EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Шовқин-сурондан йироқ, ҳаёт мароми секин кечадиган масканлар бугун саёҳатчиларни тобора кўпроқ ўзига тортмоқда. Туркиянинг тарих, табиат ва маҳаллий анъаналарни асраб қолган қишлоқлари айнан шундай манзиллар сирасига киради. БМТ Туризм ташкилоти эътироф этган ушбу қишлоқлар меҳмонларга шошилмасдан дам олиш, миллий таомлардан баҳраманд бўлиш ва асл қишлоқ ҳаётини ҳис этиш имконини тақдим этади.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим

Президент бугун футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 июнь куни Эко-оромгоҳда ёшларнинг экологик саводхонлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг фаол ва ташаббускор ёшлар давлатимиз раҳбари томонидан тақдирланди

Президент томонидан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги ва ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида ёшларнинг илм-фан, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик ҳамда жамоатчилик соҳаларидаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
Тошкент ва Навоийда коррупция ҳолатлари фош этилди

ДХХ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

▪️ Тошкент вилоятида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими инспектори 20 гектар ердан табиий чим кўчириш учун рухсатнома расмийлаштириш эвазига 2200 доллар олган вақтида ушланди. Кейинчалик пулнинг 2000 доллари бўлим бошлиғига берилиши кераклиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

▪️ Навоий вилоятида эса “Навоий сув таъминоти” АЖ туман бўлимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс 500 доллар олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давомида бош муҳандис ва бўлим бошлиғининг ҳам ушбу ҳолатга алоқадорлиги аниқланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология ходими 10 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилояти Бувайда туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Экология бўлими мансабдор ходимининг қонунга хилоф ҳаракатлари фош этилди.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, у туманнинг Араб маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар майдонда ёввойи дарахтларнинг кесилиши ва ернинг қумдан тозаланишига бир йил давомида чора кўрмаслик эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда воситачилик қилган шахс ҳамда порани олган Экология бўлими ходими ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, воситачи бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилганда гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея мухлислари бош мураббийни ҳақоратлар билан кутиб олди

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи Хонг Мёнг Бо мамлакатга қайтгач, аэропортда норози мухлислар томонидан ҳақоратлар билан қарши олинди.

Мухлислар жамоанинг натижалари ва ўйинидан қаттиқ норози эканини шу тарзда намоён қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Хитой интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди

206,5 км масофада маълумотлар 51,3 Тбит/с тезликда узатилди.

Хитой олимлари hollow-core fiber (ичи бўш оптик тола) технологияси ёрдамида интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Синов давомида 206,5 километр масофага маълумотлар 51,3 Тбит/с тезликда узатилди.

Мазкур технологияда сигнал анъанавий шиша тола эмас, балки ҳаво канали орқали ҳаракатланади. Бу эса кечикишларни камайтириб, маълумот алмашинувини сезиларли даражада тезлаштиради.

Таққослаш учун, бундай тезлик бир сонияда 6400 та Full HD видео, 1,5 миллионта фотосурат ёки 50 ГБ ҳажмли 120 тадан ортиқ компьютер ўйинини юклаб олиш имконини беради.

Мутахассислар фикрича, ушбу технология келажакда сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва катта ҳажмдаги маълумотлар инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар – соҳамиз ва мамлакат тараққиётининг таянчи!

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари тизимда фаолият юритаётган ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёш кадрларнинг янги ғоялари, ташаббуслари тингланди ва уларни қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғри жавоб берилди. Соҳа ривожида ёшларнинг шижоати алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 июлдан мамлакатда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилади, UzQR тизими мажбурий бўлади, коммунал қарздорлар учун янги чекловлар жорий этилади. Шунингдек, тиббиёт, давлат хизмати ва уй-жой бошқарувига оид қатор янги тартиблар кучга киради.

1 июлдан Ўзбекистонда бир қатор муҳим қонунчилик янгиликлари амалга киради.
Энг аввало, пенсия, нафақа, стипендия ҳамда ижтимоий тўловлар 7 фоизга оширилади. Ёшга доир энг кам пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори эса 1 млн 83 минг сўм этиб белгиланади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар электрон тўловларни ягона UzQR-коди орқали қабул қилиши мажбурий бўлади.

Кичик бизнес учун гаровсиз микрокредитлар лимити 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, 5 млрд сўмгача бўлган кредит ва лизинглар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Тиббий хизматлар сифати устидан назорат кучайтирилиб, лицензиялаш ваколати махсус марказга ўтказилади. Барча тиббиёт муассасаларида сифат назорати бўлими ташкил этилиши шарт бўлади.

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларни бошқариш, йиғилишлар ўтказиш ва ҳисоботларни юритиш «Mening uyim» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шунингдек, уй-жойнинг мажбурий тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, қарз бартараф этилгунга қадар электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланади.

Бундан ташқари, Францияга туристик виза расмийлаштиришда янги навбат тизими жорий этилади, «маҳалла еттилиги» аъзоларини рағбатлантириш тартиби кенгаяди ҳамда давлат хизматига ёшларни қабул қилиш тартиби соддалаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Туркия МИCЕ туризмида жаҳоннинг етакчи марказларидан бирига айланди

Туркия халқаро конференциялар, саммитлар, форумлар ва кўргазмаларни ўтказиш бўйича дунёнинг етакчи МИCE туризм марказларидан бирига айланди. Замонавий инфратузилма, қулай транспорт тармоғи ва юқори даражадаги хизматлар мамлакатнинг глобал бизнес тадбирлари мезбони сифатидаги мавқеини тобора мустаҳкамламоқда.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3