EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермер аёлнинг нидоси меҳнат қилган инсон касал бўлса кимга керак?

Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасида даволанаётган фермер аёл Умарова Муножатхон Ахмадалийевнанинг Effect.uz интернет нашрига йўллаган мурожаати ортидан таҳририят вакили ҳолатни ўрганиш мақсадида тиббиёт муассасасига борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Самарқандда икки адвокат пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи икки адвокат турли жиноят ишлари бўйича суд қарорларига таъсир ўтказишни ваъда қилиб, минглаб доллар олган вақтида қўлга олинди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фаолият юритувчи адвокат Жиззах вилоятида жазони ўтаётган маҳкумнинг қамоқ муддатини қисқартириб беришни ваъда қилиб, унинг танишидан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.

Шунингдек, Қўшработ туманида фаолият юритувчи яна бир адвокат судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судланувчига енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, унинг ўғлидан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан адвокатларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Россия Киевга оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди

Россия қўшинлари Киевга дронлар ҳамда бир нечта турдаги ракета воситалари билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида турар-жой бинолари, тиббиёт муассасаси ва бошқа объектларга зарар етди, қурбонлар бор.

Россия Украина пойтахти Киевга дронлар, Х-101 ва «Калибр» қанотли ракеталари, шунингдек, «Циркон» гипертовушли ракеталари билан оммавий зарба берди.

Ҳужум натижасида Дарницкий туманидаги 9 қаватли турар-жой биноси қисман қулаб тушган. Печерск туманидаги «Француз квартали», «Фаввора булвари» ва Trinity турар-жой мажмуалари ҳовлиларига ҳам зарбалар қайд этилган. Ўнлаб автомобиллар вайрон бўлган ёки шикастланган, хусусий клиникага ҳам зарар етган.

Деснянский туманида кўп қаватли турар-жой биноси шикастланган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, айрим фуқаролар вайроналар остида қолган.

Шевченкивский туманида эса турар-жой бинолари ва тиббиёт муассасаси зарар кўрган. Ҳужум оқибатида тиббиёт ходимлари жароҳатланган, улардан бир нафар фельдшернинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Киевда камида икки киши ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3😢1
Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари қарийб 49 минг гектарга кенгайтирилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, бир қатор ҳудудларда давлат ўрмон хўжаликларига қўшимча ерлар ажратилади. Бу экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўрмонзорлар майдонини кенгайтиришга хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 344-сонли қарорига мувофиқ, Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари кенгайтирилади.

Қарорга асосан, ўрмон фонди таркибига жами 48,8 минг гектардан ортиқ ер майдони киритилади.

Мазкур чоралар ўрмонзорлар майдонини кўпайтириш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тошкентда тезликни оширган Malibu қаҳвахонага бориб урилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги қаҳвахонага уриб кирди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 2 июль куни соат 05:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Malibu русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланган. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши оқибатида машина йўл четида жойлашган қаҳвахонага бориб урилган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Муродбек Шерлиев ЙҲХХ хизмати бошлиғи этиб тайинланди

Шерлиев Муродбек Атабекович Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у мазкур хизмат бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Андижонлик 15 ёшли қиз вафот этди, у ўзини каналга ташлаган

Андижон вилоятида бедарак йўқолган 15 ёшли қиз Фарғона вилояти ҳудудидан топилди. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи, 2010 йилда туғилган қиз 30 июнь куни бедарак йўқолган.

Олиб борилган қидирув ишлари давомида унинг жасади 1 июль куни Жанубий Фарғона каналининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥14👎4
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига йўл олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор расмий тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги дўстлик ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф дастуридан маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 14 ёшли қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича 4 нафар шахс қўлга олинди.

ИИВ маълумотига кўра, воқеа Яккабоғ туманида юз берган. Дастлабки тергов натижалари бўйича, 20–23 ёшдаги тўрт нафар йигит 14 ёшли қизни Дамас автомобилида чекка ҳудудга олиб бориб, унга нисбатан зўрлик ишлатганликда гумон қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида иш Жиноят кодексининг 118-моддаси билан қайта малакаланиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган 18 ёшли Беҳруз Каримов Ватанга қайтгач, ОАВ вакиллари билан учрашувда ўз келажаги борасидаги режалар ва хориж клубларидан келаётган таклифлар ҳақида сўз юритди.
60 мингдан ортиқ хонадон эгасига қуёш энергияси учун субсидия тўланади

“Қуёшли хонадон” дастури доирасида апрель–май ойлари учун 60 мингдан зиёд фуқарога жами 156,1 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Жорий йилнинг апрель–май ойларида “Қуёшли хонадон” дастури иштирокчилари бўлган 60 193 нафар фуқаро электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун жами 156 миллиард 125 миллион сўм субсидия олади.

Ҳудудлар кесимида энг катта субсидия миқдори
Хоразм вилоятига — 29,1 миллиард сўм,
Бухоро вилоятига — 27,1 миллиард сўм ва
Қорақалпоғистон Республикасига — 19,1 миллиард сўм тўғри келади.

Фуқаролар субсидия маблағини «Солиқ» мобил иловасидаги «Кешбек ва имтиёзлар» бўлимида жойлашган «Қуёшли хонадон» хизмати орқали банк картасига ўтказиб олиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Ўзбекистон бўйлаб “Мустақиллик тўйи” фестивали давом этмоқда!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли “Мустақиллик тўйи” фестивали ўтказилмоқда.

Фестивал Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирлар юртимизнинг энг олис ва чегара ҳудудларини ҳам қамраб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2