EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Cобалт қаҳвахонага кириб кетди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Cобалт русумли автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан чорраҳани кесиб ўтган ва йўл четидаги қаҳвахона биносига урилган. Зарба оқибатида автомобил қаҳвахона ичига кириб кетган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдани уриб, жасадини каналга ташлаган собиқ ИИБ ходими 7 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида пиёдани уриб юбориб, унинг жасадини каналга ташлаган собиқ ИИБ ходими 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд материалларига кўра, Д.Н. бошқарувидаги Нехиа-3 автомобили 43 ёшли эркакни уриб юборган. Тергов версиясига кўра, ҳодисадан сўнг жабрланувчининг жасади Дўстлик каналига ташлаб юборилган. Марҳумнинг жасади 80 кун ўтиб топилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банкомат носозлиги учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6-августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишда мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллашни бошлайди.

Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенатнинг 13-июн куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Нетаняхуга танбеҳ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқотда Байрутга уюштирилган ҳаво ҳужуми юзасидан кескин норозилик билдирганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши курашиш устувор вазифа" – Сирожиддин Эшқувватов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси коррупциянинг олдини олиш ва соҳада очиқликни таъминлаш чораларини янада кучайтирмоқда. Бу ҳақда Инспекция бошлиғи Сирожиддин Эшқувватовнинг мурожаатида маълум қилинди.

Қайд этилишича, қурилиш, уй-жой коммунал хизматлари, ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув тизимларида давлат назоратини такомиллаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш орқали инсон омилини камайтиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик, ҳалоллик ва масъулият тамойилларига қатъий риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Мурожаатда тадбиркорлар, ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этишга чақирилди. Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида махсус алоқа каналлари орқали хабар бериш мумкинлиги таъкидланган.

Инспекция томонидан келиб тушган мурожаатлар қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилиши ва мурожаат этувчиларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланиши айтилган

Шунингдек, мурожаатда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ёки хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида қуйидаги алоқа воситалари орқали хабар бериш мумкинлиги маълум қилинди:

📌 Веб-сайт: https://gov.uz/oz/nazoratmc/anti-corruption
📧 Электрон почта: komplaens@infoccnis.uz
☎️ Ишонч телефонлари: (71) 210-11-06 (111), (71) 244-07-27
📱 Телеграм-бот: @InspComplains_bot


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Эрон урушни тўхтатишга келишди

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишуви бўйича муҳим натижага эришилганини маълум қилди. Унинг айтишича, томонлар барча йўналишларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олган. Расмий имзолаш маросими 19-июн куни Шветсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида юк автомобили ағдарилди

“Қамчиқ” довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълумотларга кўра, 14 июнь куни тахминан соат 04:20 атрофида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва қурбонлар қайд этилмаган. Бироқ автомобильга ортилган юклар йўл бўйлаб сочилиб кетган.

Воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб бориб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатган ҳамда йўлни тозалаш ва оқибатларни бартараф этиш ишларини амалга оширган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон вакили яна COOMET Президенти этиб сайланди

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган COOMET қўмитасининг 38-йиғилишида овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Лазизбек Саидорипов кетма-кет иккинчи муддатга COOMET президенти этиб сайланди.

Мазкур қарор Ўзбекистоннинг халқаро метрология соҳасидаги нуфузи ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“Ўзбекгидроэнерго”нинг халқаро рейтинг истиқболи “Ижобий”га оширилди

Халқаро Fitch Ratings рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “BB” даражасида тасдиқлаб, рейтинг истиқболини “Барқарор”дан “Ижобий”га ўзгартирди.

Ушбу қарор Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги истиқболининг яхшиланиши билан бир қаторда, компаниянинг мамлакат энергетика тизимидаги стратегик аҳамияти, молиявий барқарорлиги ва бошқарув самарадорлиги каби омиллар билан изоҳланмоқда.

Қайд этилишича, “Ўзбекгидроэнерго” гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва энергетика инфратузилмасини янгилашга қаратилган лойиҳалар компания фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар фикрича, рейтинг истиқболининг “Ижобий”га ўзгариши “Ўзбекгидроэнерго”нинг халқаро молия институтлари ва инвесторлар олдидаги ишончини янада мустаҳкамлаб, янги инвестицияларни жалб қилиш ва стратегик ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкент халқаро инвестиция форуми тарихдаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда

16–18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми иштирокчилар сони бўйича рекорд кўрсаткични қайд этади. Форумда қатнашиш учун 8300 дан ортиқ киши рўйхатдан ўтган бўлиб, 100 давлатдан 3400 нафардан зиёд хорижий делегат ташриф буюриши кутилмоқда.

“Инвестициялар барқарорлиги: янги уфқлар, янги шериклик” мавзусида ўтадиган форумда геология, критик минераллар, “яшил” энергетика, сунъий интеллект, рақамли бошқарув, ислом молияси, агробизнес ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирда 2800 га яқин компания раҳбарлари, 62 та ҳукумат делегацияси ҳамда халқаро молия институтлари ва банкларининг 370 дан ортиқ вакили иштирок этади. Шунингдек, Россия, Албания, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари форумнинг очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Форум дастури 79 та тадбирни қамраб олиб, 34 та панель сессияси, 8 та инвестициявий тақдимот ва қатор бизнес-форумларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши ва Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти кўргазмаси ҳам ўтказилади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, форум доирасида ўнлаб миллиард долларлик инвестиция битимларини имзолаш режалаштирилган. Илк бор тадбир дастурига Silk Road Night Run тунги марафони ва TIIF Open теннис турнири ҳам киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
1 июлдан темир йўл хизматлари нархи ошади

2026 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вагонларни етказиб бериш ва йиғиб олиш хизматлари тарифларини 5 фоизга оширади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар учун кўрсатиладиган қўшимча логистика хизматларининг янгиланган нархлари ҳам жорий этилади.

Янги тарифларга кўра:
🔹 Локомотивларнинг манёвр ишлари — 510,8 минг сўм;
🔹 Юкларни қўриқлаш хизмати — ҳар бир вагоннинг 1 километр йўли учун 1 386 сўм;
🔹 Кузатувчи хизмати — 100 сўм этиб белгиланди.

Мутахассислар фикрича, тарифлар ўзгариши юк ташиш ва логистика харажатларига маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7
Ўзбекистонга икки давлат раҳбари расмий ташриф билан келади

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан, 16–17 июнь кунлари Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Шунингдек, 17–18 июнь кунлари Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам рафиқаси билан мамлакатимизда расмий ташрифда бўлади.

Ташрифлар доирасида икки томонлама муносабатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥11🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофиркон туманида чақалоқлар ўлими кўпаяётгани айтилмоқда: аҳоли давлат раҳбаридан нажот кутмоқда

Бухоро вилояти Шофиркон туманида чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар маҳаллий аҳолининг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда. 2026 йилнинг 25 майидан буён туманда бир неча гўдак вафот этган.

Маҳаллий аҳоли мутасаддиларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга эътиборсизлигидан норози. Ҳозирда туман раҳбарияти бошқа масалалар билан банд бўлиб, гўдаклар ўлими эътибордан четда қолаётгани айтилмоқда.

Шу сабабли, Шофиркон аҳли Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевдан ушбу фожиали вазиятга шахсан аралашиб, фарзандлар ҳаётига бефарқ бўлган масъулларга нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда вазиятни назоратга олишни сўрашмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бугун чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Махсус комиссия маълумотига кўра, нам ҳаво массалари кириб келиши арафасида шамол кучайиши ва ҳаводаги чанг заррачалари миқдорининг ортиши кутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳолат вақтинчалик бўлиб, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик таъсирида ҳаво аста-секин тозаланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Кўксаройда Албания президенти расмий кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Албания давлат раҳбарини қарши олди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥8