Бухорода 17 ёшли йигит Шоҳруд каналида чўкиб ҳалок бўлди
Марҳумнинг жасади бир кундан ортиқ давом этган қидирувлардан сўнг топилди.
Бухоро вилоятининг Когон тумани, Сорғун МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида 2009 йилда туғилган йигит чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.
Ҳодиса 27 июнь куни соат 14:50 ларда содир бўлган. ФВБ қутқарувчилари ва маҳаллий аҳоли иштирокида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида марҳумнинг жасади 28 июнь куни соат 16:40 да сувдан олиб чиқилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢4🔥1
Ўзбекистонда муаммоли кредитлар ҳажми кескин ошди
Бир ойда муаммоли кредитлар 1,7 триллион сўмга кўпайди.
2026 йил май ойида Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар ҳажми 1,7 триллион сўмга ёки 7,7 фоизга ўсди. 1 июнь ҳолатига кўра, уларнинг умумий қиймати 23,6 триллион сўмдан ошди.
Муаммоли кредитларнинг асосий қисми давлат банклари ҳиссасига тўғри келиб, улардаги қарзлар ҳажми 16,7 триллион сўмга етган. Хусусий банкларда эса бу кўрсаткич 6,9 триллион сўмни ташкил этган.
Давлат банклари орасида энг кўп муаммоли кредит Ўзмиллийбанк ҳиссасига тўғри келса, хусусий банклар ичида Капиталбанк биринчи ўринни эгаллаган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨 ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР
2008 йилда туғилган Диёрбек Олимжонов 26 июнь куни Наманган вилояти Давлатобод тумани 6-микрорайон ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналида эҳтиётсизлик оқибатида сувга чўкиб кетган.
Оила аъзоларининг маълум қилишича, у ҳанузгача топилмаган. Уларнинг айтишича, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган бўлса-да, қидирув ишларини енгиллаштириш мақсадида канал суви камайтирилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг расмий изоҳини кутиб қоламиз.

🤔3😢3👎1
Венесуэлада яна офат: кучли сел оқими ҳудудларни сув остида қолдирди
Кучли ёмғирлар оқибатида уйлар ва инфратузилмага зарар етди.
Венесуэланинг Португеса штатида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сел оқими бир қатор ҳудудларни сув остида қолдирди.
Оқибатда кўплаб уйларга сув кирган, йўллар ва бошқа инфратузилма объектларига зарар етган. Ҳозирда ҳудудда оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🤷♂1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун яна чанг-тўзон кузатилиши мумкин
Мутахассислар маълумотига кўра, бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентда шамол кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Шу муносабат билан нафас йўллари, аллергия ҳамда юрак-қон томир касалликлари бўлган фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.
Зарурат бўлмаса ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода эса ниқобдан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тупроқ остида қолган фуқаро қутқариб қолинди
28 июнь куни соат 12:10 атрофида Урганч шаҳрининг «Ал-Хоразмий» кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида бир нафар фуқаро тупроқ остида қолган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига зудлик билан етиб борган Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари махсус анжомлар ёрдамида фуқарони тупроқ остидан соғ-саломат чиқариб олди.
Қутқарувчилар жабрланувчига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни шифокорларга топширди. Маълум қилинишича, фуқаронинг аҳволи яхши.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қурилиш ва ер қазиш ишлари вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, тупроқ кўчиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда зарур ҳимоя чораларини кўриш ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга эканини эслатди.

👍7
Янгиҳаёт туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ҳудудида ёнғин содир бўлди.
ФВВ маълумотига кўра, хабар соат 12:43 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 12:51 да етиб бориб, ёнғинни 12:56 да қуршаб олган ва 12:59 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин натижасида тахминан 50 квадрат метр майдондаги полизол қопламаси ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 июлдан касаллик нафақасини тўлаш тартиби ўзгаради
2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда касаллик нафақаларини молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Янги тартибга кўра, касалликнинг дастлабки 5 куни учун нафақани иш берувчи, 6-кундан бошлаб эса Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўлайди. Илгари ушбу харажатлар тўлиқ иш берувчи зиммасида эди.
Нафақа миқдори суғурта стажига қараб белгиланади:
— 6 ойдан 8 йилгача стажга эга ходимларга ўртача иш ҳақининг 60 фоизи;
— 8 йилдан ортиқ стажга эга ходимларга 80 фоизи тўланади.
Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўп болали оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган оилалар учун нафақа қўшимча 20 фоизга оширилади.
Янги тизим тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Тўловлар автоматик тарзда «Baraka» тизими орқали виртуал картага ўтказилади.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Malibu-2 ҳайдовчиси уч нафар пиёдани урди: икки киши ҳалок бўлди
Андижон шаҳрида Malibu-2 русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани ўтказиб юбормасдан, уларни уриб юборган.
Оқибатда 49 ёшли аёл ва унинг 6 ёшли невараси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Яна бир пиёдага тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢6👎1
Жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг халқаро имижига кучли туртки берди
Футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштироки мамлакатнинг халқаро ахборот майдонидаги кўринишини сезиларли даражада оширди.
Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга қандай натижалар берди?
– Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга ошди.
– Халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинди.
– Хорижий ОАВ, YouTube ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга оид 3,4 миллиондан ортиқ пост ва видеоматериал жойлаштирилди.
– “Uzbekistan” сўзи бўйича қидирувлар 40 фоизга, “Tourism to Uzbekistan” мавзусидаги қидирувлар 10 фоизга ошди.
– “Travel Uzbekistan” сўрови Google Trends шкаласида максимал — 100 балл кўрсаткичига эришди.
– Ўзбекистон ҳақидаги материаллар дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Талабалар ётоқхоналари сотувга қўйилмагани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга аниқлик киритилди.
Савдога талабалар яшайдиган хоналар эмас, балки ТТЖлар таркибидаги бўш турган ертўла, ошхона, буфет, ҳовли қисми ва бошқа ёрдамчи майдонларни ижарага бериш учун объектлар қўйилган.
Расмий маълумотга кўра, мазкур майдонлар талабаларнинг яшаш жойлари ҳисобланмайди ва ётоқхона ўринлари қисқаришига сабаб бўлмайди.
Шунингдек:
▪️ 2022–2025 йилларда республика бўйича 74,1 минг ўринли талабалар турар жойлари яратилди;
▪️ давлат ОТМларидаги ТТЖлар сиғими 159,1 минг ўринга етди;
▪️ талабаларнинг ётоқхона билан таъминланиш даражаси 58 фоизни ташкил этди;
▪️ 2026 йилда яна 12 110 ўринли янги талабалар турар жойини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

🤔3
Ўзбекистон аэропортларида хавфсизлик назорати янги босқичга чиқади
Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига портловчи моддаларнинг излари ва буғларини аниқлайдиган замонавий LEIDOS газ анализаторлари ўрнатилади.
«Uzbekistan Airports» маълумотига кўра, АҚШ ҳукумати томонидан бепул тақдим этилган 12 та ускуна юклар, почта жўнатмалари ва багажни текширишда қўлланади. Улар авиахавфсизлик соҳасидаги энг сўнгги технологиялардан бири ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур лойиҳа аэропортларда хавфсизлик даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассислар малакасини юксалтиришга хизмат қилади.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир қабулидаги мурожаатлар: фирибгарлик, тергов ва адолат масалалари кун тартибида
Ҳар ойнинг сўнгги якшанбасида ўтказиладиган ички ишлар вазири қабулида фуқароларнинг аксарияти фирибгарлик, чўзилаётган тергов ишлари ва ички ишлар ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик билан мурожаат қилди.
Мурожаатларда 103 нафар фуқаронинг 5,5 млрд сўми автосалон фирибгарлигида ўзлаштирилгани, 177 минг доллар ва 497 минг долларлик ишлар йиллаб ҳал этилмаётгани, шунингдек, ноҳақ ишдан бўшатиш ва мулкий низолар каби масалалар кўтарилди. Айрим фуқаролар эса муаммоси ижобий ҳал этилгани учун вазирликка миннатдорлик билдирди.
ИИВ маълум қилишича, мурожаатларнинг катта қисми фирибгарлик ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ. Ҳар бир мурожаат назоратга олинган бўлиб, келгусида бундай қабулларни ҳудудларда ҳам ўтказиш режалаштирилган.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ кўриш

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Президентга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштиришга оид тақдимот тақдим этилди.
Унга кўра, профилактика инспекторларининг ишига аралашиш, вазифасига кирмайдиган топшириқлар бериш ва ортиқча юклама юклаш тақиқланади. Шунингдек, ҳокимликлар уларни хизмат уйи ва хизмат хоналари билан таъминлайди.
Бундан ташқари, давлат органлари инспектор сўровларига 10 кун ичида жавоб бериши, инспекторлар эса ҳар чоракда аҳоли олдида ҳисобот тақдим этиши белгиланмоқда. Агар аҳолининг ярмидан кўпи инспекторга ишончсизлик билдирса, унинг лавозимга лойиқлиги қайта кўриб чиқилади.

👍53🔥40👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила уйсиз қолмоқда
Бир неча кун олдин эълон қилган материалимизда 2021 йилда уй-жой учун маблағ тўлаган 147 нафар фуқаронинг мурожаати ҳамда ушбу иш бўйича бошланган апелляция суди ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Тошкент шаҳар жиноят судида мазкур иш юзасидан апелляция инстанциясининг кейинги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида квартирани кейинчалик сотиб олган айрим шахслардан сўроқ қилинди. Шунингдек, судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларга нисбатан айбсиз эканликларини билдиришди.
Қарийб беш йилдан буён уйини кутаётган 147 оиланинг тақдирига доир ушбу иш апелляция босқичида давом этмоқда.

🤔2
Тез ёрдам машиналарига ёзилган 1200 та жарима бекор қилинди
Тошкентда бир корхонага қарашли тез ёрдам машиналарига ёзилган 1200 та маъмурий жарима Президент Халқ қабулхонаси аралашувидан сўнг бекор қилинди.
Фуқаро мазкур масала бўйича бир неча бор масъул ташкилотларга мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Шундан сўнг у Президент Халқ қабулхонасига мурожаат йўллаган.
Мурожаат ўрганилиб, масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди. Натижада 2026 йил 23 июнь куни тез ёрдам автомобилларига ёзилган барча жарималар бекор қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.

👍6🤷♂2🤔1
«Хавфни таҳлил қилиш» тизими ишга туширилади
Адлия вазирлиги ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган янги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Янги тартибга кўра, «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси автоматик баҳоланади. Бунда давлат ахборот тизимлари, расмий статистика, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалар маълумотларидан фойдаланилади.
Низомга мувофиқ, хавф таҳлили учун тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди. Паст хавф тоифасига киритилган субъектларда текширувлар ўтказилмайди, юқори ва ўрта хавф тоифасидагиларда эса қонунчилик асосида профилактика тадбирлари ва текширувлар амалга оширилади.
Шунингдек, электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорга нисбатан тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш учун мустақил асос ҳисобланмайди.

30 июнь — Ёшлар куни муборак бўлсин!
Азиз ёшлар!
Сизларни 30 июнь — Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
Юксак орзу-интилишларингиз, билимга чанқоқлигингиз, ташаббус ва ғайратингиз юртимиз тараққиётининг энг катта кучидир.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар, эзгу мақсадлар йўлида омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, Ватанимиз равнақи йўлидаги интилишларингиз янада юксалсин!
Ёшлар куни муборак бўлсин!

Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан қўлга тушди
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Экология бўлими ходими 9500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.