EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманидаги ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан масъул идоралар томонидан батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда ҳамда воқеа сабаблари ва барча ҳолатлар атрофлича ўрганилмоқда.

Ваколатли органлар ҳайдовчилар ва пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Анталия аэропортида самолёт радар устунига урилди

Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортида 267 нафар йўловчи бўлган самолёт иштирокида ҳодиса содир бўлди.

Маълум қилинишича, 11 июнь куни Истанбулдан Анталияга парвоз қилган самолёт қўниш жараёнида аэропорт ҳудудидаги радар устунига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида аэропорт фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган. Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимлари ва аэропортнинг махсус хизматлари жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётдаги 267 нафар йўловчи ҳамда экипаж аъзолари жабр кўрмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2😢1
Андижонда икки мансабдор пора билан ушланди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки алоҳида коррупциявий ҳолат фош этилди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга етказилган қарийб 680 миллион сўмлик зарар миқдорини камайтириш ва маъмурий чораларни енгиллаштириб беришни ваъда қилган назорат инспекцияси шўъба бошлиғи 30 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинган.

Яна бир ҳолатда эса Асака туманидаги банк филиали бош менежери фуқарога 3 миллиард 650 миллион сўм кредит расмийлаштириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. У жами 7 800 доллар олганидан сўнг, маблағнинг бир қисмини қайтариш вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Аввал рухсат берган, кейин судга берган: Бухородаги газ шохобчаси ишида зиддиятли ҳолат

Бухоро шаҳридаги “Royal Gaz Servis” АГТҚШ бўйича апелляция судининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Суд жараёнида тадбиркор томони муҳим саволни ўртага ташлади: агар объектда хавфсизлик талаблари бўйича камчиликлар бўлган бўлса, нега аввал уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилмаган ва нега тўғридан-тўғри судга мурожаат қилинган?

Томонлар шунингдек, 2024 йилда объектга лицензия бериш жараёнида барча ваколатли идоралар ижобий хулоса бергани, кейинчалик эса айнан шу объект бўйича даъво киритилгани ҳақида баҳслашди.

Суд қўшимча давлат органлари вакилларининг иштирокини таъминлаш мақсадида ишни кейинги мажлисга қолдирди.

Навбатдаги суд мажлиси 15 июн куни бўлиб ўтади.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2
Президент Администрацияси ҳузуридаги агентликка тайинлов

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Фарҳод Фаттахович Хасанов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фарҳод Хасанов мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1😢1
“Навоий” чегара постида сумкадан бўғма илон чиқди

Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчининг юклари орасидан халқаро муҳофаза остидаги бўғма илон топилди.

Маълум қилинишича, “Навоий” чегара божхона постида ўтказилган божхона назорати давомида йўловчи сумкасидан йўлбарссимон бўғма илон аниқланган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур тур халқаро муҳофаза остида бўлиб, уни давлат чегараси орқали олиб ўтиш учун халқаро CITES рухсатномаси талаб этилади. Бироқ йўловчи тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жонивор белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, унинг ҳолати қониқарли экани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентда кўп қаватли уй фасадига ўт кетди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг ташқи қисмида ёнғин чиқди. Ҳодиса жойига қутқарув хизматлари зудлик билан жалб этилди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, 13 июнь куни соат 10:21 да Нукус кўчасидаги кўп қаватли уй фасади ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хавфсизлик чоралари доирасида бинода яшовчи фуқаролар эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса сабаблари ва келтирилган зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими 50 минг доллар пора талаб қилганликда ушланди

Сирдарё вилоятида ер ажратиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳокимлик ходими пора олиш вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими коррупция билан боғлиқ ҳолатда ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, у тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳкўчасида жойлашган давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.

Эвазига мансабдор шахс 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шу маблағнинг бир қисми сифатида фуқаронинг Lacetti русумли автомашинаси 12 минг долларга баҳоланиб, ишончнома орқали расмийлаштириб олинган.

Тезкор тадбир чоғида ҳокимлик ходими талаб қилинган маблағнинг яна 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат маблағини “еганлар”га нисбатан жазо оғирлашади

Сенатда кўриб чиқилган қонунга кўра, давлат маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексининг 167 ва 168-моддаларида назарда тутилган қилмишлар мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда содир этилган тақдирда, айбдорларга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Қонун лойиҳаси давлат маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни янада оғир тоифага ўтказиш ва коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Миям ўчиб қолди”. Тошкентдаги "Кобальт" ҳайдовчиси таъқиб сабабини изоҳлай олмади

Йўл патрули талабига бўйсунмай, қурол билан тўхтатилган "Кобальт" ҳайдовчиси ўз ҳаракатларига изоҳ бера олмади.


Аввалроқ Тошкент шаҳрида "Кобальт" ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмагани ҳамда қурол қўлланиб тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёл эри ва чақалоғи билан ЙТҲ қурбони бўлди

Истанбулда юз берган даҳшатли автоҳалокат оқибатида ўзбекистонлик аёл, унинг турк миллатига мансуб турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоғи ҳалок бўлди.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик Азиза Ҳатамова Гунден, унинг турмуш ўртоғи Содиқ Гунден ва 2 ойлик ўғли Тимур Хон Гунден вафот этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 3 йигит дарёда чўкиб кетди

Сурхондарё вилояти Жарқуғон туманида содир бўлган фожиа оқибатида 3 нафар йигит дарёда чўкиб кетди.

Маълум қилинишича, Намуна маҳалласида яшовчи 2008-йилда туғилган 6 нафар йигит чўмилиш учун Сурхон дарёси бўйига борган. Улардан бири сувга тушмаган, қолган беш нафари эса дарёга кирган.

Кучли оқим уч нафар йигитни оқизиб кетган. Атрофдаги фуқаролар зудлик билан ёрдамга ошиқиб, икки нафар йигитни қутқаришга муваффақ бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар рекорд даражада қарздор бўлди

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Сўнгги олти йилда кредитлар ҳажми беш баравардан кўпроқ ошган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026-йил 1-май ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг банклар олдидаги қарздорлиги 230,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу бир йил аввалгига нисбатан 21,2 фоизга кўп.

2020-йилда аҳоли кредитлари 43,8 триллион сўм бўлган бўлса, олти йил ичида бу кўрсаткич беш баравардан ортиқ ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда сохта прокурор ушланди

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс пора олаётганда қўлга тушди.

Қашқадарё вилоятида ўзини прокуратура ходими деб таништирган захирадаги кичик сержант фирибгарликда гумонланиб ушланди


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар учун “перевод” тартиби ўзгарди

Эндиликда хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш янги тартиб асосида амалга оширилади.

Ҳукуматнинг 11-июндаги 299-сон қарори билан хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича янги тартиб тасдиқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ароқчи: “Эрон урушдан ғолиб чиқди”

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат урушдан стратегик ғолиб сифатида чиққанини маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ИРИБ телеканалига берган интервюсида Эрон оғир урушдан ғолиб сифатида чиққанини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2🤔1
Кешбэк нега кечикяпти?

Сўнгги пайтларда “Солиқ” мобил иловасида кешбэк маблағларининг кечикиши бўйича мурожаатлар кўпаймоқда. Солиқ қўмитаси бу ҳолатнинг асосий сабабларини маълум қилди.

Кешбэк тўловларининг кечикишига асосан харид амалга оширилган корхона томонидан солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилмаслиги сабаб бўлмоқда. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, истеъмолчи чекни расмийлаштирган бўлса ҳам, тадбиркорнинг ҳисоботлари билан боғлиқ муаммолар туфайли маблағ ўз вақтида тушмаслиги мумкин.

Шунингдек, корхонанинг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатларда ҳам кешбэк маблағларини ўтказиш муддати кечикиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Чунки кешбэк тизими фуқароларни чек талаб қилиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишга рағбатлантириш мақсадида жорий этилган. Бироқ харидор ўз мажбуриятини бажарган бўлса-да, тадбиркорнинг хатоси сабаб маблағини кутиб қолиши саволлар уйғотмоқда.

Солиқ қўмитаси мутахассислари кешбэк маблағи ҳисобланмаган ёки кечикаётган ҳолатларда фуқароларга 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилишни тавсия этди. Мурожаатдан сўнг масъул ходимлар чек ҳолатини ўрганиб, кечикиш сабабларини аниқлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ апрель ойи учун тўланиши лозим бўлган 102,5 миллиард сўмлик ижтимоий кешбэк тўловлари вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, “Солиқ” мобил иловасида кўплаб фойдаланувчиларга оммавий тарзда “шубҳали фойдаланувчи” мақоми берилгани ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Кузатувчилар фикрича, кешбэк тизимига бўлган ишончни сақлаб қолиш учун фуқаролар маблағларининг ўз вақтида тўланиши, кечикиш ҳолатларида эса аниқ муддатлар ва кафолатли механизмлар ҳақида очиқ маълумот берилиши муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Хитой: Денгизларда “жосус тошбақалар” ва сенсорли балиқлар орқали кузатув олиб борилмоқда

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги хорижий разведка тузилмалари мамлакат атрофидаги сув ҳудудларида махсус сенсорлар ўрнатилган денгиз ҳайвонлари орқали маълумот тўплаётганини маълум қилди.

Хитой Давлат хавфсизлик вазирлигига кўра, мамлакат атрофидаги денгизларда кўзга кўринмас “махфий уруш” давом этмоқда. Расмийлар хорижий ташкилотлар замонавий кузатув воситалари ёрдамида сувости муҳити ҳақидаги маълумотларни йиғиб, денгиз ҳудудларининг батафсил хариталарини шакллантираётганини билдирган.

Вазирлик маълумотида айрим йирик денгиз ҳайвонлари, жумладан “жосус тошбақалар” ва “жосус балиқлар” деб аталган жонзотларда махсус сенсорлар аниқлангани қайд этилган. Ушбу қурилмалар сув ҳарорати, шўрланиш даражаси ва океан оқимлари ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида йиғиб, сунъий йўлдошлар орқали узатиш имкониятига эга экани айтилмоқда.

Бироқ Хитой томони мазкур ҳайвонлар қаерда аниқлангани, шунингдек, сенсорлар қайси давлат ёки ташкилот томонидан ўрнатилганига доир аниқ маълумотларни ошкор қилмаган.

Шу билан бирга, хавфсизлик идоралари хорижий денгиз тадқиқот марказларига тегишли бўлиши мумкин бўлган сузувчи буйлар ҳам аниқланганини маълум қилди. Расмийларга кўра, мазкур қурилмалар метеорологик сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, сувости кемалари ҳаракатини кузатиш имкониятига эга.

Баёнотда тўлқин энергияси ва қуёш нурлари ҳисобига ишлайдиган автоном қурилмалар ҳақида ҳам сўз юритилган. Хитой томони бундай технологиялар орқали ҳарбий аҳамиятга эга денгиз маълумотлари ҳамда кемалар ҳаракати ҳақида ахборот тўпланаётганини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4