Туркия МИCЕ туризмида жаҳоннинг етакчи марказларидан бирига айланди
Туркия халқаро конференциялар, саммитлар, форумлар ва кўргазмаларни ўтказиш бўйича дунёнинг етакчи МИCE туризм марказларидан бирига айланди. Замонавий инфратузилма, қулай транспорт тармоғи ва юқори даражадаги хизматлар мамлакатнинг глобал бизнес тадбирлари мезбони сифатидаги мавқеини тобора мустаҳкамламоқда.
👉 Батафсил
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Элдор Шомуродовнинг голи Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди
ФИФА мухлислар ўртасидаги овоз бериш якунларига кўра, Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши голи сифатида эътироф этилди.
ФИФА томонидан ташкил этилган мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДРга қарши баҳсда урган голи Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди.
Эътиборли жиҳати, Шомуродовнинг голи овоз беришда жаҳон футболи юлдузлари — Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор муаллифлигидаги голларни ҳам ортда қолдирди.

👍16🔥1🤔1
Терма жамоамиз футболчилари Тошкентга етиб келмоқда
Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкентга қайтиб келмоқда. Айрим футболчилар пойтахт аэропортига аллақачон етиб келган.
Маълум қилинишича, миллий терма жамоанинг бир қисми Тошкент халқаро аэропортига қўнган. Қолган футболчилар ҳаи етиб келиши кутилмоқда.
Мухлислар уларни аэропортда кутиб олиш имкониятига эга бўлади.

👎3🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Терма жамоамиз футболчилари Тошкентга етиб келмоқда Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Тошкентга қайтиб келмоқда. Айрим футболчилар пойтахт аэропортига аллақачон етиб келган. Маълум қилинишича, миллий терма жамоанинг…
ЙҲХХ бошлиғи Миллий гвардия қўмондонига “зам” бўлди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов янги лавозимга ўтганлиги туфайли, ишдан бўшатилди.
У эндиликда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов янги лавозимга ўтганлиги туфайли, ишдан бўшатилди.
У эндиликда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥10🤔1
Бугундан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 7 фоизга оширилади
Президентнинг янги фармонига кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ҳамда ижтимоий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади.
📌 Янги миқдорлар:
➖ энг кам ёшга доир пенсия — 983 минг сўм;
➖ энг кам ногиронлик пенсияси — 1 млн 83 минг сўм;
➖ моддий ёрдам — 450 минг сўм.
Болалар нафақаси:
➖ 3 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 386 минг сўм;
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
➖ 2-фарзанд учун қўшимча — 177 минг сўм;
➖ 3 ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.
❗️1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.
Шунингдек:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори — 440 минг сўм этиб белгиланди.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков: «Мақом биз учун ҳамма нарса»
Нуфузли анжуманда 83 та давлат ва халқаро ташкилотдан 230 нафардан ортиқ вакил, жумладан, маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар ҳамда таниқли санъаткорлар иштирок этди.
Форум давомида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, миллий маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда уни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилди.
Анжуман доирасида халқаро конференциялар, маданиятлараро мулоқот форумлари, кўрик-танловлар, маҳорат дарслари ҳамда илмий-амалий анжуманлар ҳам ўтказилди.
Ушбу халқаро анжуман ўзбек миллий мақом санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

👎3👍1😢1
Ёшлар куни "Эко оромгоҳ – 2026"да:
Экологик ғоялар санъат билан уйғунлашди
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган экофаол ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини бирлаштирган "Эко оромгоҳ – 2026" ўз ишини давом эттирмоқда.
Кун давомида иштирокчилар учун экология, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик маданиятни оширишга бағишланган семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдириш билан бирга, мутахассислар билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
Куннинг иккинчи ярмида эса Ёшлар куни муносабати билан "Эко оромгоҳ – 2026"нинг тантанали очилиш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.
Айниқса, концерт давомида экологияни асраш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш ва "Автомобилсиз кун" ташаббусини қўллаб-қувватлашга бағишланган махсус тароналарнинг премьераси тақдим этилгани тадбирнинг энг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.