Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: «Ҳар бир хотин-қиз давлат эътибори ва ҳимоясини ҳис қилиши шарт»
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ҳар бир хотин-қиз Президентнинг эътибори ва ғамхўрлиги, давлатнинг ҳимояси ва кўмагини ўз ҳаётида ҳис қилиши лозим.
«Бу шунчаки вазифа эмас, бу — Президентимизнинг қатъий талаби», — деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍87🔥13🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди
Тошкент шаҳрида икки нафар шахс фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ва кейинчалик унга доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.
Шунингдек, Наманган вилоятида яшовчи шахс фуқарони «Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ» йўналиши орқали ноқонуний тарзда олиб ўтишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 20 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Effect.uz томонидан Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи Менгнор Қоржовова ва унинг ногиронлиги бўлган фарзандлари яшаб келаётган оғир ижтимоий аҳвол ҳақидаги видеолавҳа эълон қилинган эди.
Мазкур видеолавҳадан сўнг Денов тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, оилага кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳамда уй-жойни таъмирлаш масаласи бўйича маълумот берди.
Ҳокимлик маълумотига кўра, оиланинг барча аъзолари амалдаги қонунчилик асосида пенсия ва ижтимоий тўловлар билан таъминланган.
Шунингдек, фуқарога моддий ёрдам тайинлангани ва Қурбон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани маълум қилинган.
Уй-жойни таъмирлаш учун ёрдам олиш бўйича мурожаат эса кaдастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тизими томонидан автоматик равишда рад этилгани қайд этилди.
Effect.uz мазкур масала юзасидан вазият ривожини кузатишда давом этади

🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Tracker 6 ёшли болани уриб кетди, бола воқеа жойида вафот этди
1 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Чўлдарахт кўчасида Tracker русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлга чиқиб қолган 6 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

😢7👎2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда тошқиндан кейин 900 га яқин кобра қочиб кетди
Хитойдаги кучли тошқин оқибатида тўғон бузилиб, сув босган илончилик фермасидан қарийб 900 та илон қочиб кетди. Улар орасида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган кобралар ҳам бор.
Ҳодиса содир бўлган Дэнвей қишлоғида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хитойдаги кучли тошқин оқибатида тўғон бузилиб, сув босган илончилик фермасидан қарийб 900 та илон қочиб кетди. Улар орасида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган кобралар ҳам бор.
Ҳодиса содир бўлган Дэнвей қишлоғида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Навоийдаги кўп қаватли уй хавф остидами? Аҳоли авария ҳолатидаги бино юзасидан ёрдам сўрамоқда
Кўп қаватли уйнинг деворлари емирилаётган бўлса-ю, масъуллар сукут сақлаётган бўлса, эртага бунинг жавобгари ким бўлади?
Навоий шаҳри, "Ўзбекистон" МФЙ, "Ўзбекистон" кўчасидаги 8-сонли кўп қаватли уй аҳолиси таҳририятга мурожаат қилиб, бино узоқ йиллардан буён авария ҳолатида эканини маълум қилди.
Мурожаатчига кўра, уй деворларида жиддий емирилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, ушбу муаммо юзасидан масъул ташкилотлар томонидан ҳозирга қадар амалий чоралар кўрилмаганидан норозилигини билдирган. Унинг таъкидлашича, уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ширкати аҳолидан тўловларни йиғиб келаётган бўлса-да, бинонинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича етарли ишлар амалга оширилмаган.
Албатта, мазкур ҳолатлар мурожаатчининг баёноти бўлиб, уларга ҳуқуқий ва техник баҳо бериш ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим.
Бироқ, агар бино ҳақиқатдан ҳам авария ҳолатида бўлса, бу нафақат мулкка, балки энг аввало инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин. Айниқса, юртимиз сейсмик фаол ҳудудлардан бири эканини инобатга олганда, эҳтимолий ер қимирлаши оқибатида бундай бинода яшовчи аҳоли учун оғир ва қайтариб бўлмас фожиалар юзага келиши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди.
Effect.uz таҳририяти ушбу мурожаат юзасидан Навоий шаҳар ҳокимлиги, тегишли коммунал хизматлар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотидан ҳолатни ўрганиб, унга расмий муносабат билдиришни ҳамда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликка ахборот беришни сўрайди.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Венесуеладаги зилзила қурбонлари 4 мингдан ошди
Венесуелада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 118 нафарга етди.
Расмий маълумотларга кўра, 16 740 киши жароҳат олган, 17 907 киши эса бошпанасиз қолган. Шунингдек, 190 та бино вайрон бўлган, 856 таси жиддий зарар кўрган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 киши қутқарилган.
Офат ҳудудидаги минглаб оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказилмоқда.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бави" тўфони 17 кишининг умрига зомин бўлди
Филиппинда юз берган "Бави" тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаролик мудофааси котиби ўринбосари Бернардо Алежандро Добол маълум қилди.
Қурбонларнинг аксарияти Сарангани провинсиясидаги Малапатан ҳудудида қайд этилган. Бир неча киши бедарак йўқолган.
Табиий офат 112 минг оилага таъсир кўрсатган. Ҳозирда қарийб 11 минг киши 77 та вақтинчалик бошпанага жойлаштирилган.

Ҳормуз бўғозида кема қатнови кескин камайди
АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида Ҳормуз бўғози орқали тижорат кемалари ҳаракати кетма-кет учинчи кун камаймоқда.Wиндwард компанияси маълумотига кўра, сўнгги 12 соат ичида бўғоздан атиги 6 та кема ўтган. Аввал бу кўрсаткич одатда 18–22 та бўлган
Шунингдек, кемаларнинг жойлашувини яшириш учун транспондерларини ўчириб ҳаракатланаётган "яширин транзитлар" сони ҳам ошгани қайд этилган.
Ҳозирда бундай кемалар умумий қатновнинг қарийб 40 фоизини ташкил этмоқда.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйида марихуана сақлаган эркак қўлга олинди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 44 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони текширилганда, марихуана сақланган 13 та идиш ва ўрам аниқланди. Шунингдек, унинг ҳовлисида парваришланаётган 10 туп каннабис ўсимлиги ҳам топилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 44 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони текширилганда, марихуана сақланган 13 та идиш ва ўрам аниқланди. Шунингдек, унинг ҳовлисида парваришланаётган 10 туп каннабис ўсимлиги ҳам топилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимини айблаган ҳайдовчи кейинчалик узр сўради
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими билан келишмовчилиги акс этган видеони тарқатган ҳайдовчи кейинчалик ўз қоидабузарлигини тан олиб, узр сўради.
Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Матиз автомобили ҳайдовчиси давлат рақам белгиларини қора целлофан пакет билан қасддан ёпиб ҳаракатланган. У ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳайдовчи бундан 10 кун аввал ҳам давлат рақамини скотч билан ёпиб ҳаракатлангани учун огоҳлантирилган. Шунга қарамай, у қоидабузарликни яна такрорлаган.
Ҳайдовчи дастлаб ЙПХ ходимларини айблаб видео эълон қилган бўлса, кейинчалик ўз хатосини тан олган. У ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдириб, обуначиларидан узр сўраган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомобил жарима майдончасига жойлаштирилди.

«Қамчиқ» довонида Lacetti ёниб кетди
Бугун, 11 июль куни соат 17:50 атрофида «Қамчиқ» довонидаги А-373 автомобиль йўлининг «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti русумли енгил автомобиль ёнди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида автомобиль электр тизимида қисқа туташув юзага келиб, кичик кўламли ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса вақтида автомобилда фақат ҳайдовчи бўлган. У ўз вақтида транспорт воситасини тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни қисқа муддатда бартараф этган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Apple OpenAI’ни судга берди
Apple OpenAI’ни тижорат сирларини ўғирлашда айблаб, АҚШнинг Калифорния штати Шимолий округ судига даъво аризаси киритди.
Даъвога кўра, OpenAI Apple’га ишга кириш учун мурожаат қилган номзодлардан махфий лойиҳалар тафсилотлари ҳамда қурилмалар прототипларини олиб келишни сўраган.
Шунингдек, компания собиқ ходимлардан бири ички техник ҳужжатларни ноқонуний қўлга киритишга уринганини ҳам иддао қилмоқда.
Apple яна OpenAI’ни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлари билан ишлашда махфий маълумотлардан фойдаланганликда айблаган.
Компания февраль ойидаёқ OpenAI’ни бу борада расман огоҳлантирганини, бироқ жавоб олмаганини маълум қилган.

🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиёда яшаш учун энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди
Халқаро Нумбео платформаси эълон қилган рейтингга кўра, Тошкент Марказий Осиёда яшаш нархи энг қиммат бўлган учинчи шаҳар бўлди. Ундан юқорида Қозоғистоннинг Олмаота ва Остона шаҳарлари жойлашган.
Тадқиқотда 547 та йирик шаҳар баҳоланган. Марказий Осиё бўйича рейтинг қуйидагича шаклланган: Олмаота (409-ўрин), Остона (469), Тошкент (487), Бишкек (493) ва Душанбе (497).
Нумбео маълумотларига кўра, Тошкентнинг яшаш қиймати индекси 31,2 балл, ижара индекси 13,5 балл, озиқ-овқат индекси эса 35,2 баллни ташкил этган.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда тўрт кишилик оиланинг бир ойлик харажати (ижара ҳақи ҳисобга олинмаганда) ўртача 22,3 млн сўм, бир кишининг ойлик харажати эса 6,1 млн сўм атрофида баҳоланган.
Жаҳон рейтингида эса Сюрих 123,1 балл билан яшаш нархи энг қиммат шаҳар деб топилган.