EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
70K photos
17.7K videos
35 files
71K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Энергетика вазирлигида икки муҳим тайинлов амалга оширилди

Президент қарорлари билан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан энергетика соҳасида қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Унга кўра, Мамадаминов Умид Маҳмудович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Энергетика вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бундан аввал Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасида етакчи инспектор лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабздаги реновация можароси «Kesh New House» томонидан адолатли ҳал этилди

Шаҳрисабз шаҳрида фуқаролар ва «Kesh New House» компанияси ўртасидаги узоқ йиллик реновация можароси ниҳоят якун топди. Effect.uz сайтининг тезкор суриштируви ҳамда вилоят раҳбарияти ва прокуратурасининг аралашуви билан 250 та хонадон тақдирига дахлдор бўлган ушбу низо иккала томон учун манфаатли ҳал этилди.

Эски уйлар ўрнига замонавий мажмуа қурилиши жараёнида квадрат метрлар ва баҳолаш бўйича келишмовчиликлар юзага келиб, иш судгача етиб борган эди. Ваҳоланки, қурувчи ташкилот 246 та хонадон билан аллақачон бозор нархида ҳисоб-китоб қилиб бўлганди. Журналистлар воқеа жойида вилоят ҳокими ва масъул назорат органларини (Қурилиш инспекцияси, Давлат архитектура-қурилиш назорати) жараёнга жалб этгач, вилоят раҳбарияти қурувчига масалани суд билан эмас, аҳолини тўлиқ рози қилган ҳолда ёпиш топшириғини берди.

Натижада, суд қарорида анча кам маблағ ҳисобланган бўлишига қарамай, фуқаролар манфаати тўлиқ ҳимоя қилинди: уларга ўз уйлари майдонига тенг хонадонлар берилиб, айримларига 10 кв.м гача қўшимча майдон туҳфа қилинди. Энг муҳими, янги уйлар битгунга қадар яшаб туришлари учун компания томонидан 20 миллиондан 40 миллион сўмгача нақд ижара пуллари тўлаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда айрим қурилиш компаниялари томонидан фирибгарлик ёки алдаш ҳолатлари учраётган бир пайтда, «Kesh New House» компаниясининг суд қароридан ҳам устун туриб, бағрикенглик билан аҳолини тўлиқ рози қилгани таҳсинга сазовордир ва бошқа қурувчилар учун ҳақиқий масъулият намунаси ҳисобланади.


👉
Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси раҳбарнинг боласи ишсиз ёки иш қидириб юрибди? — Нормат Турсунов Навоийдаги амалдорларни қаттиқ танқид қилди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ўтказилган йиғилишларнинг бирида вилоятдаги раҳбарлар ва ҳокимлик вакилларининг масъулияти, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига тўхталиб, кескин фикрларни билдирди.

"Ҳокимиятда ўтирганларнинг қайси бирининг боласи ишсиз, менга айтиб бера оласизми? Иш қидириб юрган раҳбарнинг фарзанди борми? Йўқ, унақаси йўқ! Нимага ҳокимнинг болалари, қариндоши ёки жияни иш билан таъминланган-у, қолганларники ишсиз юриши керак? Нима учун?"

деди вилоят раҳбари мажлис иштирокчиларига юзланиб.

Нормат Турсунов раҳбарларни виждонли бўлишга, масъулиятни ҳис қилган ҳолда оддий аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга, оилаларга барака ва фаровонлик олиб киришда жонбозлик кўрсатишга чақирди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, ҳудудларга шунчаки номига бориш эмас, балки одамларнинг реал бандлигини таъминлаш орқали кўмак бериш зарур.

Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎5🤔3🔥2😢2
БИЗ РАҲБАРЛАРГА ЭМАС, ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

Аввало, таклиф учун миннатдорчилик билдирамиз!

27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бугун Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан байрам тадбири ўтказилди. Унда турли ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди. Шу қаторда биз Effect.uz интернет нашрининг вилоятдда фаолият юритаётган икки нафар мухбири ҳам.

Бироқ тадбир давомида айтилган айрим фикрлар бизда жиддий саволлар уйғотди. Вилоят ҳокими номидан сўзга чиқган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари вилоят телерадиокомпанияси ва бир қатор интернет нашрларини алоҳида эътироф этиб, уларнинг вилоятдаги ютуқларни кенг ёритаётганини таъкидлади. Ҳатто уларнинг номлари ҳам санаб ўтилди.

Лекин савол туғилади, журналистнинг вазифаси фақат ютуқларни ёритишдан иборатми? Effect.uz интернет нашри кўп йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинг қарор ва фармойишларида кўзда тутилган режаларини ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини кузатиб, аҳоли дардини, мавжуд муаммоларни, камчиликлар ва ютуқларни холисона ёритиб келмоқда. Шу билан бирга, масъул мансабдорлар томонидан бажарилмаган вазифалар ва ечимини кутаётган масалаларни ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиб келмоқда.

Биз учун мақсад кимнидир мақташ эмас, жамиятдаги ҳақиқатни кўрсатиш ва фуқаролар манфаатига хизмат қилишдир.


Шу боис тадбирда айтилган фикрлардан кейин Effect.uzʼнинг икки нафар ходими ўрнидан туриб тадбирни тарк этди. Орқага қайтаётганимизда ўзимизга бир савол бердик. Агар фақат раҳбарлар фаолиятини мақтаб ёритувчилар эътироф этиладиган бўлса, унда мустақил ва танқидий журналистиканинг, шунингдек ижтимоий фаол блогерларнинг ўрни қаерда қолади?

Биз вилоят раҳбариятига эмас, халққа хизмат қиламиз. Бизга сўз эркинлигини ва фикр билдириш ҳуқуқини кафолатлаган давлатимиз ҳамда халқимиз олдида масъулият юкланган.

Агар танқидий мақолаларимиз кимгадир ёқмаса, бу табиий ҳол Лекин журналистнинг қадри унинг раҳбарларга қанчалик маъқул келиши билан эмас, халқ ишончи билан белгиланади.


Тадбирдан кейин яна бир савол туғилди нега биз таклиф этилдик? Бу ҳурмат рамзими? Ёки танқидий фикр билдирувчилар ҳам кузатув остида эканини кўрсатишга уринишми? Ёхуд фақат мақтов ёзганларгина эътибор марказида бўлиши керак деган қарашнинг намоёними?

Халқ орасида бир нақл бор Сени кимлигингни эл билса бўлди, Раҳбарлар билиши шарт эмас.

Раҳбарлар алмашади лавозимлар ўзгаради аммо халқ қолади. Фуқароларнинг дарди ҳам, муаммолари ҳам қолади. Эртага бугунги мансабдорлар бўлмаслиги мумкин, аммо халқнинг баҳоси ва хотираси сақланиб қолади.

Шунинг учун биз байрам дастурхонидан воз кечдик. Чунки касбий принципларимиздан воз кечишни истамадик. Effect.uz нинг мақсади мансабдорларга хизмат қилиш эмас, ҳақиқатга хизмат қилишдир

.
Биз бундан кейин ҳам Фарғона вилоятидаги ютуқлар билан бир қаторда муаммолар, камчиликлар ва аҳолини қийнаётган масалаларни ёритишда давом этамиз. Эркин матбуот, эркин фикр ва эркин сўзни чеклашга бўлган ҳар қандай уринишлар журналистиканинг моҳиятини ўзгартира олмайди.

Чунки ҳақиқатни айтиш  журналистнинг ҳуқуқи эмас, бурчидир.!

Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤷‍♂2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани доирасида “ШҲТга аъзо давлатларнинг маданиятлараро мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

Форумда маданий-гуманитар ҳамкорлик ШҲТ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Шунингдек, ташкилотнинг 25 йиллиги муносабати билан маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва қўшма маданий лойиҳаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум якунида миллий қадриятларни асраш, маданий меросни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда эски поликлиника, мактаб ва боғча янгидан қурилади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижон вилоятига ташрифи давомида таъмир ва янгиланишга муҳтож бўлган бир қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси биноси 1988 йилдан буён фойдаланиб келинаётган бўлиб, бугунги тиббиёт талабларига жавоб бермайди.

Шунингдек, 9-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 36-сонли мактаб ҳолати ўрганилди. Боғча 1970 йилларда қурилган собиқ оромгоҳ ҳудудида жойлашган бўлса, мактаб биноси 1960 йилда барпо этилган ва мавжуд ўқувчилар сонига мос келмайди. Шу боис ҳар икки объектни янгидан қуриш режалаштирилган.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, таълим ва тиббиёт соҳасида шифокорлар ҳамда ўқитувчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, фарзандларини мактаб ва боғчага олиб келаётган ота-оналарнинг хотиржамлигини таъминлаш устувор вазифалардан ҳисобланади.

«Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак. Жараённи тезлаштириш, аниқ ва сезиларли натижаларни қисқа муддатда амалда кўрсатиш лозим», — деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍92🔥14😢2
Фермерни ҳақорат қилгани айтилган Қува тумани ҳокими устидан прокуратурага мурожаат қилинди — Фермерлар кенгаши

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани ҳокими иштирок этгани айтилган аудиоёзув тарқалди. Унда йиғилиш давомида фермерлардан бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда ер майдонини топшириш бўйича босим ўтказилгани иддао қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз ҳисобланади ҳамда ҳеч қандай ҳолат уни камситиш учун асос бўла олмайди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — ҳақорат қилиш деб баҳоланади ва бу учун жарима белгиланган.

Ўзбекистон фермерлари кенгаши мазкур ҳолат тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашув сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлаб, бу каби воқеалар мамлакатнинг инвестицион муҳити ва халқаро имижига салбий таъсир кўрсатишини қайд этди.

Маълум қилинишича, Кенгаш 2026 йил 25 июнь куни Фарғона вилояти Қува тумани ҳокимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб прокуратура органларига расмий мурожаат йўллаган.
🔥19👍2🤔2
3 та вилоятда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Қарши—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» автомобили текширилганда, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқарога тегишли сумкадан 5 килограмм 32 грамм гашиш моддаси аниқланди.

Бошқа ҳолатда эса Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи шахс ўз томорқасида 33 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келгани маълум бўлди. Шунингдек, унинг хонадонидан 7 килограмм 79 грамм марихуана мусодара қилинди.

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролардан 1200 дона «Тропикамид» дори воситаси аниқланди. Текширувлар давомида ушбу жиноий фаолиятга алоқадор яна бир неча шахс ушланиб, улардан қўшимча равишда 345 дона «Тропикамид» ва 15 дона «Регапен» дори воситалари олинди.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб кириб, сотиш билан шуғулланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Венесуэлада кетма-кет икки кучли зилзила юз берди

Венесуэлада 24 июнь куни магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган икки кучли зилзила содир бўлди. Зилзилалар орасидаги вақт фарқи бир дақиқадан ҳам кам бўлган. Эпицентр мамлакатнинг Каробобо штати ҳудудида қайд этилган.

Табиий офат оқибатида пойтахт Каракас ва бошқа ҳудудларда қатор бинолар шикастланган ва қулаган. Хусусан, Каракаснинг Сан-Бернардино ҳамда бошқа туманларида вайронагарчиликлар кузатилгани хабар қилинмоқда. Қутқарув хизматлари ҳодиса жойларида иш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1