14:54 да тўлиқ ўчирди. Ёнғин оқибатида хизмат хоналаридан бири зарарланган. Ҳодисада жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаганликда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, қамоққа олинди.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида ўғирланган маблағлар гумонланувчининг уйидан топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли қарийб 11 фоизга ошди

Мамлакатда электр энергиясига талаб ўсишда давом этмоқда. Энерготизим юкламаси ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10,8 фоизга ошган.

Энергетика тизими маълумотига кўра, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 12 621 МВтга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 231 МВт ёки 10,8 фоизга юқори.

Айни вақтда мамлакат электр станциялари 11 921 МВт электр энергияси ишлаб чиқарган. Асосий улуш иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔3
Тошкент кўчаларига сув сепиш ишлари бошланди

Тошкент шаҳрида кўчаларга сув сепиш ишлари бошланди. Бу орқали жазирама таъсирини юмшатиш ва ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш мақсад қилинган.

Пойтахт ҳокимлигига кўра, ишлар ҳар куни белгиланган жадвал асосида, ҳаво ҳарорати барқарорлашгунига қадар давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔4