EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кам таъминланган оилаларга аризасиз ҳам ижтимоий ёрдам кўрсатилиши мумкин

Энди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш фақат фуқароларнинг мурожаатига боғлиқ бўлмайди. Давлат органлари ҳам уларни мустақил равишда аниқлаб, ижтимоий ёрдам кўрсатиши мумкин.

Сенатда кўриб чиқилган қонунга мувофиқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш механизми кенгайтирилмоқда.

Унга кўра, эндиликда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам тайинлаш учун фақат ариза асос бўлмайди. Давлат органлари мавжуд маълумотлар таҳлили орқали ҳам эҳтиёжманд оилаларни аниқлаши мумкин.

Бунда фуқароларнинг даромади, яшаш шароити, маҳалладан олинган маълумотлар, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарлар ҳам асос сифатида инобатга олиниши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Ҳудудларда банк ходимлари катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирган

Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон ва Бухоро вилоятларида имтиёзли ва ипотека кредитларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон ва Бухоро вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ бир нечта жиноятлар фош этилди.

Беруний туманида тижорат банкининг 3 нафар ходими 5 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 146 млн сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида банк масъуллари ва бошқалар 21 нафар фуқаро номига ажратилган 747 млн сўм имтиёзли кредит маблағини уларнинг хабариcиз таъминотчи корхоналарга ўтказиб, талон-торож қилган.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида эса сохта маълумотлар асосида 500 млн сўм кредит расмийлаштирилиб, маблағ ўзлаштирилган.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида банкнинг собиқ раҳбари ва собиқ мутахассиси фуқароларнинг хабариcиз улар номига 110 млн сўм кредит расмийлаштириб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди.

Шунингдек, Қўштепа туманида банкнинг собиқ бўлим бошлиғи ипотека кредити маблағининг 90 млн сўмини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
Йил бошидан бери тадбиркорларга 97 млрд сўмга яқин ҚҚС қайтарилди

Давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш доирасида қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён корхоналарга қарийб 97 млрд сўм компенсация тўлаб берилди.

2026 йил 6 июль ҳолатига кўра, айрим соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорларга бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариш механизми орқали жами 97 млрд сўмга яқин маблағ тўлаб берилди.

Маълум қилинишича, энг катта компенсация умумий овқатланиш соҳасига тўғри келган. Хусусан, 828 та умумий овқатланиш корхонаси 63,8 млрд сўм ҚҚС компенсациясини олган.

Шунингдек:
323 та заргарлик корхонасига — 26,2 млрд сўм;
145 та меҳмонхонага — 4,7 млрд сўм;
23 та туроператорга — 1,1 млрд сўм;
28 та чорвачилик ва паррандачилик хўжалигига — 1,1 млрд сўм ҚҚСнинг бир қисми қайтарилган.

Мазкур механизм тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш ҳамда туризм, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларини рағбатлантиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минскда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Расмий ташриф билан Беларусь Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида тантанали кутиб олинди.

Маросим давомида сарой олдидаги майдонда Ўзбекистон ва Беларусь давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёевни Беларусь Президенти Александр Лукашенко самимий қарши олди.

Шундан сўнг икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.

Расмий суратга тушиш маросимидан кейин Ўзбекистон ва Беларусь етакчиларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги олий даражадаги музокаралари бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥13
Зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имтиёзлар жорий этилади

Сенат тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунни маъқуллади. Янги тартиб улар учун ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий кафолатларни кенгайтиради.

Сенат томонидан маъқулланган қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун қатор қўшимча имтиёз ва кафолатлар жорий этилади.

Унга мувофиқ, йўқотилган биометрик паспортни қайта расмийлаштириш ҳамда айрим ҳужжатларни олишда улар давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, жабрланганларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатилади.

Қонун билан махсус ҳимоя марказларида қолиш муддати ҳам узайтирилиб, аввалги 30 кун ўрнига 6 ойгача белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари ҳам аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари музокара ўтказди

Минскда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар натижасида икки мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси, инвестиция лойиҳалари, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга зўравонлик қилган педагогларга нисбатан жазо кучайтирилади

Мактаб ва боғчаларда болаларни камситган, ҳақоратлаган ёки уларга нисбатан зўравонлик қилган педагогларга нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳамда касбий чекловлар қўлланилади.

Сенатор маълум қилишича, таълим-тарбия жараёнида болаларни камситган, ҳақоратлаган ёки уларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик қилган тарбиячи ва ўқитувчилар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, бундай шахсларга бир йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

Мавзу юзасидан сўз юритилар экан, яқинда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган ҳолат ҳам эсга олинди. Унда болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган тарбиячи аввал ҳам интизомий чорага тортилганига қарамай, кейинчалик яна ишга тиклангани ва бошқа болаларга нисбатан ҳам зўравонлик қилгани қайд этилди.

Сенатор бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида болаларга нисбатан зўравонлик қилган педагогларни болалар билан боғлиқ соҳаларда ишлашдан қатъий чеклаш зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган расмий ташрифини якунлади.

Ташриф сўнгида давлат раҳбарини Президент Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥36
Ҳоким топшириғи нега бажарилмади? Деновда ногирон фарзандли оила ёрдам кутмоқда

Effect.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, I гуруҳ ногиронлиги бўлган бир нафар ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган икки нафар фарзанди билан оғир шароитда яшаётган онага ваъда қилинган ёрдам ҳалигача берилмаганини маълум қилди.

Мурожаатчи тақдим этган ҳужжатларга кўра, Денов тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг сайёр қабулида уйни таъмирлаш учун 20 миллион сўмлик қурилиш материаллари ажратиш бўйича топшириқ берилган. Бироқ орадан ойлар ўтганига қарамай, топшириқ ижро этилмагани иддао қилинмоқда.

Effect.uz ижодий жамоаси мурожаатчи хонадонида бўлиб, яшаш шароитини ўрганди, шунингдек, туман ҳокимлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Денов туман бўлими масъуллари билан суҳбатлашди.

Масъуллар уйнинг кадастр ҳужжатлари ва амалдаги тартиблар ёрдам ажратилишига ҳуқуқий тўсиқ бўлаётганини билдирган бўлса, мурожаатчи "Бизга пул керак эмас, ваъда қилинган қурилиш материалларини беришса бўлди", дея таъкидлади.

Хўш, ҳоким топшириғи нега бажарилмади? Муаммо ҳужжатлардами ёки масъуллар ижросида?

🎥 Бу ҳақда батафсил — "Қараш" лойиҳасининг янги сонида.

👉 1-ҚИСМ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан музокара ўтказди

Ўзбекистон ва Франция ўртасида иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Томонлар энергетикадан тортиб шаҳар инфратузилмасигача бўлган қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 9 июль куни Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, Orano компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.

Учрашувда энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ҳамда шаҳар инфратузилмаси каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева музокаралар яқинда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ўтказилган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥15👎2
Ўзбекистонда жон бошига даромад 3 968 долларга етди

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 3 968 АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 19 фоизга ошган.

Ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон дунёда жон бошига даромади энг тез ўсган давлатлар орасида 8-ўринни эгаллади.

Қўшни мамлакатлар орасида:
Қирғизистонда жон бошига даромад 22,5 фоизга;
Тожикистонда эса 20 фоизга ўсган.

Шунингдек, пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонда жон бошига даромад қарийб икки баробарга ошиб, ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда 17-ўринни қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤷‍♂2🤔1😢1
Тошкентда Авиасозлар кўчасининг бир қисми 20 кунга ёпилади

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 11 июль соат 08:00 дан 31 июль соат 06:00 гача иссиқ сув таъминоти магистраль қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан Авиасозлар кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Масъуллар ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
«120 минг долларлик жойни олишга мажбурлашяпти»: андижонлик мебел ишлаб чиқарувчиларидан мурожаат
 
Президент 2024 йил мебелсозлик Андижоннинг драйверларидан бири бўлади, деган эди. Бироқ тадбиркорлар танлаш ҳуқуқини эмас, балки мажбурлашни кўраётганини қайд этмоқда.
 
Effect.uz таҳририятига мебел ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорлар мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, аввал фаолият юритиб келган мебел бозори бузилиб, тадбиркорлар янги ташкил этилган бозордан юқори нархларда савдо жойлари сотиб олишга мажбур бўлган.
 
Орадан кўп ўтмай, мазкур ҳудудда ишлаб чиқариш майдонлари ҳам ташкил этилиб, тадбиркорлардан ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам шу ерга кўчириш талаб қилинаётгани иддао қилинмоқда.
 
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, ҳар бир тадбиркорга 3 сотих ер майдони таклиф қилиниб, унинг қиймати тахминан 120 минг АҚШ доллари экани билдирилган. Тўлов шартларига кўра, маблағнинг 30 фоизи олдиндан тўланиши, қолган қисми эса 5 йиллик кредит асосида қопланиши белгиланган.
 
Тадбиркорлар, шунингдек, ушбу шартларга рози бўлмаганларга нисбатан электр таъминотини узиш, солиқ текширувлари орқали босим ўтказиш каби чоралар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганини билдирмоқда. Уларнинг фикрича, бу каби баёнотлар маҳаллий ҳоким томонидан айтилган.
 
Мурожаат муаллифлари ваколатли давлат органларидан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда ҳар қандай мажбурлаш ва босим ҳолатлари қонуний тартибда ўрганилишини сўрамоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил Андижонга ташрифида айнан мебелсозлик вилоятнинг драйвери бўлиши айтилганди.
 
Effect.uz ушбу мурожаат юзасидан иккинчи томон — тегишли мутасаддиларнинг ҳам расмий муносабатини олишга тайёр эканини маълум қилади.
😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим берилгани фош этилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманида 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ҳеч қандай махсус диний маълумот ва тегишли рухсатномага эга бўлмасдан 22 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келгани аниқланган.

Шунингдек, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи 1971 йилда туғилган аёлнинг хонадонда ўтказилган текширув давомида 5 нафар вояга етмаган болага рухсатномасиз диний таълим бериб келгани маълум бўлган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
Дорихоналар 1,9 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси 2026 йилнинг II чорагида юзлаб дорихоналарда қонунбузарликларни аниқлади. Ноқонуний олинган 1,9 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, 2026 йилнинг II чорагида Солиқ органлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида 237 та дорихона фаолияти ўрганилди. Улардан 33 таси улгуржи, 204 таси эса чакана савдо билан шуғулланган.

Текширувлар давомида жами 148 810 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Натижада дорихоналар томонидан 1,9 млрд сўм асоссиз даромад олингани маълум бўлиб, ушбу маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3