EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада илк бор гуманоид роботларнинг рамзий тўйи ўтказилди

Москвада илк бор гуманоид роботлар ўртасида рамзий никоҳ маросими ўтказилди. РИА Новости хабарига кўра, тадбир 9-июл куни Пушкин номидаги кутубхонада бўлиб ўтган.

Никоҳдан офис ходими ва блогер робот Роберт ҳамда балерина робот Матилда ўтган. Улар аввалроқ Петербург халқаро иқтисодий форумида жамоатчиликка таништирилган эди.

Маросим давомида роботлар бир-бирига садоқат қасамёдини қилиб, "Догматик" номли робот-ит олиб чиққан никоҳ узукларини алмашган. Якунда бошловчи уларни рамзий равишда эр-хотин деб эълон қилган.

Роботларни ишлаб чиққан ИТ-Империал компанияси вакилларининг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсад робототехника соҳасидаги замонавий технологияларни оммалаштириш ва уларнинг инсон ҳаётидаги амалий имкониятларини намойиш этишдан иборат.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйлар олдида ноқонуний қурилиш қилганларга 5 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин

Янги қонунга кўра, рухсациз қўшимча қурилиш учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга йирик миқдорда жарима белгиланмоқда. Қоидабузарлик такрорланса, жиноий жавобгарлик қўлланилади.


Сенатор Турсуновнинг маълум қилишича, янги қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйлар олдида рухсациз қўшимча қурилиш қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Унга кўра, фуқароларга БҲМнинг 400 баравари — 164,8 млн сўм, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 450 баравари — 185,4 млн сўм миқдорида жарима қўлланилади.

Агар ушбу қоидабузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, айбдор шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашропов муҳим вазифаларни белгилади

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигини Сурхондарё вилоятида самарали ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко ўзбекистонликларни Беларусга ишлаш ва яшашга таклиф қилди

Беларус Президенти Александр Лукашенко мамлакатда ишчи кучи тақчиллиги кузатилаётганини маълум қилиб, ўзбекистонлик оилаларни Беларусга кўчиб келиб, ишлаш ва яшашга таклиф қилди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сув ва ер ресурслари чекланган бўлса, Беларусда бу борада имкониятлар кенг. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда меҳнат ресурсларига эҳтиёж юқори.
"Биз ўзбек оилалари Беларусга келиб, шу ерда яшаши, ишлаши, зарур бўлса тиббий хизматдан фойдаланиши, фарзандлари таълим олишини истардик. Бу ерлар бўшаб қолмаслиги биз учун жуда муҳим", — деди Лукашенко.

Шунингдек, у Беларус ва Ўзбекистон мавжуд имкониятлардан янада фаолроқ фойдаланиши лозимлигини қайд этди.
"Келинг, биргаликда ишлайлик. Беларуслар ўзбекларга яхши муносабатда бўлади. Худди ўзбекистонликлар бизга қандай муносабатда бўлса, биз ҳам шундай муносабатдамиз. Президентларнинг сиёсий иродаси ва қўллаб-қувватлаши бор. Тез ҳаракат қилиш керак, акс ҳолда бу имкониятдан бошқалар фойдаланади", — деди у.
Лукашенко Беларус–Ўзбекистон ҳамкорлигида аёлларнинг ҳам муҳим ўрни борлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида йўлга қўйилган аёллар бизнес-форуми фаолияти бундан кейин ҳам қўллаб-қувватланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўлдирилган ҳиндистонлик талаба иши бўйича Ҳиндистонда ҳам жиноят иши очилди

Бухорода ҳалок бўлган 22 ёшли ҳиндистонлик талаба иши энди нафақат Ўзбекистонда, балки Ҳиндистонда ҳам тергов қилинади.

Бухорода курсдоши томонидан ўлдирилган 22 ёшли ҳиндистонлик талаба иши юзасидан Ҳиндистоннинг Керала штатида ҳам жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Редифф нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, иш марҳуманинг ота-онаси аризаси асосида рўйхатга олинган. Керала полицияси Ўзбекистондаги тергов натижаларини Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси орқали кузатишини билдирган. Агар гумонланувчи Ўзбекистонда жавобгарликка тортилса, Ҳиндистондаги иш ёпилиши мумкин.

Марҳуманинг оиласи эса Керала ҳудудида ҳам тўлиқ тергов ўтказилиши ҳамда асосий гумонланувчини Ҳиндистонга экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг ўлимида унинг курсдоши гумон қилинмоқда. Тергов версиясига кўра, жанжал вақтида йигит унинг бошига ноутбук билан зарба берган.

Бироқ марҳуманинг яқинлари жасадда кўплаб жароҳатлар бўлганини айтиб, қиз ўлимидан олдин зўравонликка учраган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот бермаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Суд тизимида янги тайинловлар

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 10 июлдаги қарори билан қатор судьялар раҳбарлик ва судьялик лавозимларига тайинланди.

Жумладан:
Музаффаржон Сиддиков — Қува туман суди раиси;

Авазбек Раҳимов — Фарғона шаҳар суди тергов судьяси;

Одилжон Исмоилов — Фарғона вилояти суди судьяси;

Дилдора Анварова — Миробод туман суди тергов судьяси;

Қобилжон Холбаев — Шайхонтоҳур туман суди тергов судьяси;

Анвар Ёриев — Юқоричирчиқ туманлараро суди раиси;

Бекзод Тўраев — Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси ўринбосари;

Аброр Саидов — Жалақудуқ туман суди раиси.

Тайинловлар Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 10 июлдаги қарори асосида амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2
MICE тадбирлари учун тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Энди Ўзбекистонда ишбилармонлик туризми (MICE) тадбирларини ташкил этган тадбиркорлар тўланган ҚҚСнинг ярмини қайтариб олиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистонда MICE (ишбилармонлик) туризми тадбирларини ташкил этувчи тадбиркорларга амалда тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 50 фоизи қайтарилади.

Бунинг учун тадбир якунланганидан сўнг 3 ой ичида Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига ариза топшириш лозим.

Қўмита тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Агар кейинчалик қайтариладиган маблағ миқдорига аниқлик киритилса, ортиқча тўланган сумма давлат бюджетига қайтарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1👎1🤔1
Тошкент халқаро молия маркази Конституциявий қонун билан мустаҳкамланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади.

Унга кўра, марказ Англия ҳуқуқи асосида фаолият юритадиган, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга ҳудуд бўлади. Шунингдек, у махсус тартибга солиш тизими, мустақил тижорат суди ва халқаро стандартларга мос ҳуқуқий муҳит билан таъминланади.

Янги механизм халқаро инвесторлар, банклар, инвестиция фондлари ва молия компаниялари учун шаффоф ва ишончли шарт-шароит яратиб, Ўзбекистоннинг глобал капитал бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтириши кутилмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу қонунни “жаҳон бозорининг энг қимматли активи — ишончга инвестиция” дея баҳолади. Унинг таъкидлашича, мазкур қадам Тошкентни жаҳон молия тизимининг муҳим бўғинига айлантиришга хизмат қилади.

Қайд этилишича, бу жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий воқеаларидан бири бўлиб, сўнгги ўн йил давомида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍83🔥14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: «Ҳар бир хотин-қиз давлат эътибори ва ҳимоясини ҳис қилиши шарт»

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ҳар бир хотин-қиз Президентнинг эътибори ва ғамхўрлиги, давлатнинг ҳимояси ва кўмагини ўз ҳаётида ҳис қилиши лозим.
«Бу шунчаки вазифа эмас, бу — Президентимизнинг қатъий талаби», — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍87🔥13🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент шаҳрида икки нафар шахс фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ва кейинчалик унга доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.

Шунингдек, Наманган вилоятида яшовчи шахс фуқарони «Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ» йўналиши орқали ноқонуний тарзда олиб ўтишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 20 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Effect.uz томонидан Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи Менгнор Қоржовова ва унинг ногиронлиги бўлган фарзандлари яшаб келаётган оғир ижтимоий аҳвол ҳақидаги видеолавҳа эълон қилинган эди.

Мазкур видеолавҳадан сўнг Денов тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, оилага кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар ҳамда уй-жойни таъмирлаш масаласи бўйича маълумот берди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, оиланинг барча аъзолари амалдаги қонунчилик асосида пенсия ва ижтимоий тўловлар билан таъминланган.

Шунингдек, фуқарога моддий ёрдам тайинлангани ва Қурбон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани маълум қилинган.

Уй-жойни таъмирлаш учун ёрдам олиш бўйича мурожаат эса кaдастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тизими томонидан автоматик равишда рад этилгани қайд этилди.

Effect.uz мазкур масала юзасидан вазият ривожини кузатишда давом этади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Tracker 6 ёшли болани уриб кетди, бола воқеа жойида вафот этди

1 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Чўлдарахт кўчасида Tracker русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлга чиқиб қолган 6 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда тошқиндан кейин 900 га яқин кобра қочиб кетди

Хитойдаги кучли тошқин оқибатида тўғон бузилиб, сув босган илончилик фермасидан қарийб 900 та илон қочиб кетди. Улар орасида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган кобралар ҳам бор.

Ҳодиса содир бўлган Дэнвей қишлоғида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мутасаддилар аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Навоийдаги кўп қаватли уй хавф остидами? Аҳоли авария ҳолатидаги бино юзасидан ёрдам сўрамоқда

Кўп қаватли уйнинг деворлари емирилаётган бўлса-ю, масъуллар сукут сақлаётган бўлса, эртага бунинг жавобгари ким бўлади?

Навоий шаҳри, "Ўзбекистон" МФЙ, "Ўзбекистон" кўчасидаги 8-сонли кўп қаватли уй аҳолиси таҳририятга мурожаат қилиб, бино узоқ йиллардан буён авария ҳолатида эканини маълум қилди.

Мурожаатчига кўра, уй деворларида жиддий емирилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, ушбу муаммо юзасидан масъул ташкилотлар томонидан ҳозирга қадар амалий чоралар кўрилмаганидан норозилигини билдирган. Унинг таъкидлашича, уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ширкати аҳолидан тўловларни йиғиб келаётган бўлса-да, бинонинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича етарли ишлар амалга оширилмаган.

Албатта, мазкур ҳолатлар мурожаатчининг баёноти бўлиб, уларга ҳуқуқий ва техник баҳо бериш ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим.

Бироқ, агар бино ҳақиқатдан ҳам авария ҳолатида бўлса, бу нафақат мулкка, балки энг аввало инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин. Айниқса, юртимиз сейсмик фаол ҳудудлардан бири эканини инобатга олганда, эҳтимолий ер қимирлаши оқибатида бундай бинода яшовчи аҳоли учун оғир ва қайтариб бўлмас фожиалар юзага келиши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Effect.uz таҳририяти ушбу мурожаат юзасидан Навоий шаҳар ҳокимлиги, тегишли коммунал хизматлар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамда мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотидан ҳолатни ўрганиб, унга расмий муносабат билдиришни ҳамда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликка ахборот беришни сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Венесуеладаги зилзила қурбонлари 4 мингдан ошди

Венесуелада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 118 нафарга етди.

Расмий маълумотларга кўра, 16 740 киши жароҳат олган, 17 907 киши эса бошпанасиз қолган. Шунингдек, 190 та бино вайрон бўлган, 856 таси жиддий зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 6 462 киши қутқарилган.

Офат ҳудудидаги минглаб оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3