Янги уй-жойларда энергия сарфини 30 фоизгача камайтириш мумкин
Энергия тежамкор қурилиш материаллари ва замонавий ечимлар қўлланилса, хонадонларда газ ҳамда электр энергияси истеъмолини сезиларли даражада қисқартириш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш ва уй-жойларни самарали лойиҳалаш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда ҳар йили ўртача 65 мингта уй-жой қурилиб, 200–250 мингта хонадон таъмирланади. Айни пайтда хонадонларни иситиш учун табиий газнинг 20 фоизи ва электр энергиясининг 11 фоизи сарфланмоқда.
Мутахассислар фикрича, фасад ва том қисмларини иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, шунингдек, энергия тежамкор ойналар ўрнатиш орқали энергия сарфини 30 фоизгача камайтириш мумкин.
Шу асосда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 4 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда. Йиғилишда ҳокимларга мазкур тажрибани ўрганиб, 33 та туман ва шаҳарда уй-жой қурилишини энергия тежамкор ёндашув асосида ташкил этиш вазифаси юклатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍37🔥10🤷♂2
Давлат капитали катализатор сифатида: нега икки ҳукумат умумий инвестиция фондини ташкил этди?
Ўзбекистон ва Озарбайжон Евросиёнинг турли географик нуқталарида ривожланаётган бўлса-да, уларнинг иқтисодий тараққиёт йўллари тобора яқинлашиб бормоқда.
Умуман олганда, Марказий Осиё қитъанинг энг тез суръатларда ўсиб бораётган инвестиция йўналишларидан бирига айланмоқда. Ўтган йил давомида минтақа ичидаги ўзаро савдо ҳажми 10,7 миллиард долларга етди, жами инвестициялар эса 17 фоизга ошди.
Марказий Осиё иқтисодиётлари 6 фоиздан юқори ўсиш суръатини кўрсатмоқда, бу эса ривожланган бозорлар кўрсаткичларидан анча юқори. Ўзбекистон энг яхши натижалардан бирини қайд этди: 2025 йилда мамлакат ЯИМи 7,4 фоизга ўсди, 2026 йилда эса иқтисодий ўсиш 6,8 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Андижонда ижтимоий объектларни кўздан кечирди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижон вилоятига ташрифи давомида зудлик билан эътибор қаратилиши ва янгиланиши талаб этилаётган қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди.
Ташриф чоғида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати, инфратузилма ҳолати ҳамда ижтимоий муассасалардаги шароитлар ўрганилди. Мутасаддиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва объектларни модернизация қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🔥49👍48👎3🤔1
Олий тоифали ўқитувчилар учун мақсадли магистратура йўлга қўйилади
2026/2027-ўқув йилидан олий тоифали ўқитувчилар педагогика йўналишидаги магистратурага масофавий шаклда мақсадли қабул қилинади.
Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июндаги 322-сон қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни педагогика соҳаси бўйича магистратурага мақсадли қабул қилиш тизими жорий этилди.
Қарорга кўра, олий тоифали ўқитувчилар магистратурада ишдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим шаклида таҳсил олади. Улар ўқишни тамомлагандан сўнг камида 3 йил умумий ўрта таълим муассасасида ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Мақсадли магистратурага қабул амалдаги магистратурага қабул тартиби асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, мазкур тартиб бўйича қабул қилинган ўқитувчиларга давлат бюджети ҳисобидан тўлов-контракт маблағини қоплаб бериш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Янги тизим доирасида 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларни Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида мақсадли магистратурада ўқитиш йўлга қўйилади.

Effect.uz раҳбари – Акмал Эшонхонов 32 ёшни қаршилади
Сизни таваллуд айёмингиз билан “Effect.uz” жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Ташаббускорлигингиз, талабчанлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз жамоамиз учун доимо ибрат бўлиб келмоқда.
Келгуси ишларингизда ҳам омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин. Янги марралар, янги ютуқлар ва эзгу орзу-ниятларингиз рўёби ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, “Effect.uz” жамоаси

👍58🔥8👎3
Европада жазирама: Испанияда 4 кунда 212 киши вафот этди
Европани қамраб олган аномал иссиқ бир қатор мамлакатларда инсон қурбонлари ва фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, Испанияда сўнгги тўрт кун ичида офтоб уриши ва иссиқлик билан боғлиқ ҳолатлар оқибатида 212 нафар киши ҳаётдан кўз юмган.
Буюк Британияда юқори ҳарорат туфайли шифохоналардаги айрим ускуналар ишдан чиққан ва "критик вазият" эълон қилинган. Италияда очиқ ҳавода меҳнат қилишга чекловлар жорий этилган.
Германияда иссиқ ҳаво сабаб марафон мусобақаси бекор қилинган, сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Францияда эса 48 нафар одам чўкиб кетган бўлса, автомобилларда қолдирилган уч нафар бола нафас етишмаслигидан вафот этган.

😢4👍1
Қайтарилган маблағлар ҳисобига 231 та туғруқхона жиҳозланди
Гулнора Каримова билан боғлиқ активлардан қайтарилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистонда оналар ва чақалоқлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб 231 та туғруқхона замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди, 80 мингдан ортиқ тиббиёт ходими малака ошириш курсларидан ўтди.
UNICEF, UNFPA ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилган дастур учун жами 43,5 миллион доллар йўналтирилган. Шунинг 31 миллион доллари перинатал муассасаларни инкубаторлар, нафас олдириш ва анестезия ускуналари каби жиҳозлар билан таъминлашга сарфланган.
Дастур натижасида 4 миллиондан ортиқ аҳоли сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Расмий маълумотларга кўра, оналар ўлими даражаси 14,5 фоизга қисқарган, чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичи эса сезиларли яхшиланган.

🤔10🤷♂2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz ходимлари Наманганда
Бу ерда UNESCO ва ICESCO шафелиги остида ўтказилаётган “III Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда 83 та давлат ва халқаро ташкилотлардан 230 нафардан ортиқ вакиллар, жумладан, маданият вазирлари, халқаро ташкилот раҳбарлари, экспертлар ва таниқли санъаткорлар иштирок этди.
Форум доирасида халқаро конференциялар, маданиятлараро мулоқот форумлари, кўрик-танловлар, маҳорат дарслари ҳамда илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда. Унда мақом санъатининг тарихий илдизлари, замонавий ривожланиш йўналишлари, ёшлар таълимидаги ўрни ва маданий меросни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, анжуман давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида маданий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

👍3
Собиқ судьялар иши Тошкент вилояти судига ўтказилди
Олий суд собиқ судьяларга оид жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент вилояти суди судловига ўтказди.
Маълум қилинишича, қарор суд жараёнини асоссиз шубҳа ва турли таҳминлардан холи ҳолда ўтказишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Жиноят-процессуал кодексининг 389 ва 393-моддаларига таянилган ҳолда расмий баёнот берилди.
Қайд этилишича, ишнинг бошқа судга ўтказилиши айбланувчиларнинг конституциявий ва процессуал ҳуқуқларини чекламайди. Шунингдек, мазкур иш жамоатчилик диққат марказида экани сабабли суд жараёни ҳақида мунтазам ахборот бериб борилади.

😢3🤔1
Самарқанд ва Бухорода қалбаки акцизли маҳсулотлар аниқланди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ва Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишига чек қўйилди.
Ургутда умумий қиймати 64,8 миллион сўмлик 1 234 дона алкоголь ва 670 қути тамаки маҳсулоти, Когонда эса 22,8 миллион сўмлик 259 дона қалбаки акцизли алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176 ва 186-1-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 кунда 212 киши вафот этди
Европада кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво тўлқини қатор мамлакатларда инсон қурбонлари ва фавқулодда вазиятларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, Испанияда сўнгги тўрт кун ичида офтоб уруши ва иссиқ билан боғлиқ ҳолатлар оқибатида 212 нафар киши вафот этган.
Буюк Британияда юқори ҳарорат сабаб айрим шифохоналардаги ускуналар ишламай қолган ва ҳудудларда "критик вазият" эълон қилинган.
Италияда жазирама туфайли очиқ ҳавода меҳнат қилишга чекловлар жорий этилди. Германияда эса иссиқ сабаб марафон мусобақаси бекор қилинди. Шунингдек, сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Францияда 48 киши чўкиб кетган. Шунингдек, автомобилда қолдирилган уч нафар бола нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

😢3
Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта қоидалари ўзгарди
Йўл-транспорт ҳодисаларидан жабр кўрган фуқаролар учун суғурта тўловларини олиш тартиби соддалаштирилди.
Эндиликда ЙТҲдан кейин жабрланувчи суғурта товонини олиш учун ўзининг суғурта компаниясига ёки аварияга сабабчи бўлган ҳайдовчининг суғурта компаниясига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳайдовчиларга қўшимча қулайлик яратиб, танлов имкониятини кенгайтиради.
Қонунчиликда яна бир муҳим янгилик чекланмаган ҳайдовчилар сони билан расмийлаштирилган полисларга тааллуқли. Унга кўра, транспорт воситаси эгаси, мулкдор ёки унинг яқин қариндошлари полисда алоҳида кўрсатилмаган бўлса ҳам, уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган ҳисобланади.
Шунингдек, суғурта компаниялари учун ахборот бериш мажбуриятлари кучайтирилди. Энди улар мижозларга шартнома шартлари, хизмат қиймати, суғурта тўловлари миқдори, маҳсулотнинг афзалликлари ва чекловлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиши шарт.
Мазкур қонун 2026 йил 23 июндан кучга кирди.

👍8
Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди
Мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги сўнгги ўн йилликларда барқарор ўсиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 9 ёшга ошган.
Статистик маълумотларга кўра, ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилда 66,4 ёш бўлган бўлса, 1995 йилда 69,1 ёшга, 2000 йилда 70,8 ёшга, 2005 йилда 71,8 ёшга етган. Кейинги йилларда ҳам ўсиш давом этиб, 2010 йилда 73 ёш, 2015 йилда 73,6 ёшни ташкил қилган.
2020 йилда мазкур кўрсаткич 73,4 ёш бўлган бўлса, 2024 йилда 75,1 ёшга, 2025 йилда эса 75,4 ёшга етган.
Мутахассислар бу ўсишни соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, тиббий хизматлар сифатининг яхшиланиши ва аҳоли турмуш даражасининг ошиши билан изоҳламоқда.

👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожатхонага тушиб кетган 5 ёшли қизалоқ қутқарилди
25-июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетди.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ФВВ қутқарувчилари махсус қутқарув ишларини олиб бориб, болани чуқурдан олиб чиқди.
Шифокорлар томонидан унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди ва яқинларига топширилди.
Маълум қилинишича, қизалоқнинг аҳволи яхши. ФВВ ота-оналарни фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўзсув каналида оқиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
Бугун, 26 июнь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Бўзсув каналида оқиб кетган фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинди.
Маълум қилинишича, фуқарони Камолот ГЭС ходимлари сув оқимида кўриб қолган ва бу ҳақда зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.
Воқеа жойига тезкор етиб келган қутқарувчилар сувга шўнғиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан.
Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифокорларга топширилган.
Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган.
Сузишни билмагани сабабли кучли сув оқимида оқиб кетган.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила қурбонлари сони 235 нафарга етди
Венесуэлада сўнгги 126 йилдаги энг кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 нафарга етди.
Жароҳатланганлар сони эса 4 300 нафарни ташкил этмоқда.
АҚШ табиий офатдан жабр кўрганларга ёрдам сифатида 150 миллион доллар ажратди.
Шунингдек, қутқарув ва тиклаш ишларини енгиллаштириш мақсадида 23 октябрга қадар айрим молиявий операцияларга нисбатан қўлланилган санкциялар вақтинча бекор қилинди.

Ўзбекистонда ярим йилда 2,3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний муомаладан жами 2 тонна 304 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Хусусан, 29,3 килограмм героин, 78,9 килограмм синтетик наркотиклар, 312,8 килограмм опий, 1 тонна 567,4 килограмм гашиш ва 231,1 килограмм марихуана олинган. Шунингдек, 300 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам мусодара қилинган.
Мутасадди идоралар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш чоралари изчил давом эттирилмоқда.

🔥5
Азиз журналистлар, муҳаррирлар, мухбирлар, операторлар, фотомухбирлар ва медиа соҳаси фидойилари!
Сизларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз!
Жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, долзарб воқеаларни тезкор ва холис ёритиш, ҳақиқатни халққа етказишдек шарафли вазифани сидқидилдан бажараётган барча касб эгаларига юксак эҳтиром билдирамиз.
Сизларнинг меҳнатингиз туфайли жамият ахборот билан таъминланади, муҳим масалалар кенг муҳокама қилинади ва жамоатчилик фикри шаклланади.
EFFECT.UZ жамоаси номидан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юксак ижодий парвоз, касбий муваффақиятлар, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз.
Қаламингиз ўткир, сўзингиз таъсирчан, ижодингиз бардавом бўлсин!
Ҳурмат билан, EFFECT.UZ жамоаси.

👍7
Франция визаси учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгарди
Францияга қисқа муддатли туристик виза олиш учун навбатга ёзилиш тартиби ўзгармоқда. Энди ариза топширувчилар қабул санасини мустақил танлай олмайди.
Янги тартибга кўра, виза маркази қабул санасини мавжуд бўш вақтларга қараб автоматик равишда белгилайди. Мазкур ўзгариш фақат 90 кунгача бўлган туристик визаларга тааллуқли бўлиб, бошқа тоифадаги визалар учун амалдаги тартиб сақланиб қолади.
Янги тизим ариза қабул қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган бўлса-да, сафарни режалаштираётган фуқаролар учун санани эркин танлаш имкониятини чеклайди.

👍1
7 ёшгача бўлган болалар учун махсус ўриндиқ мажбурий бўлиши мумкин
Ўзбекистонда болаларни автомобилда ташиш қоидаларини кучайтириш режалаштирилмоқда. Янги қарор лойиҳасига кўра, 7 ёшгача бўлган болаларни ташувчи транспорт воситаларида махсус болалар ўриндиғи бўлиши мажбурий этиб белгиланиши таклиф қилинган.
Шунингдек, автомобилдаги ўриндиқлар сонидан ортиқ болаларни ташиш учун жавобгарлик жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар эса хавфсизлик камарини таққан ҳолда ҳаракатланиши шарт бўлади.
Ташаббус йўл-транспорт ҳодисаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш ва оғир оқибатларнинг олдини олишга қаратилган.

👎15👍1
Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Акмал Валиев Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у 2024 йилдан Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👎1🤔1😢1