EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкент халқаро инвестиция форуми тарихдаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда

16–18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми иштирокчилар сони бўйича рекорд кўрсаткични қайд этади. Форумда қатнашиш учун 8300 дан ортиқ киши рўйхатдан ўтган бўлиб, 100 давлатдан 3400 нафардан зиёд хорижий делегат ташриф буюриши кутилмоқда.

“Инвестициялар барқарорлиги: янги уфқлар, янги шериклик” мавзусида ўтадиган форумда геология, критик минераллар, “яшил” энергетика, сунъий интеллект, рақамли бошқарув, ислом молияси, агробизнес ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирда 2800 га яқин компания раҳбарлари, 62 та ҳукумат делегацияси ҳамда халқаро молия институтлари ва банкларининг 370 дан ортиқ вакили иштирок этади. Шунингдек, Россия, Албания, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари форумнинг очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Форум дастури 79 та тадбирни қамраб олиб, 34 та панель сессияси, 8 та инвестициявий тақдимот ва қатор бизнес-форумларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши ва Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти кўргазмаси ҳам ўтказилади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, форум доирасида ўнлаб миллиард долларлик инвестиция битимларини имзолаш режалаштирилган. Илк бор тадбир дастурига Silk Road Night Run тунги марафони ва TIIF Open теннис турнири ҳам киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
1 июлдан темир йўл хизматлари нархи ошади

2026 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вагонларни етказиб бериш ва йиғиб олиш хизматлари тарифларини 5 фоизга оширади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар учун кўрсатиладиган қўшимча логистика хизматларининг янгиланган нархлари ҳам жорий этилади.

Янги тарифларга кўра:
🔹 Локомотивларнинг манёвр ишлари — 510,8 минг сўм;
🔹 Юкларни қўриқлаш хизмати — ҳар бир вагоннинг 1 километр йўли учун 1 386 сўм;
🔹 Кузатувчи хизмати — 100 сўм этиб белгиланди.

Мутахассислар фикрича, тарифлар ўзгариши юк ташиш ва логистика харажатларига маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7
Ўзбекистонга икки давлат раҳбари расмий ташриф билан келади

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан, 16–17 июнь кунлари Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Шунингдек, 17–18 июнь кунлари Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам рафиқаси билан мамлакатимизда расмий ташрифда бўлади.

Ташрифлар доирасида икки томонлама муносабатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥11🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофиркон туманида чақалоқлар ўлими кўпаяётгани айтилмоқда: аҳоли давлат раҳбаридан нажот кутмоқда

Бухоро вилояти Шофиркон туманида чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар маҳаллий аҳолининг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда. 2026 йилнинг 25 майидан буён туманда бир неча гўдак вафот этган.

Маҳаллий аҳоли мутасаддиларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга эътиборсизлигидан норози. Ҳозирда туман раҳбарияти бошқа масалалар билан банд бўлиб, гўдаклар ўлими эътибордан четда қолаётгани айтилмоқда.

Шу сабабли, Шофиркон аҳли Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевдан ушбу фожиали вазиятга шахсан аралашиб, фарзандлар ҳаётига бефарқ бўлган масъулларга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда вазиятни назоратга олишни сўрашмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Махсус комиссия маълумотига кўра, нам ҳаво массалари кириб келиши арафасида шамол кучайиши ва ҳаводаги чанг заррачалари миқдорининг ортиши кутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик таъсирида ҳаво аста-секин тозаланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Кўксаройда Албания президенти расмий кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Албания давлат раҳбарини қарши олди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Албания президентини Кўксаройда кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Байрам Бегайни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган музокаралар ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥8
Ўзбекистон ва Албания президентлари биргаликда дарахт экишди

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экишди.

Мазкур анъанавий тадбир мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш рамзи сифатида ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥14
ОНАНИНГ ЎЛИМИГА ШИФОКОРЛАР АЙБДОРМИ?

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Тошкентдаги 8-сонли туғруқ мажмуаси шифокорларига нисбатан суд жараёни давом этмоқда. Мазкур иш ушбу муассасада содир бўлган ёш онанинг ўлими билан боғлиқ.

Жабрланувчи томон (марҳуманинг отаси) шифокорларни жарроҳликдан сўнг лоқайдлик қилганликда ва кучли қон йўқотишга йўл қўйганликда айбламоқда. Шунингдек, ота Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларига мурожаат қилганидан сўнг, тиббий ҳужжатлар сохталаштирилганини иддао қилди. Биринчи экспертиза натижалари шубҳали чиққан бўлса-да, такрорий суд-тиббий экспертизаси шифокорларнинг хатоларини тасдиқлаган.

Айни пайтда суд эшитувлари давом этмоқда. Таҳририят воқеага алоқадор барча томонлар, жумладан шифохона раҳбарияти ва вазирлик масъулларининг муносабатини ҳам тинглашга тайёр. Вазиятга фақат суд ҳукми орқали қонуний баҳо берилади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

👉 БАТАФСИЛ ВИДЕО
👍2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофиркон туманида чақалоқлар нобуд бўлмоқдами?

EFFECT.UZ таҳририятига Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаат муаллифи ўзини тиббиёт ходими сифатида таништириб, оғир аҳволдаги чақалоқлар учун зарур бўлган айрим дори воситалари мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, тиббиёт бирлашмасининг янги биносида наркотик ва психотроп препаратлар билан боғлиқ таъминот муаммоси мавжуд бўлиб, бунга лицензия ҳамда кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган.

Мурожаатда қайд этилишича, айрим оғир бемор чақалоқларда кузатилаётган хуружларни бартараф этиш учун зарур дори воситаларининг етишмаслиги даволаш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, мурожаат муаллифи 2026 йил 25 майдан буён бир неча чақалоқ вафот этгани, бу ҳақда масъул идораларга маълумот берилганига қарамай, муаммо ҳануз ечим топмаганини иддао қилган.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳокимлиги ҳамда прокуратура органларидан расмий изоҳ кутамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон–Ўзбекистон ҳамкорлиги янги босқичда: Муҳаммад Салман Ворис форум спикерлари қаторида

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказиладиган “Ҳиндистон – Ўзбекистон” стратегик шериклигига бағишланган панел сессиясида TechLegis LLC компанияси бош ижрочи директори ўринбосари Муҳаммад Салман Ворис спикер сифатида иштирок этади.

Мазкур сессия икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланади.

Муҳокамалар марказида рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, трансчегаравий инновацияларни рағбатлантириш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий ва стратегик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари бўлади.

Форум доирасида бўлиб ўтадиган мазкур мулоқот Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция имкониятларини яратиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда юк машиналари ҳаракати чекланади, қатор кўчалар ёпилади

16–18 июнь кунлари Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан пойтахтга юк автомобилларининг кириши вақтинча тақиқланади.

Шунингдек, Ислом Каримов, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу даврда айрим автобус йўналишларининг ҳаракат схемаси ҳам ўзгариши мумкин.

Ҳайдовчилар ва йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍277🔥271😢2