EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пойтахтда мутлақо янги форматдаги болалар музейи иш бошлади: Тарих ва келажак технологиялари бир маконда

Энди болалар буюк алломалар билан “мулоқот қилиши”, виртуал оламда парвоз қилиши ва коинотни рақамли телескоп орқали кузатиши мумкин. Ўзбекистонда мутлақо янги форматдаги Болалар музейи ўз эшикларини очди.

Президент ташаббуси билан барпо этилган Болалар музейининг тантанали очилиш маросими кенг жамоатчилик, соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари ва болажонлар иштирокида катта байрам руҳида ўтди.

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, янги мажмуанинг асосий мақсади ёш авлодда илм-фан ва маърифатга бўлган қизиқишни оширишдан иборат.

Унинг сўзларига кўра, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек каби буюк аждодлар мероси бугунги ёшларни янги кашфиётлар сари илҳомлантириши керак.

👉 https://effect.uz/n/160

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган ва Тошкентда қарийб 900 млн сўмлик дори мусодара қилинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда умумий қиймати қарийб 900 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, ҳужжатсиз ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда “I.Sh.” МЧЖ раҳбарига тегишли дорихонада умумий қиймати 452 миллион сўмлик, сифати тасдиқланмаган 1 011 турдаги дори воситалари савдога қўйилгани аниқланди. Мазкур маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Y.Ph.” МЧЖ раҳбари “Тецентрик” дори воситасини 9 150 АҚШ долларига шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланди. Шунингдек, дорихонадан умумий қиймати 309,3 миллион сўмлик 41 турдаги сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳам олинган.

Яна бир ҳолатда “Ph.P.” МЧЖ масъуллари дори воситаларини қадоқлаш цехида умумий қиймати 139,4 миллион сўмлик давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган, сертификатсиз ва муддати ўтган 100 турдаги дори воситаларини сақлаб келгани фош этилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Самарқанд вилоят Ижтимоий ҳимоя бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилоятида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида навбатдаги кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Самарқандда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ҳамда масъул вакиллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят бошқармаси раҳбарлигига тайинлов масаласи кўриб чиқилди.

Қарорга кўра, Сардор Икромович Луқмонов Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Йиғилиш давомида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, янги раҳбар олдига вилоятда ижтимоий ҳимоя хизматлари самарадорлигини ошириш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👎1
Маданий мерос объектларининг ягона рақамли базаси яратилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини янада ривожлантириш бўйича янги режалар тақдим этилди. Улар орасида маданий мерос объектларининг ягона рақамли маълумотлар базасини шакллантириш ва халқаро реестрни яратиш ҳам бор.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти натижалари ва уни ривожлантиришнинг истиқболли режалари юзасидан тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, марказ жорий йил 17 мартдан бошлаб расман фаолият юритмоқда. Шу вақт мобайнида муассасага 500 минг нафарга яқин маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрган. Кунлик ташрифчилар сони ўртача 6 минг нафарни ташкил этмоқда.

Марказда Болалар музейи ҳамда Имом Бухорий инновацион музейи ташкил этилган, илмий-тадқиқот ишлари доирасида эса 810 та лойиҳа амалга оширилган. Шунингдек, 1 мингдан ортиқ ноёб артефакт Ўзбекистонга қайтарилгани қайд этилди.

Тақдимотда марказнинг келгуси фаолиятига оид қатор вазифалар белгиланди. Хусусан, илмий марказларнинг ягона интеграциялашган платформасини яратиш, қўлёзмаларнинг рақамли каталогини шакллантириш ва илмий журнални халқаро илмий базаларга киритиш режалаштирилмоқда.

Маданий меросни асраш ва қайтариш йўналишида эса дунё бўйлаб Ўзбекистонга тегишли артефактларни аниқлаш ва Ватанга қайтариш бўйича доимий механизм йўлга қўйилади. Шунингдек, маданий мерос объектларининг ягона рақамли маълумотлар базаси ва халқаро реестри шакллантирилади.

Бундан ташқари, Хитой, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британияда сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига оид коллекциялар бўйича ҳам изланишлар олиб борилиши белгиланди.

Давлат раҳбари марказ фаолиятини янада кенгайтириш, маданий меросни рақамлаштириш, музей фондларини бойитиш ҳамда халқаро тарғибот ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥16
Ўзбекистонликларга Германия эшиклари кенгроқ очилмоқда

Германияда меҳнат қилишни режалаштираётган ўзбекистонликлар учун муҳим янгилик. Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Германия томони малакали ўзбекистонлик мутахассислар учун виза расмийлаштириш жараёни ҳозирда жуда узоқ вақт олаётганини тан олди.

Қайд этилишича, ушбу муаммони бартараф этиш ва виза бериш жараёнларини соддалаштириш бўйича тегишли чоралар кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Наманганда пора олган инспекторлар ушланди

Самарқанд ва Наманган вилоятларида коррупциявий жиноятларга алоқадор икки нафар профилактика инспектори тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритган профилактика инспектори собиқ ички ишлар ходимини мансабдор танишлари орқали тизимга қайта ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Наманган вилоятининг Чуст туманида хизмат қилган яна бир профилактика инспектори эса фуқарога нисбатан келиб тушган мурожаатни кўрмасдан қолдирганини рўкач қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тергов маълумотларига кўра, у аввал 700 доллар олган, қолган маблағни ҳамда келгусида давлат чегараси орқали чорва молларини ноқонуний олиб ўтишда кўмаклашиш учун қўшимча 2 минг доллар сўраган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор навбатдаги пул маблағини олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нидерландияда ҳайвонларсиз дунёдаги илк «ферма» очилди

Нидерландияда лаборатория шароитида гўшт етиштиришга ихтисослашган дунёдаги илк «ферма» иш бошлади. Унда гўшт тирик ҳайвонлардан эмас, балки сигир ҳужайраларини биореакторларда кўпайтириш орқали олинади.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай усулда етиштирилган гўштнинг таъми ва тузилиши анъанавий гўштдан деярли фарқ қилмайди. Шунингдек, маҳсулот таркибидаги оқсил, ёғ ва углевод миқдорини исталган меъёрда созлаш имконияти мавжуд.

Лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири — ишлаб чиқариш жараёнида ҳайвонларни сўйиш талаб этилмайди. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳам анъанавий чорвачиликка нисбатан арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда ферма синов режимида фаолият юритмоқда. Уни 2028 йилда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂6👎4
Ўзбекистон хавфсизлиги хорижликларни ҳайратда қолдирмоқда

Гонконгнинг TVB телеканали Ўзбекистонни хавфсиз давлат сифатида эътироф этди.
Репортажда мамлакатда ҳатто тунги вақтда ҳам бемалол ҳаракатланиш мумкинлиги алоҳида таъкидланган.

Телеканал суҳбатлашган маҳаллий туризм соҳаси вакилларига кўра, Гонконг фуқаролари учун амал қилаётган 10 кунлик визасиз режим кўпчилик сайёҳлар учун етарли эмас. Уларнинг фикрича, мазкур муддат 30 кунгача узайтирилиши ҳамда Гонконг ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши туристлар оқимини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга келган америкалик сайёҳ ҳам Тошкентдаги хавфсизлик даражасидан ҳайратланганини айтди.

«Бу ерда спиртли ичимликлар музлаткичларда кўчанинг ўзида турибди, қулф ҳам йўқ. Одамлар маҳсулотни олиб, кейин ичкарида тўлов қилиб чиқиб кетишяпти. Америкада бундай ҳолат бўлганида, бир соатга қолмай ҳаммасини олиб кетишарди», — дейди у.

Хорижлик меҳмонларнинг бу каби фикрлари Ўзбекистоннинг хавфсиз ва сайёҳлар учун қулай йўналиш сифатидаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология учун бир кун автомобилсиз

“Автомобилсиз кун” акциясига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шокирова ҳам қўшилди.

Президент фармонига мувофиқ, 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказиб келинмоқда.

Севара Шокирова бугун ишга метро орқали етиб келди. Унинг таъкидлашича, экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳар бир фуқаронинг муҳим вазифасидир.


Агентлик ходимлари ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаб, жамоат транспортидан фойдаланиш орқали ҳаво тозалигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Садриддин Турдиев Кадастр агентлигига раҳбар бўлди

Кадастр тизимида раҳбарият янгиланди. Агентликка янги директор вазифасини бажарувчи ва бир қатор раҳбар ўринбосарлари тайинланди.

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан:

Файзуллаев Мурат Мухтарович — Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Хафизов Алишер Абдуазизович — директор ўринбосари;

Мирмақсудов Мирсаид Садикович — директор ўринбосари;

Абдуллаев Тўлқин Мансурович — директор ўринбосари лавозимларига тайинланди.

Бундан ташқари, Абдушукр Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥9🤔1
Агентликда йирик коррупцион схема фош этилди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида коррупция ҳолатлари фош этилди. Тергов материалларига кўра, айрим мансабдорлар ва воситачилар импорт рухсатномалари ҳамда хорижий корхоналарни реестрга киритиш билан боғлиқ хизматлар учун ноқонуний маблағлар олган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. агентликда ишловчи танишлари орқали Туркиянинг «Y.T.» компаниясини хорижий экспортёрлар реестрига киритиб бериш эвазига 1 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида фуқаро Г.У. агентликнинг бош мутахассиси М.Г. билан тил бириктириб, «S.S.» МЧЖга Россиядан ёғоч ва Туркманистондан помидор маҳсулотларини импорт қилиш учун карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш эвазига 2,9 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган.

Шунингдек, Г.У.нинг икки банк картаси орқали фуқаролардан Р2Р тарзида 10,9 миллиард сўм маблағ келиб тушгани маълум бўлди. Ушбу маблағларнинг 1,6 миллиард сўми расмий тўловларга йўналтирилган, 6,1 миллиард сўми нақдлаштирилиб агентликнинг масъул ходимларига берилгани, қолган 3,1 миллиард сўми эса шахсий эҳтиёжлар учун сарфлангани қайд этилган.

Таҳлиллар давомида агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари ғазна ҳисоб рақамларига тушган 91,7 миллиард сўм маблағнинг 14,9 миллиард сўми 759 нафар шахснинг пластик карталари орқали тўлангани аниқланган. Улардан 174 нафари агентлик ходимлари, 34 нафари эса уларнинг яқин қариндошлари экани маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧ–2026 рекорд даражада қимматлашди

Жаҳон чемпионати старт олиш арафасида мухлислар жиддий харажатларга дуч келмоқда. Чипта ва меҳмонхона нархлари аввалги мундиалга нисбатан кескин ошган.

Жаҳон чемпионати–2026 мухлислар учун анча қимматга тушмоқда. Мусобақа чипталарининг ўртача нархи 636 долларга етган бўлиб, бу 2022 йилги мундиалга нисбатан қарийб уч баравар юқори ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram