Олтин қуймаларининг нархи сезиларли арзонлашди
Марказий банк 7 июль ҳолатига ўлчовли олтин қуймаларининг янгиланган нархларини эълон қилди. Жаҳон бозорида олтин нархи пасайиши ортидан қуймалар қиймати ҳам тушди.
Янги нархларга кўра:
• 5 грамм — 9 млн 190 минг сўм;
• 10 грамм — 18 млн 380 минг сўм;
• 20 грамм — 36 млн 761 минг сўм;
• 50 грамм — 91 млн 902 минг сўм;
• 100 грамм — 183 млн 804 минг сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларини тижорат банклари орқали харид қилиш мумкин. Уларнинг нархи халқаро олтин бозоридаги ўзгаришларга қараб мунтазам равишда янгиланиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Шавкат Мирзиёев Беларусьга расмий ташриф билан боради
Президент Шавкат Мирзиёев 8–9 июль кунлари Беларусь Республикасига расмий ташриф билан боради. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, музокараларда ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари юзасидан фикр алмашилиши кутилмоқда.

👍50🔥32👎1
Тошкентда реновация вақтида аҳоли бошқа туманларга кўчирилмайди
Реновация дастурида фуқароларнинг кундалик ҳаёти ва ижтимоий муҳити сақлаб қолинишига устувор аҳамият берилади. Янги уйлар авваламбор ҳозирги яшаш ҳудудига яқин жойдан таклиф этилади.
Тошкент шаҳрида реновация дастури доирасида аҳоли бошқа туманларга мажбурий кўчирилмайди. Фуқароларга янги хонадонлар, аввало, ҳозирги яшаш жойига яқин ҳудуддан таклиф этилади. Бу орқали болаларнинг мактаб ва боғчалари, шунингдек, аҳолининг одатий ижтимоий муҳити сақлаб қолинади.
Toshkent Invest маълумотига кўра, янги уйлар тўлиқ таъмирланган ва яшашга тайёр ҳолда топширилади. Шу билан бирга, хоҳиш билдирган мулкдорлар ўз туманидаги хонадондан воз кечиб, пойтахтнинг бошқа ҳудудидан ҳам уй танлаш имкониятига эга бўлади.

👍3🤔2
Абитуриентларга тест синови учун рухсатномалар тарқатилиши бошланди
Олий таълимга ҳужжат топширган абитуриентлар энди тест синовига кириш рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Рухсатнома икки хил усулда тақдим этилмоқда.
Абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни бериш бошланди.
Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин. Бунинг учун «Фанлар мажмуаси» саҳифасига кириб, «Абитуриент рухсатномаси» бўлими орқали ҳужжатни юклаб олиш кифоя.
Шунингдек, шахсий кабинетга кирмасдан ҳам паспорт (ID-карта) серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритиш орқали рухсатномани олиш имконияти мавжуд.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда етиб келишлари шарт.

Фарғонадаги қурилиш юзасидан расмий изоҳ берилди
Интернет тармоқларида Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ ҳудудида ноқонуний қурилиш амалга оширилаётгани мазмунида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Фарғона шаҳар Истиқлол МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси 66/1-уй манзилида жойлашган енгил автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси “Farg‘ona rieltorlik xizmati” МЧЖ томонидан 2025 йил 11 май куни тузилган олди-сотди шартномаси ҳамда шу кунги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан С.И. номига тегишли экани аниқланди.
➡️ Мазкур объект бўйича Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Фарғона шаҳар филиали томонидан кадастр паспорти расмийлаштирилган ҳамда ер майдони ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўрганишлар давомида ер қонунчилиги талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ёки рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш ишларини амалга ошириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва айрим ҳолларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Кадастр органлари томонидан ер ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланилишини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

👍3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонадаги қурилиш юзасидан расмий изоҳ берилди Интернет тармоқларида Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ ҳудудида ноқонуний қурилиш амалга оширилаётгани мазмунида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: Фарғона шаҳар Истиқлол МФЙ, Абдулла Қодирий…
Кадастр ёзуви қонунийлик кафолатими?
Расмий муносабат саволларга жавоб бердими ёки фақат архив маълумотларини такрорладими?
Effect.uz веб-сайтида Фарғона шаҳри "Истиқлол" МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш юзасидан эълон қилинган журналистик суриштирув ортидан расмий муносабат билдирди.
Бироқ ушбу муносабат билан танишган ҳар қандай ҳуқуқшунос ёки журналистда табиий савол туғилади: расмий жавоб ҳақиқатдан ҳам барча саволларга жавоб бердими?
Эълон қилинган муносабатда асосан Давлат кадастрлари органларининг архив ва электрон маълумотлар базасидаги маълумотлар келтирилган. Объект кимнинг номида экани, кадастр паспорти мавжудлиги ва мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгани қайд этилган.
Аммо Effect.uz мақоласининг асосий моҳияти бу эмас эди Биз объектнинг бугунги эгасини эмас, ерга бўлган ҳуқуқ қандай вужудга келганини сўраганмиз.
Жамоатчиликни қизиқтираётган асосий саволлар ҳануз очиқ қолмоқда Ер участкаси қайси ҳоким қарори билан ажратилган?
Ушбу қарор қабул қилинганда қонун талаблари тўлиқ бажарилганми? Ерни бериш ва қабул қилиш бўйича расмий ҳужжатлар қаерда?
Кейинги олди-сотди битимлари қайси ҳуқуқий асосларга қурилган? Қурилиш учун барча зарур рухсатнома ва келишувлар мавжудми?
Бу саволларнинг бирортасига расмий муносабатда аниқ жавоб берилмаган.
Кадастрда қайд мавжудлиги бу ҳуқуқий жараённинг маълум бир босқичидир. Лекин бу ҳолат ернинг илк бор ажратилиши ҳам қонун талабларига тўлиқ мувофиқ бўлганини ўз-ўзидан исботламайди.
Журналистик суриштирувнинг вазифаси ҳам айнан шу занжирнинг барча бўғинини текширишдан иборат. Давлат ерлари алоҳида шахслар ёки мансабдорларнинг хусусий мулки эмас.
Ер халқ бойлиги.
Шунинг учун ҳар бир қарор, ҳар бир имзо ва ҳар бир ҳужжат жамоатчилик олдида қонунийлиги билан асосланиши шарт.
Шу муносабат билан Effect.uz таҳририяти қуйидаги давлат органларидан мазкур ҳолатни комплекс тарзда ўрганишни сўрайди Фарғона шаҳар ҳокимлиги Фарғона вилояти архив бўлими Фарғона вилояти прокуратураси Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик хизмати.
Биз қуйидаги ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилиб, жамоатчиликка тўлиқ маълумот берилишини сўраймиз ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорлари ерни бериш ва қабул қилиш ҳужжатлари ерга бўлган ҳуқуқнинг келиб чиқиш асослари олди-сотди шартномаларининг ҳуқуқий занжири қурилишга оид рухсатнома ва лойиҳа ҳужжатлари.
Журналистиканинг вазифаси айблаш эмас савол бериш. Давлат органларининг вазифаси эса жавоб бериш эмас, балки ҳужжатлар билан исботлаш. Агар барча ҳужжатлар қонуний бўлса, буни энг аввало очиқликнинг ўзи тасдиқлайди. Агар саволлар очиқ қолса, жамоатчилик назорати ҳам давом этади.
Ўзбекистон Республикаси хар бир қаричи олтинга тенг давлат ва Халқ мулкининг тақдири эса ҳеч қачон ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинмаслиги керак.
effect.uz veb-sayti Мухбири Аҳмедов Хамиджон

🔥6🤔2😢1
Транспорт соҳасида "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади
Жорий йилнинг 15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда соҳадаги йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилади.
Унда йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ва импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этади. Шунингдек, давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, логистика ва инвестициялар бўйича амалий учрашувлар ҳамда B2B ва B2G мулоқотлари ўтказилади.
Рўйхатдан ўтиш бошланган.
🗓 15–16 июль, 2026 йил
📍 Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, "Sof Expo" кўргазма маркази
📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88

🔥2
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди
👉 https://effect.uz/uz/news/turkiyada-tungi-muzeylar-loyihasining-uchinchi-mavsumi-boshlandi
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркияда бой маданий меросни тунги вақтда ҳам кашф этиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми расман бошланди. 2026 йилнинг 1 июнидан 1 октябригача мамлакат бўйлаб 20 та энг машҳур музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ўз эшикларини очиб қўяди. Ушбу лойиҳа маданий туризм салоҳиятини ошириш, кундузги гавжумликни камайтириш ва зиёратчиларга обидаларни осойишта муҳитда томоша қилиш имкониятини яратишга хизмат қилмоқда.
👉 https://effect.uz/uz/news/turkiyada-tungi-muzeylar-loyihasining-uchinchi-mavsumi-boshlandi
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда халқаро киберфирибгарлик тармоғи фош этилди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Яккасарой туманларида фаолият юритган икки йирик колл-марказ фош этилди. Улар трансмиллий кибержиноят тармоғи сифатида ишлаб, хориж фуқароларини криптовалютага оид сохта инвестиция лойиҳалари орқали алдаб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари Канада, Германия, Буюк Британия ҳамда бошқа қатор давлатлар фуқароларини нишонга олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар юзлаб гумонланувчиларни қўлга олган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥3
1 августдан жарима майдончаларидан автомашиналар фақат QR-код орқали олиб чиқилади
2026 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда жарима майдончаларидан транспорт воситаларини олиб чиқишга рухсат бериш тизими тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Янги тартибга кўра, рухсатнома фақат «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали махсус QR-код кўринишида берилади.
Ички ишлар вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда тизимни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилади.
Натижада жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шакллантирилади. Улар орасида транспорт воситасининг маркаси ва давлат рақами, майдончага киритилган ҳамда чиқарилган вақти, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлади.
Шунингдек, янги платформага жарима майдончалари эгаларининг реквизитларини киритиш ҳам мажбурий ҳисобланади.

👎4
"UZCERTEXPERT" PLATFORMASINING YANGI TALQINI ISHGA TUSHDI!
🟢 Hurmatli tadbirkorlar! “O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni sertifikatlashtirish jarayonini yanada qulay, tezkor, shaffof va xavfsiz tashkil etish maqsadida elektron platformaning yangi versiyasi ishga tushirildi.
🟢 Yangi platforma imkoniyatlari:
- Mahalliylashtirish darajasi avtomatik hisoblanadi
- Arizalar holati real vaqt rejimida kuzatiladi,
- Arizalar ekspertlarga avtomatik taqsimlanadi
📌 Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni sertifikatlashtirish bo‘yicha arizalarni quyidagi manzil orqali yuborishingizni so‘raymiz:
https://app.expertiza.uz
📞 Qo‘llab-quvvatlash xizmati kontaktlari:
https://app.expertiza.uz/responsibles
🎬 Platformadan foydalanish bo‘yicha videoqo‘llanma:
https://www.youtube.com/watch?v=47SkWRca4w4