Франция визаси учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгарди
Францияга қисқа муддатли туристик виза олиш учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгармоқда. Энди ариза топширувчилар қабул санасини мустақил танлай олмайди.
Янги тартибга кўра, виза маркази қабул санасини мавжуд бўш вақтларга қараб автоматик равишда белгилайди. Мазкур ўзгариш фақат 90 кунгача бўлган туристик визаларга тааллуқли бўлиб, бошқа тоифадаги визалар учун амалдаги тартиб сақланиб қолади.
Янги тизим ариза қабул қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган бўлса-да, сафарни режалаштираётган фуқаролар учун санани эркин танлаш имкониятини чеклайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
7 ёшгача бўлган болалар учун махсус ўриндиқ мажбурий бўлиши мумкин
Ўзбекистонда болаларни автомобилда ташиш қоидаларини кучайтириш режалаштирилмоқда. Янги қарор лойиҳасига кўра, 7 ёшгача бўлган болаларни ташувчи транспорт воситаларида махсус болалар ўриндиғи бўлиши мажбурий этиб белгиланиши таклиф қилинган.
Шунингдек, автомобилдаги ўриндиқлар сонидан ортиқ болаларни ташиш учун жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар эса хавфсизлик камарини таққан ҳолда ҳаракатланиши шарт бўлади.
Ташаббус йўл-транспорт ҳодисаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш ва оғир оқибатларнинг олдини олишга қаратилган.

👎15👍1
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Акмал Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Акмал Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
Ўзбекистонда аҳоли кредитлари 233 триллион сўмга яқинлашди
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 232,9 триллион сўмга етди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатида мамлакат банк тизимидаги жами кредитлар қолдиғи 636 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 403,1 триллион сўми юридик шахсларга, 232,9 триллион сўми эса аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Шу даврда банк тизимидаги жами депозитлар ҳажми 460,6 триллион сўмга етган. Унинг 282,1 триллион сўми юридик шахслар, 178,5 триллион сўми эса жисмоний шахслар маблағларидан иборат.
Ҳудудлар кесимида кредитлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри 292,3 триллион сўм билан етакчилик қилмоқда. Бу республикадаги жами кредитларнинг қарийб 46 фоизига тенг. Депозитлар бўйича ҳам пойтахт биринчи ўринда бўлиб, унинг улушига 351,6 триллион сўм ёки мамлакатдаги жами депозитларнинг 76 фоиздан ортиғи тўғри келади.

😢7
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов сайёр қабул ўтказади
28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни ўтказади.
Қабул ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида соат 10:00 да бошланади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси қабулда соат 10:00 дан 16:00 гача иштирок этиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар аҳолиси учун эса қабул онлайн тарзда, соат 16:00 дан 20:00 гача видеоконференцалоқа орқали ташкил этилади.
Ҳудудлардаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБлари биноларидаги махсус студиялар орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.

👍4👎2
Яширин иқтисодиёт хавфлари сунъий интеллект орқали аниқланади
Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт хавфи ва эҳтимолий бюджет йўқотишларини аниқлашга хизмат қилувчи «Яширин иқтисодиёт харитаси» платформаси босқичма-босқич тўлиқ ишга туширилади.
Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи ва 85 та соҳаси бўйича таҳлиллар ўтказади. Тизим барча ҳудудлар ҳамда туман-шаҳарлар кесимида хавфларни сунъий интеллект ёрдамида баҳолайди.
Маълум қилинишича, платформа лицензиясиз фаолият юритиш, яширин айланмалар, иш ўринлари ва иш ҳақини яшириш, фойдани сунъий равишда камайтириш каби ҳолатларни автоматик тарзда аниқлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, тизим реал вақт режимида маълумотларни қайта ишлаб, эҳтимолий бюджет йўқотишларини баҳолайди.

👍30🔥9
Сариосиё аэропортидан авиақатновлар сони оширилмоқда
Сурхондарё вилояти аҳолиси учун ҳаво транспорти хизматларидан фойдаланиш имкониятлари янада кенгаймоқда.
2026 йил 6 июлдан бошлаб Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг барча кунларида амалга оширилади. Парвоз вақти соат 07:55 этиб белгиланган.
Шунингдек, Сариосиё — Бухоро йўналишида ҳам янги авиақатнов йўлга қўйилмоқда. Мазкур рейс ҳар жума куни амалга оширилади ва биринчи парвоз 2026 йил 10 июлга режалаштирилган. Учиш вақти — соат 10:10.
Таъкидланишича, янги қатновлар ҳудудлараро ҳаракатланишни янада қулайлаштириш, сафар вақтларини қисқартириш ҳамда аҳоли учун транспорт хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоқ тез ёрдам машинасида дунёга келди
26 июнь куни Бухоро шаҳрида 22 ёшли ҳомиладор аёлни туғруқхонага олиб кетаётган тез ёрдам бригадаси йўлда кутилмаган ҳолатга дуч келди.
Тирбандлик вақтида аёлда туғруқ жараёни бошлангач, шифокор ва фельдшер чақалоқни тез ёрдам автомашинасининг ўзида муваффақиятли қабул қилди.
Шундан сўнг она ва янги туғилган чақалоқ шифохонага соғ-саломат етказилди.
Маълум қилинишича, уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

👍7
30 июнь куни «Ёшлар куни» галаконцерти бўлиб ўтади
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида катта галаконцерт ташкил этилади.
Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилишича, тадбир соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бошланади. Концертда иштирок этиш мутлақо бепул бўлиб, бунинг учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Шунингдек, иштирокчилар учун белгиланган манзиллардан бепул автобус қатновлари ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Тадбир ёшлар учун байрамона муҳит ва маданий дастурларга бой тарзда ўтказилиши кутилмоқда.

😢1
Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин
Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримованинг маълум қилишича, ҳужжат депутатлар ва сенаторлар билан муҳокама қилингач, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
Вазирнинг таъкидлашича, болаларни телефон ва гаджетлардан тўлиқ узиб қўйиш амалда мумкин эмас. Шу боис асосий эътибор уларда рақамли технологиялардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилади.

👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила ҳалигача уйсиз: энди барча эътибор апелляция судида
2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» орқали уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлаган. Шартномага кўра, хонадонлар 2022 йил охирида топширилиши керак эди.
Бироқ орадан қарийб 5 йил ўтганига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам ўз уйига эга эмас.
2024 йил ноябрь ойида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов қўйилди. Суд жараёнида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ушбу қарордан норози бўлган жабрланувчилар Тошкент шаҳар жиноят судига апелляция шикояти киритган. Энди иш тақдири апелляция инстанциясида ҳал бўлади.

👍2🤔1
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда 5 баллгача сезилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4-5 балл, 261 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 495 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 554 км.
Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошади
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилади. Шу муносабат билан жарималар ҳам кўпаяди.
Энг кўп учрайдиган жарималар:
• Камар тақмаслик — 220 420 сўм
• Ҳужжатсиз ҳайдаш — 440 840 сўм
• ОСАГОсиз ҳайдаш — 881 680 сўм
• Қизил чироқдан ўтиш — 1 322 520 сўм
• Рулда телефон ишлатиш — 1 322 520 сўм
🚦 Тезликни ошириш:
• +20 км/соатгача — 440 840 сўм
• 20–40 км/соат — 2 204 200 сўм
• +40 км/соатдан юқори — 3 967 560 сўм
⚠️ Оғир қоидабузарликлар:
• Қарама-қарши йўлакка чиқиш — 4 408 400 сўм
• Маст ҳолда ҳайдаш — 11 021 000 сўм ёки 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш.
1 сентябрдан йўлда янада эҳтиёткор бўлинг!

👎9😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одил судлов академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарорига кўра, академия магистратурасига қабул кундузги ва кечки таълим шаклларида, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳар икки таълим шаклида ўқиш муддати 1 йил этиб белгиланган. Кечки таълимда машғулотлар одатда ҳафтасига 5 кун ўтказилиб, ҳафталик ўқув юкламаси 20 академик соатни ташкил этади.
Магистратурага юриспруденция ҳамда турдош таълим йўналишлари бўйича бакалавр даражасига эга номзодлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов, қоида тариқасида, август ойида ўтказилади.
Ҳужжатлар ҳар йили 1–30 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

👍3🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон ҳокимлиги ходими 50 минг доллар пора билан ушланди
50 минг доллар пора талаб қилган ҳокимлик ходими навбатдаги пулни олаётганида ушланди.Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Сирдарё вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида коррупцион ҳолатга чек қўйди.
Аниқланишича, Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони қуриш учун мансабдор танишлари орқали ажратиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига у фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шунингдек, ушбу маблағнинг бир қисми сифатида фуқаронинг "Lacetti" автомашинасини 12 минг АҚШ долларига баҳолаб, ишончнома орқали ўз тасарруфига олган.
Тезкор тадбир давомида ҳокимлик ходими талаб қилинган пулнинг навбатдаги қисми — 8 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
2024–2025 йиллар ва жорий йилнинг ўтган даврида сув хўжалиги тизимида 243 та коррупциявий жиноят аниқланиб, уларни 301 нафар ходим содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 70 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида ўтган йиғилишда бюджет маблағларини талон-торож қилиш, субсидиялардан ноқонуний фойдаланиш, сув фонди ерларидаги қонунбузарликлар ва рақамлаштиришдаги камчиликлар кескин танқид қилинди.
Якунда соҳадаги коррупциявий хавфларни бартараф этиш бўйича 10 кун ичида махсус «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2027 йилдан саратон касалликларини эрта аниқлаш бўйича миллий дастур жорий этилади
Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан ЖССТ ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Саратонга қарши курашиш миллий дастури асосида ошқозон, йўғон ичак (колоректал), ўпка ва простата бези саратонини эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Шунингдек, аҳолини энг кўп учрайдиган саратон касалликлари бўйича мақсадли тиббий текширувлар билан қамраб олиш кўрсаткичини камида 60 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

👍48🔥17🤔1
Ўзбекистонда ноқонуний косметик препаратлардан фойдаланганларда ботулизмга ўхшаш ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистонда ботулотоксин сақловчи айрим косметик препаратлардан фойдаланиш оқибатида оғир ножўя реакциялар ва ботулизмга ўхшаш ҳолатлар қайд этилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотига кўра, айрим фуқароларда косметологик мақсадларда қўлланган «Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy» ҳамда «Dysport 500» препаратларидан сўнг жиддий асоратлар кузатилган.
Таъкидланишича, мазкур маҳсулотлар Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги расман тасдиқланмаган.
Мутахассислар аҳолини келиб чиқиши номаълум ва рўйхатдан ўтмаган косметик воситалардан фойдаланмасликка чақириб, шубҳали аломатлар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аҳоли кредитлари 233 триллион
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимидаги жами кредитлар қолдиғи 636 триллион сўмни ташкил этди.
Шундан 403,1 триллион сўм юридик шахсларга, 232,9 триллион сўм эса жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида банк тизимидаги жами депозитлар ҳажми 460,6 триллион сўмга етган.
Унинг 282,1 триллион сўми юридик шахслар, 178,5 триллион сўми эса аҳоли маблағларидан иборат.
Ҳудудлар кесимида кредитлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.
Пойтахт ҳиссасига 292,3 триллион сўм кредит ва 351,6 триллион сўм депозит тўғри келган.

😢2