EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ёшлар куни "Эко оромгоҳ – 2026"да:

Эк
ологик ғоялар санъат билан уйғунлашди
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган экофаол ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини бирлаштирган "Эко оромгоҳ – 2026" ўз ишини давом эттирмоқда.

Кун давомида иштирокчилар учун экология, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик маданиятни оширишга бағишланган семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириш билан бирга, мутахассислар билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида эса Ёшлар куни муносабати билан "Эко оромгоҳ – 2026"нинг тантанали очилиш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.

Айниқса, концерт давомида экологияни асраш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш ва "Автомобилсиз кун" ташаббусини қўллаб-қувватлашга бағишланган махсус тароналарнинг премьераси тақдим этилгани тадбирнинг энг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкент аэропортига келиб қўнишди

Уларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
85 минг нафар ишсиз ёшга касб ўрганиш учун бепул ваучер берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёш хусусий ўқув марказларида касб эгаллаши учун бепул ваучер билан таъминланади.

Президент маълум қилишича, эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёшни касбга ўқитиш мақсадида уларга хусусий ўқув марказларида таълим олиш учун бепул ваучер тақдим этилади.

Мазкур ташаббус ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар хорижий нашрлар эътиборида

Хусусан, Испаниянинг "Эл Мундо Финанcиеро" ҳамда Покистоннинг "Дипломатиc Неwс Агенcй", "Исламабад Пост", "Cентрелине", "Пакистан Ин Тҳе Wорлд" ва "Ассоcиатед Пресс оф Пакистан" нашрларида бу борада мақолалар чоп этилди.

Уларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳани рақамлаштириш, ерларни электрон ауцион орқали ажратиш, фермерларга экинларни мустақил танлаш ва маҳсулотини эркин сотиш имкониятларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз боради.

Хорижий нашрлар мазкур ислоҳотлар соҳа самарадорлигини ошириш, харажатларни қисқартириш ва фермерлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔2😢1
Фарғонада 125,4 млрд сўмлик сунъий ҚҚС схемаси фош этилди

Фарғона вилоятида сунъий ҚҚС ҳосил қилиш орқали ноқонуний кешбэк олишга уриниш аниқланди. Солиқ органлари 125,4 млрд сўмлик сохта ҚҚС ҳисобини бекор қилди.

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан яширин иқтисодиётга қарши ўтказилган тезкор таҳлиллар давомида йирик қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида ташкил этилган икки МЧЖ жорий йил май ойида Термиз шаҳрида рўйхатдан ўтган бошқа бир корхонадан гўёки 1,2 трлн сўмлик ун ва сариёғ маҳсулотлари сотиб олгани ҳақида электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирган.

Текширувлар давомида корхоналар омборларида мазкур маҳсулотлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, товарлар учун ҳеч қандай пул маблағи ўтказилмагани маълум бўлди. Шу тариқа 125,4 млрд сўм миқдорида сунъий ҚҚС ҳосил қилишга уриниш аниқланган.

Тезкор чоралар натижасида мазкур икки корхонанинг ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилди, аниқлаштирилган ҳисоботлар қабул қилиниб, 125,4 млрд сўмлик сунъий ҚҚС ҳисобдан чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фирибгарлик схемаси ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чекларни тарқатиш ва улар асосида ноқонуний кешбэк олишни ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2
Жиззах вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Алишер Ҳайбуллоевич Анваров Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У меҳнат фаолиятини 2005 йилда солиқ хизматида инспектор сифатида бошлаган бўлиб, кейинги йилларда тизимнинг турли бўғинларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага қабул бошланди

2026/2027 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотлари магистратурасига ҳужжатлар қабули 1–30 июль кунлари давом этади.

Олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Магистратура танловида чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорлар иштирок этиши мумкин.

Онлайн ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
бакалавр дипломи;
чет тилини билиш сертификати.

Шу билан бирга, қуйидаги тоифадаги талабгорлардан чет тили сертификати талаб этилмайди:
Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари;
кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлганлиги тўғрисида ногиронлик маълумотномасига эга шахслар;
бакалавриат таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
6 та ҳудудда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди

Назорат тадбирлари давомида юз миллионлаб сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида Навоий, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Жумладан:
Кармана туманида — 255,9 млн сўмлик;
Ғозғон шаҳрида — 224,4 млн сўмлик;
Мирзо Улуғбек туманида — 168,8 млн сўмлик;
Сариосиё туманида — 151,4 млн сўмлик;
Яшнобод туманида — 126,1 млн сўмлик;
Оҳангарон туманида — 109,7 млн сўмлик электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланилгани аниқланган.

Текширувларга кўра, қоидабузарлар электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан асосан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Венесуэла осмони қум чанги сабаб қизғиш тусга кирди

Кучли зилзила ва сув тошқинидан кейин Венесуэла осмони Саҳрои Кабирдан келган қум чанги таъсирида қизғиш рангга кирди.

Мутахассислар ушбу ноодатий манзарани Саҳрои Кабирдан шамоллар орқали келган қум ва чанг зарралари атмосферага тарқалгани билан изоҳламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Стартаплар учун катта имконият

Тошкентда ўтаётган мазкур тадбирда мамлакат стартап экотизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар тақдим этилди.

Хусусан, Ўзбекистондаги энг йирик технологик танловлардан бири — President Tech Awardнинг янги мавсумига расман старт берилди.

Шунингдек, мамлакатда илк бор сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар учун ташкил этилган President AI Award танлови ҳам йўлга қўйилди.

Янги дастурлар стартапларга грантлар, инвестициялар ва халқаро бозорга чиқиш имкониятларини тақдим этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал баҳслари қизғин давом этмоқда.

Кечаги ўйинларда Норвегия Кот-дЪИвуар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрлинг Ҳоланднинг учрашув сўнггида урган голи жамоасига нимчорак финал йўлланмасини тақдим этди.

Франсия эса Килиан Мбаппенинг дубли эвазига Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Яна бир учрашувда Мексика Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди эса навбат бугунги баҳсларга. Нимчорак финал доирасида Англия Конго ДР билан, Белгия Сенегалга қарши, АҚШ эса Босния ва Герсеговина терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди.

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичида урилган 12 та энг сара гол ўртасида ўтказилган овоз бериш якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган ажойиб голи биринчи ўринни эгаллади.

ФИФА ушбу голни "ҳар бир ҳаракати сантиметригача аниқ ҳисобланган ва юксак маҳорат билан ижро этилган зарба" дея таърифлаб, уни Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири сифатида эътироф этди.

Эътиборлиси, овоз беришда Шомуродовнинг голи Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби футбол юлдузларининг голларини ортда қолдириб, мухлислар томонидан турнирнинг гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол сифатида тан олинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3🔥1😢1