Ўзбекистон бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали давом этмоқда!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли “Мустақиллик тўйи” фестивали ўтказилмоқда.
Фестивал Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тадбирлар юртимизнинг энг олис ва чегара ҳудудларини ҳам қамраб олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила уйсиз қолмоқда
Бир неча кун олдин эълон қилган материалимизда 2021 йилда уй-жой учун маблағ тўлаган 147 нафар фуқаронинг мурожаати ҳамда ушбу иш бўйича бошланган апелляция суди ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Тошкент шаҳар жиноят судида мазкур иш юзасидан апелляция инстанциясининг кейинги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида хонадонларни кейинчалик сотиб олган айрим шахслардан сўроқ қилинди. Шунингдек, судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларга нисбатан айбсиз эканликларини билдиришди.
Қарийб беш йилдан буён уйини кутаётган 147 оиланинг тақдирига доир ушбу иш апелляция босқичида давом этмоқда.

😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов танқидчиларни «Омадсиз диван экспертлари» дея номлади
Жаҳон чемпионатидан қайтган футболчиларни кутиб олиш маросимида сўзга чиққан Бош вазир Абдулла Арипов терма жамоа ва бош мураббийни танқид қилганларга кескин муносабат билдирди.
У танқидчиларни «омадсиз диван экспертлари», «лайк ҳамда сохта обрў ишқибозлари» дея таърифлади.
Сизнингча вазирнинг бу каби кескин сўзлари қанчалик тўғри фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг

👎16👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги боғчада нималар бўляпти?
Тошкент шаҳридаги Раян Кидс хусусий боғчаси юзасидан жиддий эътирозлар янграмоқда.
Ота-оналарнинг иддао қилишича, тарбияланувчилар мунтазам равишда калтакланиб, ҳақоратланган ва уларга нисбатан турли зўравонлик ҳолатлари содир этилган.
Шунингдек, ота-оналар видеоҳисобот учун болаларга берилган мевалар қайтариб олингани, бир неча болага битта идишда овқат берилгани ҳамда ваъда қилинган тил машғулотлари амалда деярли ўтилмаганини таъкидламоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жабрланган оилалар, боғча маъмурияти ҳамда масъул идоралар муносабати ўрганилмоқда.

😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 15 ёшли қизнинг жасади Жанубий Фарғона каналидан топилди
Андижон вилоятида бедарак йўқолган 15 ёшли қизнинг жасади қидирув ишлари давомида Фарғона вилояти ҳудудидан топилди. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.
Андижон вилоятида 2010-йилда туғилган қизнинг жасади Жанубий Фарғона каналидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, 30-июн куни тахминан соат 02:30 да Марҳамат туманида яшовчи 2010-йилда туғилган Э.М. бедарак йўқолган.
Тезкор қидирув ишлари давомида вояга етмаган қизнинг жасади 1-июл куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Марҳамат тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатида нимчорак финал йўлланмалари учун кураш давом этмоқда.
Кеча ўтказилган баҳсларда Англия терма жамоаси Ҳарри Кейннинг дубли эвазига Конго ДРни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Белгия эса Сенегалга қарши кечган драматик учрашувда сўнгги дақиқаларда камбек амалга оширди. Қўшимча дақиқада киритилган пеналти голи белгияликларга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди ва Сенегал мундиал билан хайрлашди.
Мезбон АҚШ ҳам ўз мухлислари қаршисида Босния ва Герсеговинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун эса дастлаб Испания Австрияга қарши майдонга тушса, куннинг иккинчи баҳсида Португалия Хорватия билан куч синашади. Шунингдек, Швейсария ва Жазоир терма жамоалари ҳам кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Тошкентда катта тезликдаги Малибу қаҳвахонага урилиб ағдарилди
Тошкент шаҳрида катта тезликда ҳаракатланган Малибу автомобили йўл четидаги қаҳвахонага урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2-июл куни соат 05:40 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳаракатланаётган Малибу русумли автомобил ҳайдовчиси тезликни оширгани оқибатида рул бошқарувини йўқотган.
Натижада автомобил йўл четидаги қаҳвахонага урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳамда ағдарилиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 16 нафар бола 4 йил яширилган уйдан қутқарилди
АҚШнинг Огаё штатидаги Ҳамден қишлоғида жойлашган хароба уйдан бир оилага мансуб 16 нафар бола қутқарилди.
The Guardian нашрига кўра, улар тахминан тўрт йил давомида битта хонада яшаган.
Болаларнинг ёши 1,5 ёшдан 18 ёшгача. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уйда ўта оғир санитария ҳолатини аниқлаган. Айрим болалар гапира олмаган, 18 ёшли қиз эса ҳатто ўз исмини ёзишни билмаган.
Ҳолат юзасидан болаларнинг ота-онаси ҳамда икки нафар бувиси ва бобосига болаларни хавф остида қолдириш бўйича 16 та айблов қўйилган. Прокуратура бу иш одам савдоси билан эмас, балки бир оила доирасида содир этилган жиноят эканини билдирган.
Болалар бошқа жиноят юзасидан ўтказилган тинтув вақтида топилган. Уларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган, яна икки нафари вертолётда оғир жароҳатлар марказига олиб кетилган. Ҳозирда барча болаларни давлат қарамоғига олиш чоралари кўрилмоқда.

😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таиландда пикап роҳиблар гуруҳини уриб кетди: 8 киши ҳалок бўлди
Бугун, 2-июл куни Таиландда роҳиблар гуруҳи иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 13 нафари оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Тҳаи Энқуирер хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат тахминан 11:55 да Минг туманидаги Хуай Синг қишлоғи яқинида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўндан ортиқ роҳиб Wат Рои Пҳра Пҳуттҳабат Пҳу Манором ибодатхонасида тушлик қилгач, Дон Тан тумани томон пиёда йўл олган. Шу вақтда уларга пикап автомобили келиб урилган.
Воқеа жойига зудлик билан полиция ва қутқарув хизматлари етиб борган. Жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса сабаблари юзасидан тергов давом этмоқда. Айрим дастлабки хабарларда автомобилни 11 ёшли бола бошқаргани тахмин қилинмоқда. Бироқ полиция ҳайдовчининг ёши бўйича ҳозирча расмий тасдиқ бермаган.

😢3
Фарғонадаги мазкур қурилиш қонунийми? Жавоби кутилаётган саволлар
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрининг «Истиқлол» МФЙ ҳудудида янги қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Фотосуратларда акс этган мазкур объектнинг майдони тахминан 100 квадрат метрдан ортиқни ташкил этади.
Effect.uz мухбири томонидан жойида ўтказилган ўрганиш давомида ушбу қурилишга оид ер ажратиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, архитектура ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Шу боис ушбу ҳолатга расмий изоҳ берилишига эҳтиёж туғилмоқда.
Жамоатчиликни қуйидаги саволлар қизиқтирмоқда:
• Ер майдони кимга ва қайси ҳуқуқий асос билан ажратилган?
• Қурилиш ишларини бошлаш учун тегишли рухсатлар олинганми?
• Лойиҳа-смета ва архитектура ҳужжатлари қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилганми?
• Ваколатли давлат органлари мазкур объектда назорат тадбирларини ўтказганми?
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бироқ ҳар қандай қурилиш фақат қонунчиликда белгиланган тартиб ва талаблар асосида амалга оширилиши лозим.
Шу муносабат билан Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, кадастр ҳамда архитектура-қурилиш соҳасига масъул идоралардан ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ва расмий муносабат билдиришларини сўраймиз.
Агар қурилиш қонуний асосда амалга оширилаётган бўлса, буни тасдиқловчи ҳужжатларни жамоатчиликка тақдим этиш очиқлик ва шаффофлик тамойилларига хизмат қилади. Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, уларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий чоралар кўрилиши лозим.
Effect.uz ушбу мавзуни кузатишда давом этади ва мутасадди идораларнинг расмий муносабати ҳамда ўрганиш натижалари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боради.

👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ушбу мукофотни Грузия президенти Михаил Кавелашвили топширди.
Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германия канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган.

👍91🔥13😢4🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 июнь куни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Унда Effect.uz жамоаси ҳам иштирок этиб, давлат назоратига жорий этилган янги тизимлар билан бевосита танишди.
Пресс-тур давомида рақамлаштирилган назорат тизими, QR-кодли қурилиш паспортлари, онлайн кузатув марказлари ҳамда сунъий интеллект асосида ишлайдиган назорат механизмлари амалда намойиш этилди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
III Халқаро мақом санъати анжумани тарихий натижалар билан якунланди
Тадбир якунида халқаро танлов ғолиблари Гран-при, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, юксак ижрочилик маҳоратини намоён этган санъаткорлар турли номинациялар бўйича муносиб эътироф этилди.
III Халқаро мақом санъати анжумани нафақат истеъдодли ижрочиларни бир саҳнада жамлади, балки турли мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва мақом санъатининг бой анъаналарини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилди.
Тўрт кун давомида Наманган дунёнинг турли давлатларидан келган санъаткорлар, олимлар ва мақом ихлосмандларини бир майдонда жамлади. Бетакрор ижролар, илмий мулоқотлар ва маданий учрашувларга бой ўтган анжуман Ўзбекистон вакили, Наманган фарзанди Орифжон Эргашевнинг Гран-прини қўлга киритиши билан ёрқин якун топди.

Бир аёл ҳалок бўлди, рулда эса ўсмирлар бўлган
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида бир аёл вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада иштирок этган ҳар икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқарган.
Ҳодисадан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шошилинч йиғилиш ўтказди.
Унда маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда назоратни қатъийлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, масъуллар ота-оналарни фарзандлари устидан назоратни кучайтиришга чақириб, бепарволик қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузия бош вазири: “Ўзбекистоннинг буюк раҳбари бор”
Аеропортда Президент Шавкат Мирзиёевни кузатиш учун келган Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе билан қисқа интервю олинди.
У суҳбат давомида Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар ва улар якунида эришилган келишувлар ҳақида фикр билдирди.
Кобахидзенинг таъкидлашича, бугунги кунда дунёда кучли сиёсий етакчилар етишмаётган бўлса-да, Ўзбекистон ўз тараққиётига тўлиқ фидойи бўлган раҳбарга эга.

“Дунёда раҳбарлар танқислиги бор, аммо Ўзбекистонда буюк бир етакчи бор. У Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар.
Унинг улкан ютуқлари ўзининг шахсий етакчилиги самараси”, — деди Грузия бош вазири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥43😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистондан юборилган 6 минг дона кучли дори мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ҳамкорлигида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги почта бўлимида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент туманида яшовчи 1994-йилда туғилган шахс Ҳиндистондан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Текширув давомида жўнатма ичидан таркибида жами 1,8 кг “Прегабалин” моддаси бўлган 6000 дона капсула аниқланди.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли оқим темир йўлга шикаст етказди
3 июл куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидан ўтувчи Самарқанд–Ургут темир йўл участкасининг бир қисмига зарар етди.
Ўзбекистон темир йўллари маълум қилишича, бунга Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
Натижада Зарафшон дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, қирғоқ ювилиши оқибатида темир йўл инфратузилмасига шикаст етган.
Ҳозирда ҳудудда тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар темир йўл қатновини қисқа муддатда тўлиқ тиклаш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.

👎4
Президент Сергели туманига ташриф буюради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюради.
Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

👍42🔥14👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ҲОWО 9 та машинани уриб кетди
3-июл куни соат 14:30 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ҲОWО русумли юк автомобилининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 9 та автомобил билан тўқнашган. Зарба оқибатида Нехиа-1 автомобили ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборган.
Пиёдага воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.