EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда Ўзбекистон терма жамоаси текширувдан ўтказилди

Нью-Йоркда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйин олдидан ўтказилган хавфсизлик текшируви ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий изоҳ берди.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан футболчилар ва мураббийлар хавфсизлик текширувидан ўтказилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гонконг ТВси: Ўзбекистонда кечаси ҳам бемалол юриш мумкин

Тошкентдаги хавфсизлик даражаси ҳатто хорижлик сайёҳларни ҳам ҳайратда қолдирмоқда. Гонконгнинг йирик телеканали Ўзбекистонни сайёҳлар учун энг хавфсиз йўналишлардан бири сифатида эътироф этди.

Гонконгнинг TVB телеканали Ўзбекистон ҳақида тайёрлаган репортажида мамлакат хавфсизлигига юқори баҳо берди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Андижонда 4 нафар тиббиёт ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида туман тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими ҳалок бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, воқеа 10 июнь куни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий поликлиника ҳудудида хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юз берган. Ҳодиса оқибатида техник ходимлар И. Нишонов, М. Матхолиқов, Қ. Мамажонов ва Л. Қосимов ҳаётдан кўз юмган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса эҳтиётсизлик сабаб содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳамда унга олиб келган омиллар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия ўзбекистонликлар учун виза тартибини енгиллаштириши мумкин

Германия ўзбекистонлик мутахассислар учун виза олиш жараёнидаги муаммоларни тан олди. Энди мазкур масала бўйича ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Германия вакиллари ўзбекистонлик малакали кадрлар учун виза расмийлаштириш жараёни узоқ вақт талаб қилаётганини тан олди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент ва Навоийда 120 минг долларлик қалбаки валюта савдоси фош этилди

Тошкент вилояти ва Навоий вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаролар М.Ю., М.А. ва З.А. фуқаро А.Д.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 80 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Маълум қилинишича, М.Ю. муқаддам судланган шахс ҳисобланади.

Шунингдек, Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Қ. фуқаро Р.Б.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 40 минг АҚШ долларини 28 минг долларга сотишга келишиб, унинг 10 минг долларлик қисмини сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Жаҳон чемпионати – 2026 мукофот жамғармаси рекорд даражага етди

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик мукофот жамғармаларидан бирига эга бўлади. FIFA томонидан тасдиқланган тақсимотга кўра, турнир ғолиби 50 миллион доллар мукофот пулига эга чиқади.

🏆 Мукофот пуллари тақсимоти:
💰 1/16 финал иштирокчилари (17–32-ўринлар) — 11 млн доллар
💰 1/8 финал иштирокчилари (9–16-ўринлар) — 15 млн доллар
💰 Чорак финал иштирокчилари (5–8-ўринлар) — 19 млн доллар
🏅 4-ўрин — 27 млн доллар
🥉 3-ўрин — 29 млн доллар
🥈 Финалчи — 33 млн доллар
🥇 Жаҳон чемпиони — 50 млн доллар.

Шунингдек, мусобақага йўлланма олган ҳар бир терма жамоага тайёргарлик харажатлари учун қўшимча 1,5 миллион доллар ажратилади. Бу эса ҳар бир иштирокчи камида 10,5 миллион доллар маблағ олишини англатади.

48 та жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионати – 2026 нафақат спорт нуқтаи назаридан, балки молиявий кўлами жиҳатидан ҳам футбол тарихидаги энг йирик турнирлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Янги тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда юқори тезликдаги темирйўл қатновини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 8 та замонавий Hyundai Rotem электропоезди харид қилиниши мумкин.

Тошкент — Андижон ҳамда Тошкент — Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 8 та замонавий Hyundai Rotem электропоезди харид қилиниши режалаштирилган. Янги поездлар ишга туширилса, йўловчилар учун сафар вақти сезиларли даражада қисқариши ва қатновлар янада қулайлашиши кутилмоқда.

Лойиҳа мамлакатда темирйўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Чирчиқ дарёси соҳилида ўпирилиш юз берди
 
Воқеа жойига вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ етиб борди. Мутасаддилар аҳоли учун хавф йўқлигини маълум қилди.
 
11 июнь куни соат 14:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги «Нурафшон» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсидаги «Сув сўндиргич» (водопад) иншооти яқинида қирғоқнинг бетон қопламаси ва соҳил бўйи ҳудудида ўпирилиш содир бўлди.
 
Ҳодиса юзасидан Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб борди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида тезкор штаб тузилган.
 
Ўпирилиш оқибатларини бартараф этиш учун 2 та экскаватор, 10 та самосвал ва бошқа махсус техникалар ҳамда ишчи кучлари жалб этилиб, Чирчиқ дарёси қирғоғини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги бино ва иншоотлар, тадбиркорлик объектлари ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган. Аҳоли учун ҳозирча ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.
 
Шунингдек, мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёси бўйида яшовчи фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, вазият назорат остида экани тушунтирилмоқда.
 
Маълум қилинишича, соат 18:00 ҳолатига кўра, Чирчиқ дарёсидаги сув сарфи 278 куб метр/секундни ташкил этмоқда. Ҳозирда дарёдаги сув оқимини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Урганчдаги “Anva Gold Company” можароси: суд қарорлари кучда, аммо қурилиш ҳали ҳам тўхтатилмаган Урганч шаҳрида “Anva Gold Company” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари бўйича фуқаролар, назорат органлари ва судлар ўртасида бир неча ойдан бери…
⚡️Судда «бузилсин» дейилган, объект реклама қилиняпти: Урганч МИБ нега суд қарори ижросини бажармаяпти?

Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича қабул қилинган суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, объект шу кунгача бузилмаган. Effect.uz мазкур масалани 2025 йилдан буён мунтазам ёритиб келмоқда.

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан ноқонуний деб топилган мазкур объектни бузиш ҳақида судга даъво киритилган.

Биринчи инстанция суди бинони бузиш ҳақида қарор чиқарган, кейинчалик ушбу қарор юқори суд инстанциялари томонидан ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундай қилиб, қурилишни бузиш ҳақидаги суд ҳужжатлари қонуний кучга кирган ва уларни ижро этиш вазифаси Урганч шаҳар Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилган. Бироқ орадан анча вақт ўтганига қарамай, объектни бузиш ишлари ҳанузгача якунланмаган.

Effect.uz ходимлари МИБга бориб, суд қарорининг нега ижро этилмаётгани юзасидан изоҳ олишга уринган. Бироқ таҳририят вакиллари турли важлар билан қайтарилган ва масала юзасидан аниқ жавоб олиш имкони бўлмаган.

Эътиборлиси, суд қарорлари мавжуд бўлишига қарамай, объект атрофида реклама ишлари давом этмоқда. Бу эса жамоатчиликда «агар бино ноқонуний деб топилган бўлса, нега у ҳали ҳам бузилмаган?» деган саволларни янада кўпайтирмоқда.

Effect.uz ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа мутасадди идоралардан расмий муносабат кутади.

👉 https://youtu.be/QwCV6nxu3Tg
😢3👎1
⚡️Ҳокимият «добро» берган тадбиркор одамларга қўшиб, ногиронларни ҳам алдади. «Zamin Great City» ишида жабрланганлар ҳанузгача сарсон...

Тошкент шаҳри Бектемир туманида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида 8 нафар ногиронлиги бўлган фуқаронинг уйлари бузилиб, уларга янги хонадонлар бериш ваъда қилинган эди. Шунингдек, қурилаётган уйлардан квартира сотиб олиш учун маблағ тўлаган фуқаролар ҳам бор.

Бироқ белгиланган муддатлар ўтганига қарамай, хонадонлар топширилмаган. Натижада ҳам уйи бузилган ногирон фуқаролар, ҳам пул тўлаган харидорлар сарсон бўлиб қолган.

Айниқса, ногиронлиги бўлган фуқаролар билан боғлиқ ҳолат жамоатчиликда жиддий саволлар уйғотмоқда. Чунки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган инсонларга берилган ваъдаларнинг бажарилмаслиги нафақат ҳуқуқий, балки инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳам баҳсларга сабаб бўлмасдан қолмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Zamin Great City» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192¹-моддаси 2-қисми «а» банди ҳамда 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида 2 миллиард 240 миллион сўм зарарни депозит ҳисоб рақамига топшириш ҳақида қарор қабул қилинган. Бироқ жабрланувчиларни қизиқтираётган асосий савол битта: уйи бузилган фуқаролар ва квартира учун пул тўлаган харидорлар муаммоси қачон ҳал этилади?

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

👉 https://youtu.be/CPhlTkMsaOE
😢4
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ҳайдовчиси ўқ узиш орқали тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда оқ рангли Cobalt автомашинаси бир нечта транспорт воситаларига урилиб, ҳаракатни давом эттиргани акс этган видео кенг тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 11 июнь куни соат 21:34 атрофида 1982 йилда туғилган Р.Ю. (руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи) ўз бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириб, бир нечта автомобилларга техник шикаст етказган.

Тезкор чора-тадбирлар давомида фуқаронинг бошқа шахсларга зарар етказишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табел қуролидан фойдаланилган. Огоҳлантиришдан сўнг автомашина ғилдирагига ўқ узилиб, транспорт воситаси тўхтатилган ва ҳайдовчининг кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунига кўра эълон қилиниши билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Шифокорлар учун таълим ва уй-жой соҳасида ёрдам кўрсатилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қатор имтиёзлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, бундай ходимлар фарзандларининг республика ОТМлари бакалавриатида ўқиши учун йиллик контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин. Шунингдек, ипотека кредити асосида уй-жой харид қилишда дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш механизмини йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.

Мазкур ташаббус тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥9👎1
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича Миллий дастур жорий этилади

2027 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ЖССТ ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Саратонга қарши курашиш бўйича Миллий дастур босқичма-босқич амалга оширилади.

Дастур доирасида аҳолини мақсадли скрининг текширувлари билан қамраб олиш даражасини камида 60 фоизга етказиш, саратонга чалинган беморлар орасида 5 йиллик яшовчанлик кўрсаткичини 35 фоиздан 45 фоизгача ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, онкологик касалликларни эрта аниқлаш тизими такомиллаштирилиб, тезкор ташхислаш йўналишлари йўлга қўйилади. Нур терапияси соҳасида эскирган қурилмалар замонавий технологиялар билан алмаштирилади.

2026 йил 1 сентябрдан эса паллиатив ва хоспис ёрдамини кўрсатишнинг ягона тизими жорий этилади. Барча ҳудудларда хоспис муассасаларини ташкил этиш, мобил паллиатив бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, онкологик ва гематологик тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥8👎1
Ўзбекистонда иш ташлаш тартиби қонун билан белгиланди

Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, яраштириш таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Иш ташлаш ҳақидаги қарор ходимлар умумий йиғилишида қатнашганларнинг 50 фоизидан кўпроғи овоз берган тақдирда қабул қилинади ва у камида 1 ой олдин эълон қилиниши лозим.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙҲХХ: айрим қоидабузарликлар учун автомашинани мусодара қилиш таклиф этилди

Таклиф йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатларига қарши чораларни кучайтиришга қаратилган:

5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади;

бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш жазоси жорий этилади;

қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Маънавият етакчиси” Республика танлови доирасида “Ренессанс” болалар оромгоҳида қизғин жараёнлар давом этмоқда.

Танловда Президент, ижод ва спорт ихтисослаштирилган мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Адлия тизимида икки муҳим тайинлов амалга оширилди

Адлия вазирлиги тизимида раҳбар кадрлар ўртасида ўзгаришлар бўлиб, ННТ бошқармаси ва Республика суд экспертиза марказига янги раҳбарлар тайинланди.

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Акрам Утамуродович Халилов Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Адлия вазирининг яна бир буйруғи билан Муроджон Захидович Махкамов Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директори этиб тайинланди.

У Суд экспертлик илмий-тадқиқот институти директори ҳамда Адлия вазирлигида суд-экспертлик фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида раҳбарлик вазифаларини бажарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1