EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда иш ташлаш тартиби қонун билан белгиланди

Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, яраштириш таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Иш ташлаш ҳақидаги қарор ходимлар умумий йиғилишида қатнашганларнинг 50 фоизидан кўпроғи овоз берган тақдирда қабул қилинади ва у камида 1 ой олдин эълон қилиниши лозим.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙҲХХ: айрим қоидабузарликлар учун автомашинани мусодара қилиш таклиф этилди

Таклиф йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатларига қарши чораларни кучайтиришга қаратилган:

5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади;

бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш жазоси жорий этилади;

қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Маънавият етакчиси” Республика танлови доирасида “Ренессанс” болалар оромгоҳида қизғин жараёнлар давом этмоқда.

Танловда Президент, ижод ва спорт ихтисослаштирилган мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Адлия тизимида икки муҳим тайинлов амалга оширилди

Адлия вазирлиги тизимида раҳбар кадрлар ўртасида ўзгаришлар бўлиб, ННТ бошқармаси ва Республика суд экспертиза марказига янги раҳбарлар тайинланди.

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Акрам Утамуродович Халилов Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Адлия вазирининг яна бир буйруғи билан Муроджон Захидович Махкамов Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директори этиб тайинланди.

У Суд экспертлик илмий-тадқиқот институти директори ҳамда Адлия вазирлигида суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида раҳбарлик вазифаларини бажарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Ўзбекистон — Колумбия ўйини чипта сотувида ЖЧ-2026 рекордини ўрнатмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 доирасидаги Колумбияга қарши учрашуви катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу баҳс учун чипта сотуви турнирдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон — Колумбия учрашуви учун 74 минг 725 та чипта сотилган. Бу натижа ЖЧ-2026 доирасидаги барча ўйинлар орасида энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

Ўзбекистон иштирокидаги баҳс чипта сотилиши бўйича турнирнинг очилиш ўйини ҳисобланган Мексика — ЖАР (73 373 та) ҳамда мухлислар катта қизиқиш билан кутаётган Бразилия — Марокаш (73 719 та) учрашувларини ҳам ортда қолдирди.

Учрашув Мехико шаҳрида жойлашган, 81 минг 70 томошабинга мўлжалланган машҳур “Астека” стадионида бўлиб ўтади. Ҳозирнинг ўзидаёқ стадион сиғимининг қарийб 92 фоизи учун чипталар сотиб бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Колумбия баҳси 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО талабига бўйсунмаган ҳайдовчи қурол ёрдамида тўхтатилди

11 июнь куни Тошкент шаҳрида Cобалт русумидаги автомобил ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланиб, атрофдагилар ҳаётига хавф туғдирган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореянинг собиқ президенти 30 йилга қамалди

Жанубий Корея суди собиқ президент Юн Сок Ёлни Шимолий Кореяга қарши провокация уюштириш ва давлат манфаатларига зид ҳаракатларда айбдор деб топиб, 30 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наркожиноятлар учун жазо кескин кучайтирилади

Эндиликда ноқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотиклар савдосини бошқариш ва бангихона очиш каби жиноятлар учун алоҳида жавобгарлик жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида фуқарони Мудофаа вазирлиги тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.

Бош прокуратура ва Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармалари ҳамда Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда захирадаги кичик сержант У.К. фош этилди.

Аниқланишича, у фуқаро А.О.га ўзини гўёки Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими сифатида таништириб, ишончига кирган. Сўнгра укаси Л.О.ни Мудофаа вазирлиги тизимига ишга жойлаштириб беришини ваъда қилиб, бунинг учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида У.К. келишилган маблағнинг бир қисми — 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Олий суд раиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович лавозимидан озод этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤷‍♂6🤔3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин агентлигида миллиардлик коррупсия схемаси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигидаги танишлари орқали Туркиянинг бир корхонасини экспортёрлар реестрига киритиб бериш эвазига 1 минг доллар олган вақтида ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонликларнинг банклардан қарздорлиги рекорд даражага етди

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг банклар олдидаги кредит қарздорлиги 230,8 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,3 трлн сўм ёки 21,2 фоизга кўпдир.

Расмий маълумотларга кўра, аҳоли кредитлари ҳажми сўнгги йилларда жадал ўсиб бормоқда. Хусусан:

▪️ 2020 йил — 43,8 трлн сўм
▪️ 2021 йил — 58,7 трлн сўм
▪️ 2022 йил — 75,3 трлн сўм
▪️ 2023 йил — 113,9 трлн сўм
▪️ 2024 йил — 156,1 трлн сўм
▪️ 2026 йил — 230,8 трлн сўм

Шундай қилиб, охирги олти йил ичида аҳолининг банк кредитлари ҳажми беш баравардан ортиққа ошган.

Мутахассислар фикрича, ипотека, истеъмол ва автокредитлар ҳажмининг ортиши мазкур ўсишнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Сўккани қимматга тушди: Қарши ҳокимининг биринчи ўринбосари 41 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурбек Турдиевга нисбатан 41 миллион 200 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Аввалроқ амалдорнинг йиғилиш вақтида ходимларга нисбатан қўпол ва ҳақоратли муносабатда бўлгани акс этган аудиоёзув тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида нафақат ҳақоратли муносабат, балки меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳам аниқланган.

Хусусан, текширув натижаларига кўра, Қарши шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари томонидан ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш орқали мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ўз тасдиғини топган.

Шундан сўнг амалдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари — 41 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

Бироқ масала фақат жарима билан чекланиб қолмаган. Давлат меҳнат инспекцияси ҳоким ўринбосарининг ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш зарурлигини билдирган.

Шу муносабат билан унинг хатти-ҳаракатларини Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилояти ҳокимлигига расмий тақдимнома киритилган.

Энди жамоатчилик эътибори Одоб-ахлоқ комиссияси қандай қарор қабул қилишига қаратилган. Чунки муҳокамаларга сабаб бўлган аудиоёзув ортидан амалдорнинг ҳаракатлари нафақат меҳнат қонунчилиги, балки давлат хизматчиси одоби нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
34 килодан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 34 кг 610 грамм оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари контрабандасига чек қўйилди.

Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори яқинида тўхтаб турган “Laсetti” автомашинаси кўздан кечирилганда, унинг ичида 12 кг 960 грамм опий ва 21 кг 650 грамм гашиш аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Қурилиш инспекцияси раҳбари 30 млн сўм билан ушланди

Андижон вилоятида тадбиркордан пул талаб қилган қурилиш соҳаси назорат инспекцияси масъул ходими тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси шўъбаси бошлиғи Ш.Ж. ва бошқалар фош этилди.

Тергов маълумотларига кўра, улар “В.О.” МЧЖ раҳбарига савдо дўконида ичимлик сувидан аниқланган 679,2 миллион сўмлик зарарни танишлари орқали қайта ҳисоб-китоб қилдириб, зарар миқдорини камайтириб беришни ваъда қилган.

Эвазига талаб қилинган 30 миллион сўм пулни олган вақтида улар ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш ҳолати тасдиқланди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани аниқланган. Шу муносабат билан мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси асосида маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, унинг ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани ҳақидаги ҳолат ҳам ўрганилиб, хатти-ҳаракатларига баҳо бериш учун масала Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқилиши юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларни меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяга кетиш орзуси чиппакка чиқдими? Деновлик фуқаро имтиҳонлардаги қонунбузарликлардан шикоят қилди

Жанубий Кореяда ишлаш ва таълим олиш ниятида имтиҳон топширган деновлик йигит айрим жараёнларда қонунбузарликлар бўлганини даъво қилмоқда. У масала юзасидан Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.

Мурожаатчининг айтишича, у Жанубий Кореяга ишлаш ва ўқиш мақсадида ташкил этилган имтиҳонларда иштирок этган. Бироқ унинг таъкидлашича, танлов жараёнларида айрим ноқонуний ҳолатлар ва адолатсизликларга йўл қўйилган.

Нурмаматов мазкур ҳолатлар сабаб Кореяга бориш имкониятидан маҳрум бўлганини билдириб, ваколатли органлардан масалага ҳуқуқий баҳо беришни сўради.

Қайд этилишича, меҳнат миграцияси соҳасидаги йирик фирибгарлик ҳолатлари юзасидан расмий маълумотлар эълон қилина бошлагач, турли ҳудудлардан ўз маблағидан зарар кўрган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам кўпаймоқда.

Мавзуга оид барча тафсилотлар ва мурожаатчининг тўлиқ баёноти тез орада
Effect.uz'нинг YouTube каналида эълон қилинади.

Effect.uz таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигида бўлди.

Суриштирув давомида олинган маълумотлар, масъуллар изоҳлари ва мавзуга оид бошқа тафсилотлар тез кунларда
Effect.uz'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube канали орқали эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7🤔2
ССВ: Тиббиёт ходимлари учун имтиёзлар янгидан эмас, уларни қўллаш механизми тақдим этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган муҳокамаларга муносабат билдириб, Президент ҳузуридаги тақдимотда тиббиёт ходимлари учун янги имтиёзлар эмас, балки амалдаги имтиёзларни шаффоф тақдим этиш механизми муҳокама қилинганини маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ипотека ҳамда контракт тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш каби имтиёзлар Президентнинг 2025 йил 9 ноябрдаги қарори билан аллақачон белгиланган.

Кечаги тақдимотда эса мазкур имтиёзларни инсон омилисиз, очиқ ва адолатли тарзда тақдим этиш учун электрон механизмлар ва ягона ахборотлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича таклифлар тақдим қилинган.

Маълум қилинишича, янги механизм орқали аризаларни қабул қилиш, талабгорларни саралаш, маблағ ажратиш ва мониторинг қилиш жараёнлари рақамлаштирилади. Бу эса коррупциявий омилларни камайтириш ҳамда имтиёзларни ҳақиқий эгаларига етказишга хизмат қилади.

Шу муносабат билан вазирлик тақдимотда имтиёзларнинг ўзи эмас, балки уларни амалга оширишнинг шаффоф механизми муҳокама қилинганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманидаги ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан масъул идоралар томонидан батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда ҳамда воқеа сабаблари ва барча ҳолатлар атрофлича ўрганилмоқда.

Ваколатли органлар ҳайдовчилар ва пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Анталия аэропортида самолёт радар устунига урилди

Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортида 267 нафар йўловчи бўлган самолёт иштирокида ҳодиса содир бўлди.

Маълум қилинишича, 11 июнь куни Истанбулдан Анталияга парвоз қилган самолёт қўниш жараёнида аэропорт ҳудудидаги радар устунига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида аэропорт фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилган. Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимлари ва аэропортнинг махсус хизматлари жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётдаги 267 нафар йўловчи ҳамда экипаж аъзолари жабр кўрмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2😢1