EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Терма жамоамиз футболчилари Тошкентга етиб келмоқда

Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкентга қайтиб келмоқда. Айрим футболчилар пойтахт аэропортига аллақачон етиб келган.

Маълум қилинишича, миллий терма жамоанинг бир қисми Тошкент халқаро аэропортига қўнган. Қолган футболчилар ҳаи етиб келиши кутилмоқда.
Мухлислар уларни аэропортда кутиб олиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Терма жамоамиз футболчилари Тошкентга етиб келмоқда Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкентга қайтиб келмоқда. Айрим футболчилар пойтахт аэропортига аллақачон етиб келган. Маълум қилинишича, миллий терма жамоанинг…
ЙҲХХ бошлиғи Миллий гвардия қўмондонига “зам” бўлди
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов янги лавозимга ўтганлиги туфайли, ишдан бўшатилди.
 
У эндиликда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥10🤔1
Бугундан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 7 фоизга оширилади

Президентнинг янги фармонига кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ҳамда ижтимоий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади.

📌 Янги миқдорлар:
энг кам ёшга доир пенсия — 983 минг сўм;
энг кам ногиронлик пенсияси — 1 млн 83 минг сўм;
моддий ёрдам — 450 минг сўм.

Болалар нафақаси:
3 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 386 минг сўм;
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
2-фарзанд учун қўшимча — 177 минг сўм;
3 ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.

❗️1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.

Шунингдек:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — 440 минг сўм этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков: «Мақом биз учун ҳамма нарса»

Нуфузли анжуманда 83 та давлат ва халқаро ташкилотдан 230 нафардан ортиқ вакил, жумладан, маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар ҳамда таниқли санъаткорлар иштирок этди.

Форум давомида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, миллий маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда уни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилди.

Анжуман доирасида халқаро конференциялар, маданиятлараро мулоқот форумлари, кўрик-танловлар, маҳорат дарслари ҳамда илмий-амалий анжуманлар ҳам ўтказилди.

Ушбу халқаро анжуман ўзбек миллий мақом санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
Ёшлар куни "Эко оромгоҳ – 2026"да:

Эк
ологик ғоялар санъат билан уйғунлашди
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган экофаол ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини бирлаштирган "Эко оромгоҳ – 2026" ўз ишини давом эттирмоқда.

Кун давомида иштирокчилар учун экология, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик маданиятни оширишга бағишланган семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириш билан бирга, мутахассислар билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида эса Ёшлар куни муносабати билан "Эко оромгоҳ – 2026"нинг тантанали очилиш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.

Айниқса, концерт давомида экологияни асраш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш ва "Автомобилсиз кун" ташаббусини қўллаб-қувватлашга бағишланган махсус тароналарнинг премьераси тақдим этилгани тадбирнинг энг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкент аэропортига келиб қўнишди

Уларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
85 минг нафар ишсиз ёшга касб ўрганиш учун бепул ваучер берилади

Эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёш хусусий ўқув марказларида касб эгаллаши учун бепул ваучер билан таъминланади.

Президент маълум қилишича, эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёшни касбга ўқитиш мақсадида уларга хусусий ўқув марказларида таълим олиш учун бепул ваучер тақдим этилади.

Мазкур ташаббус ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар хорижий нашрлар эътиборида

Хусусан, Испаниянинг "Эл Мундо Финанcиеро" ҳамда Покистоннинг "Дипломатиc Неwс Агенcй", "Исламабад Пост", "Cентрелине", "Пакистан Ин Тҳе Wорлд" ва "Ассоcиатед Пресс оф Пакистан" нашрларида бу борада мақолалар чоп этилди.

Уларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳани рақамлаштириш, ерларни электрон ауцион орқали ажратиш, фермерларга экинларни мустақил танлаш ва маҳсулотини эркин сотиш имкониятларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз боради.

Хорижий нашрлар мазкур ислоҳотлар соҳа самарадорлигини ошириш, харажатларни қисқартириш ва фермерлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида қайд этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔2😢1
Фарғонада 125,4 млрд сўмлик сунъий ҚҚС схемаси фош этилди

Фарғона вилоятида сунъий ҚҚС ҳосил қилиш орқали ноқонуний кешбэк олишга уриниш аниқланди. Солиқ органлари 125,4 млрд сўмлик сохта ҚҚС ҳисобини бекор қилди.

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси томонидан яширин иқтисодиётга қарши ўтказилган тезкор таҳлиллар давомида йирик қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, Фарғона шаҳрида ташкил этилган икки МЧЖ жорий йил май ойида Термиз шаҳрида рўйхатдан ўтган бошқа бир корхонадан гўёки 1,2 трлн сўмлик ун ва сариёғ маҳсулотлари сотиб олгани ҳақида электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирган.

Текширувлар давомида корхоналар омборларида мазкур маҳсулотлар мавжуд эмаслиги, шунингдек, товарлар учун ҳеч қандай пул маблағи ўтказилмагани маълум бўлди. Шу тариқа 125,4 млрд сўм миқдорида сунъий ҚҚС ҳосил қилишга уриниш аниқланган.

Тезкор чоралар натижасида мазкур икки корхонанинг ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилди, аниқлаштирилган ҳисоботлар қабул қилиниб, 125,4 млрд сўмлик сунъий ҚҚС ҳисобдан чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фирибгарлик схемаси ижтимоий тармоқлар орқали сохта фискал чекларни тарқатиш ва улар асосида ноқонуний кешбэк олишни ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2