Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жиззах вилоятида чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятларга алоқадор шахслар аниқланиб, қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари чорва молларини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда бошқа эҳтимолий жиноят эпизодларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4
Президент: Бухорода инвестиция самарадорлиги бошқа ҳудудларга нисбатан икки баробар паст
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялар самарадорлиги масаласи танқидий таҳлил қилинди.
Давлат раҳбари сўнгги беш йилда Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг қарийб ярми тўртта ҳудуд ҳиссасига тўғри келганини таъкидлади. Шу билан бирга, жалб қилинган сармоянинг иқтисодиётга қайтими бўйича ҳудудлар ўртасида катта тафовут сақланиб қолаётгани қайд этилди.
Масалан, 1 миллион сўмлик инвестиция Фарғона вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотига қўшимча 273 минг сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 262 минг сўмлик қўшилган қиймат яратаётган бўлса, Бухоро вилоятида бу кўрсаткич атиги 117 минг сўмни ташкил этмоқда.
Президентнинг таъкидлашича, бу Бухорода инвестицияларнинг иқтисодий самараси бошқа айрим ҳудудларга нисбатан қарийб икки баравар паст эканини кўрсатади.
Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга инвестициялар сифати ҳамда самарадорлигига бўлган ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

👍45🔥11😢1
Ҳар бир туман имконияти илмий таҳлил қилинади
Ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни ривожлантириш ва қайси лойиҳага инвестиция жалб қилиш орқали энг юқори самарага эришиш мумкинлигини аниқ ҳисоб-китоб қилиши кераклиги таъкидланди.
Бунинг учун иқтисодиётнинг 12 та тармоғига 14 та “ақл маркази”, шунингдек, 37 та соҳавий илмий институт ва олий таълим муассасаси бириктирилди.
Масалан, қурилиш материаллари тармоғига Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари маркази, Материалшунослик институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети масъул этиб белгиланди.
Улар янги турдаги материалларга бўлган талабни ўрганиб, қайси туманда қандай лойиҳаларни амалга ошириш, қайси технологияларни жорий этиш ва қайси йўналишларда кадрлар тайёрлаш зарурлигини таҳлил қилади.
Йиғилишда барча тармоқ раҳбарларига илмий муассасалар ва “ақл марказлари” билан ҳамкорликда ҳар бир туман имкониятларини чуқур таҳлил қилиб, ҳудудий иқтисодий ўсишга кучли туртки берадиган лойиҳалар пакетини шакллантириш топширилди.

👍47🔥8
Қурилиш материаллари соҳаси янги босқичга чиқмоқда
Сўнгги 10 йилда соҳага 12 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 4 мингдан ортиқ замонавий корхона ишга туширилди.
Президент қурилиш материаллари соҳасини қурувчилар учун сифат, стандарт, ассортимент ва нарх бўйича комплекс ечим таклиф қиладиган тармоққа айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, бугунги кунда цемент, ойна, базальт, керамик буюмлар, газоблок ва қуруқ қоришмалар каби 20 дан ортиқ асосий маҳсулот бўйича ички талабни тўлиқ қоплайдиган қувватлар яратилган. Шунингдек, иссиқлик сақловчи, композит ва экологик пардозлаш материаллари каби юқори қўшилган қийматли йўналишлар жадал ривожланмоқда.
Натижада янги уй-жой ва саноат объектлари қурилиши учун зарур материалларнинг 98 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Сўнгги ўн йилда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан 53 триллион сўмга етган, экспорт эса 1,2 миллиард долларни ташкил этган.
Президент мазкур тармоқ импорт ўрнини босиш босқичидан муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади.

👍49🔥15
Йирик лойиҳаларда маҳаллий ва импорт маҳсулотлар учун тенг шароит яратилади
Қурилиш материаллари соҳасидаги 457 та корхонани молиявий соғломлаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.
Йиғилишда йирик ва мегалойиҳаларга қурилиш материаллари етказиб беришда маҳаллий ҳамда импорт маҳсулотлар учун тенг рақобат шароитини яратиш масаласи кўтарилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Шунингдек, соҳадаги 457 та корхонанинг муддати ўтган кредит қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етгани қайд этилди. Бунга маҳсулот таннархининг юқорилиги ва бозор талабига мос эмаслиги асосий сабаб сифатида кўрсатилди.
Президент ҳар бир корхона бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш учун 50 миллион доллар ресурс ажратишни топширди. Маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, таннархни пасайтириш ва талаб юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

👍49🔥16
Тошкентда ошхона ва ресторанларда газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади
Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчаларида таом тайёрлаш учун маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга чеклов жорий этилмоқда.
Шаҳар ҳокими қарорига кўра, қонунчилик талабларига зид равишда кафе ва ресторанларга табиий газ тармоқларини тортиш ҳам тақиқланади.
Масъул идораларга мазкур талабларга риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ҳамда назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.

👎3
Андижонда “Андижон полкаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради, бир бола вафот этди
Тадбирга тайёргарлик учун йўлга чиққан мактаб ўқувчилари иштирокидаги фожиали ҳодиса бир нафар боланинг ўлими билан якунланди.
Андижон вилоятининг Асака туманида 14-мактаб ўқувчилари “Андижон полкаси” тадбирига тайёргарлик учун кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчилар учун махсус автобус ажратилган бўлишига қарамасдан, бир гуруҳ бола ўзбошимчалик билан Damas автомобилида йўлга чиққан. Йўлда ушбу транспорт воситаси ЗИЛ русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ўқувчилар шифохонага етказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, бир нафар ўқувчи вафот этган.
Қолган жабрланувчиларнинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ҳокими ўқитувчиларни кўчалар назоратига жалб қилишни топширди
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев педагогларни маҳаллалардаги кўчаларни доимий назорат қилиб боришга бириктириш бўйича топшириқ бергани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев ўқитувчиларни маҳаллалардаги кўчаларни назорат қилиш ишларига жалб этиш бўйича кўрсатма берган.
Ҳокимнинг таъкидлашича, бириктирилган педагоглар ҳар куни белгиланган кўчалар бўйлаб пиёда юриб, ҳудуд тозалиги, дарахтларнинг ҳолати, ободонлаштириш ишлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб бориши лозим.
Мазкур топшириқ жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

😢15👎5👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувларга ҳакамлар бригадалари тайинланди.
Жазоир ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг Конго ДРга қарши учрашувида германиялик тажрибали ҳакам Феликс Сваер бош ҳакам сифатида фаолият юритади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жазоир ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг Конго ДРга қарши учрашувида германиялик тажрибали ҳакам Феликс Сваер бош ҳакам сифатида фаолият юритади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис депутати Алишер Қодиров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинини кескин танқид қилди.
“Майдон текис, тўп юмалоқ ва уларда сиздан ортиқ ўйинчи йўқ эди”, — деган депутат футболчиларни Конго ДРга қарши баҳсда мухлислар учун эмас, аввало ўз ғурури учун ўйнашга чақирди.
Қодиров, шунингдек, бош мураббий Фабио Каннаваро Беҳруз, Аббос ва Абдуқодир каби ёш футболчилар атрофида кейинги икки жаҳон чемпионати учун рақобатбардош таркиб шакллантириши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, жамоада дарвозабонлар масаласи ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Депутат Осиё кубогини ютиш ҳақидаги мақсадларни “хомхаёл” деб атаб, таркибдаги айрим “хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш ва келажак учун янги жамоа қуриш вақти келганини билдирди.
“Осиёнинг энг кучли жамоалари аниқ ва биз ҳозирча улар қаторида эмасмиз”, — дея хулоса қилди Қодиров.

👍21
Янги уй-жойларда энергия сарфини 30 фоизгача камайтириш мумкин
Энергия тежамкор қурилиш материаллари ва замонавий ечимлар қўлланилса, хонадонларда газ ҳамда электр энергияси истеъмолини сезиларли даражада қисқартириш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш ва уй-жойларни самарали лойиҳалаш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда ҳар йили ўртача 65 мингта уй-жой қурилиб, 200–250 мингта хонадон таъмирланади. Айни пайтда хонадонларни иситиш учун табиий газнинг 20 фоизи ва электр энергиясининг 11 фоизи сарфланмоқда.
Мутахассислар фикрича, фасад ва том қисмларини иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, шунингдек, энергия тежамкор ойналар ўрнатиш орқали энергия сарфини 30 фоизгача камайтириш мумкин.
Шу асосда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 4 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда. Йиғилишда ҳокимларга мазкур тажрибани ўрганиб, 33 та туман ва шаҳарда уй-жой қурилишини энергия тежамкор ёндашув асосида ташкил этиш вазифаси юклатилди.

👍37🔥10🤷♂2
Давлат капитали катализатор сифатида: нега икки ҳукумат умумий инвестиция фондини ташкил этди?
Ўзбекистон ва Озарбайжон Евросиёнинг турли географик нуқталарида ривожланаётган бўлса-да, уларнинг иқтисодий тараққиёт йўллари тобора яқинлашиб бормоқда.
Умуман олганда, Марказий Осиё қитъанинг энг тез суръатларда ўсиб бораётган инвестиция йўналишларидан бирига айланмоқда. Ўтган йил давомида минтақа ичидаги ўзаро савдо ҳажми 10,7 миллиард долларга етди, жами инвестициялар эса 17 фоизга ошди.
Марказий Осиё иқтисодиётлари 6 фоиздан юқори ўсиш суръатини кўрсатмоқда, бу эса ривожланган бозорлар кўрсаткичларидан анча юқори. Ўзбекистон энг яхши натижалардан бирини қайд этди: 2025 йилда мамлакат ЯИМи 7,4 фоизга ўсди, 2026 йилда эса иқтисодий ўсиш 6,8 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Саида Мирзиёева Андижонда ижтимоий объектларни кўздан кечирди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижон вилоятига ташрифи давомида зудлик билан эътибор қаратилиши ва янгиланиши талаб этилаётган қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди.
Ташриф чоғида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати, инфратузилма ҳолати ҳамда ижтимоий муассасалардаги шароитлар ўрганилди. Мутасаддиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва объектларни модернизация қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🔥49👍48👎3🤔1
Олий тоифали ўқитувчилар учун мақсадли магистратура йўлга қўйилади
2026/2027-ўқув йилидан олий тоифали ўқитувчилар педагогика йўналишидаги магистратурага масофавий шаклда мақсадли қабул қилинади.
Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июндаги 322-сон қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни педагогика соҳаси бўйича магистратурага мақсадли қабул қилиш тизими жорий этилди.
Қарорга кўра, олий тоифали ўқитувчилар магистратурада ишдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим шаклида таҳсил олади. Улар ўқишни тамомлагандан сўнг камида 3 йил умумий ўрта таълим муассасасида ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Мақсадли магистратурага қабул амалдаги магистратурага қабул тартиби асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, мазкур тартиб бўйича қабул қилинган ўқитувчиларга давлат бюджети ҳисобидан тўлов-контракт маблағини қоплаб бериш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Янги тизим доирасида 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларни Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида мақсадли магистратурада ўқитиш йўлга қўйилади.

Effect.uz раҳбари – Акмал Эшонхонов 32 ёшни қаршилади
Сизни таваллуд айёмингиз билан “Effect.uz” жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Ташаббускорлигингиз, талабчанлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз жамоамиз учун доимо ибрат бўлиб келмоқда.
Келгуси ишларингизда ҳам омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин. Янги марралар, янги ютуқлар ва эзгу орзу-ниятларингиз рўёби ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, “Effect.uz” жамоаси

👍58🔥8👎3
Европада жазирама: Испанияда 4 кунда 212 киши вафот этди
Европани қамраб олган аномал иссиқ бир қатор мамлакатларда инсон қурбонлари ва фавқулодда ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, Испанияда сўнгги тўрт кун ичида офтоб уриши ва иссиқлик билан боғлиқ ҳолатлар оқибатида 212 нафар киши ҳаётдан кўз юмган.
Буюк Британияда юқори ҳарорат туфайли шифохоналардаги айрим ускуналар ишдан чиққан ва "критик вазият" эълон қилинган. Италияда очиқ ҳавода меҳнат қилишга чекловлар жорий этилган.
Германияда иссиқ ҳаво сабаб марафон мусобақаси бекор қилинган, сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Францияда эса 48 нафар одам чўкиб кетган бўлса, автомобилларда қолдирилган уч нафар бола нафас етишмаслигидан вафот этган.

😢4👍1
Қайтарилган маблағлар ҳисобига 231 та туғруқхона жиҳозланди
Гулнора Каримова билан боғлиқ активлардан қайтарилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистонда оналар ва чақалоқлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб 231 та туғруқхона замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди, 80 мингдан ортиқ тиббиёт ходими малака ошириш курсларидан ўтди.
UNICEF, UNFPA ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилган дастур учун жами 43,5 миллион доллар йўналтирилган. Шунинг 31 миллион доллари перинатал муассасаларни инкубаторлар, нафас олдириш ва анестезия ускуналари каби жиҳозлар билан таъминлашга сарфланган.
Дастур натижасида 4 миллиондан ортиқ аҳоли сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Расмий маълумотларга кўра, оналар ўлими даражаси 14,5 фоизга қисқарган, чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичи эса сезиларли яхшиланган.

🤔10🤷♂2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz ходимлари Наманганда
Бу ерда UNESCO ва ICESCO шафелиги остида ўтказилаётган “III Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда 83 та давлат ва халқаро ташкилотлардан 230 нафардан ортиқ вакиллар, жумладан, маданият вазирлари, халқаро ташкилот раҳбарлари, экспертлар ва таниқли санъаткорлар иштирок этди.
Форум доирасида халқаро конференциялар, маданиятлараро мулоқот форумлари, кўрик-танловлар, маҳорат дарслари ҳамда илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда. Унда мақом санъатининг тарихий илдизлари, замонавий ривожланиш йўналишлари, ёшлар таълимидаги ўрни ва маданий меросни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, анжуман давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида маданий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

👍3
Собиқ судьялар иши Тошкент вилояти судига ўтказилди
Олий суд собиқ судьяларга оид жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент вилояти суди судловига ўтказди.
Маълум қилинишича, қарор суд жараёнини асоссиз шубҳа ва турли таҳминлардан холи ҳолда ўтказишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Жиноят-процессуал кодексининг 389 ва 393-моддаларига таянилган ҳолда расмий баёнот берилди.
Қайд этилишича, ишнинг бошқа судга ўтказилиши айбланувчиларнинг конституциявий ва процессуал ҳуқуқларини чекламайди. Шунингдек, мазкур иш жамоатчилик диққат марказида экани сабабли суд жараёни ҳақида мунтазам ахборот бериб борилади.

😢3🤔1
Самарқанд ва Бухорода қалбаки акцизли маҳсулотлар аниқланди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ва Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишига чек қўйилди.
Ургутда умумий қиймати 64,8 миллион сўмлик 1 234 дона алкоголь ва 670 қути тамаки маҳсулоти, Когонда эса 22,8 миллион сўмлик 259 дона қалбаки акцизли алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176 ва 186-1-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 кунда 212 киши вафот этди
Европада кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво тўлқини қатор мамлакатларда инсон қурбонлари ва фавқулодда вазиятларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, Испанияда сўнгги тўрт кун ичида офтоб уруши ва иссиқ билан боғлиқ ҳолатлар оқибатида 212 нафар киши вафот этган.
Буюк Британияда юқори ҳарорат сабаб айрим шифохоналардаги ускуналар ишламай қолган ва ҳудудларда "критик вазият" эълон қилинган.
Италияда жазирама туфайли очиқ ҳавода меҳнат қилишга чекловлар жорий этилди. Германияда эса иссиқ сабаб марафон мусобақаси бекор қилинди. Шунингдек, сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Францияда 48 киши чўкиб кетган. Шунингдек, автомобилда қолдирилган уч нафар бола нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

😢3