EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
70K photos
17.7K videos
35 files
71K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
3 та вилоятда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Қарши—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» автомобили текширилганда, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқарога тегишли сумкадан 5 килограмм 32 грамм гашиш моддаси аниқланди.

Бошқа ҳолатда эса Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи шахс ўз томорқасида 33 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келгани маълум бўлди. Шунингдек, унинг хонадонидан 7 килограмм 79 грамм марихуана мусодара қилинди.

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролардан 1200 дона «Тропикамид» дори воситаси аниқланди. Текширувлар давомида ушбу жиноий фаолиятга алоқадор яна бир неча шахс ушланиб, улардан қўшимча равишда 345 дона «Тропикамид» ва 15 дона «Регапен» дори воситалари олинди.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб кириб, сотиш билан шуғулланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Венесуэлада кетма-кет икки кучли зилзила юз берди

Венесуэлада 24 июнь куни магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган икки кучли зилзила содир бўлди. Зилзилалар орасидаги вақт фарқи бир дақиқадан ҳам кам бўлган. Эпицентр мамлакатнинг Каробобо штати ҳудудида қайд этилган.

Табиий офат оқибатида пойтахт Каракас ва бошқа ҳудудларда қатор бинолар шикастланган ва қулаган. Хусусан, Каракаснинг Сан-Бернардино ҳамда бошқа туманларида вайронагарчиликлар кузатилгани хабар қилинмоқда. Қутқарув хизматлари ҳодиса жойларида иш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Венесуэладаги зилзиладан кейинги кадрлар

Кўплаб кўп қаватли бинолар вайрон бўлган. Қурбонлар сони ҳали номаълум.

Венесуэладаги кучли зилзилалар туфайли Каракас халқаро аэропорти фаолияти, метро ва темир йўл қатнови ҳам тўхтатилди. АҚШ Венесуэлага қидирув-қутқарув гуруҳлари ва фавқулодда ёрдам воситаларини юборади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
III Халқаро мақом санъати анжуманининг учинчи куни ҳам мазмунли тадбирларга бой давом этмоқда.

Айни дамда Наманган шаҳрида анжуман доирасидаги “Шарқ мақомоти анъаналари ва ёшлар: мероси, таълим ва келажак истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда мақом санъатининг тарихий мероси, уни ёш авлодга етказиш масалалари, замонавий таълим методлари ҳамда мусиқий меросни рақамлаштириш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда. Тадбир профессор-ўқитувчилар, санъатшунос олимлар, мақом ижрочилари ва иқтидорли ёшларни бир майдонга жамлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиззах вилоятида чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятларга алоқадор шахслар аниқланиб, қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари чорва молларини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда бошқа эҳтимолий жиноят эпизодларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент: Бухорода инвестиция самарадорлиги бошқа ҳудудларга нисбатан икки баробар паст

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялар самарадорлиги масаласи танқидий таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари сўнгги беш йилда Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг қарийб ярми тўртта ҳудуд ҳиссасига тўғри келганини таъкидлади. Шу билан бирга, жалб қилинган сармоянинг иқтисодиётга қайтими бўйича ҳудудлар ўртасида катта тафовут сақланиб қолаётгани қайд этилди.

Масалан, 1 миллион сўмлик инвестиция Фарғона вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотига қўшимча 273 минг сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 262 минг сўмлик қўшилган қиймат яратаётган бўлса, Бухоро вилоятида бу кўрсаткич атиги 117 минг сўмни ташкил этмоқда.

Президентнинг таъкидлашича, бу Бухорода инвестицияларнинг иқтисодий самараси бошқа айрим ҳудудларга нисбатан қарийб икки баравар паст эканини кўрсатади.

Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга инвестициялар сифати ҳамда самарадорлигига бўлган ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥11😢1
Ҳар бир туман имконияти илмий таҳлил қилинади

Ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни ривожлантириш ва қайси лойиҳага инвестиция жалб қилиш орқали энг юқори самарага эришиш мумкинлигини аниқ ҳисоб-китоб қилиши кераклиги таъкидланди.

Бунинг учун иқтисодиётнинг 12 та тармоғига 14 та “ақл маркази”, шунингдек, 37 та соҳавий илмий институт ва олий таълим муассасаси бириктирилди.

Масалан, қурилиш материаллари тармоғига Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари маркази, Материалшунослик институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети масъул этиб белгиланди.

Улар янги турдаги материалларга бўлган талабни ўрганиб, қайси туманда қандай лойиҳаларни амалга ошириш, қайси технологияларни жорий этиш ва қайси йўналишларда кадрлар тайёрлаш зарурлигини таҳлил қилади.

Йиғилишда барча тармоқ раҳбарларига илмий муассасалар ва “ақл марказлари” билан ҳамкорликда ҳар бир туман имкониятларини чуқур таҳлил қилиб, ҳудудий иқтисодий ўсишга кучли туртки берадиган лойиҳалар пакетини шакллантириш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥8
Қурилиш материаллари соҳаси янги босқичга чиқмоқда

Сўнгги 10 йилда соҳага 12 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 4 мингдан ортиқ замонавий корхона ишга туширилди.

Президент қурилиш материаллари соҳасини қурувчилар учун сифат, стандарт, ассортимент ва нарх бўйича комплекс ечим таклиф қиладиган тармоққа айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, бугунги кунда цемент, ойна, базальт, керамик буюмлар, газоблок ва қуруқ қоришмалар каби 20 дан ортиқ асосий маҳсулот бўйича ички талабни тўлиқ қоплайдиган қувватлар яратилган. Шунингдек, иссиқлик сақловчи, композит ва экологик пардозлаш материаллари каби юқори қўшилган қийматли йўналишлар жадал ривожланмоқда.

Натижада янги уй-жой ва саноат объектлари қурилиши учун зарур материалларнинг 98 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда. Сўнгги ўн йилда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 7 триллион сўмдан 53 триллион сўмга етган, экспорт эса 1,2 миллиард долларни ташкил этган.

Президент мазкур тармоқ импорт ўрнини босиш босқичидан муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥15
Йирик лойиҳаларда маҳаллий ва импорт маҳсулотлар учун тенг шароит яратилади

Қурилиш материаллари соҳасидаги 457 та корхонани молиявий соғломлаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

Йиғилишда йирик ва мегалойиҳаларга қурилиш материаллари етказиб беришда маҳаллий ҳамда импорт маҳсулотлар учун тенг рақобат шароитини яратиш масаласи кўтарилди. Шу муносабат билан мутасаддиларга тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, соҳадаги 457 та корхонанинг муддати ўтган кредит қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етгани қайд этилди. Бунга маҳсулот таннархининг юқорилиги ва бозор талабига мос эмаслиги асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

Президент ҳар бир корхона бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш учун 50 миллион доллар ресурс ажратишни топширди. Маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, таннархни пасайтириш ва талаб юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥16
Тошкентда ошхона ва ресторанларда газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади

Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчаларида таом тайёрлаш учун маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга чеклов жорий этилмоқда.

Шаҳар ҳокими қарорига кўра, қонунчилик талабларига зид равишда кафе ва ресторанларга табиий газ тармоқларини тортиш ҳам тақиқланади.

Масъул идораларга мазкур талабларга риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ҳамда назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3