EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.6K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Россия Киевга оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди

Россия қўшинлари Киевга дронлар ҳамда бир нечта турдаги ракета воситалари билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида турар-жой бинолари, тиббиёт муассасаси ва бошқа объектларга зарар етди, қурбонлар бор.

Россия Украина пойтахти Киевга дронлар, Х-101 ва «Калибр» қанотли ракеталари, шунингдек, «Циркон» гипертовушли ракеталари билан оммавий зарба берди.

Ҳужум натижасида Дарницкий туманидаги 9 қаватли турар-жой биноси қисман қулаб тушган. Печерск туманидаги «Француз квартали», «Фаввора булвари» ва Trinity турар-жой мажмуалари ҳовлиларига ҳам зарбалар қайд этилган. Ўнлаб автомобиллар вайрон бўлган ёки шикастланган, хусусий клиникага ҳам зарар етган.

Деснянский туманида кўп қаватли турар-жой биноси шикастланган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, айрим фуқаролар вайроналар остида қолган.

Шевченкивский туманида эса турар-жой бинолари ва тиббиёт муассасаси зарар кўрган. Ҳужум оқибатида тиббиёт ходимлари жароҳатланган, улардан бир нафар фельдшернинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Киевда камида икки киши ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3😢1
Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари қарийб 49 минг гектарга кенгайтирилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, бир қатор ҳудудларда давлат ўрмон хўжаликларига қўшимча ерлар ажратилади. Бу экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўрмонзорлар майдонини кенгайтиришга хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 344-сонли қарорига мувофиқ, Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари кенгайтирилади.

Қарорга асосан, ўрмон фонди таркибига жами 48,8 минг гектардан ортиқ ер майдони киритилади.

Мазкур чоралар ўрмонзорлар майдонини кўпайтириш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тошкентда тезликни оширган Malibu қаҳвахонага бориб урилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги қаҳвахонага уриб кирди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 2 июль куни соат 05:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Malibu русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланган. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши оқибатида машина йўл четида жойлашган қаҳвахонага бориб урилган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Муродбек Шерлиев ЙҲХХ хизмати бошлиғи этиб тайинланди

Шерлиев Муродбек Атабекович Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у мазкур хизмат бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Андижонлик 15 ёшли қиз вафот этди, у ўзини каналга ташлаган

Андижон вилоятида бедарак йўқолган 15 ёшли қиз Фарғона вилояти ҳудудидан топилди. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи, 2010 йилда туғилган қиз 30 июнь куни бедарак йўқолган.

Олиб борилган қидирув ишлари давомида унинг жасади 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥14👎4
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига йўл олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор расмий тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги дўстлик ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф дастуридан маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 14 ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича 4 нафар шахс қўлга олинди.

ИИВ маълумотига кўра, воқеа Яккабоғ туманида юз берган. Дастлабки тергов натижалари бўйича, 20–23 ёшдаги тўрт нафар йигит 14 ёшли қизни Дамас автомобилида чекка ҳудудга олиб бориб, унга нисбатан зўрлик ишлатганликда гумон қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида иш Жиноят кодексининг 118-моддаси билан қайта малакаланиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган 18 ёшли Беҳруз Каримов Ватанга қайтгач, ОАВ вакиллари билан учрашувда ўз келажаги борасидаги режалар ва хориж клубларидан келаётган таклифлар ҳақида сўз юритди.
60 мингдан ортиқ хонадон эгасига қуёш энергияси учун субсидия тўланади

“Қуёшли хонадон” дастури доирасида апрель–май ойлари учун 60 мингдан зиёд фуқарога жами 156,1 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Жорий йилнинг апрель–май ойларида “Қуёшли хонадон” дастури иштирокчилари бўлган 60 193 нафар фуқаро электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун жами 156 миллиард 125 миллион сўм субсидия олади.

Ҳудудлар кесимида энг катта субсидия миқдори
Хоразм вилоятига — 29,1 миллиард сўм,
Бухоро вилоятига — 27,1 миллиард сўм ва
Қорақалпоғистон Республикасига — 19,1 миллиард сўм тўғри келади.

Фуқаролар субсидия маблағини «Солиқ» мобил иловасидаги «Кешбек ва имтиёзлар» бўлимида жойлашган «Қуёшли хонадон» хизмати орқали банк картасига ўтказиб олиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Ўзбекистон бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали давом этмоқда!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли “Мустақиллик тўйи” фестивали ўтказилмоқда.

Фестивал Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирлар юртимизнинг энг олис ва чегара ҳудудларини ҳам қамраб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила уйсиз қолмоқда

Бир неча кун олдин эълон қилган материалимизда 2021 йилда уй-жой учун маблағ тўлаган 147 нафар фуқаронинг мурожаати ҳамда ушбу иш бўйича бошланган апелляция суди ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Тошкент шаҳар жиноят судида мазкур иш юзасидан апелляция инстанциясининг кейинги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида хонадонларни кейинчалик сотиб олган айрим шахслардан сўроқ қилинди. Шунингдек, судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларга нисбатан айбсиз эканликларини билдиришди.

Қарийб беш йилдан буён уйини кутаётган 147 оиланинг тақдирига доир ушбу иш апелляция босқичида давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов танқидчиларни «Омадсиз диван экспертлари» дея номлади

Жаҳон чемпионатидан қайтган футболчиларни кутиб олиш маросимида сўзга чиққан Бош вазир Абдулла Арипов терма жамоа ва бош мураббийни танқид қилганларга кескин муносабат билдирди.

У танқидчиларни «омадсиз диван экспертлари», «лайк ҳамда сохта обрў ишқибозлари» дея таърифлади.

Сизнингча вазирнинг бу каби кескин сўзлари қанчалик тўғри фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги боғчада нималар бўляпти?

Тошкент шаҳридаги Раян Кидс хусусий боғчаси юзасидан жиддий эътирозлар янграмоқда.

Ота-оналарнинг иддао қилишича, тарбияланувчилар мунтазам равишда калтакланиб, ҳақоратланган ва уларга нисбатан турли зўравонлик ҳолатлари содир этилган.

Шунингдек, ота-оналар видеоҳисобот учун болаларга берилган мевалар қайтариб олингани, бир неча болага битта идишда овқат берилгани ҳамда ваъда қилинган тил машғулотлари амалда деярли ўтилмаганини таъкидламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жабрланган оилалар, боғча маъмурияти ҳамда масъул идоралар муносабати ўрганилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 15 ёшли қизнинг жасади Жанубий Фарғона каналидан топилди

Андижон вилоятида бедарак йўқолган 15 ёшли қизнинг жасади қидирув ишлари давомида Фарғона вилояти ҳудудидан топилди. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.


Андижон вилоятида 2010-йилда туғилган қизнинг жасади Жанубий Фарғона каналидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, 30-июн куни тахминан соат 02:30 да Марҳамат туманида яшовчи 2010-йилда туғилган Э.М. бедарак йўқолган.

Тезкор қидирув ишлари давомида вояга етмаган қизнинг жасади 1-июл куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Марҳамат тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатида нимчорак финал йўлланмалари учун кураш давом этмоқда.

Кеча ўтказилган баҳсларда Англия терма жамоаси Ҳарри Кейннинг дубли эвазига Конго ДРни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Белгия эса Сенегалга қарши кечган драматик учрашувда сўнгги дақиқаларда камбек амалга оширди. Қўшимча дақиқада киритилган пеналти голи белгияликларга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди ва Сенегал мундиал билан хайрлашди.

Мезбон АҚШ ҳам ўз мухлислари қаршисида Босния ва Герсеговинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун эса дастлаб Испания Австрияга қарши майдонга тушса, куннинг иккинчи баҳсида Португалия Хорватия билан куч синашади. Шунингдек, Швейсария ва Жазоир терма жамоалари ҳам кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда катта тезликдаги Малибу қаҳвахонага урилиб ағдарилди

Тошкент шаҳрида катта тезликда ҳаракатланган Малибу автомобили йўл четидаги қаҳвахонага урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2-июл куни соат 05:40 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳаракатланаётган Малибу русумли автомобил ҳайдовчиси тезликни оширгани оқибатида рул бошқарувини йўқотган.

Натижада автомобил йўл четидаги қаҳвахонага урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳамда ағдарилиб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢1