EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Стартаплар учун катта имконият

Тошкентда ўтаётган мазкур тадбирда мамлакат стартап экотизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар тақдим этилди.

Хусусан, Ўзбекистондаги энг йирик технологик танловлардан бири — President Tech Awardнинг янги мавсумига расман старт берилди.

Шунингдек, мамлакатда илк бор сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар учун ташкил этилган President AI Award танлови ҳам йўлга қўйилди.

Янги дастурлар стартапларга грантлар, инвестициялар ва халқаро бозорга чиқиш имкониятларини тақдим этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари қизғин давом этмоқда.

Кечаги ўйинларда Норвегия Кот-дЪИвуар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрлинг Ҳоланднинг учрашув сўнггида урган голи жамоасига нимчорак финал йўлланмасини тақдим этди.

Франсия эса Килиан Мбаппенинг дубли эвазига Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Яна бир учрашувда Мексика Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди эса навбат бугунги баҳсларга. Нимчорак финал доирасида Англия Конго ДР билан, Белгия Сенегалга қарши, АҚШ эса Босния ва Герсеговина терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди.

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичида урилган 12 та энг сара гол ўртасида ўтказилган овоз бериш якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган ажойиб голи биринчи ўринни эгаллади.

ФИФА ушбу голни "ҳар бир ҳаракати сантиметригача аниқ ҳисобланган ва юксак маҳорат билан ижро этилган зарба" дея таърифлаб, уни Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири сифатида эътироф этди.

Эътиборлиси, овоз беришда Шомуродовнинг голи Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби футбол юлдузларининг голларини ортда қолдириб, мухлислар томонидан турнирнинг гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол сифатида тан олинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Effect.uz Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида

Бу ерда Қозон федерал университети ректори Ленар Сафиннинг амалий ташрифи доирасида муҳим тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Дастурдан филиалнинг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими, «ADM Академияси»нинг очилиши ҳамда таълим, саноат ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган учрашувлар ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда AI-92 бензини нархи тарихий рекордни янгилади

AI-92 бензинининг бир тоннаси 13,919 млн сўмга етиб, биржа савдоларида тарихий энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

29 июнь ҳолатига кўра, AI-92 бензинининг бир тоннаси 13,919 млн сўмгача қимматлади. Бу июнь ойи бошидан буён қарийб 11,8 фоизлик ўсишни ташкил этди.

Энг катта нарх ўсиши 4–8 июнь кунлари кузатилиб, ушбу даврда бензин нархи 12,476 млн сўмдан 13,788 млн сўмгача, яъни 10,5 фоизга ошган.

Мутахассислар нархларнинг кескин кўтарилишини Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ортидан юзага келган ёқилғи танқислиги билан изоҳламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Навоийда ёшлар куни: 65 минг кишилик унутилмас байрам шукуҳи!

Бу йилги "Ёшлар куни" байрами Навоий вилояти тарихида муҳрланиб қоладиган унутилмас воқеаларга бой бўлди. Ушбу шукуҳли гала-концертда 65 мингга яқин ёшлар ва вилоят аҳли жам бўлиб, байрам кайфиятини юқори кайфиятда кутиб олишди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва тарихий воқеаларидан бири — Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ўз тарихида биринчи марта вилоятга, айнан Навоий заминига ташриф буюрди. Шунингдек, байрам оқшомига хушвоз хонандалар Озода Нурсаидова ҳамда Баҳром Назаров ҳам ўзларининг гўзал ижролари билан алоҳида файз ва юқори шижоат бағишлади.

Янги Ўзбекистонни, шубҳасиз, мана шундай ғайратли ва истеъдодли ёшлар қуради!


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍2🔥1
-8298620.pdf
1 MB
❗️Расман: Ўзбекистонда айрим ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланади

2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган айрим ёввойи ҳайвонларни овлашга тақиқ жорий этилади.

Тақиқланадиган ҳайвонлар рўйхати тегишли ҳужжатда белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермер аёлнинг нидоси меҳнат қилган инсон касал бўлса кимга керак?

Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасида даволанаётган фермер аёл Умарова Муножатхон Ахмадалийевнанинг Effect.uz интернет нашрига йўллаган мурожаати ортидан таҳририят вакили ҳолатни ўрганиш мақсадида тиббиёт муассасасига борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Самарқандда икки адвокат пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи икки адвокат турли жиноят ишлари бўйича суд қарорларига таъсир ўтказишни ваъда қилиб, минглаб доллар олган вақтида қўлга олинди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фаолият юритувчи адвокат Жиззах вилоятида жазони ўтаётган маҳкумнинг қамоқ муддатини қисқартириб беришни ваъда қилиб, унинг танишидан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.

Шунингдек, Қўшработ туманида фаолият юритувчи яна бир адвокат судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судланувчига енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, унинг ўғлидан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан адвокатларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Россия Киевга оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди

Россия қўшинлари Киевга дронлар ҳамда бир нечта турдаги ракета воситалари билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида турар-жой бинолари, тиббиёт муассасаси ва бошқа объектларга зарар етди, қурбонлар бор.

Россия Украина пойтахти Киевга дронлар, Х-101 ва «Калибр» қанотли ракеталари, шунингдек, «Циркон» гипертовушли ракеталари билан оммавий зарба берди.

Ҳужум натижасида Дарницкий туманидаги 9 қаватли турар-жой биноси қисман қулаб тушган. Печерск туманидаги «Француз квартали», «Фаввора булвари» ва Trinity турар-жой мажмуалари ҳовлиларига ҳам зарбалар қайд этилган. Ўнлаб автомобиллар вайрон бўлган ёки шикастланган, хусусий клиникага ҳам зарар етган.

Деснянский туманида кўп қаватли турар-жой биноси шикастланган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, айрим фуқаролар вайроналар остида қолган.

Шевченкивский туманида эса турар-жой бинолари ва тиббиёт муассасаси зарар кўрган. Ҳужум оқибатида тиббиёт ходимлари жароҳатланган, улардан бир нафар фельдшернинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Киевда камида икки киши ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎3😢1
Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари қарийб 49 минг гектарга кенгайтирилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, бир қатор ҳудудларда давлат ўрмон хўжаликларига қўшимча ерлар ажратилади. Бу экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўрмонзорлар майдонини кенгайтиришга хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 344-сонли қарорига мувофиқ, Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари кенгайтирилади.

Қарорга асосан, ўрмон фонди таркибига жами 48,8 минг гектардан ортиқ ер майдони киритилади.

Мазкур чоралар ўрмонзорлар майдонини кўпайтириш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тошкентда тезликни оширган Malibu қаҳвахонага бориб урилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги қаҳвахонага уриб кирди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 2 июль куни соат 05:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Malibu русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланган. Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши оқибатида машина йўл четида жойлашган қаҳвахонага бориб урилган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Муродбек Шерлиев ЙҲХХ хизмати бошлиғи этиб тайинланди

Шерлиев Муродбек Атабекович Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у мазкур хизмат бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1