Самарқанд вилоят Ижтимоий ҳимоя бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Самарқанд вилоятида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида навбатдаги кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Самарқандда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда масъул вакиллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят бошқармаси раҳбарлигига тайинлов масаласи кўриб чиқилди.
Қарорга кўра, Сардор Икромович Луқмонов Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилиш давомида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, янги раҳбар олдига вилоятда ижтимоий ҳимоя хизматлари самарадорлигини ошириш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥4👎1
Маданий мерос объектларининг ягона рақамли базаси яратилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини янада ривожлантириш бўйича янги режалар тақдим этилди. Улар орасида маданий мерос объектларининг ягона рақамли маълумотлар базасини шакллантириш ва халқаро реестрни яратиш ҳам бор.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти натижалари ва уни ривожлантиришнинг истиқболли режалари юзасидан тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, марказ жорий йил 17 мартдан бошлаб расман фаолият юритмоқда. Шу вақт мобайнида муассасага 500 минг нафарга яқин маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрган. Кунлик ташрифчилар сони ўртача 6 минг нафарни ташкил этмоқда.
Марказда Болалар музейи ҳамда Имом Бухорий инновацион музейи ташкил этилган, илмий-тадқиқот ишлари доирасида эса 810 та лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, 1 мингдан ортиқ ноёб артефакт Ўзбекистонга қайтарилгани қайд этилди.
Тақдимотда марказнинг келгуси фаолиятига оид қатор вазифалар белгиланди. Хусусан, илмий марказларнинг ягона интеграциялашган платформасини яратиш, қўлёзмаларнинг рақамли каталогини шакллантириш ва илмий журнални халқаро илмий базаларга киритиш режалаштирилмоқда.
Маданий меросни асраш ва қайтариш йўналишида эса дунё бўйлаб Ўзбекистонга тегишли артефактларни аниқлаш ва Ватанга қайтариш бўйича доимий механизм йўлга қўйилади. Шунингдек, маданий мерос объектларининг ягона рақамли маълумотлар базаси ва халқаро реестри шакллантирилади.
Бундан ташқари, Хитой, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британияда сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига оид коллекциялар бўйича ҳам изланишлар олиб борилиши белгиланди.
Давлат раҳбари марказ фаолиятини янада кенгайтириш, маданий меросни рақамлаштириш, музей фондларини бойитиш ҳамда халқаро тарғибот ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

👍89🔥16
Ўзбекистонликларга Германия эшиклари кенгроқ очилмоқда
Германияда меҳнат қилишни режалаштираётган ўзбекистонликлар учун муҳим янгилик. Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Германия томони малакали ўзбекистонлик мутахассислар учун виза расмийлаштириш жараёни ҳозирда жуда узоқ вақт олаётганини тан олди.
Қайд этилишича, ушбу муаммони бартараф этиш ва виза бериш жараёнларини соддалаштириш бўйича тегишли чоралар кўриб чиқилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Наманганда пора олган инспекторлар ушланди
Самарқанд ва Наманган вилоятларида коррупциявий жиноятларга алоқадор икки нафар профилактика инспектори тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритган профилактика инспектори собиқ ички ишлар ходимини мансабдор танишлари орқали тизимга қайта ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Наманган вилоятининг Чуст туманида хизмат қилган яна бир профилактика инспектори эса фуқарога нисбатан келиб тушган мурожаатни кўрмасдан қолдирганини рўкач қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тергов маълумотларига кўра, у аввал 700 доллар олган, қолган маблағни ҳамда келгусида давлат чегараси орқали чорва молларини ноқонуний олиб ўтишда кўмаклашиш учун қўшимча 2 минг доллар сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор навбатдаги пул маблағини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нидерландияда ҳайвонларсиз дунёдаги илк «ферма» очилди
Нидерландияда лаборатория шароитида гўшт етиштиришга ихтисослашган дунёдаги илк «ферма» иш бошлади. Унда гўшт тирик ҳайвонлардан эмас, балки сигир ҳужайраларини биореакторларда кўпайтириш орқали олинади.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай усулда етиштирилган гўштнинг таъми ва тузилиши анъанавий гўштдан деярли фарқ қилмайди. Шунингдек, маҳсулот таркибидаги оқсил, ёғ ва углевод миқдорини исталган меъёрда созлаш имконияти мавжуд.
Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири — ишлаб чиқариш жараёнида ҳайвонларни сўйиш талаб этилмайди. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳам анъанавий чорвачиликка нисбатан арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
Айни пайтда ферма синов режимида фаолият юритмоқда. Уни 2028 йилда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган.

🤷♂6👎4
Ўзбекистон хавфсизлиги хорижликларни ҳайратда қолдирмоқда
Гонконгнинг TVB телеканали Ўзбекистонни хавфсиз давлат сифатида эътироф этди.
Репортажда мамлакатда ҳатто тунги вақтда ҳам бемалол ҳаракатланиш мумкинлиги алоҳида таъкидланган.
Телеканал суҳбатлашган маҳаллий туризм соҳаси вакилларига кўра, Гонконг фуқаролари учун амал қилаётган 10 кунлик визасиз режим кўпчилик сайёҳлар учун етарли эмас. Уларнинг фикрича, мазкур муддат 30 кунгача узайтирилиши ҳамда Гонконг ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши туристлар оқимини сезиларли даражада ошириши мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистонга келган америкалик сайёҳ ҳам Тошкентдаги хавфсизлик даражасидан ҳайратланганини айтди.
«Бу ерда спиртли ичимликлар музлаткичларда кўчанинг ўзида турибди, қулф ҳам йўқ. Одамлар маҳсулотни олиб, кейин ичкарида тўлов қилиб чиқиб кетишяпти. Америкада бундай ҳолат бўлганида, бир соатга қолмай ҳаммасини олиб кетишарди», — дейди у.
Хорижлик меҳмонларнинг бу каби фикрлари Ўзбекистоннинг хавфсиз ва сайёҳлар учун қулай йўналиш сифатидаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология учун бир кун автомобилсиз
“Автомобилсиз кун” акциясига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шокирова ҳам қўшилди.
Президент фармонига мувофиқ, 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказиб келинмоқда.
Агентлик ходимлари ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаб, жамоат транспортидан фойдаланиш орқали ҳаво тозалигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Автомобилсиз кун” акциясига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шокирова ҳам қўшилди.
Президент фармонига мувофиқ, 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказиб келинмоқда.
Севара Шокирова бугун ишга метро орқали етиб келди. Унинг таъкидлашича, экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳар бир фуқаронинг муҳим вазифасидир.
Агентлик ходимлари ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаб, жамоат транспортидан фойдаланиш орқали ҳаво тозалигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Садриддин Турдиев Кадастр агентлигига раҳбар бўлди
Кадастр тизимида раҳбарият янгиланди. Агентликка янги директор вазифасини бажарувчи ва бир қатор раҳбар ўринбосарлари тайинланди.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан:
Файзуллаев Мурат Мухтарович — Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
Хафизов Алишер Абдуазизович — директор ўринбосари;
Мирмақсудов Мирсаид Садикович — директор ўринбосари;
Абдуллаев Тўлқин Мансурович — директор ўринбосари лавозимларига тайинланди.
Бундан ташқари, Абдушукр Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси этиб тайинланди.

👍28🔥9🤔1
Агентликда йирик коррупцион схема фош этилди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди. Тергов материалларига кўра, айрим мансабдорлар ва воситачилар импорт рухсатномалари ҳамда хорижий корхоналарни реестрга киритиш билан боғлиқ хизматлар учун ноқонуний маблағлар олган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. агентликда ишловчи танишлари орқали Туркиянинг «Y.T.» компаниясини хорижий экспортёрлар реестрига киритиб бериш эвазига 1 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида фуқаро Г.У. агентликнинг бош мутахассиси М.Г. билан тил бириктириб, «S.S.» МЧЖга Россиядан ёғоч ва Туркманистондан помидор маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш эвазига 2,9 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган.
Шунингдек, Г.У.нинг икки банк картаси орқали фуқаролардан Р2Р тарзида 10,9 миллиард сўм маблағ келиб тушгани маълум бўлди. Ушбу маблағларнинг 1,6 миллиард сўми расмий тўловларга йўналтирилган, 6,1 миллиард сўми нақдлаштирилиб агентликнинг масъул ходимларига берилгани, қолган 3,1 миллиард сўми эса шахсий эҳтиёжлар учун сарфлангани қайд этилган.
Таҳлиллар давомида агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари ғазна ҳисоб рақамларига тушган 91,7 миллиард сўм маблағнинг 14,9 миллиард сўми 759 нафар шахснинг пластик карталари орқали тўлангани аниқланган. Улардан 174 нафари агентлик ходимлари, 34 нафари эса уларнинг яқин қариндошлари экани маълум қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧ–2026 рекорд даражада қимматлашди
Жаҳон чемпионати старт олиш арафасида мухлислар жиддий харажатларга дуч келмоқда. Чипта ва меҳмонхона нархлари аввалги мундиалга нисбатан кескин ошган.
Жаҳон чемпионати–2026 мухлислар учун анча қимматга тушмоқда. Мусобақа чипталарининг ўртача нархи 636 долларга етган бўлиб, бу 2022 йилги мундиалга нисбатан қарийб уч баравар юқори ҳисобланади.

⚡️Тошкентда ноқонуний қурилиш ҳақида гапирган маҳалла раиси таҳдидга учради. Зебо Якубовага ҳатто жиноий иш ҳам очилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзакалон Исмоилий маҳалласи раиси Зебо Якубова ўзига ва маҳалла фаолларига нисбатан босим ўтказилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, можаро «EKOTEXPROEKT ENGINEERING» МЧЖ томонидан қурилган объект билан боғлиқ. Маҳалла раисининг таъкидлашича, лойиҳа ҳужжатлари ва ҳоким қарорларида савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биноси назарда тутилган бўлсада, амалда кўп қаватли меҳмонхона ва икки қаватли кафетерий қурилган.
Мурожаатда қайд этилишича, маҳалла фаолларининг шикоятларидан сўнг ўтказилган текширувлар давомида қурилиш билан боғлиқ қатор ҳуқуқий камчиликлар аниқланган. Шунингдек, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 ва 2024 йиллардаги қарорлари билан қурилишга оид рухсатнома ҳамда кадастр ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилиб, объектни бузиш белгиланган.
Бироқ, маҳалла раисининг таъкидлашича, суд қарорлари ҳануз ижро этилмаган. У айрим мансабдор шахслар қурилиш эгаларини қўллаб-қувватлаётганини ҳам даъво қилмоқда.
Якубованинг сўзларига кўра, маҳалла фаолларига шикоятларидан воз кечиш бўйича турли таклифлар билдирилган. Улар бунга рози бўлмагач, ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Мазкур иш бўйича 9 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида суд мажлиси бўлиб ўтди.
Маҳалла аҳолисининг айтишича, Зебо Якубова раислик фаолияти давомида фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда фаол бўлган. Шу сабабли кўплаб фуқаролар унинг яна маҳалла раиси сифатида фаолият юритишини истамоқда.
Мурожаат муаллифи ўзи ва маҳалла фаолларига нисбатан босимлар юзасидан ваколатли органлардан холис текширув ўтказиш ва қонуний чоралар кўришни сўрамоқда. Мазкур ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг расмий муносабати кутилмоқда.
👉 Тўлиқ видео

YouTube
ТОШКЕНТДА НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ҲАҚИДА ГАПИРГАН МАҲАЛЛА РАИСИ ТАҲДИДГА УЧРАДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥1
Қашқадарёда 3 ёшли қизалоқ боғча транспортида унутилиб қолдирилиб вафот этди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 3 ёшли қизалоқнинг оилавий нодавлат боғча транспортида унутилиб қолиши оқибатида вафот этиши билан боғлиқ аянчли ҳодиса юз берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 4 июнь куни Қамаши туманидаги «Зафар» маҳалласида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола боғчага олиб келинган транспорт воситасида қолдириб кетилган ва ходимларнинг эътиборсизлиги оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида 2026 йил 5 июнь куни автотранспорт ҳайдовчиси гумонланувчи сифатида процессуал тартибда ушланган.
Шунингдек, мазкур боғча билан тузилган шартномалар бекор қилинган. Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда “Ташаббуслар марафони”: 100 мингга яқин ёшлар бир сафда!
Юртдошларимизни қамраб олган йирик лойиҳа — “Ёшлар ойлиги” доирасидаги “Ташаббуслар марафони” Навоий вилоятида ўзгача шукуҳ ва юқори энергия билан ўтди.
Мазкур улкан тадбир вилоятнинг 100 мингга яқин шижоатли ва интилувчан ёшларини бир мақсад атрофида бирлаштира олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юртдошларимизни қамраб олган йирик лойиҳа — “Ёшлар ойлиги” доирасидаги “Ташаббуслар марафони” Навоий вилоятида ўзгача шукуҳ ва юқори энергия билан ўтди.
Мазкур улкан тадбир вилоятнинг 100 мингга яқин шижоатли ва интилувчан ёшларини бир мақсад атрофида бирлаштира олди.
Ушбу кўтаринки руҳ ва унутилмас лаҳзалар муҳрланган видеороликни ўтказиб юборманг, ҳозироқ томоша қилинг!

👍2🤷♂1🔥1😢1