Россияда бензин тақчиллиги: Ўзбекистонда импорт АИ-92 ва АИ-95 сотуви қисқарди
Россиядаги ёнилғи инқирози Ўзбекистон бозорига ҳам таъсир қилмоқда.
Россия ички бозорида бензин тақчиллиги кучайгани сабабли мамлакат 31 июлгача ёнилғи экспортига чекловлар жорий қилди. Бу эса Ўзбекистонга Россиядан бензин етказиб бериш ҳажмининг кескин қисқаришига олиб келди.
Шу муносабат билан Россиядан импорт қилинадиган юқори октанли АИ-92 ва АИ-95 бензинини сотувчи қатор АЁҚШлар тармоғида ушбу маҳсулотлар деярли қолмаган. Айрим йирик, хорижий брендлар остида фаолият юритувчи шохобчаларда ҳам импорт бензини тугагани, вазият эса ҳозирча ноаниқ муддатгача давом этиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3👎1
Европада аномал иссиқ: қарийб 200 миллион аҳоли жазирамадан азият чекмоқда
Қитъада ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди.
AFP маълумотларига кўра, Европанинг қарийб 200 миллион аҳолиси аномал иссиқ тўлқини таъсирида қолган. Кеча кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати +35°C дан юқори қайд этилган ва жазирама шарқий ҳудудларга қараб силжимоқда.
Берлинда қуёш остидаги ҳарорат +50°C гача кўтарилгани сабабли айрим светофорлар эрий бошлаган, дўконларда эса ичимлик сувига талаб кескин ошган.
Ижтимоий тармоқларда Францияда бир эркак дераза токчасида қуёшда қизиб кетган товада тухум ва бекон қовураётгани акс этган видеолар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

😢3
Навоийда 5 ойлик чақалоқни ўлдирган ота 15 йилга қамалди
Суд эркакни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди.
Навоий вилоятида 5 ойлик чақалоқнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, эркак йиғлаётган 5 ойлик ўғлини тинчитишга уринган. Кейин эса унинг оғзига пайпоғини тиқиб қўйган. Оқибатда чақалоқ оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва беш кун реанимацияда даволанганига қарамай, ҳаётдан кўз юмган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

😢2🔥1🤔1
📢 ФУҚАРОЛАРИМИЗ УЧУН БЕПУЛ ВА СИФАТЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ!
⚖️ Одил судлов академияси ҳузурида замонавий "Pro Bono" юридик клиникаси ўз фаолиятини бошлади!
Эндиликда ҳуқуқий кўмакка муҳтож ҳар бир фуқаро Одил судлов академиясининг кўп йиллик тажрибага эга судьялари, профессор-ўқитувчилари ва юридик соҳа экспертларидан ҳуқуқий ҳамда суд ишларига оид масалалар юзасидан мутлақо бепул ва сифатли юридик маслаҳат олиш имкониятига эга.
✅ Барча юридик хизматлар бепул ва беғараз кўрсатилади.
🔒 Мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари қонунчилик талабларига мувофиқ сир сақланиши кафолатланади.
📞 Мурожаат учун телефон: +998 55 501 12 54

👍6👎1🔥1
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда
Бунга подстанцияда юзага келган носозлик сабаб бўлган.
Бугун соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида техник носозлик юзага келди.
Шу сабабли Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудлари, шунингдек Тошкент вилоятининг Зангиота туманида электр таъминоти вақтинча узилди.
Ҳозирда мутахассислар носозликни бартараф этиш ва истеъмолчиларни қайта электр таъминотига улаш ишларини олиб бормоқда.

😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электр узилиши сабаб одамлар аттракционларда қолиб кетди
Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида юзага келган электр таъминотидаги узилиш оқибатида айрим истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳам тўхтаб қолибди.
Шу сабабли аттракционларда бўлган фуқаролар вақтинча юқорида қолиб кетган. Ҳозирда масъул хизматлар томонидан уларни хавфсиз тарзда пастга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида юзага келган электр таъминотидаги узилиш оқибатида айрим истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳам тўхтаб қолибди.
Шу сабабли аттракционларда бўлган фуқаролар вақтинча юқорида қолиб кетган. Ҳозирда масъул хизматлар томонидан уларни хавфсиз тарзда пастга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2😢1
Сурхондарё ва Андижонда электр тизими ходимлари пора билан қўлга тушди
Икки вилоятда коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходими электр энергияси бўйича аниқланган қоидабузарликни расмийлаштирмаслик ҳамда янги ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилган. У дастлаб 200 доллар ва 1 миллион 50 минг сўмни олган, қолган 500 доллар ҳамда 2,4 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга тушган.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ходимларнинг ойлик ҳисоботларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 300 доллар пора олаётган вақтида ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍2🔥2🤷♂1
Тошкент аҳолиси кучли шамолдан огоҳлантирилди
Пойтахтда шамол оқибатида хавфли ҳолатлар юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол муносабати билан аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Маълум қилинишича, кучли шамол сабаб электр симларининг узилиши, дарахтларнинг қулаши ҳамда ҳавода чанг миқдорининг ошиши эҳтимоли мавжуд.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан автомобилларини дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, фуқаролардан эса зарурат бўлмаса кўчада юришни чеклаш сўралди. Айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлиги бор шахсларга эҳтиёткор бўлиш тавсия этилди.
Шунингдек, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш, ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинди.

👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Венесуэлада зилзила оқибатлари: вайроналарда газ портлаши юз берди
Ҳодиса вақтида бир неча қутқарувчи жароҳат олган.
Венесуэла пойтахти Каракасда зилзиладан кейин вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда кучли газ портлаши содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир неча қутқарувчи турли даражада жароҳат олган. Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

😢3🔥1
Бухорода 17 ёшли йигит Шоҳруд каналида чўкиб ҳалок бўлди
Марҳумнинг жасади бир кундан ортиқ давом этган қидирувлардан сўнг топилди.
Бухоро вилоятининг Когон тумани, Сорғун МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида 2009 йилда туғилган йигит чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.
Ҳодиса 27 июнь куни соат 14:50 ларда содир бўлган. ФВБ қутқарувчилари ва маҳаллий аҳоли иштирокида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида марҳумнинг жасади 28 июнь куни соат 16:40 да сувдан олиб чиқилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

😢4🔥1
Ўзбекистонда муаммоли кредитлар ҳажми кескин ошди
Бир ойда муаммоли кредитлар 1,7 триллион сўмга кўпайди.
2026 йил май ойида Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар ҳажми 1,7 триллион сўмга ёки 7,7 фоизга ўсди. 1 июнь ҳолатига кўра, уларнинг умумий қиймати 23,6 триллион сўмдан ошди.
Муаммоли кредитларнинг асосий қисми давлат банклари ҳиссасига тўғри келиб, улардаги қарзлар ҳажми 16,7 триллион сўмга етган. Хусусий банкларда эса бу кўрсаткич 6,9 триллион сўмни ташкил этган.
Давлат банклари орасида энг кўп муаммоли кредит Ўзмиллийбанк ҳиссасига тўғри келса, хусусий банклар ичида Капиталбанк биринчи ўринни эгаллаган.

🚨 ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР
2008 йилда туғилган Диёрбек Олимжонов 26 июнь куни Наманган вилояти Давлатобод тумани 6-микрорайон ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналида эҳтиётсизлик оқибатида сувга чўкиб кетган.
Оила аъзоларининг маълум қилишича, у ҳанузгача топилмаган. Уларнинг айтишича, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган бўлса-да, қидирув ишларини енгиллаштириш мақсадида канал суви камайтирилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг расмий изоҳини кутиб қоламиз.

🤔3😢3👎1
Венесуэлада яна офат: кучли сел оқими ҳудудларни сув остида қолдирди
Кучли ёмғирлар оқибатида уйлар ва инфратузилмага зарар етди.
Венесуэланинг Португеса штатида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сел оқими бир қатор ҳудудларни сув остида қолдирди.
Оқибатда кўплаб уйларга сув кирган, йўллар ва бошқа инфратузилма объектларига зарар етган. Ҳозирда ҳудудда оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🤷♂1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун яна чанг-тўзон кузатилиши мумкин
Мутахассислар маълумотига кўра, бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентда шамол кучайиши кутилмоқда.
Шунингдек, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Шу муносабат билан нафас йўллари, аллергия ҳамда юрак-қон томир касалликлари бўлган фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.
Зарурат бўлмаса ташқарига чиқмаслик, очиқ ҳавода эса ниқобдан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тупроқ остида қолган фуқаро қутқариб қолинди
28 июнь куни соат 12:10 атрофида Урганч шаҳрининг «Ал-Хоразмий» кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида бир нафар фуқаро тупроқ остида қолган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига зудлик билан етиб борган Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари махсус анжомлар ёрдамида фуқарони тупроқ остидан соғ-саломат чиқариб олди.
Қутқарувчилар жабрланувчига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни шифокорларга топширди. Маълум қилинишича, фуқаронинг аҳволи яхши.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қурилиш ва ер қазиш ишлари вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, тупроқ кўчиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда зарур ҳимоя чораларини кўриш ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга эканини эслатди.

👍7
Янгиҳаёт туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ҳудудида ёнғин содир бўлди.
ФВВ маълумотига кўра, хабар соат 12:43 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 12:51 да етиб бориб, ёнғинни 12:56 да қуршаб олган ва 12:59 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин натижасида тахминан 50 квадрат метр майдондаги полизол қопламаси ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

😢1