EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.6K videos
35 files
70.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сергелидаги бадбўй ҳид муаммоси ҳал этилади, янги тозалаш иншооти қурилади

Сергели ва Янгиҳаёт туманларида аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган бадбўй ҳид муаммосини бартараф этиш учун оқова сув иншооти модернизация қилинади. Шунингдек, транспорт ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади.

Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолисини қийнаб келаётган сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид муаммосини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга 1 сентябрга қадар оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш топширилди.

Шунингдек, келаси йилдан Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлари иштирокида Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган замонавий сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади. Бу Сергелидаги мавжуд иншоотга тушаётган юкламани сезиларли даражада камайтиради.

Жорий йил Сергели туманидаги асосий 23 километр йўлда ҳаракат хавфсизлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа доирасида 455 та «ақлли» светофор ўрнатилади, 150 та автобус бекати янгиланади ҳамда 10 минг ўринли автотураргоҳ барпо этилади.

Келаси йил Янги Сергели кўчасида автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлаги қурилиб, у Шота Руставели кўчаси билан боғланади.

Йиғилишда, шунингдек, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларини пойтахтнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган Тошкент ҳалқа йўлидаги янги кўприк қурилишини жадаллаштириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥15👎1
Тошкентда ҳар бир туманда 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён Тошкентга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ келган. Сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида пойтахтда рақамли хариталар жорий этиш, замонавий ҳожатхоналар қуриш ва тозалик инфратузилмасини кучайтириш бўйича янги топшириқлар берилди.

Йил бошидан буён Тошкент шаҳрига қарийб 3 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган. Улар учун шаҳарда қулай ва замонавий туристик муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, сайёҳларнинг аксарияти тарихий обидалар, истироҳат боғлари, бозорлар, кафе-ресторанлар ҳамда туристик маҳаллаларга пиёда боришни афзал кўради. Шу муносабат билан автобус бекатлари, вокзал, аэропорт ва метро станцияларида шаҳар йўналишларини кўрсатувчи, телефонга бепул ва осон юклаб олинадиган рақамли хариталарни жорий этиш топширилди.

Йиғилишда Тошкентнинг тозалиги ва ободончилиги ҳам танқидий таҳлил қилинди. Кўчалар, хиёбонлар ва парклардаги тозалик муҳити аҳоли ҳамда сайёҳлар талабига тўлиқ жавоб бериши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳалла раислари, нуронийлар ва фаолларга аҳоли билан биргаликда ободонлаштириш, дарахт экиш ва уларни парвариш қилиш ишларига бош-қош бўлиш, ёшларга «Тозалик остонадан бошланади» деган қадриятни сингдириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда пойтахтда жамоат ҳожатхоналари етишмаслиги ҳам кўтарилди. Бир ой ичида махсус дастур ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг ўзида ҳар бир туманда 15–20 тадан замонавий ҳожатхона қуриш учун ер майдонларини аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, шаҳар бўйлаб чиқинди қутилари сони ҳам кескин оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥10👎1
Сергелида 29 та маҳалла «яшил» тоифага ўтди

Тошкентда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган янги ёндашувлар ўз самарасини бермоқда. Сергели тумани жиноятчиликни камайтириш бўйича пойтахтдаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.

Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича Тошкент тажрибаси муҳокама қилинди. Қайд этилишича, пойтахт туманларига республика раҳбарларининг бириктирилиши жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижобий натижа бермоқда.

Йилнинг ўтган олти ойи давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони камайди. 230 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмаган бўлса, яна 332 та маҳаллада жиноятчилик кескин қисқарган.

Шунингдек, криминоген вазияти оғир деб баҳоланган маҳаллалар сони 60 тадан 23 тагача қисқаргани қайд этилди. Бу пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий этилган янги ёндашувлар самара бераётганини кўрсатади.

Сергели туманида ҳам ижобий натижаларга эришилди. Илгари криминоген вазияти оғир деб баҳоланган 29 та маҳалла «яшил» тоифага ўтди, 17 та маҳаллада эса жиноят содир этилмади. Бу кўрсаткичлар Сергелига Тошкент туманлари орасида энг яхши натижалардан бирини таъминлади.

Йиғилишда давлат раҳбари «Ўзгариш» маҳалласидаги профилактика ишлари тажрибасини оммалаштириш, тумандаги қолган 46 та маҳаллани ҳам «яшил» тоифага ўтказиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда ёшлар билан ишлашда янги ёндашувларни жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, йиғилишда ҳокимлар ва масъул раҳбарларнинг ахбороти эшитилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банкнинг катта эксперти 10 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтдаги нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти ашёвий далиллар билан ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, у хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган.

Аниқланишича, банк ходими танишлари орқали Самарқанд вилоятидаги банклардан бири орқали мазкур МЧЖга 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида кредит ажратиб беришни ваъда қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонундан устун ҳеч ким йўқлигини таъкидлаб, коррупция ҳолатларига дуч келган фуқароларни ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабзда HOWO юк машинаси 9 та автомобил билан тўқнашди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO русумли юк автомобили 9 та транспорт воситаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида бир пиёда жабрланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 3 июль куни соат 14:30 атрофида Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 70V010 автомобиль йўлининг 22-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, HOWO русумли юк автомобилининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Оқибатда юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси — иккита Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas ва Spark автомобиллари билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Nexia-1 автомобили ҳайдовчиси йўл четида бўлган пиёдани уриб юборган. Жабрланган пиёдага воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Ўзбекистонда Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Президентнинг янги фармони билан балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чоралар белгиланди. Улар орасида махсус марказ ташкил этиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш, шунингдек, «e-baliq» электрон платформасини ишга тушириш назарда тутилган.

Президентнинг «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–122-сонли фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Фармонга кўра, сунъий сув ҳавзаларида фаолият юритаётган балиқчилик хўжаликлари кафолатланган сув билан таъминланади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб республикадаги сув омборлари, коллектор-дренаж тармоқлари ва табиий сув ҳавзалари балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун очиқ электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.

2027 йил 1 майга қадар сув ресурсларидан фойдаланиш, балиқ етиштириш ҳажми, озуқа сарфи ҳамда технологиялар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизимда юритувчи «e-baliq» электрон платформаси жорий этилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1 августгача балиқчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратилади ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади.

Бундан ташқари, балиқчилик соҳасида фаолият юритувчилар ҳамда аҳоли учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥16👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятидаги асфальтнинг қалинлиги барчани ҳайратга солди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14🤔4😢3🤷‍♂2🔥1
Ўзбекистонда ягона UzQR ишга тушди: оддий мижоз учун нима ўзгаради?

Ўзбекистонда ягона UzQR тўлов тизими жорий этилди. Янги тизим, аввало, тадбиркорлар учун яратилган бўлиб, харидорлар учун тўлов жараёни деярли ўзгармайди.

Оддий фойдаланувчилар нималарни билиши керак?

Payme, Click, Uzum ва бошқа тўлов иловалари аввалгидек ишлашда давом этади.

— Тўлов қилиш тартиби ҳам ўзгармайди. Иловангиз орқали QR-кодни сканер қилиб, аввалгидек тўловни амалга ошираверасиз.

— Харидордан қўшимча комиссия ундирилмайди. UzQR бўйича комиссияни сотувчи томон тўлайди.

— Энди дўконларда битта UzQR коди бўлиши кифоя. Уни турли банклар ва тўлов иловалари орқали сканер қилиш мумкин.

— Терминал орқали ёки нақд пулда тўлаш имконияти ҳам сақланиб қолади.

Шу тариқа, UzQR тизими оддий харидор учун катта ўзгариш олиб келмайди. Янги тизим асосан дўконлар ва бошқа тадбиркорлар учун ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилишни соддалаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2
Амударё орқали дронда опий олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

Сурхондарёда чегара орқали дрон ёрдамида 2 килограммдан ортиқ опийни Ўзбекистонга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Афғонистоннинг номаълум фуқаролари Амударё орқали учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтишга уринган.

Тезкор чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида бартараф этилди. Дронга маҳкамланган 2 килограмм 32 грамм опий ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълимга 100 млн доллар йўналтиради

Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини оширишга қаратилган 100 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.

Лойиҳа доирасида 50 минг нафар бошланғич синф ўқитувчисининг малакаси оширилади, 27 мингта янги синфхона ташкил этилади ҳамда қарийб 2 миллион нафар ўқувчи замонавий таълим имкониятларидан баҳраманд бўлади.

Ташаббуснинг асосий мақсади бошланғич таълим сифатини юксалтириш, мактабларда ўқув муҳитини яхшилаш ва болаларнинг фундаментал билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Конституциявий ислоҳотлар қоғоздами ёки амалда?

Фарғона тумани Халқ депутатлари Кенгаши сессиясидан тарқалган бир сурат жамоатчилик орасида муҳим саволларни ўртага ташлади.

Конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири маҳаллий вакиллик ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш, Халқ депутатлари Кенгашининг назорат функциясини амалда таъминлаш эди. Шу мақсадда ҳокимлар Кенгаш раиси мақомидан чиқарилди. Энди Кенгаш мустақил вакиллик органи, ҳоким эса унга ҳисобот берувчи мансабдор ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Фарғона тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясидан тарқалган сурат айрим саволларни туғдиради. Унда Кенгаш раиси тик тургани, ҳоким эса президиумда марказий ўринни эгаллагани кўринади.

Бу ҳолат фақат ташкилий ёки протокол масаласими? Ёки у ҳали-ҳамон эски бошқарув анъаналари сақланиб қолаётганидан дарак берадими? Албатта, биргина сурат орқали ҳуқуқий хулоса чиқариш тўғри эмас. Бироқ давлат бошқарувида ҳар бир расмий ҳаракат, ҳар бир протокол ва ҳар бир жойлашув маълум рамзий ва институционал аҳамиятга эга.

Шу боис жамоатчилик табиий равишда савол бермоқда Конституцияда белгиланган янги тамойиллар амалиётда ҳам тўлиқ акс этяптими? Кенгашнинг мустақил мақоми сессияларни ташкил этиш тартибида ҳам намоён бўлиши керак эмасми?

Ислоҳотларнинг ҳақиқий натижаси қонунларни қабул қилиш билан эмас, балки уларнинг кундалик давлат бошқаруви амалиётида қандай қўлланилаётгани билан баҳоланади. Агар расмий тадбирларда ҳам эски ёндашувлар сақланиб қолса, бу жамоатчиликда турли саволларни келтириб чиқариши табиий.

Қонуннинг ҳарфи ҳам, руҳи ҳам ҳаётда намоён бўлгандагина ислоҳотлар ўз мақсадига эришади. Акс ҳолда, ислоҳотлар қоғозда, амалиёт эса эскича қолиб кетиши мумкин.

Effect.uz veb-sayti Мухбири Аҳмедов Хамиджон

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1😢1
Тошкент метросидаги хавфсизлик ва инфратузилма муаммолари юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Метро бекатларида сув сизиши, эски эскалаторлар ва имконияти чекланган шахслар учун шароитлар масаласи парламент назоратига олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга Тошкент метрополитенидаги техник ва инфратузилмавий муаммолар бўйича депутатлик сўрови юборди.

Сўровда айрим бекатларда сув сизиши оқибатида конструкциялар ҳамда тарихий керамика безакларига зарар етаётгани, эски эскалаторларни янгилаш, кўприк таянчларини муҳофаза қилиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш ва метро иншоотлари хавфсизлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

Депутат транспорт вазиридан мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида 10 кун ичида асослантирилган жавоб тақдим этишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Айрим тиббиёт ходимларига ипотека учун субсидия берилади

15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари уй-жой хариди учун давлат кўмагидан фойдаланиши мумкин.

Эндиликда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун дастлабки бадалнинг бир қисмига субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

Субсидия ҳар бир оилага фақат бир марта ажратилади. Номзодлар онлайн танлов натижаларига кўра сараланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан янги эсдалик нишони таъсис этилди

Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. Нишон мамлакат тараққиёти ва мустақилликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга топширилади.

Президент фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди. Шунингдек, нишоннинг Низоми ва тавсифи ҳам тасдиқланди.

Мазкур эсдалик нишони мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, илмий, маънавий ва мудофаа салоҳиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, давлат сарҳадлари дахлсизлиги ҳамда халқ осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнати, юксак касбий маҳорати ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, турли соҳа вакиллари, миллий маданият ва санъатни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган юртдошлар ҳам ушбу нишон билан тақдирланади.

Фармонга кўра, мазкур эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги фожиа: ЙТҲлар бўйича тизимли чоралар зарур

Йўл-транспорт ҳодисалари ҳали ҳам камаймаётгани бу соҳадаги муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатади. Демак, қонунчиликка ўзгартиш киритишнинг ўзи етарли эмас — назорат, профилактика ишлари ва ҳайдовчиларнинг масъулиятини янада кучайтириш талаб этилади.

Энг ачинарлиси, бундай бахтсиз ҳодисалар оқибатида бегуноҳ инсонлар, жумладан, ёш болалар ҳам қурбон бўлмоқда.

Андижонда рўй берган сўнгги фожиа навбатдаги статистик рақам эмас, балки мутасадди ташкилотлар учун жиддий огоҳлантириш бўлиши керак.

Ҳар бир шундай воқеадан амалий хулоса чиқарилиб, самарали чоралар кўрилмаса, бундай кўнгилсиз ҳодисалар яна такрорланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Олий таълимда 20 дан ортиқ янги йўналиш тасдиқланди

Эндиликда Ўзбекистон ОТМларида талаб юқори бўлган замонавий касблар бўйича янги таълим йўналишлари очилади.

Бакалавриат ва магистратура босқичлари учун 20 дан ортиқ янги таълим йўналиши тасдиқланди.

Бакалавриатда дрон технологиялари, мобил робототехника, яшил иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда экотуризм каби замонавий йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Магистратура босқичида эса халқаро энергетик сиёсат, сув дипломатияси, барқарор молия, урбанистика, экология ҳуқуқи ва бошқа истиқболли мутахассисликлар йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонда минимал иш ҳақини 2,1 млн сўмгача ошириш таклиф қилинди

2030 йилгача Ўзбекистонда минимал иш ҳақини 2,1 миллион сўмга етказиш таклиф этилди.

Таклифга кўра, мамлакатда минимал иш ҳақи медиана иш ҳақининг 40 фоизига тенглаштирилиши лозим. Ҳозирги кунда минимал иш ҳақи ойига 1 миллион 271 минг сўмни ташкил этади.

Муаллифлар ҳисоб-китобига кўра, агар медиана иш ҳақи ҳозирги 5,3 миллион сўм даражасида сақланиб қолса, минимал иш ҳақи 2,1 миллион сўм бўлиши керак.

Бу амалдаги кўрсаткичдан қарийб 1,7 баробар юқори. Шунингдек, таҳлилда Ўзбекистондаги минимал иш ҳақи Қозоғистон, Беларусь ва Россиядаги мос кўрсаткичларга нисбатан анча паст экани қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таиланддан қайтган 19 ёшли йўловчи 7 килодан ортиқ синтетик наркотик билан ушланди

19 ёшли йўловчи Таиланддан Ўзбекистонга қайтиш чоғида кофега қўшиладиган қуруқ сут пакетлари ичига яширилган 7 килодан ортиқ синтетик наркотик моддани олиб киришга урингани аниқланди.

Маълум қилинишича, ушланган шахс “мефедрон” синтетик наркотик моддасини мамлакат ҳудудига олиб кириши учун 1000 АҚШ доллари ваъда қилинган.

Қонунчиликка кўра, наркотик воситаларни уюшган гуруҳ таркибида, трансмиллий тарзда ёки интернет орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритиш оғир жиноят ҳисобланади. Бу каби қилмишлар учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шомуродов ва Файзуллаев автомобил билан тақдирланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаевга автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Маълум қилинишича, футболчиларга автомобиллар "Б.А. Ҳолдинг" томонидан совға қилинган. Тақдирлаш маросими тантанали руҳда ўтказилиб, унда ҳар икки футболчига калитлар расман топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17🤷‍♂4👍4🤔4