Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан музокара ўтказди
Ўзбекистон ва Франция ўртасида иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Томонлар энергетикадан тортиб шаҳар инфратузилмасигача бўлган қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 июль куни Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, Orano компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.
Учрашувда энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ҳамда шаҳар инфратузилмаси каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева музокаралар яқинда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ўтказилган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍46🔥15👎2
Ўзбекистонда жон бошига даромад 3 968 долларга етди
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 3 968 АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 19 фоизга ошган.
Ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон дунёда жон бошига даромади энг тез ўсган давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади.
Қўшни мамлакатлар орасида:
Қирғизистонда жон бошига даромад 22,5 фоизга;
Тожикистонда эса 20 фоизга ўсган.
Шунингдек, пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонда жон бошига даромад қарийб икки баробарга ошиб, ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда 17-ўринни қайд этди.

👎13🤷♂2🤔1😢1
Тошкентда Авиасозлар кўчасининг бир қисми 20 кунга ёпилади
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 11 июль соат 08:00 дан 31 июль соат 06:00 гача иссиқ сув таъминоти магистраль қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Авиасозлар кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Масъуллар ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

👍1👎1
«120 минг долларлик жойни олишга мажбурлашяпти»: андижонлик мебел ишлаб чиқарувчиларидан мурожаат
Президент 2024 йил мебелсозлик Андижоннинг драйверларидан бири бўлади, деган эди. Бироқ тадбиркорлар танлаш ҳуқуқини эмас, балки мажбурлашни кўраётганини қайд этмоқда.
Effect.uz таҳририятига мебел ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, аввал фаолият юритиб келган мебел бозори бузилиб, тадбиркорлар янги ташкил этилган бозордан юқори нархларда савдо жойлари сотиб олишга мажбур бўлган.
Орадан кўп ўтмай, мазкур ҳудудда ишлаб чиқариш майдонлари ҳам ташкил этилиб, тадбиркорлардан ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам шу ерга кўчириш талаб қилинаётгани иддао қилинмоқда.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, ҳар бир тадбиркорга 3 сотих ер майдони таклиф қилиниб, унинг қиймати тахминан 120 минг АҚШ доллари экани билдирилган. Тўлов шартларига кўра, маблағнинг 30 фоизи олдиндан тўланиши, қолган қисми эса 5 йиллик кредит асосида қопланиши белгиланган.
Тадбиркорлар, шунингдек, ушбу шартларга рози бўлмаганларга нисбатан электр таъминотини узиш, солиқ текширувлари орқали босим ўтказиш каби чоралар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганини билдирмоқда. Уларнинг фикрича, бу каби баёнотлар маҳаллий ҳоким томонидан айтилган.
Мурожаат муаллифлари ваколатли давлат органларидан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда ҳар қандай мажбурлаш ва босим ҳолатлари қонуний тартибда ўрганилишини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил Андижонга ташрифида айнан мебелсозлик вилоятнинг драйвери бўлиши айтилганди.
Effect.uz ушбу мурожаат юзасидан иккинчи томон — тегишли мутасаддиларнинг ҳам расмий муносабатини олишга тайёр эканини маълум қилади.

😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим берилгани фош этилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ҳеч қандай махсус диний маълумот ва тегишли рухсатномага эга бўлмасдан 22 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келгани аниқланган.
Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи 1971 йилда туғилган аёлнинг хонадонда ўтказилган текширув давомида 5 нафар вояга етмаган болага рухсатномасиз диний таълим бериб келгани маълум бўлган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👎3🔥2
Дорихоналар 1,9 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди
Рақобат қўмитаси 2026 йилнинг II чорагида юзлаб дорихоналарда қонунбузарликларни аниқлади. Ноқонуний олинган 1,9 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, 2026 йилнинг II чорагида Солиқ органлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида 237 та дорихона фаолияти ўрганилди. Улардан 33 таси улгуржи, 204 таси эса чакана савдо билан шуғулланган.
Текширувлар давомида жами 148 810 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Натижада дорихоналар томонидан 1,9 млрд сўм асоссиз даромад олингани маълум бўлиб, ушбу маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

🤔3
Деновдаги баҳсли мурожаат: масъуллар нима деди?
Effect.uz'нинг "Қараш" лойиҳасида ёритилган Денов туманидаги ногирон фарзандли оила мурожаати юзасидан ўрганишлар давом этди.
Бу сафар таҳририят жамоаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Денов туман бўлими, маҳалла раиси ҳамда бошқа масъуллар иштирокида мурожаатчи хонадонида бўлиб, ҳолатни жойида ўрганди.
Масъулларнинг таъкидлашича, уйни таъмирлаш учун ёрдам ажратишда амалдаги тартиблар ва кадастр ҳужжатлари муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, мурожаатчи яшаб турган уй ҳали ҳам марҳум отаси номида экани ва ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмагани маълум қилинди.
Мурожаатчи эса бу фикрларга қўшилмаслигини билдириб, "Бизга пул эмас, ҳоким ваъда қилган қурилиш материаллари керак", дея ўз позициясини яна бир бор такрорлади.
Шундай экан, саволлар ҳали ҳам очиқ: Ҳоким топшириғи ижро этиладими? Амалдаги тартиб инсон тақдиридан устунми? Ёки муаммони ҳал қилишнинг бошқа ҳуқуқий йўли борми?
🎥 Бу ҳақда батафсил — "Қараш" лойиҳасининг
2-ҚИСМ

YouTube
ҲУЖЖАТ УСТУНМИ? ЁКИ ИНСОН ТАҚДИРИМИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

13–17 июль кунлари Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилиши мумкин
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 13–17 июль кунлари жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади. Энг иссиқ кунларда республика бўйича ҳарорат 41–43°С, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 44–46°С гача етиши мумкин.
Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ пайтларида эҳтиёт бўлиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида узоқ вақт қолмасликни тавсия этмоқда.

👎2
Сардор Умурзаков Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

👍36🔥9😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эффект.уз» жамоаси Тошкент вилояти Тошкент туманида!
Айни дамда «Эффект.уз» жамоаси Тошкент вилояти Тошкент туманида бўлиб турибди. Ташриф доирасида туман ҳокимининг қабул жараёни, бир кунлик иш фаолияти ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишамиз.
Шунингдек, «Эффект.уз»нинг янги медиа лойиҳаси доирасида тумандаги ўзгаришлар, долзарб масалалар ва ривожланиш жараёнларини сизларга тезкор ва холис ёритиб борамиз.
Бизни кузатишда давом этинг!

🤔2👍1
Президент фармонлари билан юқори лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди
Президент фармонига мувофиқ, Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Президентнинг яна бир фармони билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

👍44🔥12🤔1
Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Дилнозахон Собир қизи Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Президентнинг бошқа фармонига мувофиқ, Зулайхо Баҳриддиновна Махкамова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

👍53🔥13😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлар ёнида ноқонуний қурилиш қилганларга 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланиши мумкин
Энди кўп қаватли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан қўшимча қурилма қуриш ёки умумий фойдаланишдаги ҳудудни эгаллаб олиш оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Янги тартибга кўра, бундай ҳолатлар учун йирик жарималар ва ҳатто озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.
Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар ёнида ўзбошимчалик билан қўшимча қурилмалар қуриш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди.
Янги тартибга мувофиқ, фуқаролар бундай ҳуқуқбузарлик учун 400 БҲМ (164,8 млн сўм), мансабдор шахслар эса 450 БҲМ (185,4 млн сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Агар қоидабузарлик такроран содир этилса, айбдор шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Шунингдек, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоманаийнинг жасади ниҳоят кўмилди
Эроннинг ҳалок бўлган олий раҳбари Али Хоманаий Машҳад шаҳридаги Имом Ризо мақбараси ҳудудига дафн этилди.
У айнан шу мақбарада икки йил аввал вертолёт ҳалокатида вафот этган Эрон президенти Иброҳим Раисий билан видолашув маросими ўтказилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, дафн маросими вақтида Хоманаий билан видолашишни истаганлар сони кутилганидан кўп бўлгани сабабли маросим йўналишига ўзгартириш киритилди.
Натижада мотам карвони мақбарагача етиб бормаган ва жасад вертолёт орқали олиб келинган.
Мақбара ҳудудида Хоманаий ҳамда у билан бирга ҳалок бўлган оила аъзолари учун юз минглаб зиёратчилар иштирокида жаноза намози ўқилди.
Шундан сўнг тор доирада расмий дафн маросими бўлиб ўтди. Маросимга оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилмади.
Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 3-июл куни Теҳронда бошланган. Кейинги кунларда мотам тадбирлари Теҳрон, Қум, Нажаф ва Карбало шаҳарларида давом этди. Маросимларда камида 100 та давлатдан юқори мартабали делегациялар иштирок этгани маълум қилинди.

👍1🔥1😢1
Ҳасан Салихов Президентнинг маданият бўйича вакили этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Ҳасан Равшанович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Креатив индустрия парки директори лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

👍27🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада илк бор гуманоид роботларнинг рамзий тўйи ўтказилди
Москвада илк бор гуманоид роботлар ўртасида рамзий никоҳ маросими ўтказилди. РИА Новости хабарига кўра, тадбир 9-июл куни Пушкин номидаги кутубхонада бўлиб ўтган.
Никоҳдан офис ходими ва блогер робот Роберт ҳамда балерина робот Матилда ўтган. Улар аввалроқ Петербург халқаро иқтисодий форумида жамоатчиликка таништирилган эди.
Маросим давомида роботлар бир-бирига садоқат қасамёдини қилиб, "Догматик" номли робот-ит олиб чиққан никоҳ узукларини алмашган. Якунда бошловчи уларни рамзий равишда эр-хотин деб эълон қилган.
Роботларни ишлаб чиққан ИТ-Империал компанияси вакилларининг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсад робототехника соҳасидаги замонавий технологияларни оммалаштириш ва уларнинг инсон ҳаётидаги амалий имкониятларини намойиш этишдан иборат.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйлар олдида ноқонуний қурилиш қилганларга 5 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин
Янги қонунга кўра, рухсациз қўшимча қурилиш учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга йирик миқдорда жарима белгиланмоқда. Қоидабузарлик такрорланса, жиноий жавобгарлик қўлланилади.
Сенатор Турсуновнинг маълум қилишича, янги қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйлар олдида рухсациз қўшимча қурилиш қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Унга кўра, фуқароларга БҲМнинг 400 баравари — 164,8 млн сўм, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 450 баравари — 185,4 млн сўм миқдорида жарима қўлланилади.
Агар ушбу қоидабузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилса, айбдор шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

👍2