Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРЕЯ ОРЗУСИ...
Минглаб ўзбекистонлик ёшлар Кореяда ишлаш орзуси билан йиллаб тайёрланади. Корейс тилини ўрганади ва имтиҳонга ҳозирлик кўради кейин эса катта маблағ сарфлайди.
Аммо мурожаатчиларнинг айтишича, айнан шу жараёнда айрим норасмий воситачилар ва ўзини миграция соҳаси ходими сифатида таништираётган шахслар турли ваъдалар билан катта миқдорда пул талаб қилаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда.
Хўш... Корея ортидан айланаётган минглаб долларлар кимларнинг чўнтагига кетмоқда?
🎥 «Орзуйимдаги Корея» номли репортажимизда мурожаатчилар келтирган даъволар ва воқеалар ривожини кўрасиз.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1😢1
Янги алифбо: нималар ўзгаради?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат энди Сенат томонидан кўриб чиқилади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ҳамда 1 та тутуқ белгисидан иборат янги алифбо жорий этилиши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, ўзгаришларни босқичма-босқич амалга ошириш, аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар, ёзувлар ва белгиларнинг амал қилишини сақлаб қолиш назарда тутилган.

👍2👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янги алифбо: нималар ўзгаради? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат энди Сенат томонидан кўриб чиқилади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та…
Алифбодаги ўзгаришлар: "ng" ҳарфидан воз кечилади
Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ билан ёзиладиган шаклга ўтказилади:
Шунингдек, "ng" ҳарфидан воз кечилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар кучга кириши учун қонун Олий Мажлис Сенати томонидан мақъулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ билан ёзиладиган шаклга ўтказилади:
Gʻ gʻ → Ğ ğ
Oʻ oʻ → Ö ö
Sh sh → Ş ş
Ch ch → Ç ç
Шунингдек, "ng" ҳарфидан воз кечилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар кучга кириши учун қонун Олий Мажлис Сенати томонидан мақъулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Чегарадаги коррупция схемаси фош этилди
Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарадош икки назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган махсус операциядан сўнг Шоҳимардон йўлидаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган «Қадамжай-Автодорожний» ва «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамда «Альфа» махсус бўлинмаси иштирокида махсус операция ўтказилди.
Операция давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 27 нафар чегара, божхона ва ветеринария хизмати ходими қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, айрим хизмат автомобилларидан нақд пул аниқланган, икки нафар ходимнинг ноқонуний пул олаётгани эса видеокузатув орқали қайд этилган.
Шунингдек, 2 дона АК-74 автомати, 2 та ўқдон ва 60 дона ўқ-дори мусодара қилинган. Мутасаддилар мазкур чоралар чегарадаги коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш ва ҳаракатланиш учун сунъий тўсиқларни бартараф этишга қаратилганини таъкидламоқда.

👍5🔥2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Корея... Кўпчилик учун бу — орзулар мамлакати. Юқори маош, замонавий ҳаёт ва оиласининг келажагини ўзгартириш умиди минглаб ўзбекистонлик ёшларни айнан шу давлат сари етаклайди. Аммо Кореяга бориш йўли ҳамма ўйлагандек осон эмас... Ойлар, баъзан йиллар давомида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минглаб долларлар кимга кетмоқда?
Кореяга ишлаш учун кетишни орзу қилган фуқароларнинг мурожаатлари яна бир қатор саволларни кун тартибига чиқармоқда.
Мурожаатчиларнинг айтишича, Улуғбек исмли шахс Кореяга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан катта миқдорда пул олган.
Хўш у ким? Унинг Миграция агентлигига қандай алоқаси бор?
Нега айнан унинг номи кўплаб мурожаатларда тилга олинмоқда?
Саволлар кўп. Аммо ҳозирча уларга аниқ жавоб йўқ.
🎥 «Орзуйимдаги Корея» репортажининг навбатдаги қисмида ушбу саволларга жавоб излаймиз.
Мавзу юзасидан Миграция агентлигининг расмий муносабатини кутиб қоламиз.

🔥4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила ҳали ҳам уйсиз: жабрланувчиларнинг умиди ҳануз апелляция судида
2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» билан тузилган шартнома асосида уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлади. Ҳужжатларга кўра, хонадонлар 2022 йил охирига қадар эгаларига топширилиши лозим эди.
Бироқ орадан қарийб беш йил ўтган бўлса-да, кўплаб фуқаролар ҳалигача ўз уйига эга бўлгани йўқ.
2024 йил ноябрь ойида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов эълон қилинган эди. Биринчи инстанция судида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчига 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бу қарордан норози бўлган жабрланувчилар апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Айни пайтда Тошкент шаҳар жиноят судида ишнинг апелляция тартибида кўриб чиқилиши давом этмоқда.
Effect.uz ушбу суд жараёнини кузатишда давом этади.

Қишга тайёргарлик: газ ва кўмир захираси оширилади
Президент раислигида ўтган йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниб, аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Йиғилишда 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш, 711,9 километр газ тармоғи ҳамда 400 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилгани маълум қилинди.
Мавсум давомида аҳолига 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Шунингдек, олис ҳудудлардаги 104,7 минг нафар истеъмолчи қўшимча 8,2 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланади.
Йиғилишда иссиқлик электр станцияларига 4,161 миллион тонна кўмир етказиб бериш ҳамда қиш мавсуми учун 120 минг тонна автобензин захирасини шакллантириш режалашари ҳам маълум қилинди.
Президент мутасаддиларга барча тайёргарлик ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.

👎2😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роналдо Мундиал Билан Хайрлашди
Тунда бўлиб ўтган нимчорак финал баҳсларида Испания терма жамоаси муросасиз кечган учрашувда Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур мағлубият португалиялик афсона Криштиану Роналдунинг жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашуви сифатида тарихга кирди.
Яна бир баҳсда Белгия АҚШ устидан ишончли 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Энди белгияликлар чорак финалда Испанияга қарши майдонга тушади.
Бугун эса Аргентина Миср билан, Швейсария эса Колумбия билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Футбол ихлосмандлари, айниқса, Лионел Месси ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги қарама-қаршиликни катта қизиқиш билан кутмоқда.

👍3
Қашқадарёда ишга жойлаштиришни ваъда қилган меҳнат инспектори фош этилди
Қашқадарё вилоятида давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фуқарони ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганликда гумон қилинмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Ҳ. ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.Ҳ.ни Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалига орастабон лавозимига ишга киритиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Маълумотларга кўра, у бунинг эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган. Тергов жараёнида мазкур маблағнинг 200 АҚШ доллари ва 3,3 миллион сўм қисми процессуал тартибда қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бишкек аэропортида самолёт қўниш вақтида бахтсиз ҳодиса юз берди
Самолётнинг орқа шассиларидан бири синган, йўловчилар фавқулодда эвакуация қилинди.
Бишкек аэропортида самолёт қўниш вақтида ён томонга оғиб кетди. Маҳаллий ОАВ маълум қилишича, барча йўловчилар фавқулодда трап орқали эвакуация қилинган.
Гувоҳларнинг айтишича, айрим йўловчилар енгил тан жароҳатлари олган. Ҳодиса сабаб аэропортда рейслар вақтинча тўхтатилди.
«Қирғизистон аэропортлари» компанияси маълум қилишича, самолётнинг орқа шассиларидан бири синган. Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Трамп Эронга яна таҳдид қилди: “Ё келишамиз, ё ишни тугатамиз”
АҚШ президенти Доналд Трамп 6 июль куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Эрон билан музокаралар юзасидан навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.
«Биз ё келишувга эришамиз, ёки ишни охирига етказамиз. Мен келишувни афзал кўраман, чунки 91 миллион аҳолига зарар етказишни истамайман», — деди Трамп.
Шунингдек, у АҚШ Эрон инфратузилмасига қисқа вақт ичида зарба бера олишини таъкидлаб, Теҳронга нисбатан аввалги таҳдидларини яна такрорлади.
Бунга жавобан Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳаммад Боқир Золқадр Трампнинг баёнотларини «хаёлий» деб атади.
«Эронликлар таҳдид тилини тушунмайди. Эрон халқи билан ҳурмат билан гаплашинг, акс ҳолда биз бошқа тилда жавоб берамиз», — деди у.
АҚШ Эрон билан дипломатик жараённи қайта тиклаш тарафдори эканини билдираётган бўлса, томонлар ўртасидаги музокараларда ҳозирча сезиларли силжиш кузатилгани йўқ.

👍4👎2
Олтин қуймаларининг нархи сезиларли арзонлашди
Марказий банк 7 июль ҳолатига ўлчовли олтин қуймаларининг янгиланган нархларини эълон қилди. Жаҳон бозорида олтин нархи пасайиши ортидан қуймалар қиймати ҳам тушди.
Янги нархларга кўра:
• 5 грамм — 9 млн 190 минг сўм;
• 10 грамм — 18 млн 380 минг сўм;
• 20 грамм — 36 млн 761 минг сўм;
• 50 грамм — 91 млн 902 минг сўм;
• 100 грамм — 183 млн 804 минг сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларини тижорат банклари орқали харид қилиш мумкин. Уларнинг нархи халқаро олтин бозоридаги ўзгаришларга қараб мунтазам равишда янгиланиб боради.

👍2
Шавкат Мирзиёев Беларусьга расмий ташриф билан боради
Президент Шавкат Мирзиёев 8–9 июль кунлари Беларусь Республикасига расмий ташриф билан боради. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, музокараларда ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ҳамкорликнинг янги йўналишлари юзасидан фикр алмашилиши кутилмоқда.

👍50🔥32👎1
Тошкентда реновация вақтида аҳоли бошқа туманларга кўчирилмайди
Реновация дастурида фуқароларнинг кундалик ҳаёти ва ижтимоий муҳити сақлаб қолинишига устувор аҳамият берилади. Янги уйлар авваламбор ҳозирги яшаш ҳудудига яқин жойдан таклиф этилади.
Тошкент шаҳрида реновация дастури доирасида аҳоли бошқа туманларга мажбурий кўчирилмайди. Фуқароларга янги хонадонлар, аввало, ҳозирги яшаш жойига яқин ҳудуддан таклиф этилади. Бу орқали болаларнинг мактаб ва боғчалари, шунингдек, аҳолининг одатий ижтимоий муҳити сақлаб қолинади.
Toshkent Invest маълумотига кўра, янги уйлар тўлиқ таъмирланган ва яшашга тайёр ҳолда топширилади. Шу билан бирга, хоҳиш билдирган мулкдорлар ўз туманидаги хонадондан воз кечиб, пойтахтнинг бошқа ҳудудидан ҳам уй танлаш имкониятига эга бўлади.

👍3🤔2
Абитуриентларга тест синови учун рухсатномалар тарқатилиши бошланди
Олий таълимга ҳужжат топширган абитуриентлар энди тест синовига кириш рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Рухсатнома икки хил усулда тақдим этилмоқда.
Абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномаларни бериш бошланди.
Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин. Бунинг учун «Фанлар мажмуаси» саҳифасига кириб, «Абитуриент рухсатномаси» бўлими орқали ҳужжатни юклаб олиш кифоя.
Шунингдек, шахсий кабинетга кирмасдан ҳам паспорт (ID-карта) серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритиш орқали рухсатномани олиш имконияти мавжуд.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда етиб келишлари шарт.

Фарғонадаги қурилиш юзасидан расмий изоҳ берилди
Интернет тармоқларида Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ ҳудудида ноқонуний қурилиш амалга оширилаётгани мазмунида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Фарғона шаҳар Истиқлол МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси 66/1-уй манзилида жойлашган енгил автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси “Farg‘ona rieltorlik xizmati” МЧЖ томонидан 2025 йил 11 май куни тузилган олди-сотди шартномаси ҳамда шу кунги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан С.И. номига тегишли экани аниқланди.
➡️ Мазкур объект бўйича Давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Фарғона шаҳар филиали томонидан кадастр паспорти расмийлаштирилган ҳамда ер майдони ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўрганишлар давомида ер қонунчилиги талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, улардан мақсадсиз фойдаланиш ёки рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш ишларини амалга ошириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва айрим ҳолларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Кадастр органлари томонидан ер ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланилишини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

👍3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонадаги қурилиш юзасидан расмий изоҳ берилди Интернет тармоқларида Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ ҳудудида ноқонуний қурилиш амалга оширилаётгани мазмунида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: Фарғона шаҳар Истиқлол МФЙ, Абдулла Қодирий…
Кадастр ёзуви қонунийлик кафолатими?
Расмий муносабат саволларга жавоб бердими ёки фақат архив маълумотларини такрорладими?
Effect.uz веб-сайтида Фарғона шаҳри "Истиқлол" МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш юзасидан эълон қилинган журналистик суриштирув ортидан расмий муносабат билдирди.
Бироқ ушбу муносабат билан танишган ҳар қандай ҳуқуқшунос ёки журналистда табиий савол туғилади: расмий жавоб ҳақиқатдан ҳам барча саволларга жавоб бердими?
Эълон қилинган муносабатда асосан Давлат кадастрлари органларининг архив ва электрон маълумотлар базасидаги маълумотлар келтирилган. Объект кимнинг номида экани, кадастр паспорти мавжудлиги ва мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгани қайд этилган.
Аммо Effect.uz мақоласининг асосий моҳияти бу эмас эди Биз объектнинг бугунги эгасини эмас, ерга бўлган ҳуқуқ қандай вужудга келганини сўраганмиз.
Жамоатчиликни қизиқтираётган асосий саволлар ҳануз очиқ қолмоқда Ер участкаси қайси ҳоким қарори билан ажратилган?
Ушбу қарор қабул қилинганда қонун талаблари тўлиқ бажарилганми? Ерни бериш ва қабул қилиш бўйича расмий ҳужжатлар қаерда?
Кейинги олди-сотди битимлари қайси ҳуқуқий асосларга қурилган? Қурилиш учун барча зарур рухсатнома ва келишувлар мавжудми?
Бу саволларнинг бирортасига расмий муносабатда аниқ жавоб берилмаган.
Кадастрда қайд мавжудлиги бу ҳуқуқий жараённинг маълум бир босқичидир. Лекин бу ҳолат ернинг илк бор ажратилиши ҳам қонун талабларига тўлиқ мувофиқ бўлганини ўз-ўзидан исботламайди.
Журналистик суриштирувнинг вазифаси ҳам айнан шу занжирнинг барча бўғинини текширишдан иборат. Давлат ерлари алоҳида шахслар ёки мансабдорларнинг хусусий мулки эмас.
Ер халқ бойлиги.
Шунинг учун ҳар бир қарор, ҳар бир имзо ва ҳар бир ҳужжат жамоатчилик олдида қонунийлиги билан асосланиши шарт.
Шу муносабат билан Effect.uz таҳририяти қуйидаги давлат органларидан мазкур ҳолатни комплекс тарзда ўрганишни сўрайди Фарғона шаҳар ҳокимлиги Фарғона вилояти архив бўлими Фарғона вилояти прокуратураси Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик хизмати.
Биз қуйидаги ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилиб, жамоатчиликка тўлиқ маълумот берилишини сўраймиз ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорлари ерни бериш ва қабул қилиш ҳужжатлари ерга бўлган ҳуқуқнинг келиб чиқиш асослари олди-сотди шартномаларининг ҳуқуқий занжири қурилишга оид рухсатнома ва лойиҳа ҳужжатлари.
Журналистиканинг вазифаси айблаш эмас савол бериш. Давлат органларининг вазифаси эса жавоб бериш эмас, балки ҳужжатлар билан исботлаш. Агар барча ҳужжатлар қонуний бўлса, буни энг аввало очиқликнинг ўзи тасдиқлайди. Агар саволлар очиқ қолса, жамоатчилик назорати ҳам давом этади.
Ўзбекистон Республикаси хар бир қаричи олтинга тенг давлат ва Халқ мулкининг тақдири эса ҳеч қачон ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилинмаслиги керак.
effect.uz veb-sayti Мухбири Аҳмедов Хамиджон

🔥6🤔2😢1
Транспорт соҳасида "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади
Жорий йилнинг 15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда соҳадаги йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилади.
Унда йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ва импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этади. Шунингдек, давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, логистика ва инвестициялар бўйича амалий учрашувлар ҳамда B2B ва B2G мулоқотлари ўтказилади.
Рўйхатдан ўтиш бошланган.
🗓 15–16 июль, 2026 йил
📍 Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, "Sof Expo" кўргазма маркази
📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88

🔥2
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди
👉 https://effect.uz/uz/news/turkiyada-tungi-muzeylar-loyihasining-uchinchi-mavsumi-boshlandi
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркияда бой маданий меросни тунги вақтда ҳам кашф этиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми расман бошланди. 2026 йилнинг 1 июнидан 1 октябригача мамлакат бўйлаб 20 та энг машҳур музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ўз эшикларини очиб қўяди. Ушбу лойиҳа маданий туризм салоҳиятини ошириш, кундузги гавжумликни камайтириш ва зиёратчиларга обидаларни осойишта муҳитда томоша қилиш имкониятини яратишга хизмат қилмоқда.

🔥3👍1