EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент: «Биз миллий терма жамоамизга ишонамиз!»

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига ҳам алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбари қайд этганидек, бутун халқ АҚШ ва Мексика майдонларида бўлиб ўтган ўйинларни катта ҳаяжон билан кузатди. Терма жамоа FIFA рейтингида юқори ўринларда турадиган Португалия, Колумбия ҳамда кучли таркибга эга Конго терма жамоаларига қарши баҳсларда қимматли тажриба тўплади ва мундиал муҳитини ҳис қилди.

Президент Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг жаҳон чемпионатида киритган илк голлари халқимизга катта қувонч бағишлаганини таъкидлади.

Шунингдек, давлат раҳбари миллий жамоа ўйини юзасидан турли фикрлар билдирилаётганини қайд этиб, Ватан шарафини ҳимоя қилган футболчиларни танқид қилиш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, катта ғалабалар ҳали олдинда. Бунинг учун футболни янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни кўпайтириш ва энг аввало болалар футболига эътиборни кучайтириш устувор вазифалардан бири бўлади.

Шунингдек, келаси йил январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик ҳозирдан бошланиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥13👎2🤔1
Ҳар йили 500 минг ёш замонавий касбга ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда бугунги кун муваффақияти ва эртанги тараққиётнинг асосий омили билим, касб ва технология эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари ҳар бир йигит-қиз муносиб билим ва касб эгаллаб, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун янги имкониятлар яратилишини маълум қилди.

Шу мақсадда ҳар йили 500 минг нафар ёшни замонавий касбга ўқитиш имконини берадиган «Келажак билимлари экотизими» йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳудудларда ўқув марказлари ташкил этаётган ёшларга кенг имтиёзлар берилади. Хусусан, улар учун ер участкалари ва давлат объектлари имтиёзли шартларда аукционга чиқарилади, тўловлар 5 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб амалга оширилади.

Зарур инфратузилма давлат томонидан таъминланади. Ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш учун олинадиган кредит фоизининг 7 фоизи компенсация қилинади.

Бундан ташқари, агар ёшлар хорижий илғор ўқув дастурлари ва мутахассисларни жалб қилса, давлат бу харажатларнинг 50 фоизини қоплаб беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥8
Ёшлар учун «касб ваучери» тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда замонавий касб эгаллаш ва меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

Давлат раҳбарига кўра, қўлида касби бўлган, аммо халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгаллаш истагидаги ёшлар учун «касб ваучери» тизими йўлга қўйилади. У фоизсиз ссуда шаклида тақдим этилиб, ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги 85 минг нафар ишсиз ёшга хусусий ўқув марказларида бепул касб ўрганиш имконини берувчи ваучерлар ажратилади. Бу йилнинг ўзида мазкур икки дастур учун 120 миллиард сўм йўналтирилиб, талабга қараб маблағлар ҳажми янада оширилади.

Президент хорижий тил сертификати учун харажатларни қоплаш амалиёти ўзини оқлаганини қайд этиб, бу тартибни халқаро касб сертификатини олган ёшларга ҳам татбиқ этишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, техникумларда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида лицензия олиш тартиби соддалаштирилиб, 20 дан ортиқ талаб бекор қилинади. Янги ўқув йилидан бошлаб хусусий техникумларга ҳам касбга ўқитиш бўйича давлат грантлари ажратилади.

Яна бир муҳим янгиликка кўра, халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган устозлар эса 50 миллион сўмдан мукофот пули билан тақдирланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9
Президент ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев олийгоҳ битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар учун муҳим имтиёз жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, ёш мутахассислар учун даромад ва ижтимоий солиқ ставкаси бир йил давомида 1 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, эҳтиёжманд тоифадаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Кафолатланган биринчи қадам» пакети ишга туширилади. «Устоз–талаба» дастури доирасида уюшмаган ёшларни ўқишга тайёрлаган талабаларга магистратурага кириш ва давлат стипендияларини олишда устуворлик берилади.

Президент ёш тадбиркорларни ўз тажрибасини тенгдошлари билан бўлишишга чақирди. Шу мақсадда «Ёшлар мини-франшизаси» дастури йўлга қўйилиб, иштирокчиларга имтиёзли ер, кредит ҳамда маҳаллий брендлар франшизасини олиш учун 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

Мазкур дастурларни молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥15🤔1
Рақамли контент” платформаси ишга туширилиб, ҳар йили 20 миллиард сўмдан ажратиб борилади

Ҳозирда 150 мингдан зиёд ёшлар хорижда таълим оляпти, илм-фан билан шуғулланяпти. Юртимиз туризм ва экспорт салоҳиятини оширишда бу ёшларнинг имкониятидан фойдаланиб, уларни ўзига ҳам даромад келтирадиган тизим яратилади.

Талабалар ўзи ўқиётган давлатдаги бозор, маҳсулот ва хизматларга талабни таҳлил қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказади, юртимиз салоҳиятини намойиш этадиган стендларни жойлаштириб, туристик маршрут ва маҳаллий маҳсулотларни тақдимот қилиб боради. Бунинг учун уларга грантлар ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥11
«Ўзбекистон ёшлар лигаси» платформаси ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг билим, иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон ёшлар лигаси» платформаси ишга туширилишини эълон қилди.

Унга кўра, ёшлар ўз ютуқ ва натижаларини платформага киритади. Ушбу маълумотлар асосида вазирлик ва идоралар томонидан баҳолаш ўтказилиб, иштирокчиларга рейтинг баллари берилади.

Энг юқори натижа кўрсатган ёшларга таълим гранти, контракт учун чегирма, «касб ваучери», хорижда ўқиш харажатини қоплаш, имтиёзли кредит ва ипотека, хорижий стажировка ҳамда давлат хизмати учун кадрлар захирасига кириш имкониятлари яратилади.

Президент таъкидлаганидек, «Ўзбекистон ёшлар лигаси» мамлакат ва хорижда таҳсил олаётган, илм-фан, тадбиркорлик ҳамда давлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган ёшларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида бирлаштирувчи умуммиллий ҳаракатга айланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13
Футболчиларга «Малибу» совға қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 26 нафар футболчисига «Малибу» автомобили совға қилиниши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди.

Мазкур маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳеч қандай расмий ёки ҳақиқий асосга эга эмас.

Фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва фақат расмий ахборот манбаларига таяниш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 7 ёшли болага юк машинаси бошқаруви ишониб топширилди

Навоий вилоятида 7 ёшли бола Howo русумли юк машинасини бошқаргани аниқланди.

Маълум қилинишича, транспорт воситаси бошқарувини болага унинг аммасининг ўғли ишониб топширган.

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини вояга етмаган болага бошқариш учун берган фуқаро ҳамда боланинг онасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ёшлар учун суперкомпьютер ва сунъий интеллект лабораториялари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, «Рақамли ҳукумат» марказида биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилди ва келаси йил унинг қуввати 3 баробарга оширилади. Жорий йилда эса 20 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Ёшлар ушбу имкониятлардан ўз лойиҳалари ва инновацион ғояларини амалга ошириш учун бепул фойдаланади.

Шунингдек, Андижон, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Гулистон, Чирчиқ, Нурафшон ва Навоий шаҳарларида янги йирик IT-парклар барпо этилиб, 20 мингдан ортиқ юқори даромадли иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, «Менинг биринчи компьютерим» дастури йўлга қўйилади. Унга кўра, эҳтиёжманд оилалардаги 10 минг нафар ёшнинг ноутбук харид қилиш харажатининг ярми давлат томонидан қопланади, қолган қисми эса 3 йиллик фоизсиз ссуда асосида молиялаштирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12
Янги стипендиялар жорий этилади

Иқтидорли талабалар учун янги давлат стипендиялари жорий этилади, халқаро олимпиада ғолиблари эса катта мукофотларга эга бўлади.

Эндиликда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-босқич талабалари ўқишни IT Parkда дуал таълим асосида давом эттиради.

Шунингдек, мазкур йўналишларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун «Муҳаммад ал-Хоразмий» номидаги давлат стипендияси жорий этилади.

Муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар учун эса «Муҳандис қизлар» стипендияси таъсис этилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу стипендиялар нафақат давлат, балки хусусий олий таълим муассасалари талабаларига ҳам берилади.

Шу билан бирга, кимё, биология, физика, математика ва информатика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларига берилаётган 1 миллиард сўм, уларнинг устозларига ажратиладиган 200 миллион сўмлик рағбатлантириш энди сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолибларига ҳам татбиқ этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каннаваро Нематовга нима учун яна имкон берганини тушунтирди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатидан сўнг дарвозабон Абдувоҳид Нематовни нега яна асосий таркибда майдонга туширгани ҳақида изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Колумбияга қарши илк учрашувда Ўткир Юсупов дарвозани қўриқлаган бўлса, Португалияга қарши баҳсда майдонга тушган Нематов бешта гол ўтказиб юборганди. Шунга қарамай, Каннаваро учинчи ўйинда ҳам унга ишонч билдирди.

"Мен ҳам хатолар қилганман. Бироқ барча қарорларим футболчиларимни ҳимоя қилиш учун қабул қилинган. Агар бешта гол ўтказиб юборган дарвозабонни дарҳол четлатганимизда, бу унинг ёдида умрбоқий оғир хотира бўлиб қоларди.

Бугун эса у биринчи бўлимда ўзининг яхши жиҳатларини намойиш этди", — деди Каннаваро.

Шу билан бирга, мухлисларнинг бир қисми мураббийнинг бу қарорига қўшилмади. Уларнинг фикрича, Нематов ҳал қилувчи вазиятларда жамоани қутқара олмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичи кутилмаган натижалар билан давом этмоқда.

Германия терма жамоаси Парагвайга пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Бразилия эса Япония устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир сенсацион натижа — Марокаш Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, тарихий ғалабани нишонлади.

Бугун эса мухлислар эътибори Франсия ва Швеция ўртасидаги 1/16 финал баҳсига қаратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳаларга 50 миллиард сўм ажратилади

«Қанот» лойиҳаси ишга туширилади, энг яхши ижтимоий ташаббуслар муаллифлари эса тақдирланади.

«Биз ёшларга яратиб бераётган имкониятлардан ҳеч бир ўғил-қизимиз четда қолмаслиги керак», — деди Президент.

Шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жорий йилда «Ватан меҳри – ижтимоий ташаббуслар» танловини ўтказиб, аҳоли муаммоларига энг самарали ечим таклиф қилган волонтёрлар ҳамда 50 та ижтимоий лойиҳа муаллифини тақдирлаш топширилди.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Қанот» лойиҳаси ишга туширилади.
Лойиҳа орқали ёшлар ижтимоий хизматлар, таълим, спорт, мусиқа ва санъат йўналишларига жалб қилиниб, улар ўртасида такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, июнь ойида ўтказилган «Ёшлар ташаббуслари марафони» доирасида илм-фан, маданият, бизнес, стартап ва сунъий интеллект соҳалари бўйича минглаб таклифлар илгари сурилгани қайд этилди.

Президент топшириғига кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида «Ташаббуслар офиси» ташкил этилиб, ёшлар ғояларини лойиҳа, маҳсулот ва хизматга айлантириш ишлари йўлга қўйилади. Бу мақсадлар учун 50 миллиард сўм ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥9👎1🤔1
Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Шовқин-сурондан йироқ, ҳаёт мароми секин кечадиган масканлар бугун саёҳатчиларни тобора кўпроқ ўзига тортмоқда. Туркиянинг тарих, табиат ва маҳаллий анъаналарни асраб қолган қишлоқлари айнан шундай манзиллар сирасига киради. БМТ Туризм ташкилоти эътироф этган ушбу қишлоқлар меҳмонларга шошилмасдан дам олиш, миллий таомлардан баҳраманд бўлиш ва асл қишлоқ ҳаётини ҳис этиш имконини тақдим этади.

👉 Батафсил бу ерда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7