EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хитой: Денгизларда “жосус тошбақалар” ва сенсорли балиқлар орқали кузатув олиб борилмоқда

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги хорижий разведка тузилмалари мамлакат атрофидаги сув ҳудудларида махсус сенсорлар ўрнатилган денгиз ҳайвонлари орқали маълумот тўплаётганини маълум қилди.

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлигига кўра, мамлакат атрофидаги денгизларда кўзга кўринмас “махфий уруш” давом этмоқда. Расмийлар хорижий ташкилотлар замонавий кузатув воситалари ёрдамида сувости муҳити ҳақидаги маълумотларни йиғиб, денгиз ҳудудларининг батафсил хариталарини шакллантираётганини билдирган.

Вазирлик маълумотида айрим йирик денгиз ҳайвонлари, жумладан “жосус тошбақалар” ва “жосус балиқлар” деб аталган жонзотларда махсус сенсорлар аниқлангани қайд этилган. Ушбу қурилмалар сув ҳарорати, шўрланиш даражаси ва океан оқимлари ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида йиғиб, сунъий йўлдошлар орқали узатиш имкониятига эга экани айтилмоқда.

Бироқ Хитой томони мазкур ҳайвонлар қаерда аниқлангани, шунингдек, сенсорлар қайси давлат ёки ташкилот томонидан ўрнатилганига доир аниқ маълумотларни ошкор қилмаган.

Шу билан бирга, хавфсизлик идоралари хорижий денгиз тадқиқот марказларига тегишли бўлиши мумкин бўлган сузувчи буйлар ҳам аниқланганини маълум қилди. Расмийларга кўра, мазкур қурилмалар метеорологик сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, сувости кемалари ҳаракатини кузатиш имкониятига эга.

Баёнотда тўлқин энергияси ва қуёш нурлари ҳисобига ишлайдиган автоном қурилмалар ҳақида ҳам сўз юритилган. Хитой томони бундай технологиялар орқали ҳарбий аҳамиятга эга денгиз маълумотлари ҳамда кемалар ҳаракати ҳақида ахборот тўпланаётганини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея имтиҳонлари: Миграция агентлиги атрофидаги миллион долларлик шубҳалар

Жанубий Кореяга шартнома асосида ишга кетиш истагидаги ўзбекистонликлар ўртасида норозилик кучаймоқда. Бунга Кореяда ишчи кучига талаб сезиларли даражада пасайган бўлса-да, Миграция агентлиги томонидан тинимсиз пул йиғиш ва янги имтиҳонлар ташкил этилаётгани сабаб бўлмоқда.

Мурожаатчининг таъкидлашича, 2023–2024 йилларда имтиҳондан ўтган 5 000 дан 7 000 нафаргача фуқаро ҳали ҳам СПАС (SPAS) базасида навбат кутиб турибди. У «Базада одам етарли бўлса, қолаверса, ишчилар жуда кам танланаётган бўлса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги нега яна қайта имтиҳонлар ташкил этаверади?» дея ҳақли савол қўймоқда.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ўзида E-9 визаси учун 41 787 нафар фуқаро 28 доллардан (жами 1,17 млн доллардан зиёд) тўлов қилиб, рўйхатдан ўтган. 2023–2024 йиллардаги умумий йиғим эса 2 026 724 долларни ташкил этган. Энг катта баҳслар эса ушбу маблағларнинг қанча қисми Ўзбекистон томонида қолиши билан боғлиқ.

Агентлик расмийлари Корея ҳисобига тушган пулнинг атиги 2 фоизи қайтишини айтса-да, номзодлар ички манбаларга таяниб, амалда агентликка ҳар бир тўловдан қарийб 10 фоиз маблағ қайтариб берилишини даъво қилмоқда.

Бу ҳолат фуқароларда агентликнинг асл мақсади иш билан таъминлаш эмас, балки шунчаки пул йиғиш тизими деган шубҳаларни кучайтирмоқда.

Интервьюнинг тўлиқ ҳолатини эртанги дастурларимизда кузатишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ҳам бориб, журналистик суриштирув ўтказилди. Ушбу жараёнларни тўлиқ ҳолатда тез кунларда кўришингиз мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤔4😢2
30 йиллик автомобиллар учун йиллик тўлов жорий этилиши мумкин

2027 йилдан 30 йил ва ундан ортиқ муддат фойдаланилган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин.

Ўзбекистонда эскирган транспорт воситаларини утилизация қилишнинг янги тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, тизим 2026 йилдан енгил автомобилларни, 2027 йилдан автобус ва юк автомобилларини, 2030 йилдан эса барча турдаги транспорт воситаларини қамраб олади.

Шунингдек, 2027 йилдан 30 йил ва ундан ортиқ муддат фойдаланилган автомобиллар эгалари учун йилига 12,36 миллион сўм миқдорида экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Эски автомобилларни утилизацияга топширган фуқароларга эса пул маблағи, электрон ваучер ёки бошқа кўринишдаги компенсациялар тақдим этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17👍4😢2🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “закладчик”
31 дона ўрам билан қўлга тушди


Пойтахтда 31 дона ўрамдаги гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган шахс Қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳушёрлиги ва тезкор ҳаракатлари натижасида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥4
Электр ҳисоб тизими янгиланмоқда

АСКУЭ тизимига мос келмайдиган ҳисоблагичлар ўрнига аҳолига замонавий қурилмалар бепул ўрнатилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга кўра, хонадонлардаги эски ҳисоблагичлар босқичма-босқич АСКУЭ тизими талабларига жавоб берувчи янги қурилмаларга алмаштирилмоқда.

Мутасаддилар эски ҳисоблагичлар тўлов ва ҳисоб-китобларда хатоликлар келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаб, фуқароларни ўз вақтида янгилашга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🤷‍♂1
Фарғонада оғир ЙТҲ содир бўлди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Gentra ва юк автомобили иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, енгил автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб, унинг тагига кириб кетган. Оқибатда Gentra'га жиддий шикаст етган. Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ноқонуний криптоактивлар билан шуғулланган шахс ушланди

Наманган вилоятида кўп миқдордаги криптоактивлар билан ноқонуний операциялар олиб борган фуқаро аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида мазкур шахснинг криптоактивлар билан қонун талабларига зид равишда шуғуллангани маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезлик Damas ҳайдовчисига қимматга тушди

Асфальт қилинмаган йўлда ҳаракатланган Damas ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса тезликни меъёрдан ошириш ва йўл шароитини инобатга олмаслик оқибатида содир бўлган. Автомобилга жиддий шикаст етган. Ҳодиса янада оғир оқибатлар билан якунланиши мумкин эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тошкентда бир қатор кўчалар 3 кунга ёпилади

16–18 июнь кунлари инвестиция форуми муносабати билан пойтахтда ҳаракат чекланади.

Тошкент шаҳрида 16–18 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Шунингдек, ушбу даврда юк автомобилларининг шаҳар ҳудудига кириши тақиқланади.

Ҳайдовчиларга ҳаракатланишда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Россияда кимё заводи дронлар ҳужумига учради

Тула вилоятидаги йирик кимё корхонасида ёнғин чиқди.

Россиянинг Тула вилоятида дронлар ҳужумидан сўнг “Азот” кимё комбинати ҳудудида ёнғин юз берди. Мазкур корхона мамлакатдаги энг йирик аммиак ва азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Ярославль вилоятининг Рибинск шаҳрида жойлашган нефть базаси ҳам зарбага учрагани хабар қилинмоқда. Ҳодисалар оқибати ва етказилган зарар юзасидан маълумотларга ойдинлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🔥1
Ҳокимлар ва раҳбарлар Халқ қабулхоналарида мунтазам қабул ўтказади

Президент топшириғига кўра, ҳудуд раҳбарларининг шахсий қабуллари учун доимий жадвал тасдиқланди.

Президент Халқ қабулхонаси маълум қилишича, давлат раҳбари топшириғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари ҳудудий Халқ қабулхоналарида мунтазам равишда фуқароларни қабул қилади.

Тасдиқланган жадвалга кўра, қабуллар ҳафтанинг маълум кунлари ва белгиланган вақтларда ўтказилади. Объектив сабабларга кўра қабул ўтказилмай қолган тақдирда, у бошқа кунда навбатдан ташқари ташкил этилиши ва бу ҳақда олдиндан хабар берилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🔥12🤔1
Корея имтиҳонлари: Миграция агентлиги атрофидаги миллион долларлик шубҳалар

Жанубий Кореяга ишлаш учун ҳужжат топширган фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган мазкур лавҳада СПАС базасида навбат кутаётган номзодлар, имтиҳон жараёнлари ва йиғилаётган маблағлар билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.

Ушбу ҳолат юзасидан тайёрланган батафсил лавҳа YouTube саҳифамизда эълон қилинди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Cobalt қаҳвахона ичига кириб кетди: икки нафар ходим жароҳатланди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Cobalt русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб келиб, светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаган ҳолда чорраҳани кесиб ўтган ва йўл четида жойлашган қаҳвахона биносига урилган.

Кузатув камералари тасвирларида автомобиль тезлигини пасайтирмасдан тўғридан-тўғри «Coffelitto» қаҳвахонасининг ойнаванд қисмига бориб урилгани акс этган. Зарба оқибатида транспорт воситаси бино ичига кириб кетган.

Ҳодиса натижасида қаҳвахонанинг икки нафар ходими турли даражада жароҳат олган. Маълум қилинишича, улардан бирининг жағ ва бўйин қисми оғир шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наркожиноятлар учун жазо 20 йилгача кучайтирилди

Ўзбекистонда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун имзоланди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, янги қонун билан яширин нарколабораториялар ва гиёҳвандлик хоналарини ташкил этиш, наркотик жиноятларга ҳомийлик қилиш, шунингдек, наркотик моддаларни интернет ёки трансмиллий тармоқлар орқали тарқатиш учун қатъий жавобгарлик чоралари жорий этилди.

Қонунга мувофиқ, мазкур турдаги жиноятларни содир этган шахслар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, уюшган наркожиноятчилик учун жазолар кучайтирилди ва бундай жиноятчиларнинг муддатидан олдин озодликка чиқишига чекловлар белгиланди.

Саида Мирзиёева вояга етмаганларни наркотик истеъмолига жалб қилиш оғир жиноят сифатида баҳоланишини таъкидлаб, ота-оналарни фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12🤔1😢1
Гулистонда мебель цехида ёнғин чиқди

Гулистон шаҳрида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса кеча соат 21:36 да “Бўстон” маҳалласидаги ишлаб чиқариш цехида юз берган.

Ёнғин оқибатида бинодаги 55 квадрат метр майдоннинг том-шифт қисми ҳамда ички жиҳозлари зарарланган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3