Амударё орқали дронда опий олиб ўтишга уриниш бартараф этилди
Сурхондарёда чегара орқали дрон ёрдамида 2 килограммдан ортиқ опийни Ўзбекистонга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, Афғонистоннинг номаълум фуқаролари Амударё орқали учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтишга уринган.
Тезкор чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида бартараф этилди. Дронга маҳкамланган 2 килограмм 32 грамм опий ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥2
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълимга 100 млн доллар йўналтиради
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини оширишга қаратилган 100 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.
Лойиҳа доирасида 50 минг нафар бошланғич синф ўқитувчисининг малакаси оширилади, 27 мингта янги синфхона ташкил этилади ҳамда қарийб 2 миллион нафар ўқувчи замонавий таълим имкониятларидан баҳраманд бўлади.
Ташаббуснинг асосий мақсади бошланғич таълим сифатини юксалтириш, мактабларда ўқув муҳитини яхшилаш ва болаларнинг фундаментал билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

👎3👍1
Конституциявий ислоҳотлар қоғоздами ёки амалда?
Фарғона тумани Халқ депутатлари Кенгаши сессиясидан тарқалган бир сурат жамоатчилик орасида муҳим саволларни ўртага ташлади.
Конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири маҳаллий вакиллик ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш, Халқ депутатлари Кенгашининг назорат функциясини амалда таъминлаш эди. Шу мақсадда ҳокимлар Кенгаш раиси мақомидан чиқарилди. Энди Кенгаш мустақил вакиллик органи, ҳоким эса унга ҳисобот берувчи мансабдор ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан қаралганда, Фарғона тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясидан тарқалган сурат айрим саволларни туғдиради. Унда Кенгаш раиси тик тургани, ҳоким эса президиумда марказий ўринни эгаллагани кўринади.
Бу ҳолат фақат ташкилий ёки протокол масаласими? Ёки у ҳали-ҳамон эски бошқарув анъаналари сақланиб қолаётганидан дарак берадими? Албатта, биргина сурат орқали ҳуқуқий хулоса чиқариш тўғри эмас. Бироқ давлат бошқарувида ҳар бир расмий ҳаракат, ҳар бир протокол ва ҳар бир жойлашув маълум рамзий ва институционал аҳамиятга эга.
Шу боис жамоатчилик табиий равишда савол бермоқда Конституцияда белгиланган янги тамойиллар амалиётда ҳам тўлиқ акс этяптими? Кенгашнинг мустақил мақоми сессияларни ташкил этиш тартибида ҳам намоён бўлиши керак эмасми?
Ислоҳотларнинг ҳақиқий натижаси қонунларни қабул қилиш билан эмас, балки уларнинг кундалик давлат бошқаруви амалиётида қандай қўлланилаётгани билан баҳоланади. Агар расмий тадбирларда ҳам эски ёндашувлар сақланиб қолса, бу жамоатчиликда турли саволларни келтириб чиқариши табиий.
Қонуннинг ҳарфи ҳам, руҳи ҳам ҳаётда намоён бўлгандагина ислоҳотлар ўз мақсадига эришади. Акс ҳолда, ислоҳотлар қоғозда, амалиёт эса эскича қолиб кетиши мумкин.
Effect.uz veb-sayti Мухбири Аҳмедов Хамиджон

👍5🤔1😢1
Тошкент метросидаги хавфсизлик ва инфратузилма муаммолари юзасидан депутатлик сўрови юборилди
Метро бекатларида сув сизиши, эски эскалаторлар ва имконияти чекланган шахслар учун шароитлар масаласи парламент назоратига олинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга Тошкент метрополитенидаги техник ва инфратузилмавий муаммолар бўйича депутатлик сўрови юборди.
Сўровда айрим бекатларда сув сизиши оқибатида конструкциялар ҳамда тарихий керамика безакларига зарар етаётгани, эски эскалаторларни янгилаш, кўприк таянчларини муҳофаза қилиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш ва метро иншоотлари хавфсизлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланган.
Депутат транспорт вазиридан мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида 10 кун ичида асослантирилган жавоб тақдим этишни сўради.

👍2😢1
Айрим тиббиёт ходимларига ипотека учун субсидия берилади
15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари уй-жой хариди учун давлат кўмагидан фойдаланиши мумкин.
Эндиликда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун дастлабки бадалнинг бир қисмига субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Субсидия ҳар бир оилага фақат бир марта ажратилади. Номзодлар онлайн танлов натижаларига кўра сараланади.

👎1
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан янги эсдалик нишони таъсис этилди
Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. Нишон мамлакат тараққиёти ва мустақилликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга топширилади.
Президент фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. Шунингдек, нишоннинг Низоми ва тавсифи ҳам тасдиқланди.
Мазкур эсдалик нишони мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, илмий, маънавий ва мудофаа салоҳиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, давлат сарҳадлари дахлсизлиги ҳамда халқ осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга берилади.
Шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнати, юксак касбий маҳорати ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, турли соҳа вакиллари, миллий маданият ва санъатни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган юртдошлар ҳам ушбу нишон билан тақдирланади.
Фармонга кўра, мазкур эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

👍48🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги фожиа: ЙТҲлар бўйича тизимли чоралар зарур
Йўл-транспорт ҳодисалари ҳали ҳам камаймаётгани бу соҳадаги муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатади. Демак, қонунчиликка ўзгартиш киритишнинг ўзи етарли эмас — назорат, профилактика ишлари ва ҳайдовчиларнинг масъулиятини янада кучайтириш талаб этилади.
Энг ачинарлиси, бундай бахтсиз ҳодисалар оқибатида бегуноҳ инсонлар, жумладан, ёш болалар ҳам қурбон бўлмоқда.
Андижонда рўй берган сўнгги фожиа навбатдаги статистик рақам эмас, балки мутасадди ташкилотлар учун жиддий огоҳлантириш бўлиши керак.
Ҳар бир шундай воқеадан амалий хулоса чиқарилиб, самарали чоралар кўрилмаса, бундай кўнгилсиз ҳодисалар яна такрорланиши мумкин.

😢5
Олий таълимда 20 дан ортиқ янги йўналиш тасдиқланди
Эндиликда Ўзбекистон ОТМларида талаб юқори бўлган замонавий касблар бўйича янги таълим йўналишлари очилади.
Бакалавриат ва магистратура босқичлари учун 20 дан ортиқ янги таълим йўналиши тасдиқланди.
Бакалавриатда дрон технологиялари, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда экотуризм каби замонавий йўналишларда мутахассислар тайёрланади.
Магистратура босқичида эса халқаро энергетик сиёсат, сув дипломатияси, барқарор молия, урбанистика, экология ҳуқуқи ва бошқа истиқболли мутахассисликлар йўлга қўйилади.

🤔2
Ўзбекистонда минимал иш ҳақини 2,1 млн сўмгача ошириш таклиф қилинди
2030 йилгача Ўзбекистонда минимал иш ҳақини 2,1 миллион сўмга етказиш таклиф этилди.
Таклифга кўра, мамлакатда минимал иш ҳақи медиана иш ҳақининг 40 фоизига тенглаштирилиши лозим. Ҳозирги кунда минимал иш ҳақи ойига 1 миллион 271 минг сўмни ташкил этади.
Муаллифлар ҳисоб-китобига кўра, агар медиана иш ҳақи ҳозирги 5,3 миллион сўм даражасида сақланиб қолса, минимал иш ҳақи 2,1 миллион сўм бўлиши керак.
Бу амалдаги кўрсаткичдан қарийб 1,7 баробар юқори. Шунингдек, таҳлилда Ўзбекистондаги минимал иш ҳақи Қозоғистон, Беларусь ва Россиядаги мос кўрсаткичларга нисбатан анча паст экани қайд этилган.

👍8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таиланддан қайтган 19 ёшли йўловчи 7 килодан ортиқ синтетик наркотик билан ушланди
19 ёшли йўловчи Таиланддан Ўзбекистонга қайтиш чоғида кофега қўшиладиган қуруқ сут пакетлари ичига яширилган 7 килодан ортиқ синтетик наркотик моддани олиб киришга урингани аниқланди.
Маълум қилинишича, ушланган шахс “мефедрон” синтетик наркотик моддасини мамлакат ҳудудига олиб кириши учун 1000 АҚШ доллари ваъда қилинган.
Қонунчиликка кўра, наркотик воситаларни уюшган гуруҳ таркибида, трансмиллий тарзда ёки интернет орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритиш оғир жиноят ҳисобланади. Бу каби қилмишлар учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шомуродов ва Файзуллаев автомобил билан тақдирланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаевга автомобиллар тантанали равишда топширилди.
Маълум қилинишича, футболчиларга автомобиллар "Б.А. Ҳолдинг" томонидан совға қилинган. Тақдирлаш маросими тантанали руҳда ўтказилиб, унда ҳар икки футболчига калитлар расман топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаевга автомобиллар тантанали равишда топширилди.
Маълум қилинишича, футболчиларга автомобиллар "Б.А. Ҳолдинг" томонидан совға қилинган. Тақдирлаш маросими тантанали руҳда ўтказилиб, унда ҳар икки футболчига калитлар расман топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17🤷♂4👍4🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2,5 мингдан ортиқ рецептли дори нархи арзонлашди
2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда 2,5 минг номдаги рецептли дори воситаси учун янги чекланган нархлар жорий этилди. Айрим дориларнинг нархи 50 фоизгача пасайди.
Янги тартибга кўра:
антибиотиклар — 50% гача;
юрак-қон томир касалликлари учун дорилар — 37% гача;
асаб тизими касалликлари учун дорилар — 40% гача;
яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи дорилар — 42% гача арзонлаштирилди.
Эндиликда дорихоналар мазкур дори воситаларини белгиланган референт нархдан юқори қийматда сота олмайди. Фуқаролар дори воситаларининг чекланган нархларини PharmUz иловаси ёки pharm.gov.uz сайти орқали текширишлари мумкин.

Андижонда 94 мингдан ортиқ шахс номидан ноқонуний «кешбек»
Андижон вилоятида сохта электрон ҳисоб-фактуралар орқали 38,3 млрд сўм бюджет маблағини ноқонуний ўзлаштирганликда гумонланаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ё.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖ номидан 2,2 трлн сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштиргани аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, улар назорат-касса машиналари орқали савдо амалга оширилгандек кўриниш ҳосил қилиб, харид чекларини расмийлаштирган. Натижада 94 921 нафар фуқаро, жумладан ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номига «Soliq Mobile» иловаси орқали «кешбек» тўловлари амалга оширилиб, 38,3 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🤔3
Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Фуқаролардан ундирилган маблағлар давлат ҳисоб рақамига эмас, шахсий манфаатлар учун сарфланган.
Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлимининг собиқ давлат ижрочисига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
Тергов ва суд материалларига кўра, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролардан ундирилган маблағларни давлат депозит ҳисоб рақамига ўтказмасдан, ўзлаштириб келган. У маблағлар қабул қилингани ҳақида расмий далолатномалар тузган, аммо пулларни давлат ҳисоб рақамига киритмаган.
Ишда жами 76 та эпизод қайд этилган. Улар орасида 18,4 миллион сўмлик солиқ қарзи, 17 миллион ва 14 миллион сўмлик алимент тўловлари, шунингдек банк кредитлари ва бошқа тўловлар бўйича 11 миллион, 9,5 миллион, 9 миллион ҳамда бошқа турли миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.
Жабрланувчилар орасида фуқаролар, фермер хўжаликлари, банклар, солиқ органлари ва коммунал ташкилотлар бор.
Суд ҳукми билан собиқ давлат ижрочиси айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у муайян муддат давлат органларида моддий жавобгарлик ва мансаб ваколати билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

🔥5👍1🤔1
Энергетика тизимида коррупция учун судланган ходимлар ишдан бўшатилиши белгиланди
Энергетика вазирлигида ўтказилган йиғилишда коррупцияга қарши кураш бўйича муҳим қарор қабул қилинди.
Энергетика вазирлигида соҳадаги долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда электр ва газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш, ёзги юқори юклама даврида тизим ишончлилигини ошириш чоралари муҳокама қилинди.
Йиғилишда тармоқлар ва подстанцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, авариявий узилишларнинг олдини олиш ҳамда тезкор бригадалар тайёрлигини кучайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш, ресурслардан тежамкор фойдаланиш ва қарздорликларни қисқартириш вазифалари белгиланди.
Энг муҳим қарорлардан бири сифатида, коррупция жинояти учун судланган барча ходимлар энергетика тизимидан ишдан бўшатилиши белгиланди.

👍8
Тошкентда 212 та автобус бекати янгиланади
Пойтахтда жамоат транспорти инфратузилмаси янада яхшиланади. 212 та автобус бекати замонавий кўринишга келтирилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида 212 та жамоат транспорти бекатини реконструкция қилиш режалаштирилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 177 та ер участкаси шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилади.
Янгиланадиган бекатларнинг энг кўпи Шайхонтоҳур туманига тўғри келади — 35 та. Шунингдек, Юнусобод туманида 26 та, Чилонзор туманида 24 та ҳамда Мирзо Улуғбек туманида 22 та бекат реконструкция қилинади.
Маълум қилинишича, лойиҳа ижроси шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари Абдураҳмон Бахтиев назоратида бўлади.

👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди 15 дан ортиқ ҳужжатнинг электрон шакли расман тан олинади
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномаси, талабалик гувоҳномаси ва бошқа қатор ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш мумкин бўлади.
Ўзбекистонда 15 дан ортиқ турдаги ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади. Улар орасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномаси, талабалик гувоҳномаси ҳамда бошқа муҳим ҳужжатлар мавжуд.
Мазкур янгилик давлат ва хусусий ташкилотларда хизматлардан фойдаланиш жараёнини соддалаштириш, қоғозбозликни камайтириш ҳамда фуқаролар учун янада қулайлик яратишга хизмат қилади.

Жаҳон чемпионатида нимчорак финал баҳслари тобора қизғин тус олмоқда.
Кеча Англия терма жамоаси Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Яна бир кутилмаган натижада Норвегия футболчилари турнир фаворитларидан бири бўлган Бразилияни 2:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақанинг энг катта сенсацияларидан бирига муаллифлик қилди.
Бугун эса футбол мухлисларини яна икки марказий қарама-қаршилик кутмоқда.
Португалия Испанияга қарши майдонга тушса, Белгия АҚШ билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

👍1🔥1
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади
15 июлдан фуқаролар ўз лойиҳаларини тақдим этиши мумкин. Ғолиблар эса Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.
2026 йил 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми старт олади.
Жараён қуйидаги босқичларда ўтказилади:
▪️ 15 июль – 3 август — лойиҳаларни киритиш;
▪️ 4 – 18 август — лойиҳаларни саралаш;
▪️ 19 – 21 август — тарғибот босқичи;
▪️ 22 – 31 август — овоз бериш босқичи;
▪️ 1 – 10 сентябрь — қўшимча ғолибларни эълон қилиш.
Анъанавий овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

👍1👎1😢1