EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатида нимчорак финал баҳслари тобора қизғин тус олмоқда.

Кеча Англия терма жамоаси Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир кутилмаган натижада Норвегия футболчилари турнир фаворитларидан бири бўлган Бразилияни 2:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақанинг энг катта сенсацияларидан бирига муаллифлик қилди.

Бугун эса футбол мухлисларини яна икки марказий қарама-қаршилик кутмоқда.

Португалия Испанияга қарши майдонга тушса, Белгия АҚШ билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади

15 июлдан фуқаролар ўз лойиҳаларини тақдим этиши мумкин. Ғолиблар эса Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

2026 йил 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми старт олади.

Жараён қуйидаги босқичларда ўтказилади:
▪️ 15 июль – 3 август — лойиҳаларни киритиш;
▪️ 4 – 18 август — лойиҳаларни саралаш;
▪️ 19 – 21 август — тарғибот босқичи;
▪️ 22 – 31 август — овоз бериш босқичи;
▪️ 1 – 10 сентябрь — қўшимча ғолибларни эълон қилиш.

Анъанавий овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиши шарт

Муҳокамаларга сабаб бўлган масала юзасидан расмий изоҳ берилди.

Ваколатли идора маълум қилишича, ҳайдовчилар йўл-патруль хизмати ходимлари талабига биноан транспорт воситаси ва ҳайдовчига тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиши шарт.

Расмий изоҳда таъкидланишича, қонунчиликда белгиланган ҳолатларда ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилиши талаб этилади ва мазкур тартиб амалда қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2🤷‍♂1
Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,27 млн гектар майдонда ўрмонлар барпо этилади

Президентга чўлланишга қарши кураш, “яшил шаҳар” тамойилларини жорий этиш ва экологик лойиҳаларни кенгайтириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёевга чўлланишга қарши курашиш, чўл иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда шаҳарларда “яшил шаҳар” тамойилларини жорий этишга оид таклифлар тақдим этилди.

Унга кўра, 2026–2030 йилларда 1,27 млн гектар майдонда ўрмонлар ва 16 минг гектар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади. Шунингдек, ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишлари кенгайтирилиб, чўл ҳудудларида яйловларни тиклаш, чўл ўсимликларини кўпайтириш ва экотуризмни ривожлантириш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, “Яшил қалқон” дастури доирасида янги лойиҳалар амалга оширилади, 2040 йилгача чўлланишга қарши кураш стратегияси ишлаб чиқилади. Экологик транспорт улушини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги ташаббуслар амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея...

Кўпчилик учун бу — орзулар мамлакати.
Юқори маош, замонавий ҳаёт ва оиласининг келажагини ўзгартириш умиди минглаб ўзбекистонлик ёшларни айнан шу давлат сари етаклайди.

Аммо Кореяга бориш йўли ҳамма ўйлагандек осон эмас...
Ойлар, баъзан йиллар давомида корейс тилини ўрганасиз.
Имтиҳонга тайёрланасиз.

Миллионлаб сўм сарфлайсиз.
Ва айнан шу пайтда айрим фирибгарлар сизнинг орзуингизни даромад манбаига айлантиради.

Биз ҳикоя қиладиган йигит ҳам шундай тузоққа тушди.
Унга «имтиҳондан ўтказиб қўямиз» деб ваъда беришди.
Бунинг эвазига эса катта миқдорда пул сўрашди.

Пулни топиш учун у отасининг "Gentra" автомобилини сотишга мажбур бўлди.

Машина сотилди. Пул берилди, аммо... на ваъда бажарилди, на пул қайтди. Бу фақат битта йигитнинг ҳикояси эмас. Бу — Корея орзусига ишонган минглаб ёшларнинг дарди.

Янги "Қараш" лойиҳамизнинг«Орзуйимдаги Корея» номли махсус видео лавҳада, тизим ортидаги аччиқ ҳақиқатлар очиқланган

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Энергетика вазирлигида тизимли муаммолар муҳокама қилинди

Кенгайтирилган йиғилишда электр таъминотидаги узилишлар, коррупция ва соҳани ислоҳ қилишга оид муҳим вазифалар белгиланди.

Энергетика вазирлигида Президент Администрацияси, Бош прокуратура ҳамда маҳаллий ҳокимликлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳридаги авариявий электр узилишлари сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузиш, ёзнинг юқори ҳарорати шароитида электр тармоқлари барқарорлигини таъминлаш ва колл-марказлар фаолиятини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, коррупция жиноятлари учун судланган барча ходимлар ишдан бўшатилиши, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти энергетика тизими раҳбарлари тўлиқ аттестациядан ўтказилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, соҳада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилувчи махсус кенгаш ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилди

Ҳукумат қарори билан АЁҚШ ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик, экология ҳамда техник талаблар кучайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, автомобильларга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари учун янги минимал хавфсизлик талаблари тасдиқланди. Улар ёнғин ва саноат хавфсизлиги, экологик меъёрлар ҳамда технологик жараёнларга оид қоидаларни қамраб олади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача хизмат муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси номаълум ёки ортиқча босим остида ишлайдиган эски ускуналардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади.

Қарорга кўра, газ сотувчи шохобчаларда «U-Gas» дастурий-аппарат мажмуасини жорий этиш мажбурий ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғда қолиб кетган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғида сайр қилаётган фуқаронинг оёғи жароҳатланиб, мустақил ҳаракатлана олмай қолгани ҳақида “112” хизматига хабар келиб тушди.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширди.

Қутқарувчилар томонидан фуқарога зарур амалий ёрдам кўрсатилиб, у хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди

Андижон шаҳрида яшовчи аёл кесарча кесиш амалиёти орқали уч қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида ноёб ҳолат қайд этилди. Андижон шаҳрида яшовчи Наргиза Бекжонова муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали 5 нафар эгизакни дунёга келтирди.

Чақалоқлар уч қиз ва икки ўғил бўлиб, ҳозирда улар ҳамда онаси шифокорлар назорати остида. Маълум қилинишича, уларнинг аҳволи яхши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касаллик нафақаси бўйича ёлғон хабарларга расмий муносабат билдирилди

2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашнинг янги тартиби амал қилмоқда. Расмийлар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш тартиби бўйича ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилаётгани юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг дастлабки 5 календарь куни учун нафақа иш берувчи томонидан тўланади.
6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун ва белгиланган тартиб асосида тайинланади ҳамда тўланади.

Шунингдек, айрим чиқишларда нафақани тўлаш ёки тўламаслик масаласини гўёки суғурта компаниялари ҳал қилиши ҳақида билдирилаётган даъволар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзоланди.

Қонунга мувофиқ, Оила кодекси ва бошқа қатор қонун ҳужжатларига "боланинг энг устун манфаатлари" тамойили киритилди. Бу тамойил болалар манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий мезони сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Аёлларни реабилитация қилиш марказларига жабрланган шахслар манфаатларини кўзлаб судга давлат божисиз мурожаат қилиш ҳамда уларни судда ҳимоя қилиш ваколати берилди.

Эндиликда реабилитация марказига жойлаштирилган жабрланувчиларнинг иш ўрни сақлаб қолинади ва уларга бир ойгача меҳнатга лаёқацизлик варақаси расмийлаштириш имконияти яратилади.

Мазкур ўзгартишлар болалар ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўшда қулупнай сотувчи эркак аёллар ҳужумига учради

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бозор ташқарисида қулупнай сотаётган эркакка бир неча савдогар ҳужум қилгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Тарқалган маълумотларга кўра, сотувчи эркак бозор ҳудудига киритилмагани учун маҳсулотини ташқарида сотишга мажбур бўлган. Шундан сўнг бир неча савдогар аёллар (ҳамда бир нафар эркак), уни калтаклаб, кийимини йиртиб ташлаган.

Видеода жабрланувчи эркакнинг «Аёл кишига қўл кўтаролмайман», деган гапи ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳодиса жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганидан сўнг, Ўш шаҳар ҳокимлиги сотувчига бозор ҳудудидан савдо қилиш учун жой ажратган.

Шунингдек, жанжалда иштирок этган аёллар суд қарори билан 2 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилгани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беҳаё суратларни тарқатиш билан қўрқитиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди

Тошкентда 18 ёшли қиздан шахсий суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида 18 ёшли қиздан беҳаё суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган йигит ушланди.

ИИВ маълумотига кўра, у Сергели туманида келишилган пулнинг 200 долларини олаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роналду Жаҳон чемпионати билан хайрлашди, Испания чорак финалда

Португалия Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

Учрашувда Криштиану Роналду жамоасига ёрдам бера олмади. Бу унинг терма жамоа сафидаги сўнгги Жаҳон чемпионати ўйини сифатида баҳоланмоқда.

Ғалаба қозонган Испания эса чорак финалга йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9