EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.9K photos
17.7K videos
35 files
71K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги сўнгги ўн йилликларда барқарор ўсиб бормоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 9 ёшга ошган.

Статистик маълумотларга кўра, ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилда 66,4 ёш бўлган бўлса, 1995 йилда 69,1 ёшга, 2000 йилда 70,8 ёшга, 2005 йилда 71,8 ёшга етган. Кейинги йилларда ҳам ўсиш давом этиб, 2010 йилда 73 ёш, 2015 йилда 73,6 ёшни ташкил қилган.

2020 йилда мазкур кўрсаткич 73,4 ёш бўлган бўлса, 2024 йилда 75,1 ёшга, 2025 йилда эса 75,4 ёшга етган.

Мутахассислар бу ўсишни соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, тиббий хизматлар сифатининг яхшиланиши ва аҳоли турмуш даражасининг ошиши билан изоҳламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожатхонага тушиб кетган 5 ёшли қизалоқ қутқарилди

25-июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетди.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ФВВ қутқарувчилари махсус қутқарув ишларини олиб бориб, болани чуқурдан олиб чиқди.
Шифокорлар томонидан унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди ва яқинларига топширилди.

Маълум қилинишича, қизалоқнинг аҳволи яхши. ФВВ ота-оналарни фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўзсув каналида оқиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Бугун, 26 июнь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Бўзсув каналида оқиб кетган фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинди.

Маълум қилинишича, фуқарони Камолот ГЭС ходимлари сув оқимида кўриб қолган ва бу ҳақда зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

Воқеа жойига тезкор етиб келган қутқарувчилар сувга шўнғиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан.

Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифокорларга топширилган.

Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган.

Сузишни билмагани сабабли кучли сув оқимида оқиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила қурбонлари сони 235 нафарга етди

Венесуэлада сўнгги 126 йилдаги энг кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 нафарга етди.

Жароҳатланганлар сони эса 4 300 нафарни ташкил этмоқда.
АҚШ табиий офатдан жабр кўрганларга ёрдам сифатида 150 миллион доллар ажратди.

Шунингдек, қутқарув ва тиклаш ишларини енгиллаштириш мақсадида 23 октябрга қадар айрим молиявий операцияларга нисбатан қўлланилган санкциялар вақтинча бекор қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ярим йилда 2,3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний муомаладан жами 2 тонна 304 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Хусусан, 29,3 килограмм героин, 78,9 килограмм синтетик наркотиклар, 312,8 килограмм опий, 1 тонна 567,4 килограмм гашиш ва 231,1 килограмм марихуана олинган. Шунингдек, 300 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам мусодара қилинган.

Мутасадди идоралар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш чоралари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Азиз журналистлар, муҳаррирлар, мухбирлар, операторлар, фотомухбирлар ва медиа соҳаси фидойилари!

Сизларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз!

Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, долзарб воқеаларни тезкор ва холис ёритиш, ҳақиқатни халққа етказишдек шарафли вазифани сидқидилдан бажараётган барча касб эгаларига юксак эҳтиром билдирамиз.

Сизларнинг меҳнатингиз туфайли жамият ахборот билан таъминланади, муҳим масалалар кенг муҳокама қилинади ва жамоатчилик фикри шаклланади.

EFFECT.UZ жамоаси номидан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юксак ижодий парвоз, касбий муваффақиятлар, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз.
Қаламингиз ўткир, сўзингиз таъсирчан, ижодингиз бардавом бўлсин!

Ҳурмат билан, EFFECT.UZ жамоаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Франция визаси учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгарди

Францияга қисқа муддатли туристик виза олиш учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгармоқда. Энди ариза топширувчилар қабул санасини мустақил танлай олмайди.

Янги тартибга кўра, виза маркази қабул санасини мавжуд бўш вақтларга қараб автоматик равишда белгилайди. Мазкур ўзгариш фақат 90 кунгача бўлган туристик визаларга тааллуқли бўлиб, бошқа тоифадаги визалар учун амалдаги тартиб сақланиб қолади.

Янги тизим ариза қабул қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган бўлса-да, сафарни режалаштираётган фуқаролар учун санани эркин танлаш имкониятини чеклайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
7 ёшгача бўлган болалар учун махсус ўриндиқ мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда болаларни автомобилда ташиш қоидаларини кучайтириш режалаштирилмоқда. Янги қарор лойиҳасига кўра, 7 ёшгача бўлган болаларни ташувчи транспорт воситаларида махсус болалар ўриндиғи бўлиши мажбурий этиб белгиланиши таклиф қилинган.

Шунингдек, автомобилдаги ўриндиқлар сонидан ортиқ болаларни ташиш учун жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар эса хавфсизлик камарини таққан ҳолда ҳаракатланиши шарт бўлади.

Ташаббус йўл-транспорт ҳодисаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш ва оғир оқибатларнинг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15👍1
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Акмал Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
Ўзбекистонда аҳоли кредитлари 233 триллион сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 232,9 триллион сўмга етди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатида мамлакат банк тизимидаги жами кредитлар қолдиғи 636 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 403,1 триллион сўми юридик шахсларга, 232,9 триллион сўми эса аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Шу даврда банк тизимидаги жами депозитлар ҳажми 460,6 триллион сўмга етган. Унинг 282,1 триллион сўми юридик шахслар, 178,5 триллион сўми эса жисмоний шахслар маблағларидан иборат.

Ҳудудлар кесимида кредитлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри 292,3 триллион сўм билан етакчилик қилмоқда. Бу республикадаги жами кредитларнинг қарийб 46 фоизига тенг. Депозитлар бўйича ҳам пойтахт биринчи ўринда бўлиб, унинг улушига 351,6 триллион сўм ёки мамлакатдаги жами депозитларнинг 76 фоиздан ортиғи тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов сайёр қабул ўтказади

28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни ўтказади.

Қабул ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида соат 10:00 да бошланади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси қабулда соат 10:00 дан 16:00 гача иштирок этиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар аҳолиси учун эса қабул онлайн тарзда, соат 16:00 дан 20:00 гача видеоконференцалоқа орқали ташкил этилади.

Ҳудудлардаги фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБлари биноларидаги махсус студиялар орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Яширин иқтисодиёт хавфлари сунъий интеллект орқали аниқланади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт хавфи ва эҳтимолий бюджет йўқотишларини аниқлашга хизмат қилувчи «Яширин иқтисодиёт харитаси» платформаси босқичма-босқич тўлиқ ишга туширилади.

Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи ва 85 та соҳаси бўйича таҳлиллар ўтказади. Тизим барча ҳудудлар ҳамда туман-шаҳарлар кесимида хавфларни сунъий интеллект ёрдамида баҳолайди.

Маълум қилинишича, платформа лицензиясиз фаолият юритиш, яширин айланмалар, иш ўринлари ва иш ҳақини яшириш, фойдани сунъий равишда камайтириш каби ҳолатларни автоматик тарзда аниқлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, тизим реал вақт режимида маълумотларни қайта ишлаб, эҳтимолий бюджет йўқотишларини баҳолайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9
Сариосиё аэропортидан авиақатновлар сони оширилмоқда

Сурхондарё вилояти аҳолиси учун ҳаво транспорти хизматларидан фойдаланиш имкониятлари янада кенгаймоқда.

2026 йил 6 июлдан бошлаб Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг барча кунларида амалга оширилади. Парвоз вақти соат 07:55 этиб белгиланган.

Шунингдек, Сариосиё — Бухоро йўналишида ҳам янги авиақатнов йўлга қўйилмоқда. Мазкур рейс ҳар жума куни амалга оширилади ва биринчи парвоз 2026 йил 10 июлга режалаштирилган. Учиш вақти — соат 10:10.

Таъкидланишича, янги қатновлар ҳудудлараро ҳаракатланишни янада қулайлаштириш, сафар вақтларини қисқартириш ҳамда аҳоли учун транспорт хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақалоқ тез ёрдам машинасида дунёга келди

26 июнь куни Бухоро шаҳрида 22 ёшли ҳомиладор аёлни туғруқхонага олиб кетаётган тез ёрдам бригадаси йўлда кутилмаган ҳолатга дуч келди.

Тирбандлик вақтида аёлда туғруқ жараёни бошлангач, шифокор ва фельдшер чақалоқни тез ёрдам автомашинасининг ўзида муваффақиятли қабул қилди.

Шундан сўнг она ва янги туғилган чақалоқ шифохонага соғ-саломат етказилди.
Маълум қилинишича, уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
30 июнь куни «Ёшлар куни» галаконцерти бўлиб ўтади

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида катта галаконцерт ташкил этилади.

Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилишича, тадбир соат 19:00 да Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бошланади. Концертда иштирок этиш мутлақо бепул бўлиб, бунинг учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Шунингдек, иштирокчилар учун белгиланган манзиллардан бепул автобус қатновлари ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Тадбир ёшлар учун байрамона муҳит ва маданий дастурларга бой тарзда ўтказилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримованинг маълум қилишича, ҳужжат депутатлар ва сенаторлар билан муҳокама қилингач, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

Вазирнинг таъкидлашича, болаларни телефон ва гаджетлардан тўлиқ узиб қўйиш амалда мумкин эмас. Шу боис асосий эътибор уларда рақамли технологиялардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оила ҳалигача уйсиз: энди барча эътибор апелляция судида

2021 йилда 147 нафар фуқаро «System Metal Stroy» орқали уй-жой сотиб олиш учун маблағ тўлаган. Шартномага кўра, хонадонлар 2022 йил охирида топширилиши керак эди.

Бироқ орадан қарийб 5 йил ўтганига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам ўз уйига эга эмас.

2024 йил ноябрь ойида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга бир нечта модда, жумладан, фирибгарлик бўйича ҳам айблов қўйилди. Суд жараёнида эса фирибгарлик айблови бекор қилиниб, айбланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ушбу қарордан норози бўлган жабрланувчилар Тошкент шаҳар жиноят судига апелляция шикояти киритган. Энди иш тақдири апелляция инстанциясида ҳал бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда 5 баллгача сезилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 4-5 балл, 261 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 495 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 554 км.
Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошади

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилади. Шу муносабат билан жарималар ҳам кўпаяди.

Энг кўп учрайдиган жарималар:
• Камар тақмаслик — 220 420 сўм
• Ҳужжатсиз ҳайдаш — 440 840 сўм
• ОСАГОсиз ҳайдаш — 881 680 сўм
• Қизил чироқдан ўтиш — 1 322 520 сўм
• Рулда телефон ишлатиш — 1 322 520 сўм

🚦 Тезликни ошириш:
• +20 км/соатгача — 440 840 сўм
• 20–40 км/соат — 2 204 200 сўм
• +40 км/соатдан юқори — 3 967 560 сўм

⚠️ Оғир қоидабузарликлар:
• Қарама-қарши йўлакка чиқиш — 4 408 400 сўм
• Маст ҳолда ҳайдаш — 11 021 000 сўм ёки 3 йилгача ҳуқуқдан маҳрум қилиш.

1 сентябрдан йўлда янада эҳтиёткор бўлинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢3