EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

Туркияда бой маданий меросни тунги вақтда ҳам кашф этиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми расман бошланди. 2026 йилнинг 1 июнидан 1 октябригача мамлакат бўйлаб 20 та энг машҳур музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ўз эшикларини очиб қўяди. Ушбу лойиҳа маданий туризм салоҳиятини ошириш, кундузги гавжумликни камайтириш ва зиёратчиларга обидаларни осойишта муҳитда томоша қилиш имкониятини яратишга хизмат қилмоқда.


👉 https://effect.uz/uz/news/turkiyada-tungi-muzeylar-loyihasining-uchinchi-mavsumi-boshlandi

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда халқаро киберфирибгарлик тармоғи фош этилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Яккасарой туманларида фаолият юритган икки йирик колл-марказ фош этилди. Улар трансмиллий кибержиноят тармоғи сифатида ишлаб, хориж фуқароларини криптовалютага оид сохта инвестиция лойиҳалари орқали алдаб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари Канада, Германия, Буюк Британия ҳамда бошқа қатор давлатлар фуқароларини нишонга олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар юзлаб гумонланувчиларни қўлга олган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
1 августдан жарима майдончаларидан автомашиналар фақат QR-код орқали олиб чиқилади

2026 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда жарима майдончаларидан транспорт воситаларини олиб чиқишга рухсат бериш тизими тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Янги тартибга кўра, рухсатнома фақат «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали махсус QR-код кўринишида берилади.
Ички ишлар вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда тизимни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилади.

Натижада жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шакллантирилади. Улар орасида транспорт воситасининг маркаси ва давлат рақами, майдончага киритилган ҳамда чиқарилган вақти, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлади.

Шунингдек, янги платформага жарима майдончалари эгаларининг реквизитларини киритиш ҳам мажбурий ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
"UZCERTEXPERT" PLATFORMASINING YANGI TALQINI ISHGA TUSHDI!

🟢 Hurmatli tadbirkorlar! “O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni sertifikatlashtirish jarayonini yanada qulay, tezkor, shaffof va xavfsiz tashkil etish maqsadida elektron platformaning yangi versiyasi ishga tushirildi.

🟢 Yangi platforma imkoniyatlari:
- Mahalliylashtirish darajasi avtomatik hisoblanadi
- Arizalar holati real vaqt rejimida kuzatiladi,
- Arizalar ekspertlarga avtomatik taqsimlanadi

📌 Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni sertifikatlashtirish bo‘yicha arizalarni quyidagi manzil orqali yuborishingizni so‘raymiz:
https://app.expertiza.uz
📞 Qo‘llab-quvvatlash xizmati kontaktlari:
https://app.expertiza.uz/responsibles
🎬 Platformadan foydalanish bo‘yicha videoqo‘llanma:
https://www.youtube.com/watch?v=47SkWRca4w4

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига жўнаб кетди

Беларусь пойтахтида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8 июль куни расмий ташриф билан Минск шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат кооперацияси, инвестиция ҳамда бошқа соҳалардаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥19
Боғчага имтиёзли навбат учун онлайн ариза топшириш бошланди

Энди имтиёзли тоифага кирувчи фуқаролар давлат боғчасига навбатга туриш учун уйдан чиқмасдан онлайн мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистонда давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли навбатга туриш хизмати рақамлаштирилди. Энди аризалар my.gov.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.

Тизим аризада кўрсатилган имтиёз ҳақидаги маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот базалари орқали автоматик тарзда текширади. Бу эса ортиқча ҳужжат талаб қилиниши ва вақт сарфини камайтиради.

Имтиёзли навбатга қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг фарзандлари;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
акаси ёки опаси шу боғчага қатнайдиган болалар;
кам таъминланган, кўп фарзандли ёки боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари;
талабалар ҳамда педагогларнинг болалари ва қонунчиликда белгиланган бошқа имтиёзли тоифалар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Қараш" лойиҳасида "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида фош этилган учта турли жиноят ҳақида сўз юритамиз.

Мол ўғрилиги, банк картасидан пул ўғирлаш ва йиллар давомида қидирувда бўлган шахснинг қўлга олиниши.

Бу ҳолатлар жамият хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган тезкор тадбирлар нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ушбу учта воқеа бир қарашда турлича кўринса-да, уларни бир жиҳат бирлаштиради — жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши муросасиз кураш.

Бир ҳолатда қишлоқ аҳолисининг тирикчилиги ҳимоя қилинмоқда, иккинчисида фуқароларнинг молиявий хавфсизлиги таъминланмоқда, учинчисида эса қидирувдаги шахслар қонундан қочиб қутулиб бўлмаслиги яна бир бор исботланмоқда.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нехиа-2 газ баллони портлади

Қашқадарё вилояти Муборак туманида А-380 Қарши–Бухоро автомобил йўлида ҳаракатланаётган Нехиа-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлади.

ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, икки киши эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Портлашдан сўнг ёнғин юз бермаган.

Ҳодиса юзасидан Муборак тумани Ички Ишлар Бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
87 ёшида талаба бўлишга қарор қилди

Руминиялик 87 ёшли Виорел Пинтилеску олий таълим олишга қарор қилди.

У 1965-йилда мактабни тамомлагач, ҳарбий хизматга чақирилган ва 35 йил армияда хизмат қилган.

Эндиликда эса қишлоқ хўжалиги фанлари факултетининг биология йўналишида таҳсил олишни режалаштирмоқда.

«Инсон билим олмасдан ҳаётдан ўтмаслиги керак», — дея таъкидлаган пенсионер илм олиш учун ёш ҳеч қачон тўсиқ эмаслигини яна бир бор исботламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Киевга ракета зарбалари берди

Россия қўшинлари Украина пойтахти Киевга ракета зарбалари берди. Маҳаллий расмийлар ва Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.

Зарбалар натижасида Святошинский ва Деснянский туманларида маъмурий бино, омборхоналар ҳамда гаражлар ҳудудида ёнғинлар юзага келган.

Министрй оф Дефенcе оф тҳе Руссиан Федератион ҳужум Киев томонидан Россия ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига уюштирилган ҳужумларга жавоб тариқасида амалга оширилганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, нишонлар дрон йиғиш цехи ҳамда Самсунг-Украине заводи бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1
“Илм билан иймон уйғунлашган замин”: Ўзбекистоннинг цивилизацион мероси эътироф этилди

I Халқаро ислом цивилизацияси форумида Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрни, буюк алломаларнинг илмий мероси ва мамлакатда амалга оширилаётган маърифий ташаббусларни юксак баҳолаб, юртимизни «ислом цивилизацияси китобига ёзилган энг ёруғ саҳифалардан бири» дея таърифлади.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Айрим юк автомобилларини импорт қилишда божхона божи ва утилизация йиғими бекор қилинади

2027 йил охирига қадар айрим турдаги юк транспорт воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш арзонлашади. Импортчилар учун божхона божи ва утилизация йиғими ноль ставкада қўлланилади.

2027 йил 31 декабрга қадар ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган айрим юк транспорт воситалари импорт қилинганда божхона божи ва утилизация йиғими бўйича ноль ставка қўлланилади.

Имтиёз қуйидаги транспорт воситаларига нисбатан амал қилади:

Евро-5 ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган юк автомобиллари ҳамда тортувчи транспорт воситалари;
Тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 куб метр бўлган ярим тиркамалар.

Ушбу чора юк ташиш соҳасида замонавий ва экологик тоза транспорт воситалари улушини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги «Хотира хиёбони» ёдгорлик мажмуаси яқинидаги каналда аёлни қутқаришга уринган 21 ёшли Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, у кучли сув оқими аёлни олиб кетаётганини кўриб, уни қутқариш учун сувга сакраган. Бироқ кучли оқим туфайли ҳам аёл, ҳам уни қутқаришга уринган ҳарбий хизматчи сувга ғарқ бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида ҳарбий хизматчининг жасади топилган. Шунингдек, марҳумнинг яқин кунларда тўйи бўлиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢22