EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўксаройда Албания президенти расмий кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Албания давлат раҳбарини қарши олди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Албания президентини Кўксаройда кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Байрам Бегайни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган музокаралар ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥8
Ўзбекистон ва Албания президентлари биргаликда дарахт экишди

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экишди.

Мазкур анъанавий тадбир мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш рамзи сифатида ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥14
ОНАНИНГ ЎЛИМИГА ШИФОКОРЛАР АЙБДОРМИ?

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Тошкентдаги 8-сонли туғруқ мажмуаси шифокорларига нисбатан суд жараёни давом этмоқда. Мазкур иш ушбу муассасада содир бўлган ёш онанинг ўлими билан боғлиқ.

Жабрланувчи томон (марҳуманинг отаси) шифокорларни жарроҳликдан сўнг лоқайдлик қилганликда ва кучли қон йўқотишга йўл қўйганликда айбламоқда. Шунингдек, ота Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларига мурожаат қилганидан сўнг, тиббий ҳужжатлар сохталаштирилганини иддао қилди. Биринчи экспертиза натижалари шубҳали чиққан бўлса-да, такрорий суд-тиббий экспертизаси шифокорларнинг хатоларини тасдиқлаган.

Айни пайтда суд эшитувлари давом этмоқда. Таҳририят воқеага алоқадор барча томонлар, жумладан шифохона раҳбарияти ва вазирлик масъулларининг муносабатини ҳам тинглашга тайёр. Вазиятга фақат суд ҳукми орқали қонуний баҳо берилади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

👉 БАТАФСИЛ ВИДЕО
👍2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофиркон туманида чақалоқлар нобуд бўлмоқдами?

EFFECT.UZ таҳририятига Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаат муаллифи ўзини тиббиёт ходими сифатида таништириб, оғир аҳволдаги чақалоқлар учун зарур бўлган айрим дори воситалари мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, тиббиёт бирлашмасининг янги биносида наркотик ва психотроп препаратлар билан боғлиқ таъминот муаммоси мавжуд бўлиб, бунга лицензия ҳамда кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган.

Мурожаатда қайд этилишича, айрим оғир бемор чақалоқларда кузатилаётган хуружларни бартараф этиш учун зарур дори воситаларининг етишмаслиги даволаш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, мурожаат муаллифи 2026 йил 25 майдан буён бир неча чақалоқ вафот этгани, бу ҳақда масъул идораларга маълумот берилганига қарамай, муаммо ҳануз ечим топмаганини иддао қилган.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳокимлиги ҳамда прокуратура органларидан расмий изоҳ кутамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон–Ўзбекистон ҳамкорлиги янги босқичда: Муҳаммад Салман Ворис форум спикерлари қаторида

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказиладиган “Ҳиндистон – Ўзбекистон” стратегик шериклигига бағишланган панел сессиясида TechLegis LLC компанияси бош ижрочи директори ўринбосари Муҳаммад Салман Ворис спикер сифатида иштирок этади.

Мазкур сессия икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланади.

Муҳокамалар марказида рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, трансчегаравий инновацияларни рағбатлантириш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий ва стратегик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари бўлади.

Форум доирасида бўлиб ўтадиган мазкур мулоқот Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция имкониятларини яратиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда юк машиналари ҳаракати чекланади, қатор кўчалар ёпилади

16–18 июнь кунлари Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан пойтахтга юк автомобилларининг кириши вақтинча тақиқланади.

Шунингдек, Ислом Каримов, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу даврда айрим автобус йўналишларининг ҳаракат схемаси ҳам ўзгариши мумкин.

Ҳайдовчилар ва йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍277🔥271😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободда уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди – улар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилинаётган уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Улар орасида 15 ва 16 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор.

Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳга 20 ёшли шахс раҳбарлик қилган. Шунингдек, унинг шериги ҳамда икки нафар вояга етмаган шахс мазкур ноқонуний фаолиятга жалб этилгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда икки суд ҳукми билан сохта деб топилган кадастр ҳужжатлари ҳануз реестрдан чиқарилмаган

Хоразм вилоятида кўчмас мулк билан боғлиқ баҳс давом этмоқда. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, суд ҳукмлари билан сохталаштирилгани тасдиқланган кадастр ҳужжатлари асосида мулк давлат рўйхатидан ўтказилган, гаровга қўйилган ва 4,3 миллиард сўмлик кредит ажратилган.

Мазкур ҳолат бўйича икки нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бироқ мурожаатчилар сохта деб топилган ҳужжатлар ҳалигача давлат реестридан чиқарилмаганини билдирмоқда.

Кадастр органи мулк ҳуқуқини асословчи ҳужжатлар бекор қилинмагани учун объектни реестрдан чиқаришга ҳуқуқий асос йўқлигини маълум қилди. Банк эса кредит ажратиш жараёни қонуний бўлгани ва текширувларда қонунбузарлик аниқланмаганини таъкидламоқда.

Айни пайтда низога оид айрим масалалар судларда кўриб чиқилмоқда. Мурожаатчилар эса тегишли идоралардан аниқ ҳуқуқий ечим кутаётганини билдиришмоқда.

👉Мақолани ўқиш

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент инвестиция форумида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти халқаро инвесторларга тақдим этилади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Туризмга инвестициялар” мавзусида панел сессияси бўлиб ўтади. Сессияга Британиянинг машҳур нашри — The Independent бош муҳаррири Geordie Greig модераторлик қилади.

Тадбирда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти халқаро инвесторлар ва жаҳон бизнес ҳамжамиятига тақдим этилади. Муҳокамалар давомида ҳудудларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, барқарор туризм соҳасидаги илғор халқаро тажриба ҳамда замонавий тенденциялар кўриб чиқилади.

Шунингдек, сессия инвесторлар, тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари ўртасида самарали мулоқот майдонини яратиш, туризм соҳасида узоқ муддатли шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍119🔥112🤔1
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, мансабдор шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш ҳамда ресторандаги ёнғин оқибатида ходимнинг тан жароҳати олганлиги бўйича ишни тугатиш эвазига жами 7,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида у олдиндан 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Янги замон битирувчилари – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Бунёдкорлар саммити: Иқтидорлар – тараққиёт пойдевори” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирок этиб, иқтидорли ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

Бу йил Президент мактабларининг 327 нафар битирувчисидан 171 нафари хорижий олийгоҳларга грант асосида қабул қилинди. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактабларнинг 1 564 нафар битирувчиси муддатидан олдин олийгоҳларга ўқишга кирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram