EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
70.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг халқаро имижига кучли туртки берди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштироки мамлакатнинг халқаро ахборот майдонидаги кўринишини сезиларли даражада оширди.

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?

– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди.

– Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинди.

– Хорижий ОАВ, YouTube ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга оид 3,4 миллиондан ортиқ пост ва видеоматериал жойлаштирилди.

– “Uzbekistan” сўзи бўйича қидирувлар 40 фоизга, “Tourism to Uzbekistan” мавзусидаги қидирувлар 10 фоизга ошди.

– “Travel Uzbekistan” сўрови Google Trends шкаласида максимал — 100 балл кўрсаткичига эришди.

– Ўзбекистон ҳақидаги материаллар дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар ётоқхоналари сотувга қўйилмагани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга аниқлик киритилди.

Савдога талабалар яшайдиган хоналар эмас, балки ТТЖлар таркибидаги бўш турган ертўла, ошхона, буфет, ҳовли қисми ва бошқа ёрдамчи майдонларни ижарага бериш учун объектлар қўйилган.

Расмий маълумотга кўра, мазкур майдонлар талабаларнинг яшаш жойлари ҳисобланмайди ва ётоқхона ўринлари қисқаришига сабаб бўлмайди.

Шунингдек:
▪️ 2022–2025 йилларда республика бўйича 74,1 минг ўринли талабалар турар жойлари яратилди;
▪️ давлат ОТМларидаги ТТЖлар сиғими 159,1 минг ўринга етди;
▪️ талабаларнинг ётоқхона билан таъминланиш даражаси 58 фоизни ташкил этди;
▪️ 2026 йилда яна 12 110 ўринли янги талабалар турар жойини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Ўзбекистон аэропортларида хавфсизлик назорати янги босқичга чиқади

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига портловчи моддаларнинг излари ва буғларини аниқлайдиган замонавий LEIDOS газ анализаторлари ўрнатилади.

«Uzbekistan Airports» маълумотига кўра, АҚШ ҳукумати томонидан бепул тақдим этилган 12 та ускуна юклар, почта жўнатмалари ва багажни текширишда қўлланади. Улар авиахавфсизлик соҳасидаги энг сўнгги технологиялардан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа аэропортларда хавфсизлик даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассислар малакасини юксалтиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир қабулидаги мурожаатлар: фирибгарлик, тергов ва адолат масалалари кун тартибида

Ҳар ойнинг сўнгги якшанбасида ўтказиладиган ички ишлар вазири қабулида фуқароларнинг аксарияти фирибгарлик, чўзилаётган тергов ишлари ва ички ишлар ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик билан мурожаат қилди.

Мурожаатларда 103 нафар фуқаронинг 5,5 млрд сўми автосалон фирибгарлигида ўзлаштирилгани, 177 минг доллар ва 497 минг долларлик ишлар йиллаб ҳал этилмаётгани, шунингдек, ноҳақ ишдан бўшатиш ва мулкий низолар каби масалалар кўтарилди. Айрим фуқаролар эса муаммоси ижобий ҳал этилгани учун вазирликка миннатдорлик билдирди.

ИИВ маълум қилишича, мурожаатларнинг катта қисми фирибгарлик ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ. Ҳар бир мурожаат назоратга олинган бўлиб, келгусида бундай қабулларни ҳудудларда ҳам ўтказиш режалаштирилган.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

Президентга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштиришга оид тақдимот тақдим этилди.

Унга кўра, профилактика инспекторларининг ишига аралашиш, вазифасига кирмайдиган топшириқлар бериш ва ортиқча юклама юклаш тақиқланади. Шунингдек, ҳокимликлар уларни хизмат уйи ва хизмат хоналари билан таъминлайди.

Бундан ташқари, давлат органлари инспектор сўровларига 10 кун ичида жавоб бериши, инспекторлар эса ҳар чоракда аҳоли олдида ҳисобот тақдим этиши белгиланмоқда. Агар аҳолининг ярмидан кўпи инспекторга ишончсизлик билдирса, унинг лавозимга лойиқлиги қайта кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥40👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила уйсиз қолмоқда

Бир неча кун олдин эълон қилган материалимизда 2021 йилда уй-жой учун маблағ тўлаган 147 нафар фуқаронинг мурожаати ҳамда ушбу иш бўйича бошланган апелляция суди ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Тошкент шаҳар жиноят судида мазкур иш юзасидан апелляция инстанциясининг кейинги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида квартирани кейинчалик сотиб олган айрим шахслардан сўроқ қилинди. Шунингдек, судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларга нисбатан айбсиз эканликларини билдиришди.

Қарийб беш йилдан буён уйини кутаётган 147 оиланинг тақдирига доир ушбу иш апелляция босқичида давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тез ёрдам машиналарига ёзилган 1200 та жарима бекор қилинди

Тошкентда бир корхонага қарашли тез ёрдам машиналарига ёзилган 1200 та маъмурий жарима Президент Халқ қабулхонаси аралашувидан сўнг бекор қилинди.

Фуқаро мазкур масала бўйича бир неча бор масъул ташкилотларга мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Шундан сўнг у Президент Халқ қабулхонасига мурожаат йўллаган.

Мурожаат ўрганилиб, масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди. Натижада 2026 йил 23 июнь куни тез ёрдам автомобилларига ёзилган барча жарималар бекор қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂2🤔1
«Хавфни таҳлил қилиш» тизими ишга туширилади

Адлия вазирлиги ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган янги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янги тартибга кўра, «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси автоматик баҳоланади. Бунда давлат ахборот тизимлари, расмий статистика, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалар маълумотларидан фойдаланилади.

Низомга мувофиқ, хавф таҳлили учун тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди. Паст хавф тоифасига киритилган субъектларда текширувлар ўтказилмайди, юқори ва ўрта хавф тоифасидагиларда эса қонунчилик асосида профилактика тадбирлари ва текширувлар амалга оширилади.

Шунингдек, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорга нисбатан тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш учун мустақил асос ҳисобланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
30 июнь — Ёшлар куни муборак бўлсин!

Азиз ёшлар!
Сизларни 30 июнь — Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Юксак орзу-интилишларингиз, билимга чанқоқлигингиз, ташаббус ва ғайратингиз юртимиз тараққиётининг энг катта кучидир.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар, эзгу мақсадлар йўлида омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, Ватанимиз равнақи йўлидаги интилишларингиз янада юксалсин!

Ёшлар куни муборак бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 июль куни «Бирлашиш нуқтаси» ОАВ ҳафталиги старт олади

1–3 июль кунлари пойтахтда медиа соҳаси вакилларини бирлаштирувчи «Бирлашиш нуқтаси» ОАВ ҳафталиги бўлиб ўтади.

Тадбир давомида журналистлар, блогерлар, халқаро экспертлар ҳамда коммуникация соҳаси мутахассислари бир майдонда жамланиб, медиа соҳасидаги замонавий тенденциялар, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади.

Ҳафталик доирасида соҳани ривожлантиришга қаратилган мулоқотлар, муҳокамалар ва янги лойиҳалар учун платформалар ташкил этилиши режалаштирилган.

Айни пайтда, 27 июнь — ОАВ ходимлари куни муносабати билан медиа соҳасида фаолият юритиб, жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказиб келаётган барча журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларига самимий табриклар йўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди.

Статистика қўмитаси раиси Бекзод Ҳамраев маълум қилишича, мамлакат аҳолиси 39 миллион 47 минг 321 нафарни ташкил этган. Бу жорий статистик ҳисоб-китобларга нисбатан 810 минг 617 нафарга кўп экани қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аҳолининг 19 миллион 766 минг 166 нафари (50,6 фоиз) эркаклар, 19 миллион 281 минг 155 нафари (49,4 фоиз) аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун Тошкентда «Ёшлар куни» муносабати билан бепул галаконцерт ўтказилади

30 июнь куни пойтахтда ёшлар учун йилнинг энг йирик мусиқий тадбирларидан бири ташкил этилади.

Бугун соат 19:00 да Олимпия шаҳарчасида «Ёшлар куни» муносабати билан катта галаконцерт бўлиб ўтади.

Концерт дастурида ўзбек эстрадасининг машҳур санъаткорлари иштирок этиб, мухлислар учун энг сара қўшиқларини ижро этади.

Тадбирга кириш барча учун бепул. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, концерт қатнашчиларини байрамона муҳит, қизиқарли чиқишлар ва унутилмас лаҳзалар кутмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида юк машиналари иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юк автомобиллари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 29 июнь куни содир бўлган. Тасвирларда камида иккита юк машинаси жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Ҳозирча ушбу ЙТҲ юзасидан расмий идоралар томонидан ҳодисанинг сабаблари, жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Президент Ёшлар кунида фаол ва изланувчан ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган махсус кўргазмага ташриф буюриб, мамлакатимизнинг фаол, ташаббускор ва изланувчан ёшлари билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, лойиҳалари ва ютуқлари билан танишилди ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9