EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Россияда кимё заводи дронлар ҳужумига учради

Тула вилоятидаги йирик кимё корхонасида ёнғин чиқди.

Россиянинг Тула вилоятида дронлар ҳужумидан сўнг “Азот” кимё комбинати ҳудудида ёнғин юз берди. Мазкур корхона мамлакатдаги энг йирик аммиак ва азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Ярославль вилоятининг Рибинск шаҳрида жойлашган нефть базаси ҳам зарбага учрагани хабар қилинмоқда. Ҳодисалар оқибати ва етказилган зарар юзасидан маълумотларга ойдинлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🔥1
Ҳокимлар ва раҳбарлар Халқ қабулхоналарида мунтазам қабул ўтказади

Президент топшириғига кўра, ҳудуд раҳбарларининг шахсий қабуллари учун доимий жадвал тасдиқланди.

Президент Халқ қабулхонаси маълум қилишича, давлат раҳбари топшириғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари ҳудудий Халқ қабулхоналарида мунтазам равишда фуқароларни қабул қилади.

Тасдиқланган жадвалга кўра, қабуллар ҳафтанинг маълум кунлари ва белгиланган вақтларда ўтказилади. Объектив сабабларга кўра қабул ўтказилмай қолган тақдирда, у бошқа кунда навбатдан ташқари ташкил этилиши ва бу ҳақда олдиндан хабар берилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🔥12🤔1
Корея имтиҳонлари: Миграция агентлиги атрофидаги миллион долларлик шубҳалар

Жанубий Кореяга ишлаш учун ҳужжат топширган фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган мазкур лавҳада СПАС базасида навбат кутаётган номзодлар, имтиҳон жараёнлари ва йиғилаётган маблағлар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.

Ушбу ҳолат юзасидан тайёрланган батафсил лавҳа YouTube саҳифамизда эълон қилинди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Cobalt қаҳвахона ичига кириб кетди: икки нафар ходим жароҳатланди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Cobalt русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб келиб, светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаган ҳолда чорраҳани кесиб ўтган ва йўл четида жойлашган қаҳвахона биносига урилган.

Кузатув камералари тасвирларида автомобиль тезлигини пасайтирмасдан тўғридан-тўғри «Coffelitto» қаҳвахонасининг ойнаванд қисмига бориб урилгани акс этган. Зарба оқибатида транспорт воситаси бино ичига кириб кетган.

Ҳодиса натижасида қаҳвахонанинг икки нафар ходими турли даражада жароҳат олган. Маълум қилинишича, улардан бирининг жағ ва бўйин қисми оғир шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наркожиноятлар учун жазо 20 йилгача кучайтирилди

Ўзбекистонда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун имзоланди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, янги қонун билан яширин нарколабораториялар ва гиёҳвандлик хоналарини ташкил этиш, наркотик жиноятларга ҳомийлик қилиш, шунингдек, наркотик моддаларни интернет ёки трансмиллий тармоқлар орқали тарқатиш учун қатъий жавобгарлик чоралари жорий этилди.

Қонунга мувофиқ, мазкур турдаги жиноятларни содир этган шахслар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, уюшган наркожиноятчилик учун жазолар кучайтирилди ва бундай жиноятчиларнинг муддатидан олдин озодликка чиқишига чекловлар белгиланди.

Саида Мирзиёева вояга етмаганларни наркотик истеъмолига жалб қилиш оғир жиноят сифатида баҳоланишини таъкидлаб, ота-оналарни фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12🤔1😢1
Гулистонда мебель цехида ёнғин чиқди

Гулистон шаҳрида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса кеча соат 21:36 да “Бўстон” маҳалласидаги ишлаб чиқариш цехида юз берган.

Ёнғин оқибатида бинодаги 55 квадрат метр майдоннинг том-шифт қисми ҳамда ички жиҳозлари зарарланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Олимлар инсон эмбриони ДНКсини таҳрирлашга эришганини маълум қилди

Олимлар биринчи марта инсон эмбриони ДНКсида аниқ ўзгартишлар киритиш имконини берувчи технологияни синовдан ўтказганини маълум қилди.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур усул келажакда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва генетик нуқсонларни бартараф этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Айрим экспертлар бундай технологиялар ривожланиши натижасида инсоннинг айрим хусусиятларини, жумладан ташқи кўриниши ёки соғлиғи билан боғлиқ жиҳатларни танлаш имкони пайдо бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Россияда хорижликлар учун тиббий кўрик муддати қисқартирилди

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга кирган барча хорижий фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан 30 календарь куни ичида ўтиши шарт бўлади.

Ҳозирги тартибга кўра, мазкур жараён учун 90 кун муддат берилган. Янги қоидаларга мувофиқ, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ёки ундан бўйин товлаган шахсларга 25 мингдан 50 минг рублгача жарима қўлланиши мумкин.

Шунингдек, талабларни мунтазам равишда бузган хорижликлар маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юборилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Сариосиёда кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси фош этилди

Сариосиё туманида “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланиб, гумондорлар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида икки шахс — Ч.М. ва Б.Т. ўзаро тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди.

Текширувга кўра, Ч.М. сотиш мақсадида Б.Т.дан 500 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 32 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
8263908.pdf
606.7 KB
Ўқишни кўчириш тартиби янгиланди

Ҳукумат қарори билан хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича янги маъмурий регламент тасдиқланди.

Ҳукуматнинг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу йўналишда ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Эндиликда талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Агентликнинг махсус электрон платформаси ёки давлат хизматлари марказлари орқали ариза топширишлари мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятларнинг яримига яқини кибержиноятларга тўғри келмоқда

Ўзбекистонда кибержиноятлар сони кескин ошиб, 2025 йилда умумий жиноятларнинг қарийб ярмини ташкил қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда қайд этилган жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич 2021 йилдан буён изчил ўсиб бормоқда.

Кибержиноятлар оқибатида фуқароларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган. Мутахассислар таъкидлашича, жиноятчилар қўллаётган усуллар тобора мураккаблашиб, 2021 йилдан буён кибержиноят турлари 18 тадан 64 тагача кўпайган.

Қайд этилишича, кибержиноятларнинг 96 фоизи электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилаётган киберўғрилик ва киберфирибгарлик ҳолатларидан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи бошланди

Пойтахтнинг бир қатор туманларида реновация дастурининг илк босқичи амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларида реновация ҳудудларида ташкил этилган махсус штаблар фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар давомида лойиҳаларни амалга ошириш жараёни, аҳоли билан мулоқот ва ташкилий ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, реновация жараёнида фуқароларни тайёр ҳолдаги янги уйлардаги тенг қийматли хондонлар билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Наманганда таълим тизимидаги коррупциялар фош этилди

Директорлик лавозими ва давлат-хусусий шериклик шартномалари учун пора талаб қилган масъуллар қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган вилояти таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди.

Маълум бўлишича, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг шуъба бошлиғи фуқарони Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирига директор лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган маблағнинг 8,5 минг долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов жараёнида мазкур мансабдор шахс муқаддам фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш билан боғлиқ жиноятлар учун судлангани ҳам маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходими тадбиркорга давлат-хусусий шериклик асосида икки мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш бўйича шартномаларни тасдиқлатиб беришни ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни олган Давлатобод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассисининг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола сув ҳавзасига чўкиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида 3 ёшли бола сув ҳавзасига чўкиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл четидаги таваккал қимматга тушди

Самарқанд вилоятида “Дамас” ҳайдовчисининг хавфли ҳаракати йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Дамас” ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфальт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган.

Оқибатда у бошқарувни йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9-июнь куни соат 18:10 атрофида Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Мирза Олим” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 138-километрида содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 35 ёшли ҳайдовчи A.R. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги мебел цехида ёнғин юз берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 14-июн куни соат 21:36 да Гулистон шаҳрининг “Бўстон” маҳалласида жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Ёнғин натижасида бинонинг 55 квадрат метр майдондаги том-шифт қисми ҳамда ички жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Cобалт қаҳвахонага кириб кетди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Cобалт русумли автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан чорраҳани кесиб ўтган ва йўл четидаги қаҳвахона биносига урилган. Зарба оқибатида автомобил қаҳвахона ичига кириб кетган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1