EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
71K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2027 йилдан саратон касалликларини эрта аниқлаш бўйича миллий дастур жорий этилади

Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан ЖССТ ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Саратонга қарши курашиш миллий дастури асосида ошқозон, йўғон ичак (колоректал), ўпка ва простата бези саратонини эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, аҳолини энг кўп учрайдиган саратон касалликлари бўйича мақсадли тиббий текширувлар билан қамраб олиш кўрсаткичини камида 60 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥17🤔1
Ўзбекистонда ноқонуний косметик препаратлардан фойдаланганларда ботулизмга ўхшаш ҳолатлар аниқланди

Ўзбекистонда ботулотоксин сақловчи айрим косметик препаратлардан фойдаланиш оқибатида оғир ножўя реакциялар ва ботулизмга ўхшаш ҳолатлар қайд этилди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотига кўра, айрим фуқароларда косметологик мақсадларда қўлланган «Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy» ҳамда «Dysport 500» препаратларидан сўнг жиддий асоратлар кузатилган.

Таъкидланишича, мазкур маҳсулотлар Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги расман тасдиқланмаган.

Мутахассислар аҳолини келиб чиқиши номаълум ва рўйхатдан ўтмаган косметик воситалардан фойдаланмасликка чақириб, шубҳали аломатлар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аҳоли кредитлари 233 триллион

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимидаги жами кредитлар қолдиғи 636 триллион сўмни ташкил этди.

Шундан 403,1 триллион сўм юридик шахсларга, 232,9 триллион сўм эса жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида банк тизимидаги жами депозитлар ҳажми 460,6 триллион сўмга етган.

Унинг 282,1 триллион сўми юридик шахслар, 178,5 триллион сўми эса аҳоли маблағларидан иборат.

Ҳудудлар кесимида кредитлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.

Пойтахт ҳиссасига 292,3 триллион сўм кредит ва 351,6 триллион сўм депозит тўғри келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила ҳалигача уйсиз: энди барча эътибор апелляция судида

2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» орқали уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлаган. Шартномага кўра, хонадонлар 2022 йил охирида топширилиши керак эди.

Бироқ орадан қарийб 5 йил ўтганига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам ўз уйига эга эмас.

2024 йил ноябрь ойида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов қўйилди. Суд жараёнида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ушбу қарордан норози бўлган жабрланувчилар Тошкент шаҳар жиноят судига апелляция шикояти киритган. Энди иш тақдири апелляция инстанциясида ҳал бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда майдонга тушади

Бугун тунда ва эртага тонгда халқаро футбол учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса Конго ДР термасига қарши майдонга тушади.

Учрашув 28 июнь куни соат 04:30 да старт олади. Мухлислар баҳсни «Zo‘r TV» ва «Sport TV» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон жаҳон чемпионатини тарк этди

Конго-Ўзбекистон 3-1.

Жами 3 та ўйин, 3 та мағлубият.

3 та ўйинда 11 та гол ўтказдик ва 2 та гол урдик, шу билан нол очко билан 35-ўринда Жахон чемпионатини тарк этмоқдамиз.

Жаҳон чемпионатида биринчи иштирокимиз жуда ишончсиз ва омадсиз якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢5🤔1
Ҳақиқатга тик қарамоқ зарур.

Жаҳон чемпионатига чиқиш — ўзбек футбол тарихидаги шубҳасиз муҳим воқеа. Бунинг ҳеч ким инкор эта олмайди. Йиллар давомида саралашларнинг ҳал қилувчи паллаларида нимадир етмай қоларди, орзуларимиз эса алам ва кўз ёши билан якун топарди. Бу сафар эса ниҳоят Ўзбекистон мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Барчамиз бундан фахрландик.

Аммо ҳиссиётлар бир четда, ҳақиқатга ҳам тик қарамоқ керак.

Тан олишимиз керакки, бу муваффақият футболимизда туб тизимли ислоҳотлар натижасидан кўра кўпроқ ФИФА томонидан Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг 32 тадан 48 тага оширилгани ва Осиё учун квоталар 4,5 тадан 8,5 тага етказилгани билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Агар eski формат сақланиб қолганида, бугун қандай натижа бўлишини ҳар ким ўзи хулоса қилиши мумкин.

Энг ачинарлиси — Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиз. Турнир давомида намойиш этилган ўйин, аввалги йирик мағлубиятлар билан бирга қаралганда, шуни кўрсатдики, ўзбек футбол умумий савияси Абрамов, Қосимов, Бабаян ёки бошқа мураббийлар давридагидан кескин юқорилаб кетмаган. Биз мундиалнинг энг ожиз жамоаларидан бири сифатида таассурот қолдирдик. Замонавий футбол талабларига мос, рақибни қийнайдиган ўйин, аниқ тактика ёки ўзига хос услубни кўра олмадик.

Энг кўп ўйлантирадиган масала эса бош мураббийга сарфланган маблағдир. Тахминан 4 миллион евро эвазига жамоада қандай ўзгариш бўлди? Ўйин сифати яхшиландими? Характер, курашувчанлик, тактик ёндашув ёки натижаларда сезиларли ўсиш кузатилдими? Афсуски, бунга ижобий жавоб бериш қийин.

Аксинча, айрим учрашувларда терма жамоа Сречко Катанец давридагидан ҳам ишончсизроқ кўринди. Шундай экан, миллионлаб евролик шартнома эвазига олинган натижа ва сифат бўлмаса, бу қарор юзасидан саволлар туғилиши табиий.

Шу нуқтаи назардан, Темур Кападзенинг истеъфосига чиқарилгани ҳам ҳамон баҳсли қарор бўлиб қолмоқда. Агар жамоадаги энг кўзга кўринган янгилик озиқланиш тизими ёки нутритионист жалб этиш бўлса, бундай ишларни бундан анча кам маблағ эвазига ҳам амалга ошириш мумкин эди.

4 миллион евролик мураббийдан кутиладиган нарса Жaҳон чемпионатида иштирок этиш эмас. Бундай мутахассис жамоага янги фалсафа, рақобатбардош ўйин, натижа ва ишқоб олиб келиши керак эди. Агар бунинг ўрнига йирик мағлубиятлар ва кўплаб жавобсиз саволлар қолаётган бўлса, бу мураббийнинг эмас, аввало уни танлаган ва бу қарорни маъқуллаган ЎФА раҳбариятининг масъулиятидир.

Жаҳон чемпионатига чиқиш тарихий муваффақият бўлди. Аммо шу муваффақият ортга яшириниб, мавжуд муаммоларни кўрмаслик келажакдаги янада оғир муваффақиятсизликларга замин яратиши мумкин.

Ҳозир хулоса чиқариш, тизимни қайта кўриб чиқиш ва маблағлар қаерга ҳамда қандай натижа учун сарфланаётганини жиддий таҳлил қилиш вақти келди.
👍40
Бугун ҳаво янада исийди

Эртага, 29 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво янада иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 39–41 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шу боис, мутахассислар аҳолидан қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилишни сўрамоқда:

🔸 Имкон қадар 11:00–17:00 оралиғида очиқ ҳавода узоқ вақт бўлманг;
🔸 Кўпроқ сув истеъмол қилинг;
🔸 Қуёш нуридан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2026 иштирокидан 12,5 млн доллар ишлаб олди

Жаҳон чемпионатидаги иштирок мамлакат футболи учун катта молиявий даромад келтирди.

Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДР (1:3)га қарши ўйинлардаги натижаларга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2026даги иштироки учун 12,5 миллион доллар миқдорида маблағ қўлга киритди.

Маълум қилинишича, FIFA томонидан ажратиладиган маблағнинг 10 миллион доллари мусобақада иштирок этганлик учун мукофот пули ҳисобланади. Қолган 2,5 миллион доллар эса жамоанинг тайёргарлик, логистика ва машғулотлар билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Бу маблағ мамлакат футболи инфратузилмасини ривожлантириш ва миллий терма жамоанинг кейинги халқаро мусобақаларга тайёргарлигини янада кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍8
Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредит учун жабрланувчи жавобгар бўлмайди

Фирибгарлик қурбони бўлдингизми? Энди онлайн кредитни сиздан ундиришмайди.

Қонунчиликка кўра, фирибгарлик йўли билан фуқаро номига расмийлаштирилган онлайн кредитлар бўйича маблағ жабрланувчидан ундирилмайди.

Бунинг учун фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Шундан сўнг ҳолат юзасидан текширув ёки тергов ҳаракатлари ўтказилади.

Агар онлайн кредит фирибгарлик оқибатида расмийлаштирилгани тасдиқланиб, фуқаро расман жабрланувчи деб топилса, бу ҳақдаги қарор кредит ташкилотига юборилади.

Шундан кейин кредит ташкилоти мазкур кредит бўйича фоиз, неустойка ва жарималар ҳисоблашни, шунингдек қарзни жабрланувчидан ундиришни тўхтатади.

Агар ушбу кредит бўйича фуқародан маблағ ундирилган бўлса, суд қарори асосида пул 15 кун ичида унинг банк картаси ёки кўрсатган ҳисобварағига қайтарилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлди, бугундан бошлаб футбол тамом, қани, қўлларингга китоб ол ҳамманг."

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Россияда бензин тақчиллиги: Ўзбекистонда импорт АИ-92 ва АИ-95 сотуви қисқарди

Россиядаги ёнилғи инқирози Ўзбекистон бозорига ҳам таъсир қилмоқда.

Россия ички бозорида бензин тақчиллиги кучайгани сабабли мамлакат 31 июлгача ёнилғи экспортига чекловлар жорий қилди. Бу эса Ўзбекистонга Россиядан бензин етказиб бериш ҳажмининг кескин қисқаришига олиб келди.

Шу муносабат билан Россиядан импорт қилинадиган юқори октанли АИ-92 ва АИ-95 бензинини сотувчи қатор АЁҚШлар тармоғида ушбу маҳсулотлар деярли қолмаган. Айрим йирик, хорижий брендлар остида фаолият юритувчи шохобчаларда ҳам импорт бензини тугагани, вазият эса ҳозирча ноаниқ муддатгача давом этиши мумкинлиги билдирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Европада аномал иссиқ: қарийб 200 миллион аҳоли жазирамадан азият чекмоқда

Қитъада ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди.

AFP маълумотларига кўра, Европанинг қарийб 200 миллион аҳолиси аномал иссиқ тўлқини таъсирида қолган. Кеча кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати +35°C дан юқори қайд этилган ва жазирама шарқий ҳудудларга қараб силжимоқда.

Берлинда қуёш остидаги ҳарорат +50°C гача кўтарилгани сабабли айрим светофорлар эрий бошлаган, дўконларда эса ичимлик сувига талаб кескин ошган.

Ижтимоий тармоқларда Францияда бир эркак дераза токчасида қуёшда қизиб кетган товада тухум ва бекон қовураётгани акс этган видеолар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Навоийда 5 ойлик чақалоқни ўлдирган ота 15 йилга қамалди

Суд эркакни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди.

Навоий вилоятида 5 ойлик чақалоқнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, эркак йиғлаётган 5 ойлик ўғлини тинчитишга уринган. Кейин эса унинг оғзига пайпоғини тиқиб қўйган. Оқибатда чақалоқ оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва беш кун реанимацияда даволанганига қарамай, ҳаётдан кўз юмган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1🤔1
📢 ФУҚАРОЛАРИМИЗ УЧУН БЕПУЛ ВА СИФАТЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ!

⚖️ Одил судлов академияси ҳузурида замонавий "Pro Bono" юридик клиникаси ўз фаолиятини бошлади!

Эндиликда ҳуқуқий кўмакка муҳтож ҳар бир фуқаро Одил судлов академиясининг кўп йиллик тажрибага эга судьялари, профессор-ўқитувчилари ва юридик соҳа экспертларидан ҳуқуқий ҳамда суд ишларига оид масалалар юзасидан мутлақо бепул ва сифатли юридик маслаҳат олиш имкониятига эга.

Барча юридик хизматлар бепул ва беғараз кўрсатилади.

🔒 Мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари қонунчилик талабларига мувофиқ сир сақланиши кафолатланади.

📞 Мурожаат учун телефон: +998 55 501 12 54

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1🔥1
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда

Бунга подстанцияда юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Бугун соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида техник носозлик юзага келди.

Шу сабабли Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудлари, шунингдек Тошкент вилоятининг Зангиота туманида электр таъминоти вақтинча узилди.

Ҳозирда мутахассислар носозликни бартараф этиш ва истеъмолчиларни қайта электр таъминотига улаш ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электр узилиши сабаб одамлар аттракционларда қолиб кетди

Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида юзага келган электр таъминотидаги узилиш оқибатида айрим истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳам тўхтаб қолибди.

Шу сабабли аттракционларда бўлган фуқаролар вақтинча юқорида қолиб кетган. Ҳозирда масъул хизматлар томонидан уларни хавфсиз тарзда пастга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2😢1
Сурхондарё ва Андижонда электр тизими ходимлари пора билан қўлга тушди

Икки вилоятда коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходими электр энергияси бўйича аниқланган қоидабузарликни расмийлаштирмаслик ҳамда янги ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилган. У дастлаб 200 доллар ва 1 миллион 50 минг сўмни олган, қолган 500 доллар ҳамда 2,4 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга тушган.

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ходимларнинг ойлик ҳисоботларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 300 доллар пора олаётган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤷‍♂1