EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея...

Кўпчилик учун бу — орзулар мамлакати.
Юқори маош, замонавий ҳаёт ва оиласининг келажагини ўзгартириш умиди минглаб ўзбекистонлик ёшларни айнан шу давлат сари етаклайди.

Аммо Кореяга бориш йўли ҳамма ўйлагандек осон эмас...
Ойлар, баъзан йиллар давомида корейс тилини ўрганасиз.
Имтиҳонга тайёрланасиз.

Миллионлаб сўм сарфлайсиз.
Ва айнан шу пайтда айрим фирибгарлар сизнинг орзуингизни даромад манбаига айлантиради.

Биз ҳикоя қиладиган йигит ҳам шундай тузоққа тушди.
Унга «имтиҳондан ўтказиб қўямиз» деб ваъда беришди.
Бунинг эвазига эса катта миқдорда пул сўрашди.

Пулни топиш учун у отасининг "Gentra" автомобилини сотишга мажбур бўлди.

Машина сотилди. Пул берилди, аммо... на ваъда бажарилди, на пул қайтди. Бу фақат битта йигитнинг ҳикояси эмас. Бу — Корея орзусига ишонган минглаб ёшларнинг дарди.

Янги "Қараш" лойиҳамизнинг«Орзуйимдаги Корея» номли махсус видео лавҳада, тизим ортидаги аччиқ ҳақиқатлар очиқланган

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Энергетика вазирлигида тизимли муаммолар муҳокама қилинди

Кенгайтирилган йиғилишда электр таъминотидаги узилишлар, коррупция ва соҳани ислоҳ қилишга оид муҳим вазифалар белгиланди.

Энергетика вазирлигида Президент Администрацияси, Бош прокуратура ҳамда маҳаллий ҳокимликлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги авариявий электр узилишлари сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузиш, ёзнинг юқори ҳарорати шароитида электр тармоқлари барқарорлигини таъминлаш ва колл-марказлар фаолиятини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, коррупция жиноятлари учун судланган барча ходимлар ишдан бўшатилиши, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти энергетика тизими раҳбарлари тўлиқ аттестациядан ўтказилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, соҳада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилувчи махсус кенгаш ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилди

Ҳукумат қарори билан АЁҚШ ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик, экология ҳамда техник талаблар кучайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, автомобильларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари учун янги минимал хавфсизлик талаблари тасдиқланди. Улар ёнғин ва саноат хавфсизлиги, экологик меъёрлар ҳамда технологик жараёнларга оид қоидаларни қамраб олади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача хизмат муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси номаълум ёки ортиқча босим остида ишлайдиган эски ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

Қарорга кўра, газ сотувчи шохобчаларда «U-Gas» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш мажбурий ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғда қолиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғида сайр қилаётган фуқаронинг оёғи жароҳатланиб, мустақил ҳаракатлана олмай қолгани ҳақида “112” хизматига хабар келиб тушди.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширди.

Қутқарувчилар томонидан фуқарога зарур амалий ёрдам кўрсатилиб, у хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди

Андижон шаҳрида яшовчи аёл кесарча кесиш амалиёти орқали уч қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида ноёб ҳолат қайд этилди. Андижон шаҳрида яшовчи Наргиза Бекжонова муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 5 нафар эгизакни дунёга келтирди.

Чақалоқлар уч қиз ва икки ўғил бўлиб, ҳозирда улар ҳамда онаси шифокорлар назорати остида. Маълум қилинишича, уларнинг аҳволи яхши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касаллик нафақаси бўйича ёлғон хабарларга расмий муносабат билдирилди

2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби амал қилмоқда. Расмийлар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш тартиби бўйича ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилаётгани юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг дастлабки 5 календарь куни учун нафақа иш берувчи томонидан тўланади.
6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун ва белгиланган тартиб асосида тайинланади ҳамда тўланади.

Шунингдек, айрим чиқишларда нафақани тўлаш ёки тўламаслик масаласини гўёки суғурта компаниялари ҳал қилиши ҳақида билдирилаётган даъволар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзоланди.

Қонунга мувофиқ, Оила кодекси ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига "боланинг энг устун манфаатлари" тамойили киритилди. Бу тамойил болалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий мезони сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Аёлларни реабилитация қилиш марказларига жабрланган шахслар манфаатларини кўзлаб судга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳамда уларни судда ҳимоя қилиш ваколати берилди.

Эндиликда реабилитация марказига жойлаштирилган жабрланувчиларнинг иш ўрни сақлаб қолинади ва уларга бир ойгача меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштириш имконияти яратилади.

Мазкур ўзгартишлар болалар ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўшда қулупнай сотувчи эркак аёллар ҳужумига учради

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бозор ташқарисида қулупнай сотаётган эркакка бир неча савдогар ҳужум қилгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Тарқалган маълумотларга кўра, сотувчи эркак бозор ҳудудига киритилмагани учун маҳсулотини ташқарида сотишга мажбур бўлган. Шундан сўнг бир неча савдогар аёллар (ҳамда бир нафар эркак), уни калтаклаб, кийимини йиртиб ташлаган.

Видеода жабрланувчи эркакнинг «Аёл кишига қўл кўтаролмайман», деган гапи ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодиса жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганидан сўнг, Ўш шаҳар ҳокимлиги сотувчига бозор ҳудудидан савдо қилиш учун жой ажратган.

Шунингдек, жанжалда иштирок этган аёллар суд қарори билан 2 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилгани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди

Тошкентда 18 ёшли қиздан шахсий суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида 18 ёшли қиздан беҳаё суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган йигит ушланди.

ИИВ маълумотига кўра, у Сергели туманида келишилган пулнинг 200 долларини олаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роналду Жаҳон чемпионати билан хайрлашди, Испания чорак финалда

Португалия Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

Учрашувда Криштиану Роналду жамоасига ёрдам бера олмади. Бу унинг терма жамоа сафидаги сўнгги Жаҳон чемпионати ўйини сифатида баҳоланмоқда.

Ғалаба қозонган Испания эса чорак финалга йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда навбатдаги меҳнат ярмаркаси: аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоя амалда

Бугун Навоий шаҳридаги Экопарк ҳудудида шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида, шаҳар Прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари - сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари, корхона ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.

Мазкур меҳнат ярмаркаси аҳолини доимий иш билан таъминлаш, фуқаролар бандлигини ошириш, ёшларнинг меҳнат бозорига интеграциясини қўллаб-қувватлаш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда 100 нафардан ортиқ фуқаро, жумладан, маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар, иш излаётган ёшлар, олий ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар, "Иш беринг" Telegram гуруҳи орқали мурожаат қилган фуқаролар, шунингдек, пробация назорати остидаги фуқаролар ҳамда ёшлар фаол иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотлар томонидан турли соҳалар бўйича мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилиб, иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида бевосита мулоқот ташкил қилинди. Иштирокчиларга уларнинг касбий салоҳияти ва мутахассислигидан келиб чиқиб муносиб иш ўринлари таклиф этилди, бандликка кўмаклашиш xизматлари ҳамда меҳнат қонунчилигига оид зарур тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар шаҳар раҳбарлари, масъул ташкилотлар вакиллари томонидан жойида кўриб чиқилди. Айрим масалалар тадбир давомида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар ижрога олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Мазкур меҳнат ярмаркаси фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини, жумладан, пробация назорати остидаги фуқаролар ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишларнинг яна бир муҳим босқичи бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРЕЯ ОРЗУСИ...

Минглаб ўзбекистонлик ёшлар Кореяда ишлаш орзуси билан йиллаб тайёрланади. Корейс тилини ўрганади ва имтиҳонга ҳозирлик кўради кейин эса катта маблағ сарфлайди.

Аммо мурожаатчиларнинг айтишича, айнан шу жараёнда айрим норасмий воситачилар ва ўзини миграция соҳаси ходими сифатида таништираётган шахслар турли ваъдалар билан катта миқдорда пул талаб қилаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда.

Хўш... Корея ортидан айланаётган минглаб долларлар кимларнинг чўнтагига кетмоқда?

🎥 «Орзуйимдаги Корея» номли репортажимизда мурожаатчилар келтирган даъволар ва воқеалар ривожини кўрасиз.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Янги алифбо: нималар ўзгаради?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат энди Сенат томонидан кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ҳамда 1 та тутуқ белгисидан иборат янги алифбо жорий этилиши таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ўзгаришларни босқичма-босқич амалга ошириш, аввал расмийлаштирилган ҳужжатлар, ёзувлар ва белгиларнинг амал қилишини сақлаб қолиш назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янги алифбо: нималар ўзгаради? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат энди Сенат томонидан кўриб чиқилади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та…
Алифбодаги ўзгаришлар: "ng" ҳарфидан воз кечилади

Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ билан ёзиладиган шаклга ўтказилади:

Gʻ gʻ  →  Ğ ğ
Oʻ oʻ  →  Ö ö
Sh sh  →  Ş ş
Ch ch  →  Ç ç

Шунингдек, "ng" ҳарфидан воз кечилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар кучга кириши учун қонун Олий Мажлис Сенати томонидан мақъулланиши ва Президент томонидан имзоланиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Чегарадаги коррупция схемаси фош этилди

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарадош икки назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган махсус операциядан сўнг Шоҳимардон йўлидаги сунъий тўсиқларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган «Қадамжай-Автодорожний» ва «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамда «Альфа» махсус бўлинмаси иштирокида махсус операция ўтказилди.

Операция давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 27 нафар чегара, божхона ва ветеринария хизмати ходими қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, айрим хизмат автомобилларидан нақд пул аниқланган, икки нафар ходимнинг ноқонуний пул олаётгани эса видеокузатув орқали қайд этилган.

Шунингдек, 2 дона АК-74 автомати, 2 та ўқдон ва 60 дона ўқ-дори мусодара қилинган. Мутасаддилар мазкур чоралар чегарадаги коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш ва ҳаракатланиш учун сунъий тўсиқларни бартараф этишга қаратилганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Корея... Кўпчилик учун бу — орзулар мамлакати. Юқори маош, замонавий ҳаёт ва оиласининг келажагини ўзгартириш умиди минглаб ўзбекистонлик ёшларни айнан шу давлат сари етаклайди. Аммо Кореяга бориш йўли ҳамма ўйлагандек осон эмас... Ойлар, баъзан йиллар давомида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минглаб долларлар кимга кетмоқда?

Кореяга ишлаш учун кетишни орзу қилган фуқароларнинг мурожаатлари яна бир қатор саволларни кун тартибига чиқармоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, Улуғбек исмли шахс Кореяга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан катта миқдорда пул олган.
Хўш у ким? Унинг Миграция агентлигига қандай алоқаси бор?

Нега айнан унинг номи кўплаб мурожаатларда тилга олинмоқда?
Саволлар кўп. Аммо ҳозирча уларга аниқ жавоб йўқ.

🎥 «Орзуйимдаги Корея» репортажининг навбатдаги қисмида ушбу саволларга жавоб излаймиз.

Мавзу юзасидан Миграция агентлигининг расмий муносабатини кутиб қоламиз.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила ҳали ҳам уйсиз: жабрланувчиларнинг умиди ҳануз апелляция судида

2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» билан тузилган шартнома асосида уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлади. Ҳужжатларга кўра, хонадонлар 2022 йил охирига қадар эгаларига топширилиши лозим эди.

Бироқ орадан қарийб беш йил ўтган бўлса-да, кўплаб фуқаролар ҳалигача ўз уйига эга бўлгани йўқ.

2024 йил ноябрь ойида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов эълон қилинган эди. Биринчи инстанция судида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчига 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бу қарордан норози бўлган жабрланувчилар апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Айни пайтда Тошкент шаҳар жиноят судида ишнинг апелляция тартибида кўриб чиқилиши давом этмоқда.

Effect.uz ушбу суд жараёнини кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram