EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Хавфни таҳлил қилиш» тизими ишга туширилади

Адлия вазирлиги ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган янги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янги тартибга кўра, «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси автоматик баҳоланади. Бунда давлат ахборот тизимлари, расмий статистика, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалар маълумотларидан фойдаланилади.

Низомга мувофиқ, хавф таҳлили учун тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди. Паст хавф тоифасига киритилган субъектларда текширувлар ўтказилмайди, юқори ва ўрта хавф тоифасидагиларда эса қонунчилик асосида профилактика тадбирлари ва текширувлар амалга оширилади.

Шунингдек, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорга нисбатан тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш учун мустақил асос ҳисобланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
30 июнь — Ёшлар куни муборак бўлсин!

Азиз ёшлар!
Сизларни 30 июнь — Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Юксак орзу-интилишларингиз, билимга чанқоқлигингиз, ташаббус ва ғайратингиз юртимиз тараққиётининг энг катта кучидир.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар, эзгу мақсадлар йўлида омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, Ватанимиз равнақи йўлидаги интилишларингиз янада юксалсин!

Ёшлар куни муборак бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 июль куни «Бирлашиш нуқтаси» ОАВ ҳафталиги старт олади

1–3 июль кунлари пойтахтда медиа соҳаси вакилларини бирлаштирувчи «Бирлашиш нуқтаси» ОАВ ҳафталиги бўлиб ўтади.

Тадбир давомида журналистлар, блогерлар, халқаро экспертлар ҳамда коммуникация соҳаси мутахассислари бир майдонда жамланиб, медиа соҳасидаги замонавий тенденциялар, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади.

Ҳафталик доирасида соҳани ривожлантиришга қаратилган мулоқотлар, муҳокамалар ва янги лойиҳалар учун платформалар ташкил этилиши режалаштирилган.

Айни пайтда, 27 июнь — ОАВ ходимлари куни муносабати билан медиа соҳасида фаолият юритиб, жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказиб келаётган барча журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларига самимий табриклар йўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди.

Статистика қўмитаси раиси Бекзод Ҳамраев маълум қилишича, мамлакат аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этган. Бу жорий статистик ҳисоб-китобларга нисбатан 810 минг 617 нафарга кўп экани қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аҳолининг 19 миллион 766 минг 166 нафари (50,6 фоиз) эркаклар, 19 миллион 281 минг 155 нафари (49,4 фоиз) аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун Тошкентда «Ёшлар куни» муносабати билан бепул галаконцерт ўтказилади

30 июнь куни пойтахтда ёшлар учун йилнинг энг йирик мусиқий тадбирларидан бири ташкил этилади.

Бугун соат 19:00 да Олимпия шаҳарчасида «Ёшлар куни» муносабати билан катта галаконцерт бўлиб ўтади.

Концерт дастурида ўзбек эстрадасининг машҳур санъаткорлари иштирок этиб, мухлислар учун энг сара қўшиқларини ижро этади.

Тадбирга кириш барча учун бепул. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, концерт қатнашчиларини байрамона муҳит, қизиқарли чиқишлар ва унутилмас лаҳзалар кутмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида юк машиналари иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юк автомобиллари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 29 июнь куни содир бўлган. Тасвирларда камида иккита юк машинаси жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Ҳозирча ушбу ЙТҲ юзасидан расмий идоралар томонидан ҳодисанинг сабаблари, жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Президент Ёшлар кунида фаол ва изланувчан ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган махсус кўргазмага ташриф буюриб, мамлакатимизнинг фаол, ташаббускор ва изланувчан ёшлари билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, лойиҳалари ва ютуқлари билан танишилди ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Янги Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш — давлат сиёсатидаги энг устувор йўналиш

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёшлар билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббускор ёшлар лойиҳалари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида ташаббускор ёшлар томонидан тақдим этилган инновацион ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥9
Президент: «Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч — бу ёшлар»

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати натижалари ва олдимизда турган устувор вазифалар ҳақида тўхталди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, сўнгги йилларда ёшлар билан ишлаш тизими тубдан ўзгарди. «Ёшлар дафтари» орқали билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, тил ўрганиш, иш топиш ва бизнес бошлашда қийналган 1,5 миллион нафар ёшнинг муаммоси ҳал этилди.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ёш тадбиркорлар сони 5 баробарга ошиб, 287 мингдан ортди. Хорижий тилларни чуқур ўрганаётган ёшлар сони 3,5 миллион нафарга етди. Ўқувчилар ва талабалар халқаро фан олимпиадаларида 434 та, ёш спортчилар эса халқаро мусобақаларда 2 245 та медальни қўлга киритди.

Шунингдек, тарбияси оғир ёшлар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилиши натижасида икки йилда ёшлар жиноятчилиги 2,5 баробарга камайгани қайд этилди.

Президент эришилган натижаларга қарамай, ёшлар билан боғлиқ барча масалалар тўлиқ ҳал этилмаганини таъкидлаб, мутасадди раҳбарлар ёшларнинг муаммо, эҳтиёж ва қизиқишлари билан доимий шуғулланиши шартлигини билдирди.

Шунингдек, давлат раҳбари бугунги кунда давлатлар ҳудуди ёки табиий бойликлари билан эмас, балки билим, технология ва инсон капитали билан рақобатлашаётганини таъкидлади.

Президент ёшларга мурожаат қилиб, уларни буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга чақирди ҳамда Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган асосий куч айнан ёшлар эканини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥9😢1
Президент: «Биз миллий терма жамоамизга ишонамиз!»

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига ҳам алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбари қайд этганидек, бутун халқ АҚШ ва Мексика майдонларида бўлиб ўтган ўйинларни катта ҳаяжон билан кузатди. Терма жамоа FIFA рейтингида юқори ўринларда турадиган Португалия, Колумбия ҳамда кучли таркибга эга Конго терма жамоаларига қарши баҳсларда қимматли тажриба тўплади ва мундиал муҳитини ҳис қилди.

Президент Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг жаҳон чемпионатида киритган илк голлари халқимизга катта қувонч бағишлаганини таъкидлади.

Шунингдек, давлат раҳбари миллий жамоа ўйини юзасидан турли фикрлар билдирилаётганини қайд этиб, Ватан шарафини ҳимоя қилган футболчиларни танқид қилиш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, катта ғалабалар ҳали олдинда. Бунинг учун футболни янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни кўпайтириш ва энг аввало болалар футболига эътиборни кучайтириш устувор вазифалардан бири бўлади.

Шунингдек, келаси йил январь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик ҳозирдан бошланиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥13👎2🤔1