EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Футболчиларга «Малибу» совға қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 26 нафар футболчисига «Малибу» автомобили совға қилиниши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди.

Мазкур маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳеч қандай расмий ёки ҳақиқий асосга эга эмас.

Фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва фақат расмий ахборот манбаларига таяниш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 7 ёшли болага юк машинаси бошқаруви ишониб топширилди

Навоий вилоятида 7 ёшли бола Howo русумли юк машинасини бошқаргани аниқланди.

Маълум қилинишича, транспорт воситаси бошқарувини болага унинг аммасининг ўғли ишониб топширган.

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини вояга етмаган болага бошқариш учун берган фуқаро ҳамда боланинг онасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ёшлар учун суперкомпьютер ва сунъий интеллект лабораториялари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, «Рақамли ҳукумат» марказида биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилди ва келаси йил унинг қуввати 3 баробарга оширилади. Жорий йилда эса 20 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Ёшлар ушбу имкониятлардан ўз лойиҳалари ва инновацион ғояларини амалга ошириш учун бепул фойдаланади.

Шунингдек, Андижон, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Гулистон, Чирчиқ, Нурафшон ва Навоий шаҳарларида янги йирик IT-парклар барпо этилиб, 20 мингдан ортиқ юқори даромадли иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, «Менинг биринчи компьютерим» дастури йўлга қўйилади. Унга кўра, эҳтиёжманд оилалардаги 10 минг нафар ёшнинг ноутбук харид қилиш харажатининг ярми давлат томонидан қопланади, қолган қисми эса 3 йиллик фоизсиз ссуда асосида молиялаштирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12
Янги стипендиялар жорий этилади

Иқтидорли талабалар учун янги давлат стипендиялари жорий этилади, халқаро олимпиада ғолиблари эса катта мукофотларга эга бўлади.

Эндиликда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-босқич талабалари ўқишни IT Parkда дуал таълим асосида давом эттиради.

Шунингдек, мазкур йўналишларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун «Муҳаммад ал-Хоразмий» номидаги давлат стипендияси жорий этилади.

Муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар учун эса «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис этилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу стипендиялар нафақат давлат, балки хусусий олий таълим муассасалари талабаларига ҳам берилади.

Шу билан бирга, кимё, биология, физика, математика ва информатика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларига берилаётган 1 миллиард сўм, уларнинг устозларига ажратиладиган 200 миллион сўмлик рағбатлантириш энди сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолибларига ҳам татбиқ этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каннаваро Нематовга нима учун яна имкон берганини тушунтирди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатидан сўнг дарвозабон Абдувоҳид Нематовни нега яна асосий таркибда майдонга туширгани ҳақида изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Колумбияга қарши илк учрашувда Ўткир Юсупов дарвозани қўриқлаган бўлса, Португалияга қарши баҳсда майдонга тушган Нематов бешта гол ўтказиб юборганди. Шунга қарамай, Каннаваро учинчи ўйинда ҳам унга ишонч билдирди.

"Мен ҳам хатолар қилганман. Бироқ барча қарорларим футболчиларимни ҳимоя қилиш учун қабул қилинган. Агар бешта гол ўтказиб юборган дарвозабонни дарҳол четлатганимизда, бу унинг ёдида умрбоқий оғир хотира бўлиб қоларди.

Бугун эса у биринчи бўлимда ўзининг яхши жиҳатларини намойиш этди", — деди Каннаваро.

Шу билан бирга, мухлисларнинг бир қисми мураббийнинг бу қарорига қўшилмади. Уларнинг фикрича, Нематов ҳал қилувчи вазиятларда жамоани қутқара олмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичи кутилмаган натижалар билан давом этмоқда.

Германия терма жамоаси Парагвайга пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Бразилия эса Япония устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир сенсацион натижа — Марокаш Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, тарихий ғалабани нишонлади.

Бугун эса мухлислар эътибори Франсия ва Швеция ўртасидаги 1/16 финал баҳсига қаратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳаларга 50 миллиард сўм ажратилади

«Қанот» лойиҳаси ишга туширилади, энг яхши ижтимоий ташаббуслар муаллифлари эса тақдирланади.

«Биз ёшларга яратиб бераётган имкониятлардан ҳеч бир ўғил-қизимиз четда қолмаслиги керак», — деди Президент.

Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жорий йилда «Ватан меҳри – ижтимоий ташаббуслар» танловини ўтказиб, аҳоли муаммоларига энг самарали ечим таклиф қилган волонтёрлар ҳамда 50 та ижтимоий лойиҳа муаллифини тақдирлаш топширилди.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Қанот» лойиҳаси ишга туширилади.
Лойиҳа орқали ёшлар ижтимоий хизматлар, таълим, спорт, мусиқа ва санъат йўналишларига жалб қилиниб, улар ўртасида такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, июнь ойида ўтказилган «Ёшлар ташаббуслари марафони» доирасида илм-фан, маданият, бизнес, стартап ва сунъий интеллект соҳалари бўйича минглаб таклифлар илгари сурилгани қайд этилди.

Президент топшириғига кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Ташаббуслар офиси» ташкил этилиб, ёшлар ғояларини лойиҳа, маҳсулот ва хизматга айлантириш ишлари йўлга қўйилади. Бу мақсадлар учун 50 миллиард сўм ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥9👎1🤔1
Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Шовқин-сурондан йироқ, ҳаёт мароми секин кечадиган масканлар бугун саёҳатчиларни тобора кўпроқ ўзига тортмоқда. Туркиянинг тарих, табиат ва маҳаллий анъаналарни асраб қолган қишлоқлари айнан шундай манзиллар сирасига киради. БМТ Туризм ташкилоти эътироф этган ушбу қишлоқлар меҳмонларга шошилмасдан дам олиш, миллий таомлардан баҳраманд бўлиш ва асл қишлоқ ҳаётини ҳис этиш имконини тақдим этади.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим

Президент бугун футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 июнь куни Эко-оромгоҳда ёшларнинг экологик саводхонлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг фаол ва ташаббускор ёшлар давлатимиз раҳбари томонидан тақдирланди

Президент томонидан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги ва ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида ёшларнинг илм-фан, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик ҳамда жамоатчилик соҳаларидаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
Тошкент ва Навоийда коррупция ҳолатлари фош этилди

ДХХ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

▪️ Тошкент вилоятида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими инспектори 20 гектар ердан табиий чим кўчириш учун рухсатнома расмийлаштириш эвазига 2200 доллар олган вақтида ушланди. Кейинчалик пулнинг 2000 доллари бўлим бошлиғига берилиши кераклиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

▪️ Навоий вилоятида эса “Навоий сув таъминоти” АЖ туман бўлимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс 500 доллар олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давомида бош муҳандис ва бўлим бошлиғининг ҳам ушбу ҳолатга алоқадорлиги аниқланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram