EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гулистонда мебель цехида ёнғин чиқди

Гулистон шаҳрида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса кеча соат 21:36 да “Бўстон” маҳалласидаги ишлаб чиқариш цехида юз берган.

Ёнғин оқибатида бинодаги 55 квадрат метр майдоннинг том-шифт қисми ҳамда ички жиҳозлари зарарланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Олимлар инсон эмбриони ДНКсини таҳрирлашга эришганини маълум қилди

Олимлар биринчи марта инсон эмбриони ДНКсида аниқ ўзгартишлар киритиш имконини берувчи технологияни синовдан ўтказганини маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур усул келажакда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва генетик нуқсонларни бартараф этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Айрим экспертлар бундай технологиялар ривожланиши натижасида инсоннинг айрим хусусиятларини, жумладан ташқи кўриниши ёки соғлиғи билан боғлиқ жиҳатларни танлаш имкони пайдо бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Россияда хорижликлар учун тиббий кўрик муддати қисқартирилди

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга кирган барча хорижий фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан 30 календарь куни ичида ўтиши шарт бўлади.

Ҳозирги тартибга кўра, мазкур жараён учун 90 кун муддат берилган. Янги қоидаларга мувофиқ, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ёки ундан бўйин товлаган шахсларга 25 мингдан 50 минг рублгача жарима қўлланиши мумкин.

Шунингдек, талабларни мунтазам равишда бузган хорижликлар маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юборилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Сариосиёда кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси фош этилди

Сариосиё туманида “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланиб, гумондорлар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида икки шахс — Ч.М. ва Б.Т. ўзаро тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди.

Текширувга кўра, Ч.М. сотиш мақсадида Б.Т.дан 500 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 32 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
8263908.pdf
606.7 KB
Ўқишни кўчириш тартиби янгиланди

Ҳукумат қарори билан хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича янги маъмурий регламент тасдиқланди.

Ҳукуматнинг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу йўналишда ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Эндиликда талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Агентликнинг махсус электрон платформаси ёки давлат хизматлари марказлари орқали ариза топширишлари мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятларнинг яримига яқини кибержиноятларга тўғри келмоқда

Ўзбекистонда кибержиноятлар сони кескин ошиб, 2025 йилда умумий жиноятларнинг қарийб ярмини ташкил қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда қайд этилган жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич 2021 йилдан буён изчил ўсиб бормоқда.

Кибержиноятлар оқибатида фуқароларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган. Мутахассислар таъкидлашича, жиноятчилар қўллаётган усуллар тобора мураккаблашиб, 2021 йилдан буён кибержиноят турлари 18 тадан 64 тагача кўпайган.

Қайд этилишича, кибержиноятларнинг 96 фоизи электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилаётган киберўғрилик ва киберфирибгарлик ҳолатларидан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи бошланди

Пойтахтнинг бир қатор туманларида реновация дастурининг илк босқичи амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларида реновация ҳудудларида ташкил этилган махсус штаблар фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар давомида лойиҳаларни амалга ошириш жараёни, аҳоли билан мулоқот ва ташкилий ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, реновация жараёнида фуқароларни тайёр ҳолдаги янги уйлардаги тенг қийматли хондонлар билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Наманганда таълим тизимидаги коррупциялар фош этилди

Директорлик лавозими ва давлат-хусусий шериклик шартномалари учун пора талаб қилган масъуллар қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган вилояти таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди.

Маълум бўлишича, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг шуъба бошлиғи фуқарони Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирига директор лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган маблағнинг 8,5 минг долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов жараёнида мазкур мансабдор шахс муқаддам фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш билан боғлиқ жиноятлар учун судлангани ҳам маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходими тадбиркорга давлат-хусусий шериклик асосида икки мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш бўйича шартномаларни тасдиқлатиб беришни ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни олган Давлатобод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассисининг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола сув ҳавзасига чўкиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида 3 ёшли бола сув ҳавзасига чўкиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл четидаги таваккал қимматга тушди

Самарқанд вилоятида “Дамас” ҳайдовчисининг хавфли ҳаракати йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Дамас” ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфальт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган.

Оқибатда у бошқарувни йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9-июнь куни соат 18:10 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Мирза Олим” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 138-километрида содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 35 ёшли ҳайдовчи A.R. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги мебел цехида ёнғин юз берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 14-июн куни соат 21:36 да Гулистон шаҳрининг “Бўстон” маҳалласида жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Ёнғин натижасида бинонинг 55 квадрат метр майдондаги том-шифт қисми ҳамда ички жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Cобалт қаҳвахонага кириб кетди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Cобалт русумли автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан чорраҳани кесиб ўтган ва йўл четидаги қаҳвахона биносига урилган. Зарба оқибатида автомобил қаҳвахона ичига кириб кетган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдани уриб, жасадини каналга ташлаган собиқ ИИБ ходими 7 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида пиёдани уриб юбориб, унинг жасадини каналга ташлаган собиқ ИИБ ходими 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд материалларига кўра, Д.Н. бошқарувидаги Нехиа-3 автомобили 43 ёшли эркакни уриб юборган. Тергов версиясига кўра, ҳодисадан сўнг жабрланувчининг жасади Дўстлик каналига ташлаб юборилган. Марҳумнинг жасади 80 кун ўтиб топилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банкомат носозлиги учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6-августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишда мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллашни бошлайди.

Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенатнинг 13-июн куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Нетаняхуга танбеҳ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқотда Байрутга уюштирилган ҳаво ҳужуми юзасидан кескин норозилик билдирганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши курашиш устувор вазифа" – Сирожиддин Эшқувватов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси коррупциянинг олдини олиш ва соҳада очиқликни таъминлаш чораларини янада кучайтирмоқда. Бу ҳақда Инспекция бошлиғи Сирожиддин Эшқувватовнинг мурожаатида маълум қилинди.

Қайд этилишича, қурилиш, уй-жой коммунал хизматлари, ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув тизимларида давлат назоратини такомиллаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини жорий этиш орқали инсон омилини камайтиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик, ҳалоллик ва масъулият тамойилларига қатъий риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Мурожаатда тадбиркорлар, ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этишга чақирилди. Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида махсус алоқа каналлари орқали хабар бериш мумкинлиги таъкидланган.

Инспекция томонидан келиб тушган мурожаатлар қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилиши ва мурожаат этувчиларнинг шахсий маълумотлари махфий сақланиши айтилган

Шунингдек, мурожаатда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ёки хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида қуйидаги алоқа воситалари орқали хабар бериш мумкинлиги маълум қилинди:

📌 Веб-сайт: https://gov.uz/oz/nazoratmc/anti-corruption
📧 Электрон почта: komplaens@infoccnis.uz
☎️ Ишонч телефонлари: (71) 210-11-06 (111), (71) 244-07-27
📱 Телеграм-бот: @InspComplains_bot


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Эрон урушни тўхтатишга келишди

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишуви бўйича муҳим натижага эришилганини маълум қилди. Унинг айтишича, томонлар барча йўналишларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олган. Расмий имзолаш маросими 19-июн куни Шветсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида юк автомобили ағдарилди

“Қамчиқ” довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълумотларга кўра, 14 июнь куни тахминан соат 04:20 атрофида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва қурбонлар қайд этилмаган. Бироқ автомобильга ортилган юклар йўл бўйлаб сочилиб кетган.

Воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб бориб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатган ҳамда йўлни тозалаш ва оқибатларни бартараф этиш ишларини амалга оширган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон вакили яна COOMET Президенти этиб сайланди

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган COOMET қўмитасининг 38-йиғилишида овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Лазизбек Саидорипов кетма-кет иккинчи муддатга COOMET президенти этиб сайланди.

Мазкур қарор Ўзбекистоннинг халқаро метрология соҳасидаги нуфузи ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3