EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.6K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 июнь куни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Унда Effect.uz жамоаси ҳам иштирок этиб, давлат назоратига жорий этилган янги тизимлар билан бевосита танишди.

Пресс-тур давомида рақамлаштирилган назорат тизими, QR-кодли қурилиш паспортлари, онлайн кузатув марказлари ҳамда сунъий интеллект асосида ишлайдиган назорат механизмлари амалда намойиш этилди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
III Халқаро мақом санъати анжумани тарихий натижалар билан якунланди

Тадбир якунида халқаро танлов ғолиблари Гран-при, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, юксак ижрочилик маҳоратини намоён этган санъаткорлар турли номинациялар бўйича муносиб эътироф этилди.

III Халқаро мақом санъати анжумани нафақат истеъдодли ижрочиларни бир саҳнада жамлади, балки турли мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва мақом санъатининг бой анъаналарини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилди.

Тўрт кун давомида Наманган дунёнинг турли давлатларидан келган санъаткорлар, олимлар ва мақом ихлосмандларини бир майдонда жамлади. Бетакрор ижролар, илмий мулоқотлар ва маданий учрашувларга бой ўтган анжуман Ўзбекистон вакили, Наманган фарзанди Орифжон Эргашевнинг Гран-прини қўлга киритиши билан ёрқин якун топди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёл ҳалок бўлди, рулда эса ўсмирлар бўлган

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида бир аёл вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада иштирок этган ҳар икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқарган.

Ҳодисадан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шошилинч йиғилиш ўтказди.

Унда маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда назоратни қатъийлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, масъуллар ота-оналарни фарзандлари устидан назоратни кучайтиришга чақириб, бепарволик қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузия бош вазири: “Ўзбекистоннинг буюк раҳбари бор”

Аеропортда Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиш учун келган Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе билан қисқа интервю олинди.

У суҳбат давомида Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар ва улар якунида эришилган келишувлар ҳақида фикр билдирди.

Кобахидзенинг таъкидлашича, бугунги кунда дунёда кучли сиёсий етакчилар етишмаётган бўлса-да, Ўзбекистон ўз тараққиётига тўлиқ фидойи бўлган раҳбарга эга.

“Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар.

Унинг улкан ютуқлари ўзининг шахсий етакчилиги самараси”, — деди Грузия бош вазири.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥43😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистондан юборилган 6 минг дона кучли дори мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ҳамкорлигида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги почта бўлимида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент туманида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс Ҳиндистондан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида ушланди.

Текширув давомида жўнатма ичидан таркибида жами 1,8 кг “Прегабалин” моддаси бўлган 6000 дона капсула аниқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли оқим темир йўлга шикаст етказди

3 июл куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидан ўтувчи Самарқанд–Ургут темир йўл участкасининг бир қисмига зарар етди.

Ўзбекистон темир йўллари маълум қилишича, бунга Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Натижада Зарафшон дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, қирғоқ ювилиши оқибатида темир йўл инфратузилмасига шикаст етган.

Ҳозирда ҳудудда тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар темир йўл қатновини қисқа муддатда тўлиқ тиклаш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Президент Сергели туманига ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюради.

Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥14👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ҲОWО 9 та машинани уриб кетди

3-июл куни соат 14:30 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ҲОWО русумли юк автомобилининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 9 та автомобил билан тўқнашган. Зарба оқибатида Нехиа-1 автомобили ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборган.

Пиёдага воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Сергели кўчасидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Янги Сергели кўчасида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Лойиҳа доирасида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва замонавий муҳит яратишга қаратилган ишлар амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥13
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) MV Hondius круиз кемасида қайд этилган ҳантавирус эпидемияси расман якунланганини маълум қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган сўнгги йўловчи ҳам карантинни муваффақиятли якунлаб, манфий тест натижасини олган. Шунингдек, 25 майдан буён янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Эпидемия 1 апрель куни бошланган бўлиб, касаллик давомида 13 киши вирусни юқтирган, 3 нафар бемор вафот этган. 10 май куни кема портга етиб келгач, йўловчилар ва экипаж аъзолари эвакуация қилиниб, ўз мамлакатларига қайтарилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди

2026 йил бошидан ташқи қарз ҳажми кескин ошди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 14 млрд долларга кўпайган.

Ташқи қарзнинг 40,5 млрд доллари давлат ташқи қарзига, 41,7 млрд доллари эса корпоратив ташқи қарзга тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергели туманидаги «Ўзгариш» маҳалласига ташриф буюрди

Президентни кўрган болалар катта қувонч билан кутиб олишди. Улар "Ассалому алайкум!" дея Президент томон югуриб боришди.

Самимий саломлашув ва болаларнинг беғубор меҳри учрашувнинг энг таъсирли лаҳзаларидан бирига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергелидаги замонавий тиббиёт марказини кўздан кечирди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида барпо этилган замонавий тиббиёт маркази Президент Шавкат Мирзиёевга таништирилди.

Марказ қурилиши учун 30 миллион доллар инвестиция йўналтирилган бўлиб, у замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Муассасада диагностика, даволаш ва юқори технологияли тиббий хизматларни бир жойнинг ўзида кўрсатиш имконияти яратилган.

Янги марказ тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига 150 минг нафардан ортиқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Ташриф давомида давлат раҳбари марказ фаолияти, яратилган шарт-шароитлар ҳамда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥20👎1
ДХХ: Наманганда нарколаборатория фош этилди, 6 килограммга яқин гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Наманган, Сурхондарё ва Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситалари аниқланди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган, Сурхондарё ва Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Жумладан, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида 44 ёшли шахс ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди. Тинтув давомида 1 кг 119 грамм гашиш, 111 грамм марихуана ҳамда 493 грамм кукунсимон гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Ўзбекистон—Афғонистон давлат чегараси ҳудудида номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган 2 кг 562 грамм опий топилди. Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситасининг эгаларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида эса 52 ёшли шахснинг яшаш манзилидан 2 кг 930 грамм кўкнори бошоқлари аниқланиб, тегишли тартибда мусодара қилинди.

Барча ҳолатлар юзасидан
жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сергелидаги “Ўзгариш” маҳалласи ҳаёти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Ўзгариш” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла ҳаёти, ижтимоий муҳит ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида маҳаллада яратилган шарт-шароитлар, аҳоли бандлиги, ободонлаштириш ишлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари фаолияти кўздан кечирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12👎1
Сергели аҳолиси кутилганидан 55 минг нафарга кўп чиқди — Президент янги вазифаларни белгилади

Сергели туманида ўтказилган аҳоли хатловининг дастлабки натижалари ҳақиқий демографик ҳолатни очиб берди. Шу асосда инфратузилма, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қатор янги топшириқлар берилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Сергели туманида ўтказилган аҳоли хатловининг дастлабки натижаларига кўра, илгари 181 минг нафар деб ҳисобланган аҳоли сони амалда қарийб 236 минг нафарни ташкил этган. Яқин йилларда эса туман аҳолиси 300 минг нафардан ошиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга уй-жой, боғча, мактаб, поликлиника ва янги иш ўринлари сонини аҳоли ўсишига мос равишда кўпайтириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда Сергелини ривожлантириш учун давлат бюджети ҳисобидан 173 миллиард сўм, банклар орқали эса 2,2 триллион сўм маблағ ажратилган. Ушбу ресурслардан самарали фойдаланиб, иқтисодий қўшилган қийматни 2–3 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда инвестиция лойиҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Сергелига 236 миллион доллар инвестиция киритилган. Йил якунига қадар яна 60 та лойиҳани бошлаш орқали қўшимча 750 миллион доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилган.

Шунингдек, ер усти метро йўналиши остида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш тажрибасини кенгайтириш таклиф қилинди. Сергелида метро линиясининг яна 8,5 километр қисмида шундай лойиҳалар амалга оширилса, 137 та савдо ва сервис объекти, 1–1,5 мингта янги иш ўрни яратилиши ҳамда туман бюджетига йилига 20–25 миллиард сўм қўшимча тушум келиши кутилмоқда.

Президент ер участкаларини қурилиш учун барча рухсат ҳужжатлари билан тайёр ҳолда аукционга чиқариш амалиётини давлат объектлари ва саноат зоналарига ҳам жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Қайд этилишича, Сергелидаги Янги Бунёдобод маҳалласида ана шундай тартибда аукционга қўйилган 70 сотих ернинг бошланғич нархи 14 миллиард сўм бўлган бўлса, савдоларда 40 миллиард сўмга сотилган ва тадбиркор қурилишни шу куниёқ бошлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥14👎2
Сергелига қўшилган маҳаллаларда инфратузилма муаммолари 10 кунда бартараф этилади

Сергели туманига олти йил аввал қўшилган 13 та маҳаллада электр, канализация ва бошқа инфратузилма муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Тошкент вилояти ҳудудидан олти йил аввал Сергели туманига қўшилган 13 та маҳаллада 14,5 минг хонадон ва 50 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудлар аҳолиси ҳалигача шаҳар инфратузилмасини тўлиқ ҳис қилмаган.

Маҳаллаларда ёритиш тизими учун 629 та темир-бетон устун ўрнатилиб, кабеллар тортилган бўлса-да, тизим ҳануз ишга тушмагани танқид қилинди. Масъулларга ушбу муаммони ўн кун ичида ҳал қилиш топширилди. Шунингдек, йил якунига қадар барча маҳаллаларни канализация тармоғига тўлиқ улаш вазифаси қўйилди.

Сергели туманида аҳоли ва тадбиркорлар сони ортиши натижасида электр энергиясига бўлган йиллик талаб сўнгги беш йилда 40 фоизга ошган. Айрим маҳаллаларда электр кучланиши меъёрдан 1,5–2 баробар паст экани қайд этилди.

Муаммони бартараф этиш мақсадида “Шаҳаролди”, “Ўзгариш” ва “Қумариқ” нимстанцияларини ишга тушириш учун 107 миллиард сўм ажратилган. Масъулларга мазкур объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириб, аҳолини кафолатли электр таъминоти билан таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, пойтахтнинг Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларига қўшилган 46 та маҳаллада электр, сув, канализация ҳамда йўл инфратузилмаси бўйича ечилмаган муаммо қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥12👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Корея имтиҳонлари: Миграция агентлиги атрофидаги миллион долларлик шубҳалар Жанубий Кореяга ишлаш учун ҳужжат топширган фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган мазкур лавҳада СПАС базасида навбат кутаётган номзодлар, имтиҳон жараёнлари ва йиғилаётган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяга ишга кетиш: Миграция агентлигида нималар дейилди?

Жанубий Кореяга ишлаш учун ҳужжат топширган айрим фуқароларнинг мурожаатлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, СПАС (SPAS) базасида узоқ вақтдан бери навбат кутаётган номзодлар, янги имтиҳонлар билан боғлиқ саволлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида Effect.uz ижодий жамоаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига борди ва масъул ходимлар билан суҳбатлашди.

Агентлик ходимларининг маълум қилишича, СПАС базасидаги номзодларнинг ишга танланиши Жанубий Корея томонидаги иш берувчилар қарорига боғлиқ бўлиб, мазкур масаланинг ечими ҳам кореялик ҳамкорлар билан ҳал этилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, агентликда 2026 йилдан бошлаб корейс тили бўйича имтиҳонлар янада замонавий тарзда ташкил этилгани, хусусан, имтиҳон жараёнлари махсус планшетлар орқали ўтказилгани маълум қилинди.

Effect.uz ушбу вазиятни кузатишда давом этади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Сергелидаги бадбўй ҳид муаммоси ҳал этилади, янги тозалаш иншооти қурилади

Сергели ва Янгиҳаёт туманларида аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган бадбўй ҳид муаммосини бартараф этиш учун оқова сув иншооти модернизация қилинади. Шунингдек, транспорт ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади.

Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолисини қийнаб келаётган сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид муаммосини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга 1 сентябрга қадар оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш топширилди.

Шунингдек, келаси йилдан Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлари иштирокида Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган замонавий сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади. Бу Сергелидаги мавжуд иншоотга тушаётган юкламани сезиларли даражада камайтиради.

Жорий йил Сергели туманидаги асосий 23 километр йўлда ҳаракат хавфсизлиги қайта кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа доирасида 455 та «ақлли» светофор ўрнатилади, 150 та автобус бекати янгиланади ҳамда 10 минг ўринли автотураргоҳ барпо этилади.

Келаси йил Янги Сергели кўчасида автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлаги қурилиб, у Шота Руставели кўчаси билан боғланади.

Йиғилишда, шунингдек, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларини пойтахтнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган Тошкент ҳалқа йўлидаги янги кўприк қурилишини жадаллаштириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥15👎1